#сохта_жиҳодчиларга_раддия #тафсир
“Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак. Ва у Оллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, Оллоҳ унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир” (Нисо сураси, 93-оят)
.
Ушбу ояти карима ҳамма замонлардаги мўминларни ноҳақ ўлдирган қонхӯр кимсаларга – улар ўзларининг кофирликларини тан оладиларми ёки ўзларини мўмин санайдиларми, қатъий назар – барча қотилларга қарши Илохий ҳукмдир. Шунингдек, ҳар бир мўминнинг жисми-жони ва қони Оллоҳ таоло наздида қанчалар қимматли эканига Илоҳий ҳужжатдир.
Ушбу оят ўзларига “Оллоҳ йўлида жиҳод қилгувчилар” деб ном қўйиб олиб, “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур-Расулуллоҳ” деган мўминларни ўлдираётган қотилларга ҳам Илоҳий Огоҳлантиришдир.
📚Шайх Алоуддин Мансур раҳимаҳуллоҳнинг "Қуръони азим тафсири" китобидан
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz