Advokat Abdullayev | Rasmiy


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади.
Мурожаат учун👉 @himoyachigabot
+998999899059 ёрдамчим

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Узоқ кутилган ҳужжат умидларимизни оқладими?

“Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонун кучга кирганидан роса 1 йил 2 ой 2 кун ўтиб, ниҳоят, бу қонунни амалда қўллаш механизмларини белгиловчи ҳужжат – Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб қилиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланибди.

Низомга тўхталиб ўтирмай, унинг 5-иловасига ўтамиз. Яъни, ҳақ миқдорларига. Ҳужжатнинг адвокатура учун энг муҳим қисми шу десак адашмаймиз. Билишимизча, Низомнинг 1 йилдан зиёд кечикиб қабул қилинишига ҳам айнан хизмат тарифларини келишиб олиш узоққа чўзилгани сабаб бўлди...

Эски тартиб билан солиштирганда, бу анча прогрессив дейиш мумкин, аммо юридик ёрдам кўрсатиш доирасида бажариладиган ишларнинг тахминий ҳажмидан келиб чиқадиган бўлсак, адвокат меҳнати жуда паст баҳоланибди.

Боз устига, харажати қопланадиган ишлар туркумида айрим процессуал муҳим ҳаракатлар умуман назарда тутилмаган. Масалан, эксперт ёки мутахассис жалб қилиш, экспертиза ўтказиш. Харажати тўланмаса, адвокат ўз ҳисобидан экспертиза қилдирадими? Қилдирмаса, юридик ёрдам сифати қандай бўлади?


Саволлар кўп, хуллас.

Манба: AdvokatNews

@Advokat_Abdullayev


Судьянинг қатъияти

Сирдарё вилояти судида ҳимоямиз остидаги Тошбўловага нисбатан бўлган жиноят иши апелляция тартибида кўриб чиқилиб, айблов ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган эди.

Таркибдаги судья А.Кураматов ўзининг апелляция суди қарорига қўшилмаган қатъиятли позициясини, яъни оқлов ҳукми чиқарилиши лозимлиги ҳақидаги ўз тўхтамини мустақил фикри тариқасида алоҳида хужжат тарзида билдира олди. Бу процессуал қонунчиликда назарда тутилган амалиёт. Лекин бундай ҳолат хадеб учрайвермаётган эди.

Маълумот ўрнида, ЖПКнинг 497-31-моддаси 6-қисмига мувофиқ, апелляция инстанцияси судининг ажрими суднинг бутун таркиби томонидан имзоланади. Овоз бериш чоғида озчилик тарафда қолган судья ажримни имзолаб, ўзининг алоҳида фикрини ёзма шаклда баён этишга ҳақли.

Хўш, унинг алоҳида фикри нимага хизмат қилиши мумкин, ваҳоланки, суд қарори барибир унинг фикрига номувофиқ чиқариб бўлинган бўлса?

Бу ҳақида кейинчалик тўхталамиз.

@Advokat_Abdullayev


Ҳалоллик – бу ҳатто ҳеч ким кўрмаётганда ҳам оқилона иш кўриш.

Клайв Стейплз Льюис

@Advokat_Abdullayev


Халқаро жиноят суди Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер берди

Ҳаагадаги суд Исроил бош вазири Бинямин Нетаяҳу ва 5 ноябрда истеъфога чиқарилган Йоав Галантни Ғазо секторидаги ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятларда айбламоқда.

@Advokat_Abdullayev

6.6k 0 22 9 209

Адвокатлар фаолиятига доир кутилаётган ҳужжат тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 21 ноябрдаги 774-сонли қарори билан "Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида"ги низом тасдиқланди.

@Advokat_Abdullayev


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Гилам" да учаётганлар учун яхши ибрат экан

@Advokat_Abdullayev

12k 1 263 6 91

Қамоқ: Ноқислик амалиётдами ёки...

