NA LAW SOCIETY адвокатлық фирмасы


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Каналға хош келдиңиз!
❗️Бул каналда әҳмийетли ҳәм зәрүрли ҳуқықый мәлимлемелерден
ҳәм де адвокатлық хызмети менен байланыслы болған әмелияттан хабардар боласыз.
💼Адвокатлық хызмети: @nalawfirm_bot

📞Телефон: 93-488-48-11, 93-058-30-36

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: GENERALISSIMUS
1. ПФ-184.pdf
19.2Мб
📚Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ янгиланди.

Тадбиркорлар ва назорат қилувчилар, албатта, танишиб чиқинг.

@generalissimo_marshal


❗️Ўзбекистонда ҳозирча 12 та Умра компанияси 1 млн доллардан пул қўйиб янги ЛИЦЕНЗИЯ олди!

Булар билан танишиб олинглар:
1. “Иҳлос травел 1” МЧЖ; Андижон
2. “Юксак травел Аир” ХК; Фарғона
3. “Муҳташам травел” МЧЖ; Наманган
4. “Мусаффо туризм хизмати” МЧЖ; Наманган
5. “Рисола травел лух” МЧЖ; Наманган
6. “Хоразм умра жамияти” МЧЖ Хоразм
7. “Ҳикмат Умра Травел” МЧЖ; Тошкент
8. “Real Dreams” МЧЖ; Тошкент
9. “Travel with family” МЧЖ; Тошкент
10. “Sofa Marva tour” МЧЖ; Тошкент
11. “B2 Мanagement” МЧЖ; Тошкент
12. “Safar time exclusive” МЧЖ; Тошкент

Огоҳ бўлинг! «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларини лицензияга эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатиш тақиқланган.

Хабарни Умрага бормоқчи бўлган яқинларга юбориб қўямиз.

https://t.me/Na_law_society


Репост из: Сахибжамал Сырғабаева
Менде бир бийқайғы заман болмады
Әжинияз Қосыбай улы

“Ағам барда, арқам тамда” деген-ем,
Жаздырмады тобығымды шегеден.
Талант емес “блогер”лерди шақырған,
Кешир шайыр! Қутлы болсын мерекең.

С.Сырғабаева


Репост из: Advokat Abdullayev | Rasmiy
Прокурор ёрдамчиси тергов қилишга ваколатли эмас

Маълумки, жиноят иши бўйича дастлабки терговни терговчилар олиб боради. Амалдаги ЖПКнинг 344-моддаси 1-қисмига асосан, дастлабки терговни прокуратура, ички ишлар органлари ва давлат хавфсизлик хизмати терговчилари олиб боради. Модданинг 2-қисмига кўра эса, бу ишни прокурорлар ҳам олиб боришлари мумкин.

"Прокуратура тўғрисида"ги қонуннинг 29-моддаси 2-қисмига асосан, прокурор жиноят-процессуал қонунига мувофиқ ҳар қандай жиноятни тергов қилишни ўз иш юритувига олишга, шунингдек уни ўзига бўйсунувчи прокурорга топширишга ҳақлидир.

Қонуннинг 56-моддаси 5-қисмида айнан 29-модданинг иккинчи қисмида тилга олинган “прокурор” қайси лавозимдаги шахс эканлигига тушунтириш берилган.

Унга кўра, прокурор деганда ўз ваколатлари доирасида иш олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар, шаҳарлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, шунингдек уларнинг ўринбосарларини тушуниш керак.

Демак, дастлабки тергов олиб боришга ваколатли прокурорлар қаторида прокурорларнинг ёрдамчилари назарда тутилмаган.

Шундай экан, туман (шаҳар) прокурори ёрдамчиси томонидан жиноят иши ўз иш юритувига олиниб, дастлабки тергов олиб борилиши Жиноят-процессуал кодекси ва “Прокуратура тўғрисида”ги қонуни талабларига мутлақо зид.

