YURISTKADR


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.
Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бугун ўқув марказимизда дарслар жуда қизғин.

Айни пайтда 2 та гуруҳ билан ўқув жараёнлари давом этмоқда.

Биринчи гуруҳда меҳнат ҳуқуқи бўйича мутахассис Мухаммадамин Каримжонов, иккинчи гуруҳда эса камина.

👉@yuristkadr


Буйруқ_меҳнат_шартларини_ходим_розилигисиз_ўзгартириш.docx
13.9Кб
#namuna

Меҳнат шартларини ходимнинг розилигисиз ўзгартириш ҳақидаги буйруқ.


Меҳнат шартларини ходимнинг розилигисиз ўзгартириш мумкин.

Бу Меҳнат кодексининг 137-моддасида кўрсатиб ўтилган. Мазкур моддага асосан агар технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнат ташкил этишда юз берган ўзгаришлар ходимнинг аввалги меҳнат шартларини сақлаб қолиш имконини бермаса, иш берувчи унинг меҳнат шартларини ходимнинг розилигисиз ўзгартириши мумкин.

Аслида, меҳнат шартномасидаги меҳнат шартларини ўзгартириш учун, иш берувчи ва ходим ўртасида қўшимча келишув тузилиши керак.

Бироқ, биз айни мана шундай келишувсиз ва ходимнинг розилигисиз ўзгартириш ҳақида айтяпмиз.

Юқоридаги меҳнат шартларидан бири сифатида, ходимнинг лавозимини унинг розилигисиз ўзгартириш ҳақидаги буйруқдан намуна беряпмиз.

👉@yuristkadr


Тингловчиларимиз жуда актив.

Бугун "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятидан ташриф буюрган HR ва кадрлар хизмати ходимлари билан меҳнат шартномасини ўзгартириш мавзуси ҳақида гаплашдик.

Уларга айниқса, ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш ва ходимнинг иш жойини ўзгартириш ҳақидаги фикрларимиз жуда қизиқ бўлди.

Ротация амалларини қўллашда МК 148-моддасига асосан ходимнинг розилигисиз ва розилигини олган ҳолда иш жойини ўзгартириш масаласи роса мунозарали бўлди. Савол-жавоблар дарс тугаганидан кейин ҳам тўхтамади.

Ўзи, бизга мана шундай иштирокчилар керакда. Бундай актив тингловчилар билан одам чарчамайди.

☝️Ҳа айтмоқчи, Сиз ҳам ўқув курсларимизга ёзилинг:

👩‍💻@yuristkadr_menejer

📱 +99890-010-86-15
      +99890-993-18-80
+99897-731-40-30

Саидали Мухторалиев

👉@yuristkadr


📣Энди автомашинада дрифт қилган ҳайдовчиларга жуда ёмон бўлади.

❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга “йўл безорилиги” деган янги 128-10-модда киритилди.

Бу моддага асосан энди ҳаракат давомида автомашинаси билан йўл безорилиги қилган шахслар, яъни бошқа транспорт воситалари ҳаракатига қасддан тўсқинлик қилган, ёки ҳаракатланиш бурчагини ва тезлигини сақлаган ҳолда транспорт воситасини сирпантирган (дрифт) қилган ҳайдовчилар:

транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 1 йилдан 2 йилгача маҳрум қилинади ва қўшимчасига БҲМнинг 25 баравари миқдорида жаримага тортилади.

👉@yuristkadr


Бизда – "Yurist va kadr" ўқув марказида бугундан янги гуруҳ билан ўқув курсимиз бошланди.

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятида фаолият юритувчи HR ва кадрлар хизмати ходимлари билан ўқув жараёнига старт бердик.

Қарийб бир хафта давомида ушбу тингловчиларимизга янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг энг қайноқ ва энг муҳим мавзулари ҳақида маълумот берамиз.

Уларга янги меҳнат қонунчилиги асосида қўлланиладиган барча буйруқ ва буйруқ олди ҳужжатларидан ҳам намуналар берилади.