Жиноят-процессуал кодекснинг 315-моддасига асосан қамоқда сақлаш учун кўрсатилган муддат ўтгач, шахс дарҳол қамоқдан озод этилиши шарт.

Бироқ, амалиётда шахсни қамоқда сақлаб туриш муддати иш судга ўтказилганда тугаса ҳам, шахс озод этилмайди.

Ваҳоланки, жиноят иши судга ўтказилиши заҳоти шахсни қамоқда сақлаш билан боғлиқ муддатларга қўйилган талаблар ўз моҳиятини йўқотади. Чунки жиноят иши судга келиб тушгандан сўнг, судья жиноят ишини судда кўриб чиқиш учун тайинлаш тўғрисидаги ажримида айбланувчига нисбатан эҳтиёт чораси тўғри танланганлиги масаласини муҳокама қилади.

Бунда асослар бўлган тақдирдагина, айбланувчига нисбатан қўлланилган эҳтиёт чорасини ўзгартиради, ёки уни ўзгаришсиз қолдиради. Бу ўринда, суд муҳокамаси даврида судланувчи қанча муддат давомида қамоқда сақланишини судья белгиламайди.

Шунингдек, Кодекснинг 405-моддасида жиноят ишини биринчи босқич судида муҳокама қилиш муддати узоғи билан олти ойгача узайтирилиши мумкинлиги белгиланган. Бироқ, Кодексда суд муҳокамаси даврида шахс қанча муддат қамоқда сақланиши мумкинлигига аниқлик киритилмаган ва бу масала ҳали ҳануз мавҳумлигича қолмоқда.

Ҳамма "бало" шунда.

Бу борада, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси бўлган Даврон Арипов ҳам ўзининг бундан тўрт йил олдинги бир нутқида амалиётда шахсни қамоқда сақлаб туриш муддати иш судга ўтказилганда тугаган бўлишига қарамай, шахс озод этилмаётганини урғулаган ва бунга ўзининг танқидий муносабатини асослашга уринган эди.

@Advokat_Abdullayev


Одил судлов: Ана мантиқ, мана маъно

Кеча бир апелляция судида ғалати ҳолатга дуч келдик. Судланувчилар шу иш бўйича бошқа бир судланувчининг ногирон эканлиги важи билан унга нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини ўзгартириш ҳақида судга илтимоснома киритдилар.

Илтимосномалари, одатдагидек рад этилди.

Энди, рад этилишининг асослантирилишига қаранг: биринчи босқич суди унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган экани учун ҳам энди эҳтиёт чорасини ўзгартириб бўлмас эмиш.

Ажабо! Ёндашувни қаранг! Ана мантиқ, ана маъно. Ана гўё-ки, инкор қилиб бўлмас тарздаги асослантириш.

Унда ишни апелляцияда қайта кўришдан маъно қани? Бундай ёндашадиган судьялар билан одил судловимизнинг аҳволига вой.

@Advokat_Abdullayev

7.4k 0 27 26 157

Баъзан тугаш билмаган дардлар ёмғир бўлиб устингдан ёғаверади. Шуни унутмагинки, ранго-ранг камалак ёмғирдан сўнг чиқади.

Жалолиддин Румий

@Advokat_Abdullayev

7.4k 0 48 4 111

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Унинг ўгитлари аслида, ҳам қонун, ҳам виждон талабларидир.

@Advokat_Abdullayev

8.5k 0 94 4 135

Қамоқ эҳтиёт чораси: талқинда қайси амалдор ҳақ?

Ҳуқуқ фаоли Абдурахмон Ташанов бир муҳим масалани кўтарган, унга кўра,

"Ҳимоямдаги шахс Қиличевга нисбатан қамоқ эҳтиёт чорасини ўзгартириш масаласида мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимининг икки раҳбари қабулида бўлдим: уларнинг бири Судьялар Олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров, иккинчиси Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов.