Ўз навбатида, ЖПКнинг 95-1-моддаси 1-қисми 4-бандига мувофиқ, мустақил тергов ҳаракатлари олиб боришга ваколатли бўлмаганлар томонидан расмийлаштирилган ҳар қандай процессуал ҳужжатлар, тўпланган далиллар номақбул, деб топилишга маҳкумдир.

Амалиётда, "Прокурор ёрдамчисининг қарорини прокурор тасдиқлашидан келиб чиқилса, унинг дастлабки тергов ўтказиши бу, айни пайтда прокурорнинг тергов олиб боришини англатади.", - деган хато ёндашув шаклланиб қолган.

Бунга қўшила оламаймиз. Аввало, қонунда ҳуқуқ берилмаган. Қолаверса, тергов ҳаракатларини амалда прокурор ёрдамчилари олиб бормоқда, прокурорлар эмас.

Қайта эслатиб қўймоқчимиз:

Процессуал қонунчиликда "прокурорлар томонидан" дейилган, "прокурорлар ёрдамчилари" эмас.

@Advokat_Abdullayev


УСЫ КЕСИСПЕЛЕРДЕГЫ КАМЕРАЛАР ИСКЕ КОСЫЛГАН КАГЫЙДАБУЗАРЛЫК КЫЛИП ЖУРМЕН


1.  Нукус шаҳри. И.Каримов-М.Жуманазаров кўчалари кесишмаси (Қорақалпоғим  кафе олди)
2.  Нукус шаҳри. А.Досназаров‐Ата йўли кўчалари кесишмаси (Аэропорт олди)
3.  Нукус шаҳри. Беруний‐Олмазар кўчалари кесишмаси (Экономфак олди)
4.  Нукус шаҳри. Хўжайли гузори-Жийдели байсун гузор кўчалари кесишмаси (автовокзал Саранча олди)
5.  Нукус шаҳри. Е.Алокўз‐Т.Қайипбергенов кўчалари кесишмаси (Марказий деҳқон бозори олди)
6.  Нукус шаҳри. Е.Алокўз‐М.Жуманазаров кўчалари кесишмаси (Мега Нукус олди)
7.  Нукус шаҳри. Ўзбекистон шоҳ гузари‐А.Утепова кўчалари кесишмаси (108-поварот)
8.  Беруний тумани. Х.Дустлиги-Беруний кўчалари кесишмаси
9.  Беруний тумани. Х.Дўстлиги кўчаси–Кат кўчалари кесишмаси (ИИБ олди)
10.  Турткул тумани. Беруний-Қирққиз кўчалари кесишмаси
11.  Турткул тумани. Турткул-Мустақиллик кўчалари кесишмаси


Репост из: FUTGOL
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Bugundan futbol tamom”

@futgol_uz


Репост из: Қарақалпақ тарийхы, Этнографиясы, Мәденияты
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Айдынлар косыгын француз тилинде аткарыпты шет елде!


Ҳеч қачон кибрланманг, чунки вақт олий ҳакам

Кечагина қўлингиз остига иш ўрганувчи бўлиб келган ходим эртага Сизга раҳбар бўлиши мумкин. Ёки, Сиз бугун қамаган инсон эртага шу ҳудудингизга раҳбар бўлиши мумкин. Нима бўлганда ҳам одамийликни йўқотманг.

Мисол учун, қуш тириклик вақтида чумолиларни ейди. Ўлганидан кейин чумолилар уни ейди. Вақт шундай нарса, ҳар замонда ҳолатларни ўзгартириб юбориши мумкин.

Ҳеч бир кишини паст санаманг. Ёки Сиздан заиф ё қуйи бўлган ҳеч бир кишига озор берманг. Куни келиб у кучли, Сиз эса заиф бўлиб қолишингиз мумкин.

Қаранг, битта дарaхт барглари миллионлаган қуртларни боқиб етиштириши мумкин. Кейин эса битта қурт миллионлаган дарахтларни кемириб қуритиши мумкин. Бу инкор қилиб бўлмас ҳақиқат. Буларни рўёбга чиқарадиган нарса — вақт, холос.

