Mirarab.uz | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Мир Араб олий мадрасасининг расмий саҳифалари
✓ mirarab.uz
https://www.facebook.com/Mirarabuz
✓https://youtube.com/channel/UCiPXSpL9X0uFBy8nf4o3cOg
✓https://www.instagram.com/miraraboliy?igsh=NWpteDZ1ZGt3ZDh0
☎️ +99895 608 45 99
https://t.me/diniysavol

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


БИЛАРМИДИНГИЗ?!

Имом Бухорий айтадилар:

"Ўн ёшдан ўтганимдан кейин бошланғич мактабдан чиқиб, устоз Дохилий ва бошқалардан дарс олдим. У киши бир кун одамларга дарс бера туриб: "Суфён Абу Зубайрдан, у Иброҳимдан..." дедилар. Мен у зотга: "Устоз! Абу Зубайр Иброҳимдан ривоят қилмаган", дедим. У киши мени жеркиб ташладилар. Мен: "Агар ҳузурингизда бўлса, асл нусхага қаранг", дедим.

Устоз ичкарига кириб назар солдилар. Сўнгра қайтиб чиқиб менга: "Ҳой бола! Қандай эди?!" дедилар. "У Зубайр ибн Адий Иброҳимдан", дедим. Устоз мендан қаламни олиб, ёзганини тўғрилаб олди ва: "Рост айтасан!" дедилар".

Баъзи асҳоблари: "Ўшанда неча ёшда эдингиз?" деб сўрашганда, "Ўн бир ёшда эдим" деб жавоб бердилар.

Манба: Устоз Жобир домла Эловнинг
"Имом Бухорий — муҳаддислар фахри" китобидан


◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.me/Mirarabuz

👨‍💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ИНСОНГА БЕРИЛГАН ЭНГ УЛУҒ НЕЪМАТЛАРДАН БИРИ

©️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.me/Mirarabuz

👨‍💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


#савол_жавоб

​​НОТЎҒРИ САВДОДА ТОВАРНИ СОТУВЧИГА ҚАЙТАРИШ

❓1535-CАВОЛ: Мен бир танишимга бир йилдан кейин янги Дамас автомашинаси олиб бериш шарти билан миниб юрган Дамас машинамни бердим. Кейин билсак, бу келишувимиз тўғри бўлмаган экан. Савдони бузиб, машинамни қайтиб олишим керак экан. Танишим эса Дамасни ўша вақтдаёқ 7500 га сотиб юборган. Шу боис ўзини қайтариб бера олмайди. Аммо ҳозирги кунда ўша ҳолатдаги Дамас бозорда 5500 бўляпти. Биз қандай йўл тутайлик. Агар пулини олсам, 7500 ни оламанми ёки 5500 ни олайми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу тузилган савдо келишуви ҳақиқатда нотўғри тузилган ҳамда буни фосид (шаръий қоидаларга зид) савдо дейилади. Фосид савдонинг ҳукми эса, икки томон савдони бузиб, олган нарсаларини дарҳол ўз эгаларига қайтаришдир. Агар харидор сотиб олган товарини сотиб юборган ёки бошқа шаклда йўқотган бўлса, қийматини тўлайди. Қийматини тўлашда товарни қабул қилиб олган кундаги қиймати эътиборга олинади. Шунга кўра саволдаги ҳолатда агар Дамаснинг бозор қиймати биринчи харидор қабул қилиб олган кунда 7500 бўлса, шу қийматни олади. Аммо анашу кундаги дамаснинг ҳақиқий қиймати 7500 юқори ёки кам бўлса, нарх-наводан хабардор кишилар иштирокида ҳақиқий қиймати белгиланади ва шу қийматни олади. Бу масалани ўзаро розилик билан маълум бир суммага келишиш ёки ўрнига бошқа бир товар бериш орқали ҳал қилса ҳам бўлади (“Раддул муҳтор”, “Жавҳаратун наййира” китоблари).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.me/Mirarabuz

👨‍💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram


Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўз (тегиши) ҳақдир. Агар бирор нарса қадардан ўтадиган бўлса, кўз тегиши ўтган бўлар эди. Қачон сиздан ғуслга ёрдам сўралса, ғуслга ёрдам беринглар», дедилар.

Имом Муслим ривояти.

🔖Изоҳ: Бир одамга кўз тегса, буни даволаш учун ўша кўзи теккан одам ювинган сувни унинг устидан қуйилади. Бу ҳадисда кўзи теккан одамдан ювиниш илтимос қилинса, инкор қилмаслик кераклиги айтиляпти. Ҳадисда айтилган ғусл намоз учун қилинадиган ғусл эмас, балки устидан сув қуйиб ювинишдир.