Гап шундаки, ҳимоям остидаги шахснинг қамоққа олинганига бугун 7 ойдан ошди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 октябрдаги ПФ48/50-сонли Фармонида ҳибсда ушлаб туришнинг муддати 1 йилдан 7 ойга қисқартирилгани айтилади.

Ёдгоровнинг талқинига кўра, бу норма қамоққа олинган шахснинг тергов ёки судда бўлишидан қатъий назар қамоққа олинган кунидан бошлаб, 7 ой ўтганда қўлланилади. Муслимовга кўра, президент фармонида фақатгина дастлабки тергов муддати назарда тутилган. Яъни, шахсга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси узоғи билан 7 ой терговда, 6 ой судда - жами 13 ой қўлланилиши мумкин. ЖПКда эса президент фармонининг асл моҳияти очиб берилмаган.

Адвокатларнинг айтишича, ҳатто Адлия вазирлиги президент фармонига шарҳ беришни истамабди. Бундай шарҳни Президент Администрацияси бериши керакмиш.

Мен ўрта мактабда ҳам, олий таълимда ҳам ўзбек тилидан аълога ўқиганман. Фаҳмимча, Фармон матнига кўра, қамоқ эҳтиёт чораси 7 ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмаслиги англашилади. Агар президент фармони бу масалада ноқис бўлса, энди бу бошқа масала.

Суд ҳимоямдаги шахснинг қамоқ чорасини ўзгартирмади. Муслимов айтгани бўлди, мен эса эҳтиёт чораси масаласида президент илғорроқ қарор чиқарибди, деб хурсанд бўлган эканман.

Хуллас, долзарб масала - қамоқ эҳтиёт чораси масаласида ЖПКда аниқ қоида мавжуд эмаскан. Тизимнинг иккита каттакони икки хил фикрда, биз авом нима қилайлик? Менимча, суд қамоқ эҳтиёт чорасини жами 13 ойда ҳам ўзгартирмаслик ҳуқуқини сақлаб қоларкан, президентнинг юқоридаги фармонида прогресс йўқ."

@Advokat_Abdullayev

8.6k 0 65 17 89

Энди рейтинги юқори тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқ текширувлари ўтказилмайди

Солиқ кодексига киритилган янги қўшимчаларга кўра, тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги тушунчаси киритилди.

Бундан ташқари, энди барқарорлик рейтинги бўйича «ААА» тоифадаги тадбиркорлик субъектларига нисбатан эса солиқ текширувлари ўтказилмайди.

Бунда, лекин жиноят ишлари доирасида ўтказиладиган текширувлар назарда тутилмаяпти.

@Advokat_Abdullayev


Кўз кўрмаса ҳам, кундузи кундуздир,
Кишиларга маълум бўлмаса ҳам, ҳақиқат ҳақиқатдир.

Ал-Хоразмий

@Advokat_Abdullayev


Қизиқ фактнинг қизиқлиги мана нимада эди

Ҳимоямиз остидаги тадбиркор Ойбек Равшановга нисбатан оқлов ҳукми ўқилгани ҳақида аввал маълум қилган эдик.

Унда қизиқ фактнинг қизиқлигини оширувчи белгиларига қўшимча қилгимиз келди.

Хуллас, жиноят иши дастлаб Юнусобод туман прокуратурасининг катта терговчиси иш юритувида бўлган.

Гумон қилинувчини қамоққа олиш суд томонидан маъқул кўрилмаганидан кейин прокуратура органларига эндигина иш ўрганиш учун келган, ёш мутахассис, прокурорнинг иш ўрганувчи ёрдамчиси иш юритувга ўтказишга қарор қилинган.

Яъни, хавфи кутилаётган оқлов ҳукмининг ёқимсиз оқибатини юмшатиш ва "силлиқ кўчириш" илинжида асоссиз айбловни унинг имзоси билан расмийлаштиришга қаратилган "манёвр" эди бу.