Унутманг, қанча кучли бўлсангиз ҳам вақт сиздан ва ҳаммадан кучли!

Манба Shoxprotect

@na_law_society


Репост из: GENERALISSIMUS
“Адвокатнинг қай даражада кучли (тажрибали, билимли, муваффақиятли) эканлигини қандай қилиб билсак бўлади?” деб кўп сўрашади мандан.

Шу саволга жавоб беришга ҳаракат қилдим, бу мани ўта шахсий фикрим, сиз бу фикрларга қўшилиш ёки қўшилмаслик ҳуқуқига эгасиз. Фикрларни мурожаат қилувчи (мижоз) адвокатнинг билимини олдиндан била олмаслигини инобатга олиб бердим.

Демак, кучли адвокат:

1. Офиси мавжуд (ижара бўлса ҳам);
Изоҳ: Тайинли иш жойи йўқ бўлган адвокатга ишонч билдириш ёки билдирмаслик ўз ихтиёрингизда, лекин шуни билингки, кучли адвокатларнинг 100% ҳаммасида иш жойи, яъни офиси бор.

2. Авто транспорт воситаси ёки ҳайдовчиси бор;
Изоҳ: Адвокатни ўзингиз олиб юришни (судга, терговга, бошқа идораларга) хоҳласангиз, ёки ҳужжатларингиз таксида йўқолиб қолишига, адвокатнинг ҳамма жойда кечикиб юришига (жамоат транспортида юрганлиги учун) ёки умуман келмаслигига рози бўлсангиз, бу бандга аҳамият бермасангиз ҳам бўлади.

3. Тоза, саранжом кийим (усти-бош) ва ташқи кўриниш;
Изоҳ: Ғижим, кир кийимда юрган адвокатлар ўзини ҳурмат қилмайди, судья, терговчи ва прокурорлар ҳам уларни ҳурмат қилмайди, ўзини ҳурмат қилмаган адвокат, сизнинг ишингизга ҳам муносабати шунақа бўлади, кучли адвокатлар орасида кир ёки ғижим кийимда юрганларни шу пайтгача учратмаганман.

4. Бир ишни 12-13 млн сўмдан кам нархга олмайди;
Изоҳ: Кучли адвокатлар ҳам камроқ суммага рози бўлиб ишлаши мумкин, лекин бу жуда камдан-кам содир бўладиган вазият, кучли адвокат ўзини, ўзининг вақти ва меҳнатининг қадрини билади, шунинг учун унинг хизматлари арзон бўлмайди.

5. Ёрдамчиси (ёки ёрдамчилари) бўлади;
Изоҳ: Кучли адвокатга кўп мурожаат қилишади, демак бир ўзи ҳамма масалага улгурмайди, шунинг учун ўзига албатта ёрдамчи ёки ёрдамчилар олади.

6. Яшаш тарзи (дам олиши, саёҳатларга чиқиб туриши), моддий таъминоти яхши бўлади (буни сезмасликнинг имкони йўқ);
Изоҳ: Кучли адвокатларнинг ичида камбағали бўлмайди, кучли адвокатга нисбатан талаб ҳар доим юқори бўлади, шу сабабдан кучли адвокатнинг ҳаёт тарзи ҳам яхши бўлади.

7. Олдиндан ишнинг ижобий натижаси бўйича кафолат қилмайди (яъни “гарантия” бермайди)
Изоҳ: Тоғ-тоғ ваъдалар беряптими? Билингки, бу адвокат нима қилиб бўлса ҳам пулингизга эга чиқмоқчи, кейинчалик “узр, ўхшамай қолдида” деб қутулади сиздан. Кучли адвокат масалани сизнинг фойдангизга ҳал қилиш бўйича ҳеч қачон кафолат бермайди.

8. Даллол, воситачи бўлишга зинҳор рози бўлмайди.
Изоҳ: Кучли адвокат фақат ўз билими, ўз тажрибасига таянади, кимларнидир олдида “муттаҳам” бўлишни хоҳламайди, ўз репутациясини юқори даражада ушлаб юришга ҳаракат қилади.

Адвокат Бобир Мукаддамов

@generalissimo_marshal


Репост из: GENERALISSIMUS
Прокуратура ва ИИО дан кетишнинг асосий сабаблари:

1) Иш режимининг умуман йўқлиги. Мисол учун, ишга келиш вақти аниқ бўлса, кетиш вақти ноаниқ, яъни режим 24/7. Агар мободо уйга 20-00 да кетиб қолсангиз борми, тамом ҳамма балолар бошингизга ёғдирилади.🙃

2) Дам олиш куни йўқлиги. Мисол учун, иш вақти аслида ҳафтасига 5 кун бўлсада, шанба ва якшанба куни ҳам худди иш кунидек борилади. Энг алам қиладигани, ушбу кунлар учун 1 сўм ҳам тўланмайди, агар мободо дам олиш кунлари ишга чиқмасангиз борми, "ватан хоини"га айланиб қоласиз.🤫

3) Мустақил эмаслиги. Дейлик, терговчи ЖПК 36-моддаси талаби бўйича мустақил бўлсада, бироқ у қонунга эмас раҳбарига бўйсунади. Раҳбари нима деса шу бўлади. Барчаси "қонундан кўра раҳбарнинг оғзаки гапи устуворлиги" принципига амал қилишади. 🤡

4) Фикр билдириш эркинлиги чекланганлиги. Сиз ушбу тизимда ҳақиқий Машрабга айланасиз, яъни гапиришга тилингиз бор-у, лекин ҳаққингиз йўқ. 😂 Агар фикрингизни билдирсангиз  Сизни шунчаки қуйи лавозимга "улоқтириб" юборишади.

5) Оғзаки топшириқларнинг кўплиги. Иш жараёнида ўзидан юқори лавозимдагиларнинг ишга тааллуқли бўлмаган оғзаки топшириқлари кети узилмай келиб туради. Мисол учун, кимнидир меҳмон қилиш, ишга жойлаштириш, кредит ажратиш ва ҳоказо. Буларни бажармаслик давлат ишини бажармасликдан ҳам ёмонроқ 😇

6) "Ишлашдан кўра ишда кўп ўтиришнинг устуворлиги" принципи. Сиз соат 18-00 гача зўр ишлайсизми ёки йўқ, умуман қизиғи йўқ, энг муҳими ишдан соат 00-00/01-00 ларда чиқиб кетсангиз СИЗ энг зўрисиз, ишонинг. Бунга ўша хонадаги нури камайиб қолган лампалар гувоҳ. 😎

7) Кадр танлашдаги адолатсизликлар. Ишга кирганига энди 2-3 йил бўлган ходимларнинг бирданига бўлим бошлиғи бўлиб қолиши, 8-9 йилдан буён ишлаб юрган тажрибали ходимларнинг эса ҳали ҳамон паст лавозимларда ишлаб юриши, пули ва таниши борларнинг иш ҳажми кам лавозим ва жойларда ишлаши, йўқларнинг эса аксинча бўлиши, умуман терговчи бўлмаганларнинг вилоятда тергов тармоқларига ўтказиб юборилиши (каша-малаша) ва ҳ.к.😉
Кадрларни танлаш масаласи тубдан ислоҳ қилиниши керак, бу бўйича алоҳида пост қиламан.


