Bintu Sodiq


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси
Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz
Реклама учун @hamkormuslimaat_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Москвага сафар таассуротлари

Лев Толстой музейига саёҳат

Тантатали тадбир ва семинарларни тугатгач, тадбир ташкилотчиларининг бир гуруҳи билан Москва шаҳрининг диққатга сазовор жойларини томоша қилдик. Биз жамоа билан атоқли ёзувчи Лев Толстой музейига ташриф буюрдик.
"Ҳар қандай ақлли инсоннинг якуний тўхтами Исломдир", деган эди ёзувчи Лев Толстой. Ёзувчи Исломга шунчаки қизиқиш билдирмаган, балки у Ислом дини вакиллари билан яқиндан алоқада бўлган, ёзишмалар ёзишган. Бу ҳақда кўплаб маълумотларда учрайди. Ҳатто адиб ҳақида: "Унинг ўй-фикрларида ва сўфийларникидек ҳаёт тарзида мусулмонлар ундан ўрганса арзийдиган кўплаб мисоллар мавжуд”, деган эди машҳурлардан бири...

Лев Толстой аллома Абдуллоҳ ал-Суҳавардийнинг Ҳиндистонда нашр этилган китобларини ўқиб, ниҳоятда таъсирланиб, рус халқига ҳам айрим ҳадисларни етказиш мақсадида ўзи ҳам "Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўгитлари" деган китоб тасниф этгани манбаларда қайд этилади...

Лев Толстой давлат музейи ёзувчининг хотирасига бағишланган давлат адабий музейи бўлиб, 1911 йилда Толстой жамияти аъзолари томонидан ташкил этилган экан.

Музейни томоша қилар эканмиз, музей кўргазмаси ёзувчининг адабий ижодига бағишланган бўлиб, унда унинг ижоди мухлисларига тегишли буюмлар ўрин олган. Бу ерда Толстойнинг шахсий буюмлари, оилавий мероси, ёзувчи ва унинг яқин дўстларининг фотосуратлари сақланар экан.

Ўша бизга таниш "Ҳожимурод" асарига ишланган фотосуратлар... Ясная Поляна қишлоғидаги хотиралар, Пятигорсдан келтирилган эскпонатлар... ёзувчининг сўнгги кунлари ўтган Астапово станциясидаги уй хотиралари... барчаси бизда тарих билан боғлиқ гўзал таассуротларни уйғотди.

✍️Адолат Ҳусанова

@BintuSodiq


Москвага сафар таассуротлари

Москвада "Россия фуқаролик идентифитетини шакллантириш йўлида муслима аёлларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш" мавзусида семинар бўлиб ўтди

👉2024 йил 20 декабрь куни Москвада "Евроосиё аёллар гуманитар академияси" автоном нодавлат олий таълим ташкилотининг 4 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирга юртимиздан устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқ ва muslimaat.uz ходимаси Адолат Ҳусанова ҳам меҳмон сифатида таклиф этилди.

Ушбу 4 йил давомида Россиянинг турли минтақаларидан 350 нафардан ортиқ аёл-қизларимиз малака ошириш курслари ва иккинчи олий таълимга тенглаштириладиган касбий қайта тайёрлаш курсларида таълим олиб, белгиланган намунадаги дипломларни олишга муваффақ бўлишди.

Евроосиё аёллар гуманитар академиясининг ректори Сергей Зязин бу ҳақда Россия администрациясига ҳам маълумот бериб ўтди.

👉Шунингдек, тантанали тадбирлар доирасида ўша куни Москва шаҳридаги "Измайлово Альфа" меҳмонхонасида "Россия фуқаролик идентифитетини шакллантириш йўлида муслима аёлларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш" мавзусида семинар ҳам бўлиб ўтди.

Семинар Россия Федерацияси фуқаролари бўлган, Марказий Осиё давлатларидан келган муслима аёл-қизлар учун ташкил этилди. 2021 йилнинг 20 декабридан бошлаб “Мўътадиллик ва яратувчанлик” маркази ва Евроосиё аёллар гуманитар академияси томонидан Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келган муслима аёл-қизларни Россиянинг ҳуқуқий, маънавий ва маданий маконига мослаштириш ва интеграция қилиш бўйича доимий иш олиб борилмоқда.

Семинар ташкилотчилари – “Мўътадиллик ва яратувчанлик” маркази, Евроосиё аёллар гуманитар академияси ҳамда Ислом маданияти, фан ва таълимни қўллаб-қувватлаш жамғармаси кўмагида ўтказилди.