Агар суд оқлов ҳукми ўқиса, кейинчалик юқори турувчи прокурорда жиноят иши бўйича дастлабки терговни ким олиб борганлиги хусусида эътирози пайдо бўлса, ёш мутахассис прокурор ёрдамчисига интизомий жазо қўлланмаслиги табиий. Ахир, у эндигина иш ўрганмоқда ва нотўғри ёки асоссиз айблов учун уни жазолаш шунчаки эп кўрилмайди юқори томонидан. Буни ким билмайди дейсиз?

Лекин ҳис-туйғу аралашган ушбу "заказное дело" бўйича дастлабки терговни унинг қўли билан тамомланишига эришиш марднинг ишимикан?!

Дастлабки терговни тамомланганлигини эълон қилган ушбу мансабдор лафзига ишониб, жиноят иши ҳужжатлари рақамланган ва тикилган ҳолда тақдим этилмаган бўлса ҳам, иш ҳужжатлари билан танишиб чиққанлигимиз ҳақида, аслида танишмаган бўлсак-да, баённомани имзолаб берган эдик.

Судда танишдик, ҳужжатлардан нусхаларни судда олдик.

Лекин, нима бўлганда ҳам оқлов ҳукми ўқиган судья Зафар Латиповда қатъият етишди.

@Advokat_Abdullayev

9k 0 28 16 128

Прокурор ёрдамчиси тергов қилишга ваколатли эмас

Маълумки, жиноят иши бўйича дастлабки терговни терговчилар олиб боради. Амалдаги ЖПКнинг 344-моддаси 1-қисмига асосан, дастлабки терговни прокуратура, ички ишлар органлари ва давлат хавфсизлик хизмати терговчилари олиб боради. Модданинг 2-қисмига кўра эса, бу ишни прокурорлар ҳам олиб боришлари мумкин.

"Прокуратура тўғрисида"ги қонуннинг 29-моддаси 2-қисмига асосан, прокурор жиноят-процессуал қонунига мувофиқ ҳар қандай жиноятни тергов қилишни ўз иш юритувига олишга, шунингдек уни ўзига бўйсунувчи прокурорга топширишга ҳақлидир.

Қонуннинг 56-моддаси 5-қисмида айнан 29-модданинг иккинчи қисмида тилга олинган “прокурор” қайси лавозимдаги шахс эканлигига тушунтириш берилган.

Унга кўра, прокурор деганда ўз ваколатлари доирасида иш олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар, шаҳарлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, шунингдек уларнинг ўринбосарларини тушуниш керак.

Демак, дастлабки тергов олиб боришга ваколатли прокурорлар қаторида прокурорларнинг ёрдамчилари назарда тутилмаган.

Шундай экан, туман (шаҳар) прокурори ёрдамчиси томонидан жиноят иши ўз иш юритувига олиниб, дастлабки тергов олиб борилиши Жиноят-процессуал кодекси ва “Прокуратура тўғрисида”ги қонуни талабларига мутлақо зид.

Ўз навбатида, ЖПКнинг 95-1-моддаси 1-қисми 4-бандига мувофиқ, мустақил тергов ҳаракатлари олиб боришга ваколатли бўлмаганлар томонидан расмийлаштирилган ҳар қандай процессуал ҳужжатлар, тўпланган далиллар номақбул, деб топилишга маҳкумдир.

Амалиётда, "Прокурор ёрдамчисининг қарорини прокурор тасдиқлашидан келиб чиқилса, унинг дастлабки тергов ўтказиши бу, айни пайтда прокурорнинг тергов олиб боришини англатади.", - деган хато ёндашув шаклланиб қолган.

Бунга қўшила оламаймиз. Аввало, қонунда ҳуқуқ берилмаган. Қолаверса, тергов ҳаракатларини амалда прокурор ёрдамчилари олиб бормоқда, прокурорлар эмас.

Қайта эслатиб қўймоқчимиз:

Процессуал қонунчиликда "прокурорлар томонидан" дейилган, "прокурорлар ёрдамчилари" эмас.

@Advokat_Abdullayev

12.8k 6 183 56 148

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳаёт шундай ғалати нарсаки прокурор...

