ФОСИҚ ОДАМНИНГ НИКОҲДАГИ ГУВОҲЛИГИ ЎТАДИМИ? #никоҳ
❓
CАВОЛ: Онам турмушга чиқмоқчилар. Никоҳда мен ҳам гувоҳ бўла оламанми? Фосиқ гувоҳ бўла олмайди, адашмасам, мен ҳам ҳаётим даврида ёлғон ишлатганман.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фарзанд, гарчи фосиқ бўлса ҳам, онасининг никоҳида гувоҳ бўлиши жоиз. Никоҳ битимида гувоҳлар сони икки эркак ё бир эркак ва икки аёл бўлиши шарт. Гувоҳлар ақли-хуши жойида, балоғатга етган, мусулмон бўлиши лозим.Фиқҳий манбаларимизда бу ҳақда шундай дейилган:
صَحَّ عند فاسقين ولا يظهر عند الدعوى. صَحَّ عند ابنيهما او أحدهما ولا تقبل للقريب
яъни: “Никоҳ икки фосиқ эркакнинг ҳузурида ҳам тўғри бўлади. Лекин уларнинг гувоҳлиги даъво вақтида ўтмайди. Никоҳ икки тарафнинг икки ўғли ёки бир тарафнинг икки ўғли ҳузурида ҳам тўғри бўлади" (“Мухтасар виқоя” китоби).
Никоҳда гувоҳларнинг адолатли бўлиши шарт эмас, балки икки фосиқ эркак гувоҳлар ҳузурида, гарчи улар туҳматчилиги учун жазоланган бўлсаларда никоҳ боғланаверади. Аммо фосиқларнинг гувоҳлиги никоҳ вақтида қабул қилинсада, уларнинг сўзлари даъво (суд) вақтида эътиборга олинмайди ва яна эр ва xотин иккисининг икки ўғли ё бирининг икки ўғлининг олдида ҳам никоҳ дуруст бўлади. Лекин бу гувоҳ фарзандларнинг гувоҳликлари эр-хотин орасида низо чиқиб, қозига мурожаат қилинганда ўзларининг яқинлари фойдасига қабул қилинмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Диний-маърифий канал!✈️
t.me/mirarabmadrasaofficial ➗
www.taplink.cc/mirarabmadrasa🚀
Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube