Фильтр публикаций


АСКУГ ақлли газ ҳисоблагичларининг батарейкаси ўтириб қолаётгани ҳақида

Энг қизиғи, батарейка алмаштирилганидан сўнг ҳисоб-китоблар кунма-кун эмас, маълумот узатилмаган кунлар учун жамлаб битта ойлик қилиб ҳисобланаётган, бунинг натижасида лимитдан ошиб кетилмоқда экан.

Менинг уйимдаги АСКУГ ҳисоблагичининг ҳам батарейкаси ўтирган. Ўн марталар айтдим алмаштиринглар, деб (Ҳаттоки «Ҳудудгазтаъминот» матбуот котибидан посвойски ёрдам сўрадим).

Самарқанд шаҳарнинг ўзида 25 мингта счётчик «ўтириб» қолганини айтишди. Манга ҳали-вери навбат келмаса керак.

Журналист Шуҳрат Шокиржонов

@generalissimo_marshal


Одамлар машинадан тўйинди, пул эса анча тортилган, кўриниши ғишт ёки буханка нонга ўхшаш машинани эса сотувга чиқаришдан чарчашмаяпти.

@generalissimo_marshal

9.9k 0 21 6 106

Фарғонада бўлган портлаш фонида бир таклиф

Таклифим шундан иборатки, ҳозирги машиналарнинг аксарияти метан ёки пропан газ билан юради, уларга ўрнатилган газ балонларнинг ҳам яроқлилик муддати бор, бироқ аксарият машиналарда муддати ўтган бўлсада, шаҳарларимиз ичида "бомба" бўлиб юрибди. Ҳайдовчиларининг ўзида масъулияти йўқ.

Шуларни масъуллар назоратга олиб тафтишдан ўтказишни кучайтирсин. Айрим такси "Нексия-1"лар шалағи чиқиб кетган 1996 йилда чиққан бўлиб, қачон қай тартибда газ балони синовдан ўтган, билмаймиз.

Бундан ташқари, ёқилғи қуйиш шохобчаларини аҳоли пункти ва хизмат кўрсатиш объектларидан узоқроқда қуриш ҳам лозим.

@generalissimo_marshal

14.7k 0 20 16 157

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АДОЛАТ ҚАРОР ТОПДИ / Жиноят кодекси 208-моддаси билан нотўғри айбланган Зоминлик Абдуқаҳҳор Раимқулов Сирдарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида оқланди

13 йил давомида судланганлиги сабабли уни ҳеч ким ишга олмаган.

@generalissimo_marshal


Яқинда БААга кириш қийинлашган эди, энди Россия ҳам шундай қилиши мумкин.

Кўп нарса фуқароларимизнинг билими, хулқ-атвори ва дунёқарашига боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Тадбиркорларимиз учун сунъий тўсиқлар яратишмаса бўлди эди.

@generalissimo_marshal

17.5k 0 94 15 114

General leytenant Kirillovni o‘ldirish ishi bo‘yicha O‘zbekiston fuqarosi qo‘lga olindi - Tergov qo‘mitasi

"So‘roq paytida u Ukraina maxsus xizmatlari tomonidan yollanganini ma’lum qildi. Ularning topshirig‘i bilan Moskvaga kelgani va qo‘lbola portlovchi qurilma olgani haqida gapirdi. U qurilmani Igor Kirillov yashaydigan uy kiraverishiga to‘xtatib qo‘yilgan elektr samokatga joylashtirgan.

Harbiy xizmatchi yashaydigan joyni kuzatish maqsadida karsheringdan avtomobil ijaraga olib, unga videokuzatuv kamerasi o‘rnatgan. Ushbu kameradan olingan tasvirlar terakt tashkilotchilariga Dneprdagi joyga onlayn tarzda uzatib turilgan."

Ushbu jinoyatni sodir etgani uchun ijrochiga 100 ming AQSH dollari miqdorida pul mukofoti va Yevropadagi mamlakatlarning biriga yashash uchun chiqib ketish kafolatlangan edi.

@generalissimo_marshal

19.4k 0 306 15 80

Расмий ахборот

Жорий йилнинг 17 декабрь соат 13:45 ларда Фарғона шаҳар, Янгийўл маҳалласидаги “Petrolium” пропан газ қуйиш шохобчасида 5 м. куб сиғимли контейнерга газ қуйиш жараёнида ёриқ келиб чиқиб, газ моддаси ташқарига сизиб чиқиши оқибатида, портлаш ва ёнғин содир бўлган.

Натижада, 1 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган,
шу ҳудудда бўлган бир нечта фуқаролар турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан улардан 3 нафари шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилоят ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди ҳамда 259-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирги кунда жиноят иши доирасида 5 нафар шахс процессуал тартибда қамоққа олинган.

Ҳолат юзасидан тегишли экспертизалар тайинланган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

@generalissimo_marshal


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сўнгги вақтларда фирибгарлар томонидан ҳуқуқ-тартибот идоралари, хусусан ички ишлар органлари раҳбарлари номидан телеграмда сохта аккаунт очган ҳолда фуқароларга турли мурожаатлар юборилмоқда.

Огоҳ бўлинг! Тизимдаги бирор бир раҳбар сизга телеграм орқали мурожаат қилмайди ҳамда сиздан ўз ҳисобингиздан пулни бошқа ҳисобга қўйишингизни, нақд кўринишида кимгадир тақдим этишингизни сўрамайди.

@generalissimo_marshal


Ўзбекистон Республикаси томонидан хорижий давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш

Хорижий давлат судининг қарори ЖПКда белгиланган тартибда ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикасида тан олиниши ва ижрога қаратилиши мумкин:

1) хорижий давлатда озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазога ҳукм қилинган ва жазони ўтаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси — жазони Ўзбекистон Республикасида ўташни давом эттириш учун қабул қилиб олинганда;
2) хорижий давлат ҳудудида ақли норасолик ҳолатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган ёки ушбу қилмишни содир этганидан кейин руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган Ўзбекистон Республикаси фуқаросига нисбатан хорижий давлат судининг тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлса, — мажбурий даволашни Ўзбекистон Республикасида давом эттириш учун қабул қилиб олинганда;
3) хорижий давлат суди томонидан ҳукм қилиниб, жазони ўтамаган шахс хорижий давлат томонидан Ўзбекистон Республикасига ушлаб берилганда;
4) хорижий давлат суди томонидан ҳукм қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқаросини хорижий давлатга ушлаб бериш рад этилганда;
5) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

ЖПК 610-модда

@generalissimo_marshal


🤩Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакили қуйидаги жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди ва 5 йилга қамалди:

✅Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш

✅Қасддан баданга енгил шикаст етказиш

✅Тезкор-қидирув фаолияти натижаларини сохталаштириш (қалбакилаштириш)

@generalissimo_marshal

27k 2 89 9 81

Пропан, метанни тақиқлаб, арзон ва сифатли бензин билан халқни таъминлаш имкони йўқми?

Имкони йўқ бўлса, ёқилғи қуйиш шохобчаларини аҳоли пунктидан узоқда қуриш имкони бордир?

@generalissimo_marshal


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Бунақасини фақат киноларда кўрганмиз» – Фарғонадаги портлаш гувоҳлари

Маълум бўлишича, одамлар аввалдан шаҳар ичида, атрофида боғча ва уйлар бўлган мазкур заправка қурилишига норозилик билдиришган. Аммо масъуллар бунга эътибор қаратмаган. Мухбирлар ҳодиса жойида бўлиб, гувоҳлар ва расмийлар билан суҳбатлашибди.

Батафсил

@generalissimo_marshal


🎆 “Dunyo sadolari” festivali g‘oliblarini “anjanchasiga” kiydirildi

2023-yilda Andijonda milliy va jahon estrada yulduzlari ishtirokida o‘tkazilgan shov-shuvli “Dunyo sadolari” festivali doirasida Xonobod shahar Yoshlar markazida Madaniyat va turizm vazirligi hamda Andijon viloyati hokimligi tomonidan Yosh estrada xonandalari respublika ko‘rik-tanlovi o‘tkazilgandi. Ana shu tanlov g‘oliblari hanuzgacha va’da qilingan mukofotlarni olmagani ma’lum bo‘ldi.

@generalissimo_marshal


669-4-0-Q_24.pdf
695.9Кб
Инсонпарварлик намунаси - ҳар бир вилоятдан ҳар йили 150 нафар эҳтиёжманд хотин-қизлар контракти тўлаб берилади!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сон қарори ҳамда 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармонига мувофиқ ҳар йили базавий тўлов-контракт асосида давлат олий таълим муассасасининг бакалавриат таълим йўналишларига қабул қилинган, ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилган.

Бунда, ўқиш учун тўлов пуллари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳар йили 150 нафардан эҳтиёжманд талабалар учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қайтариш шартисиз қоплаб берилиши белгиланган.

Шу мақсадда, вилоят ҳокимлари томонидан пул ажратиш тўғрисида қарорлар қабул қилинмоқда.

Хусусан, Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов қарори билан, вилоятдаги ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган 150 нафар талаба хотин-қизларнинг 2024-2025-ўқув йили контракт тўлов миқдориининг 50 фоизини тўлаб бериш билан боғлиқ харажатлари учун 598 млн. сўм маблағ ажратилди.

@generalissimo_marshal


Раддия: Энергетика вазирлиги электромобилларни зарядлаш станцияларини тармоқдан узиш бўйича ҳеч қандай топшириқ бермаган. Ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарлар мутлақо асоссиз

Бугун бир қатор ижтимоий тармоқлар ва ахборот сайтларида электромобилларни қувватлаш станциялари ҳеч қандай ҳуқуқий асос кўрсатилмаган ҳолда ўчириб қўйилаётгани ҳақида хабар тарқалди. Айтилишича, қувватлаш станцияларини электрдан узиш бўйича вазирлик топшириқ берган.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги мазкур хабар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилади. Таъкидлаш керакки, айни пайтда мамлакатимизда генерация, яъни электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича ҳеч қандай муаммо йўқ. Ишлаб чиқарилаётган электр энергияси эса ўз эҳтиёжимизни тўлиқ қоплашга етади.