Марҳамат ўқув курсларимизга ёзилиш учун сиз ҳам рўйхатдан ўтинг.

👩‍💻@yuristkadr_menejer

📱 +99890-010-86-15
      +99890-993-18-80
+99897-731-40-30
     
📍Ўқув маркази локацияси

👉@yuristkadr


Ураааа! Олий суд уй-жой низоси билан боғлиқ жуда муҳим масалага нуқта қўйиб берди.

Хуллас, сиз кимдандир уй-жой сотиб олдингиз, пулини тўлиқ тўладингиз, олди-сотди шартномасини нотариус орқали имзолагансиз, кадастр ҳужжати бўлган. Лекин, ўзингиз сотиб олган бу уйга кираман десангиз, бу уйда олдинги эгасига қандайдир яқин одамлари яшаб юрибди. Сиз оилангиз билан кириб яшашингиз керак, лекин улар чиқмаймиз деб туриб олган. Энг ғалати томони, судга мурожаат қилиб, бу одамларни мажбуран кўчириш ҳақида даъво киритсангиз, суд даъвонгизни рад қилиб турибдию. Ўзингизни қаерга қўйишни билолмай қоласиз. Уй сизники, лекин унда сизга бегона одамлар яшаяпти. Судлар эса сизга қарши...😳

Баҳодир Ахмедовнинг айтишича, худди шундай уй-жой низоси бўйича Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати бу турдаги ишларни умумлаштирган ва битта кейс мисолида, Олий суднинг аниқ позициясини билдирган. Олий судга кўра, бундай низоларда уй-жой эгасининг ҳуқуқи ҳимоя қилиниши керак.

Яъни, Олий суд судлов ҳайъати уй-жой эгасининг фуқаро “Д.Х.”ни кўчиришни рад қилиш ҳақидаги қуйи инстанция судларининг хулосалари билан қуйидагиларга асосан келишмаган.

Хусусан, даъвогар “Т.Б.” 2023 йил 19 апрелдаги нотариал тартибда расмийлаштирилган олди-сотди шартномасига асосан низоли уй-жойни “У.А”дан сотиб олган бўлиб, жавобгар “Д.Х.” Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасидан олинган маълумотга кўра, 2022 йил 27 январда низодаги хонадон рўйхатидан ўчирилган. Қолаверса, Уй-жой кодексининг 32-моддаси талабига кўра, жавобгар “Д.Х.” уй мулкдори “Т.Б.”нинг оила аъзоси ҳисобланмайди ва мулкдор билан умумий хўжалик юритиб, доимий яшамаган, уй рўйхатида ҳам турмайди, янги мулкдор билан ўрталарида турар жойдан фойдаланиш юзасидан келишув ҳам мавжуд эмас.

Мазкур ҳолатлар ва мулкдор ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилишга ҳақли эканлигига (ФК 164-модда) асосланиб, Олий суд судлов ҳайъати 2024 йил 29 июлдаги ажрими билан суд ҳужжатларини қисман бекор қилиб, жавобгар “Д.Х.”ни ҳам уйдан кўчириш ҳақида янги қарор қабул қилган.

Яъни, Олий суд уй-жойни сотиб олган мулкдорнинг ҳуқуқларини бирламчи деб эътироф этган ва унинг бошқа бегона фуқароларни ўз уйидан кўчириш ҳақидаги даъвоси асосли эканлигини тушунтирган.

Зўр бўлди! Бу янгиликни уй-жой сотиб олиб, бу уйдан бегоналарни чиқара олмай сарсон бўлаётган таниш-билишларингизга юбориб қўйинг.

👉@yuristkadr


Яхши хабар

Бизга етиб келган муждаларга кўра, бугун-эрта Ҳукумат даражасида давлат органлари ва ташкилотлари кадрлар бўлинмалари фаолияти учун зарур, таъбир жоиз бўлса, ўта муҳим ҳужжат имзоланиши кутилмоқда.