@Advokat_Abdullayev


Судьянинг иши қонунни ҳадя этиш эмас, балки уни тўғри талқин қилишдир.

Фрэнсис Бэкон

@Advokat_Abdullayev


Олий суд хабари

"Айни пайтда Олий суднинг маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказининг сервер қурилмаларида такомиллаштириш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, Олий суднинг Интерактив хизматлар портали ва ахборот тизимлари фаолиятида бир неча кун мобайнида узилишлар кузатилиши маълум қилинади. Келтирилган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз.", дейилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди тарқатган хабарда.

Лекин хабарда узилишлар аниқ қанча муддат давом этиши маълум қилинмаган.

@Advokat_Abdullayev

14k 0 58 4 57

Ёндашувлар хилма-хил, бироқ, мантиқ қани? Маъно-чи?

Сариосиё туманлараро иқтисодий суди раиси Нуриддин Муродовнинг нутқидан:

Судлар фаолиятига нисбатан аҳолининг эътирози ортиб бормоқда” деган фикр шахсий муносабатга хос бўлиб, асл ҳолат қўйидагичадир.

Статистик маълумотларга кўра, иқтисодий судларда кўрилган ишларнинг 2 фоизига, фуқаролик судларида эса 2 фоизига, маъмурий ва жиноят судларида ҳам қарийб шунча фоизига нисбатан юқори инстанция судларига шикоятлар берилган.

Шикоятларнинг ўрта ҳисобда 1 фоизи қаноатлантирилганда ҳам суд ҳужжатларидан судга иши тушганларнинг бир фоизининг норозилиги асослидир деган хулосага келиш мумкин. Демак, билдирилаётган муносабатларда, албатта, бу омиллар эътиборга олиниши керак.

Маъмурий ва жиноят судларида суд ҳужжатларининг қонунга мувофиқлаштирилаётганлик кўрсаткичи бир оз юқори бўлиб, бунда шикоят беришнинг даврийлиги, яъни, инсон манфаатлари асосида 5-10 йил аввалги ишлар бўйича ҳам шикоятлар кўриб чиқилаётганлиги муҳимдир. Ушбу кўрсаткич, илғор хорижий амалиётда таққосланганда ёмон кўрсаткич саналмайди."

***

Ажойиб. Лекин биз унинг бундай ёндашувига тўлақонли қўшила олмаймиз.

Сабаби, аввало, айнан қайси илғор хорижий амалиёт билан солиштирилганлиги келтирилмасдан, умумий гап бўлиб қолган.

Қолаверса, ёндашувда аҳолини малакали вакилликка бўлган эҳтиёжи талаб даражасида қаноатлантириб берилмагани ҳам эътиборга олиниши адолатдан бўларди.

Моддий жиҳатдан қийналган аҳоли вакиллари адвокат ёллай олмасдан, курашишни давом эттирмасдан, қўл силтаб кетгани қанча? Шунчаки, суднинг шу қарори тўғри эканда, деб шикоят ёзмаганларичи? Ўхшаш ҳолатларда икки хил стандартлар ишлаганичи? Булар ўрганилмасдан, таҳлил қилинмасдан туриб, баҳо берилиши қанчалик тўғри?

Шунингдек, судьяларнинг хатоликлари солиштирилса, яхши кўрсатгич келиб чиқадими, шунда?

Бундай ёндашувни аввал Судьялар олий кенгаши ҳам журналистлар ва блоглерлар билан учрашувда илгари сурган эди.

Аҳоли одил судловга оид барча ахборотдан хабардор қилиб борилиши амалда таъминланиб қўйилиб, кейин бундай ёндашилса, балки ўринли бўлармиди?

@Advokat_Abdullayev


Адолат дарахтни суғормоқ, зулм эса тиканга сув тўкмоқдир.

Мавлоно Жалолиддин Румий

@Advokat_Abdullayev

Показано 20 последних публикаций.