Имом Аҳмад, Насаий ва Ибн Ҳиббонлар ривоят қилган ҳадисда қуйидагича баён қилинади: «Кўзи теккан киши юзини ва икки қўлини чиғаноғи билан ювади. Кейин киндигидан жисмининг пастигача ювади. Сувни қадаҳга қуйиб туриб, кўз текканнинг бошидан ва елкасидан қуйилади. Сўнгра қадаҳни тўнтарилиб қўйилади. Аллоҳнинг изни ила тузалиб кетади».


◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.me/Mirarabuz

👨‍💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram


«Қирқ ҳадис»нинг фазилати

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Инсон фақиҳ бўладиган илмнинг чегараси нима?» деб сўралдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким умматнинг дин ишлари борасида қирқта ҳадисни умматимга етказса, Аллоҳ таоло уни фақиҳ ҳолида тирилтиради ва қиёмат кунида мен унга шафоатчи ҳамда гувоҳ бўламан», дедилар.

Шарҳ: Ҳадиснинг хулосаси шуки, бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан фақиҳликка элтадиган илмнинг чегараси ҳақида сўради. Яъни савол қилгувчи киши «Инсон қанча миқдорда илм ўқиса, фуқаҳо ва уламолар даражасида бўлади», демоқчи бўлди. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам башорат бериб, ким қирқ ҳадисни ёд олиб умматга етказса, Аллоҳ таоло у бандани фақиҳлар жумласидан қилишини баён қилдилар. Мана шу сабабдан уламолар «Қирқ ҳадис» тўпламларини ёзганлар. Улар мана шу ҳадиснинг остига дохил бўлиш мақсадида бу ишга қўл урганлар. Чунки ҳадис давомида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу даражага етган инсонга гувоҳ бўлиб, шафоат қилишларини айтдилар.


📚 “Мишкот ал-масобиҳ шарҳи” китобидан.

◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.me/Mirarabuz

👨‍💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram


Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Иброҳим отасидан нақл қилади:

Агар Роббингга итоат қилмасанг, Унинг ризқини емагин. Агар Роббингнинг қайтариқларига қулоқ осмасанг, Унинг мулкидан чиқиб кет. Агар Роббингнинг ишига рози бўлмасанг, ўзингга бошқа илоҳ топиб ол. Агар Роббингга осийлик қиладиган бўлсанг, Роббинг сени кўрмайдиган бир жой қидириб топ.


◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.me/Mirarabuz

👨‍💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram


Қалб

Аллоҳ таоло қалбларнинг бир қанча турларини зикр этиб, ҳолатларини баён қилиб берган:

Соғлом, саломат, покиза қалб
У Аллоҳгагина ихлосли ва турли тойилиш, оғишлардан холи қалб.

Тавба қилувчи қалб
У мудом Аллоҳга қайтувчи, тавба қилувчи қалб. 

Қўрқувчи қалб
У Аллоҳ таолонинг Ўзидангина қўрққан қалб.

Тақводор қалб
У Аллоҳ таолонинг шиорлари-буйруқ ва қайтариқларини улуғлайдиган, риоя қилиб, ҳурматлайдиган қалб.

Тирик қалб
У Аллоҳга иймон келтирган ва Унга шукр қилган қалб. 

Касал қалб
У шубҳа, нифоқ, риё каби дардга гирифтор бўлган қалб.

Басират кўзи кўр қалб
У ҳақни кўрмайдиган ва идрок этмайдиган қалб.

Гуноҳкор қалб
У Ҳақ гувоҳлигини беркитгувчи қалб.

Кибрли қалб
У Аллоҳнинг борлиги ва бирлигидан, У зотга итоат қилишдан кибр қилувчи, зулмкор, тажовузкор қалб.

Қаттиқ, қўпол қалб
У ундан раҳм-шафқат, меҳр-мурувват суғуриб ташланган, ғализ қалб.

Қасоват, моғор босган қалб
У иймон билан юмшамайдиган, унга эгилмайдиган, Аллоҳни эсламайдиган ва ҳатто Уни танимайдиган қалб.

Ғофил қалб
У ҳаёти дунёда ўз вазифасидан, нима учун яратилганидан ғофил, гумроҳ қалб.

◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.me/Mirarabuz

👨‍💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram


#сохта_салафийларга
#раддия

Қози Абу Бакр ибн Абдулбоқий ансорий "Машяха"сида Салама ибн Уъбайддан зикр қилади: Ҳаммод ибн Маккий айтди: "Тунда Макканинг қабристонига чиқдим. Бир қабрга бошимни қўйиб ухлаб қолибман. Тушимда қабр аҳлларини ҳалқа ҳалқа ҳолида кўрдим. "Қиёмат қоим бўлдими?", дедим. Улар: "Йўқ, биродарларимиздан бирлари "Қул ҳуваллоҳу аҳад"ни ўқиб, унинг савобини бизга атаганди. Ўшанинг савобини бир йилдан бери тақсимлаяпмиз", дейишди".