Албатта, бу Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС)нинг саъй-ҳаракати билан давлат фуқаролик хизматидаги жуда катта қадам эканлигини ҳам эътироф этиш лозим. Ҳар ҳолда ҳужжатнинг HR соҳасидаги айрим ноаниқликларга ойдинлик киритишини инобатга олсак, жуда муҳим қадам бўлиши аниқ.

Қисқаси, яқин кунларда ҳужжатнинг расман эълон қилинишини кутиб қоламиз. Уни ўз аудиториясига содда тилда етказишда жамоамиздан қандай амалий кўмак керак бўлса - тайёрмиз!

👉@yuristkadr


Репост из: «YURIST VA KADR» NTM
"Юрист ва кадр" ўқув марказида бўлиб ўтаётган дарс машғулотларидан лавҳалар

Янги
ҳафтадан ўқув марказимизда бир неча ташкилотлардан ташриф буюрган кадрлар хизмати ходимлари ва юристлар учун дарс жараёнлари бошланган.

Бугунги дарс жараёнлари "Юрист ва кадр" ўқув марказининг малакали мутахассисларидан бири, ТДЮУ катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов томонидан олиб борилмоқда. Тингловчилар ўзларини қийнаб келаётган саволларига жавоблар олишди.

Меҳнат ҳуқуқини биз билан ўрганинг! Марҳамат ўқув курсларимизга ёзилиш учун сиз ҳам рўйхатдан ўтинг.

👩‍💻@yuristkadr_menejer

📱 +99890-010-86-15
      +99890-993-18-80
+99897-731-40-30
     
📍Ўқув маркази локацияси

TelegramIInstagram IYoutube


Энди давлат ташкилотлари ишга кираётган шахслардан паспорт ва меҳнат дафтарчасини талаб қила олмайди, бироқ...

2025 йил 14 февраль кунидан кучга кирган ЎРҚ-1030-сонли қонун билан Меҳнат кодексининг 124-моддасига қуйидаги таҳрирдаги иккинчи қисм киритилди:

«Давлат органлари ва ташкилотлари ишга қабул қилиш чоғида ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи ҳамда учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олади».

Хўш, бу нима дегани? Ўзи, МК 124-моддаси ишга кираётган шахслар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар ва уларнинг турлари ҳақида. Биз юқоридаги қоидадаги "...ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни" деган жумлаларни, талаб қилинадиган ҳужжатларнинг айнан ўзи деб тушундик.

Шундан келиб чиқсак, юқоридаги қўшимчага кўра, эндиликда давлат органлари ва давлат ташкилотлари ишга кираётган шахслардан МК 124-моддаси биринчи қисмининг 2 ва 3-хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатларни (маълумотларни) талаб қилмаслиги назарда тутиляпти.

Эътибор беринг, МК 124-моддаси биринчи қисмининг 2-хатбошисида “паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат ёхуд идентификацияловчи ID-карта” кўрсатилган. 3-хатбошисида эса “қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма” кўрсатилган.

Демак, энди давлат органлари ва давлат ташкилотлари бу ҳужжатларни шу ҳужжатларни (ва уларга оид маълумотларни) сақловчи ва юритувчи бошқа идоралардан ўзаро интеграция қилинган электрон тизимлар ва платформалар орқали ўзлари сўраб олади. Ишга кирувчи шахсдан талаб қилмайди.

Бироқ, биз айтаётган гаплар шу жойида тугамайди: чунки саволлар кўп. Паспорт ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжат тушунарли. Лекин, юқорида ишга кирувчи шахсдан “қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма” ҳам талаб қилинмаслиги, бу ҳужжатларни иш берувчи – давлат ташкилотининг ўзи электрон платформалар орқали олиши кераклиги кўрсатилмоқда.

Эътибор беринг, айни мана шу жойида давлат ташкилоти томонидан ишга кирувчи шахсдан қоғоз шаклдаги меҳнат дафтарчасини талаб қилиш амалиёти тўхтатилмоқда. Чунки, электрон тизимлар ва платформалар орқали, фақат электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирманигина олиш мумкин. Қоғоз меҳнат дафтарчаси эса шахснинг ўзида бўлади, лекин янги ўзгаришга кўра, иш берувчи бўлган давлат ташкилоти бу дафтарчани шахсдан талаб қила олмайди.