Энергетика вазирлиги қувватлаш станцияларини тармоқдан узиш бўйича топшириқ бермаган.

Шуни алоҳида айтиш керакки, Энергетика вазирлиги экологиямизни асрашга катта ҳисса қўшадиган электромобилларни Ўзбекистонда оммалаштириш тарафдори.

Шу ўринда электромобилларни қувватлаш станцияларини ўрнатган тадбиркорлик субъектларининг қонуний фаолиятларига тўсқинлик қилиш ҳолатларига дуч келсангиз, Энергетика вазирлигининг +99871-231-16-61 (ички 7037, 7046 ва 7057) рақамли "Ишонч телефонлари"га мурожаат қилишингизни сўраймиз.

@generalissimo_marshal


Тергов судьяси лавозими ташкил қилинди, лекин деган жойи бор....

Тергов судьяси томонидан процессуал қарорларга берилган санкциялар фақатгина апелляция инстанциясида, вилоят ва унга тенглаштирилган суд судялари томонидан якка тартибда кўриб чиқилиши назарда тутилмоқда.

Яъни, апелляция инстанциясининг ажрими узил-кесил. Бу дегани, қарор қатъий, шикоятга ўрин йўқ.

Мисол учун, тергов судьяси томонидан қамоққа олиш учун асоссиз равишда санкция берилди, бу қарор устидан фақатгина апелляция тартибида шикоят бера оласиз, апелляция ажрими устидан эса шикоят бера олмайсиз.

Менимча, Конституция даражасида кафолатланган шикоят қилиш ҳуқуқини фақатгина битта босқич орқали чеклаб қўйиш нафақат Конституцияга, балки халқаро қонунчиликка ҳам зид ҳисобланади.

Чунки, фуқароларнинг шикоят қилиш ҳуқуқи доимо кафолатланиши керак.

Адвокат Шоҳруҳ Мирзабеков

@generalissimo_marshal


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими томонидан Янгиҳаёт туманида ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги “Кобальт” автомашинаси тўхтатилиб, унга уланган юк тиркамаси кўздан кечирилди. Натижада тиркамага 7 турдаги 562 минг донадан зиёд пиротехника воситалари ортилгани фош бўлди.

Вақтинча сақловга олинган мазкур салют ва петардаларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 400 млн сўмдан ошмоқда.

@generalissimo_marshal


Заҳарланиб вафот этганларнинг яқинлари БПни нотўғри маълумот тарқатганликда айбламоқда!

Бош прокуратура қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаб келган деган келин-куёв “загс”дан ўтган бўлиб чиқди.

Марҳум куёвнинг акаси тақдим этган ҳужжатга кўра, келин-куёв жорий йилнинг 10 декабрь куни Пискент тумани ФҲДЁ бўлимидан қонуний никоҳдан ўтган. 14 декабрь куни эса никоҳ маросими бўлиб ўтган. Орадан бир кун ўтиб, 15 декабрь куни келин-куёв номаълум моддадан заҳарланиб вафот этган.

“Давлат идораси қандай қилиб ёлғон маълумот бериши мумкин. Уларга ишонадиган одамлар қанчалигини билмайдими? Тарқалган хабарларнинг изоҳларини ўқисангиз, ҳамма қонуний никоҳсиз яшагани учун шундай бўлган, деб ёзяпти. Ахборот бераётганда олдин ўрганиш керак эмасми? Шу ахборотни тарқатганлар устидан тегишли жойларга арз қиламиз”, дейди келин-куёвнинг яқинлари.

@generalissimo_marshal

30k 0 47 13 141

⚡️⚡️⚡️Фарғона шаҳридаги ёнғин натижасида 1 киши вафот этган, 4 киши тан жароҳати олган, яна 8 киши тиббиёт ходимлари назоратига олинган

2024 йил 17 декабрь куни соат 13:43да Фарғона шаҳар, «Янги йўл» МФЙ, А.Яссавий кўчасида жойлашган, кўп ёқилғили АЁҚШ ва АГҚШ шаҳобчасида суюлтирилган газ тўкиш вақтида технологик жараёнларни бузилиши ҳамда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслиги оқибатида чақнаш содир бўлган ундан сўнг ёнғин юзага келган.

Ёнғинга ёнғин-қутқарувчилар 13:47 да етиб бориб, 14:02 да ўраб олиниб, 14:12 да ёнғин батамом ўчирилган.

@generalissimo_marshal

30.8k 1 296 14 51

Parkentdagi Lion Park hayvonot bog‘i xodimi sher qurboni bo‘ldi

Sherlar qafasdan park hovlisiga chiqib ketib, qorovulga tashlangan va yetkazilgan tan jarohatlari sababli qorovul voqea joyida vafot etgan.

Sherlar ushlanib, qafasga joylashtirilgan.

Prokuratura tomonidan mutaxassislar ishtirokida tekshirish harakatlari olib borilmoqda.

@generalissimo_marshal

Показано 20 последних публикаций.