8) Иш вақтидан ташқари ишларга жалб қилиниш. Мисол учун, муаммоли кредитларни ундириш, солиқ йиғиш, коммунал қарздорликларни камайтириш, чиқиндиларни тозалаш ва ҳоказо. Ҳозирги кунда прокуратуранинг энг асосий фаолият йўналишлари бири десам адашмайман. 🤯

9) Эркинлик ва ички хотиржамликнинг йўқлиги. Кун давомида умр ишхонада ўтиб кетганлиги сабабли оилага, ота-онага вақт ажратиш имконсиз, фарзандлар тарбиясига вақт йўқ, бирор-бир таниш тўй маросимига ёки таъзиясига чақирганда бориш ҳар доим сўроқ остида. Телефон 24/7 соат ишлаб туриши керак, агар мободо тунги соат 03-00 да қўнғироқ бўлганда ҳам кўтармасангиз тамом ишламаганга чиқиб қоласиз. Ухлаш ҳуқуқи йўқ 😂

10) Моддий таъминот етарли эмаслиги. Ойлик ҳақиқатдан ҳам кам, тан олиш керак. Ҳозир бозорда нарх-наво жуда кўтарилган. Уйлар жуда баланд, мошинлар жуда қиммат. Ходимларга шу шароитда мошин ва уй-жой олиш уёқда турсин, қарзсиз у ойдан бу ойгача яшаш орзу бўлиб қолган. Озиқ-овқат ҳам қиммат. Бозорга 1 млн. сўм пул билан кириб, 2 тагина пакет билан чиқадиган замон бўлиб қолди. Ойликни ҳақиқатда кўтариш керак, чунки ҳозирда кўчада yandex иловаси орқали 15-20 млн. сўмни ишлаб топса бўлаяпти, албатта дам олган ҳолда. Афсуски ҳақиқат.

11) Соғлик йўқолиши. Чиндан ҳам 24/7 режимида компьютерга қараш, столда ўтириш, бетартиб овқат, бетартиб уйқу... Буларнинг барчаси турли хилдаги касалликлар (айниқса асаб) келиб чиқишига сабаб бўлади.

12) Тенглик принципи "ўлганлиги". Агар Сизни "каллангиз" бўлмаса ҳам пулингиз бўлса бўлди, Сиз "Любимчик"ка айланиб, юқорида санаб ўтилган барча сабаблар Сизга тааллуқли бўлмайди. Ишга хоҳлаган вақтда келасиз, хоҳлаган вақтда кетасиз, иш ҳажми кам. Мазза 🫣

Адвокат Шоҳруҳ Мирзабеков

@generalissimo_marshal


#Мәмлекетлик_хызметлер

🔰 Нызамшылыққа көре, Мəмлекетлик хызметлер орайлары ҳəм Бирден-бир интерактив мəмлекетлик хызметлер порталы (my.gov.uz) арқалы "турақлы жасаў орнында дизимнен өтип жасаўшылар ҳаққында мағлыўматнама алыў жəне оны туўрылаў" сыяқлы мəмлекетлик хызметин көрсетиў жолға қойылған.

🚫 Үйиңизде кимлер дизимде турғанын билиў ушын тийисли шөлкемге әўере болып барыў шəрт емес.

✅ Оның ушын, (my.gov.uz) сайтына кирип, "Жеке кабинет" ке өтиў ҳəм " Пуқаралық" бөлимин таңлаў, кейин “Турақлы жасаў орнында жасаўшылар дизимин туўрылатыў ушын сораў жибериў” түймесин басыў керек.

🌐Егер шаңарағыңызда белгисиз шахслар дизимге алынғанын анықласаңыз, сол орынның өзинде өшириўге электрон мүрәжат жибериўиңиз мүмкин.


Репост из: Advokat Abdullayev | Rasmiy
Ҳурматли судья!

Тассаввур қилинг, бугун Сизнинг охирги кунингиз. Умрингизнинг сўнгги дақиқалари. Ихтиёрингиздаги охирги иш бўйича ҳукмни ўқиш арафасидасиз.

Қандай ҳукм ўқиган бўлар эдингиз? Бир томонда халқ муҳаббати ёки нафратига йўлиқиш, бир томонда Яратган зот ҳузурида Унинг муҳаббати ёки нафратига мубтало бўлиш, яна бир томондан эса, худди шуларни ўйлаб ҳам ўтирмайдиган "Буюуртмачи" ларнинг розилиги ёки қасди ғазабига учраш ...