📚 Ҳофиз Жалолиддин Суютийнинг "Шарҳус судуур бишарҳи ҳаалил мавта вал қубур" китоби, 312-бет.

◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.me/Mirarabuz

👨‍💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#муфтий_минбари

📹 СЎЗДА ҲАМ ҒУЛУ КЕТМАНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Тил офатлари силсилавий суҳбатлар
3-қисм


◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.me/Mirarabuz

👨‍💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram


#кун_ояти

✅✅✅✅✅✅

◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.me/Mirarabuz

👨‍💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram


#хайрли_тонг

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

📆 Бугун Шанба
       25 Январь, 2025
    25 Ражаб,   1446
🕊

🕌 «Расулуллоҳ ﷺ: «Кимки ўз уйида омонликда, жасади саломатликда, кунлик таоми ҳузурида ҳолда тонг оттирса, худди унга бутун дунё жамлангандек бўлади», дедилар».

◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.me/Mirarabuz

👨‍💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram


#Намоз_вақтлари

✅  БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:
       
           24-30 январь

🌅 БОМДОД:             07:00
🔆 ПЕШИН:                13:10
🔅 АСР:                       16:20
🌇 ШОМ:                     18:05
🌃 ХУФТОН:               19:35

◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.me/Mirarabuz

👨‍💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram


БИЛАРМИДИНГИЗ?!

Бухоролик хаттот, муҳаддис, устоз Абдулғафур Раззоқ Бухорий берган маълумотларга қараганда, Имом Бухорий ҳазратлари таваллуд топган ва яшаган хонадон кейинчалик оёқости бўлиб кетмасин деган мақсадда Бухоро аҳли томонидан унинг ўрнига каттакон бир ҳовуз барпо қилинади ва сув билан тўлдирилади.

Ҳозирги кунда "Масжиди Калон" дан 200 метр қибла томонда жойлашган ушбу "Хўжа Зайниддин" жомеъ масжиди ўз фаолиятини олиб бормоқда. Ҳовузнинг ўрни ҳам осори атиқа сифатида сақланиб қолган.

Манба: Устоз Жобир домла Эловнинг
"Имом Бухорий — муҳаддислар фахри" китобидан


◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.me/Mirarabuz

👨‍💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram

853 0 18 1 20

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жоҳилиятдаги тиббиётнинг ҳолати

©️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.me/Mirarabuz

👨‍💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Умар ибн Абдулазиз айтади: Кечалари қоим, кундузлари соим бўлиб, сўнг гуноҳ-савобни аралаштириб яшамоқ тақво дейилмайди. Тақво Аллоҳнинг фарзларини адо этиб, қайтарган ишларидан тийилмоқдир. Агар мана шунга қўшимча равишда яхши амаллар қилса, нур устига нур бўлади.

◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.me/Mirarabuz

👨‍💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram


ҲАР ТОНГ ИНСОНДАН САККИЗ НАРСА ТАЛАБ ҚИЛИНАДИ:

• Аллоҳ таоло фарз талаб қилади;
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннат талаб қиладилар;
• Замон ўтишни талаб қилади;
• Аҳли аёл ризқ талаб қилади;
• Котиб фаришталар тилингдан чиққанини ёзиб боришни талаб қилади;
• Шайтон гуноҳ талаб қилади;
• Нафс шаҳват талаб қилади;
• Ўлим фариштаси жонни талаб қилади.

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ

◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.me/Mirarabuz

👨‍💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир", деганлар (Имом Муслим ривояти).

◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.me/Mirarabuz

👨‍💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram


#Якуний_назорат

🇺🇿 Мир Араб олий мадрасасида якуний назорат имтиҳонлари давом этмоқда!

😄 Мир Араб олий мадрасасида 2024-2025 ўқув йилининг I семестри якунланиши муносабати билан якуний назорат имтиҳонлари ўтказилмоқда.

😄 Бугун 2 босқич талабалари Ваҳобиддин домла Бозоров бошчилигида Тафсир фанидан назорат иши топширмоқда. Имтиҳонни кузатиб бориш учун Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Шуҳрат домла Толибов таклиф қилинган.

😄 Имтиҳонлар талабаларнинг I семестрда эришган натижаларини баҳолаш ва уларнинг билимларини мустаҳкамлаш учун муҳим босқич ҳисобланади.

⭐️ Барча талабаларимизга муваффақиятлар тилаймиз!

◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.me/Mirarabuz

👨‍💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.