@BintuSodiq




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Farzandim mendan nima xohlaydi?

❗️ Farzandlarimizni tarbiyalashdan avval, ular bizdan nima xohlashlarini bilib olishimiz kerak.

Shu sabab biz ustoz Muhammadjon Nuriddin bilan hamkorlikda “Farzandim mendan nima xohlaydi?” mavzusidagi seminarni tashkil qildik.

📆 Seminar 26-dekabr soat 10:00 da bo’lib o’tadi.

Farzandiga befarq bo’lmagan
onalarni va bo’lajak onalarni ushbu seminarga taklif qilamiz.

Murojaat uchun:
@peshqadam_maktabi_admin1

🕊Telegram  | 📱Instagram
📱Facebook | 📺YouTube

@BintuSodiq


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кун келиб, спортни тарк этганимда

Янги лойиҳа: «ҲИММАТ»

Илк сони премьераси: эртага
, 21 декабрь шанба, соат 20:00 да, Bintu Sodiqнинг Youtube саҳифасида

@BintuSodiq


ЙЎЛ ОДОБЛАРИ

#ИЖТИМОИЙ_ОДОБЛАР
@bintusodiq


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
😀🤯😌🤨 😌🤯😢🥹😜🤨👍🤡

#juma
@BintuSodiq


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қовоқнинг 300 грамми А витаминининг бир кунлик меъёрини қоплайди. Шунингдек, ушбу полиз экини жуда кам калорияли ҳисобланади.

Қовоқнинг яна қандай фойдали хусусиятлари борлигини билишни истайсизми? Унда "Tabiiy in'omlar" лойиҳамизнинг қовоқ ҳақидаги сонини ўтказиб юборманг.

https://youtu.be/xftISnTJhgA

@BintuSodiq


АТРОФ МУҲИТ ПОКЛИГИ

#ИЖТИМОИЙ_ОДОБЛАР
@bintusodiq




Ҳамдардлик

Фарғона шаҳрида рўй берган фалокат ҳар биримизни чуқур қайғуга солди. Шу муносабат билан водий халқига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Вафот этган биродарларимизни Аллоҳ таоло раҳматига олсин, яқинларига чиройли сабр бериб, сабрларига муносиб ажру савоблар ёзсин. Ёнғинда жабрланган азизларимизга Аллоҳ таоло тез кунда шифои комил берсин.
Қишнинг совуқ кунларида хонадонларига талафот етган аҳолининг мушкулини Аллоҳ таоло осон қилсин, Ўзи қўлласин.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!

@BintuSodiq


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Олтинга тенг кумуш. У биз учун чемпион!

Янги лойиҳа: «ҲИММАТ»

Илк сони премьераси:
25 декабрь шанба, соат 20:00 да, Bintu Sodiqнинг Youtube саҳифасида

@BintuSodiq


ФИТРАТ (СОФ ТАБИАТ) СУННАТЛАРИ

#ИЖТИМОИЙ_ОДОБЛАР
@bintusodiq


Бугун, 18 декабрь куни "Пешқадамлар карвони" муассасамизга Россиядаги "ЕвроОсиё аёл-қизлар гуманитар академияси" олий таълим автоном нотижорат ташкилотидан Мавжуда Шамсуддинова ташриф буюрдилар. Мавжуда Шамсуддинова Москвада "Тафсири ҳилол"нинг русча нашри устида иш олиб борган юртдошимиз саналадилар. Меҳмон Одинахон Муҳаммад Содиқ билан учрашдилар. Сўнгра муассаса фаолияти билан яқиндан танишдилар.

@BintuSodiq




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбегойим! Ўзлигингга қайт! Наҳот, ўтмишингдан ибрат олмасанг?!

Одинахон Муҳаммад Содиқ

«Қизларжон» китобининг тақдимотидан

18.11.2018
@BintuSodiq


ХАЛО ОДОБЛАРИ

#ИЖТИМОИЙ_ОДОБЛАР
@bintusodiq



55k 0 241 1.3k

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Телефонни мақтаниш учун сотиб олманг

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

https://youtu.be/rG3PHMHykVU
@BintuSodiq


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
200 000 — бу сизсиз!

Азизлар, сафимиз янада кенгайиши, хайрли ишларимиз янада кенг тарқалиши учун ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизни яқинларингизга ҳам улашинг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт

@BintuSodiq

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.