Агар ҳар гал ҳукмдан олдин "бу охиргиси, бундан кейингиси насиб қилмайди" - деган ишонч билан ёндашсангизгина, Сиз ўқиган ҳукмдан халқ ҳам, энг одил Зот ҳам рози бўлади. Учинчидагиларнинг эса, Сиздан рози бўлиш-бўлмасликлари, ишонинг, сўнгги нафасингиз пайти заррача асқотмайди.

Сиз шундай ҳукм ўқинг-ки, зиммамдаги вазифани ҳалол ва виждонан бажардим дея олинг.

Сиз шундай ҳукм ўқинг-ки, судьялик бурчим ва виждоним буюрганидек, беғараз ва холис бўлдим, дея олинг.

Шундай ҳукм ўқинг-ки, "Эртага асл Маҳкамада менинг масаламга ҳам худди шундай ёндашилсин" дея дуо қила олинг!

Адолат қилинг-ки, адолат кутинг!

@Advokat_Abdullayev


#Нызамшылықтағы_жаңалықлар

❗️Стартап жойбарлар экосистемасы жəне де раўажландырылады


“Стартап жойбарлар ҳəм венчур қаржыландырыў экосистемасын жəне де раўажландырыў илажлары ҳаққында”ғы Президент қарары (ПҚ-357-санлы, 14.10.2024 ж.) қабыл етилди.

🔰Қарарға көре, санлы технологиялар саласындағы стартап жойбарларды ҳəр тəреплеме қоллап-қуўатлаўға қаратылған Санлы стартаплар бағдарламасы əмелге асырылады.

🗂 Бағдарламада төмендеги резидент юридикалық шахслар қатнасыўы мүмкин:

🔘төмендеги талапларға туўры келиўши стартап жойбарлар:

➖искерлик даўамлылығы - 6 айдан 7 жылға шекем;

➖календарь жылында жəми дәраматы - 10 миллиард сўмнан аспаған;

инкубация ямаса акселерация бағдарламасын табыслы тамамлағанлығын тастыйықлаўшы ҳүжжетке ийе;

санлы технологияларға тийкарланған, жоқары өсиў ҳəм шет ел базарларына шығыў потенциалы болған бизнес модельге ийе;

стартап жойбарлар экосистемасы платформасында дизимнен өткен;

🔘стартап экосистемасы қатнасыўшылары - венчур қорлары ҳəм жеке инвесторлар ҳəм де стартап жойбарлар ушын акселерация ҳəм инкубация бағдарламаларын шөлкемлестириў хызметлерин көрсетиўши исбилерменлер.


Репост из: Advokat Abdullayev | Rasmiy
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Зулмга шерик бўлманг, эртага баҳоналар ўтмайди

Ҳар бир ваколат соҳиблари, айниқса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идорларда хизмат қиладиганларга ушбу фикрлар тааллуқли....

Шу фикрни жуда кўп такрорлайман. Кўр-кўрона буйруқларни бажариб, бегуноҳларга зулм қилманг! Аллоҳнинг ҳузурига борганингизда "Мен буйруқни бажарганман" деган гаплар ўтмайди. Агар сиздан зулмни талаб қилишса, ўша заҳоти ишдан кетинг!

@Advokat_Abdullayev


#2024_йил_1_октябрдан

⚡️Қонунчиликка кура:

➖бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади;

➖бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилади;

➖меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;

➖базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Репост из: GENERALISSIMUS
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Суд раиси ишнинг "Заказное дело" эканлигини тан олганлиги ҳақида

Конституциянинг қуйидаги нормаларини шу вақтда эсга олиш жоиз:

Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.

Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятдан, сиёсий партиялардан, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан мустақил ҳолда иш юритади.

Судьялар мустақилдирлар, фақат Конституция ва қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга оширишга доир фаолиятига ҳар қандай тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Судьялар муайян ишлар бўйича ҳисобдор бўлмайди.

@generalissimo_marshal

Показано 20 последних публикаций.