Демак, МК 124-моддасига киритилган янги қўшимчага асосан давлат ташкилотлари томонидан уларга ишга кирадиган шахслардан қоғоз меҳнат дафтарчаларини қабул қилиш амалиёти чекланмоқда десак тўғри бўлади.

☝️Биз кўриб чиқаётган ушбу ўзгаришларда айрим номувофиқликлар ҳам бор. Постнинг кейинги қисмида бу масалаларга ҳам тўхталамиз. Бизни кузатиб боринг.

👉@yuristkadr


Rossiyada obunachilarim uchun pulni ishonchli saqlash va o‘tkazish juda muhim! Buning uchun T‑Bank – ishlash va yashash uchun barcha imkoniyatlarga ega eng yirik banklardan biri.
Bank ilovasi orqali pul o‘tkazmalari yuborish, soliqlarni to‘lash va uy-joy, ish hamda o‘qish bo‘yicha maslahatlar olish mumkin. Rossiya fuqaroligi bo‘lmagan xorijiy raqamga kartani rasmiylashtirish ham imkoniyati bor.

Havola orqali Black kartasini rasmiylashtirib, Pro obunasiga o‘ting va 1 oy bepul foydalanish, shuningdek:
- Tojikiston, Qirg‘iziston va O‘zbekistonga komissiyasiz 50 000 ₽ gacha pul o‘tkazma (Pro obunasisiz – 20 000₽ gacha);
- Xorijliklarga yordam xizmati;
- Bepul xizmat ko'rsatish (agar kartada va debet hisoblarda 50 000 ₽ dan ortiq mablag‘ bo‘lsa);
- Rus va o‘zbek tillarida 24/7 yordam.

Havola orqali kartani rasmiylashtiring va u Rossiya bo‘ylab sizga bepul yetkaziladi.
https://t.tb.ru/yuristkadr_uz


Таклифимиз эътиборга олинди ва МКга биз айтган ўзгартириш киритилди.

ЎРҚ-1030-сонли қонун билан Меҳнат кодексининг 559-моддаси 1-бандидаги «касаба уюшмаси қўмитаси» деган сўзлар «касаба уюшмалари, уларнинг бирлашмалари, бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилди.

Нима эди бу, деб сўраяпсизми?

Бундан бир ярим йил аввал, яъни 2023 йилнинг 8 июль куни “ходим манфаатида ким даъво киритиши мумкин: касаба уюшмасими ёки касаба уюшмаси қўмитасими” деб номланган пост қўйган эдик.

Ўшанда, “... янги Меҳнат кодексининг 559-моддаси 1-бандида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга шахс сифатида “ходим ёки касаба уюшмаси қўмитаси” деб қўйилган. Аслида бу ерда “ходим ёки касаба уюшмаси” деган кенгроқ мазмундаги жумлалар бўлиши керак эди.

Бу билан янги Меҳнат кодекси бутун бошли касаба уюшмасининг ходимларнинг манфаати йўлида даъво киритиш ҳуқуқини инкор қилиб, бор-йўғи унинг бир ячейкасинигина даъво киритиш ҳуқуқини эътироф қилиб қўйган. Яъни, яхшигина қовун туширилган”
деб ёзган эдик.

Бу билан, Меҳнат кодексининг 559-моддаси 1-бандидаги хатоликни тўғрилаш кераклигини айтган эдик.

Ажойиб! Таклифларимиз эътиборга олинди ва юқорида кўрсатилганидек, МК 559-моддасидаги хатолик тўғриланди.

Мана энди, ходимлар аъзо бўлган касаба уюшмаси органлари ходимлар номидан тўлақонли равишда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлди.


👉@yuristkadr


#sudishi ⚠️ Hurmatli ish beruvchilar! Intizomiy jazo choralarini qo‘llashda qonunchilik talablariga qat’iy rioya qilinglar! Xodimga asossiz va ga’yriqonuniy ravishda intizomiy jazo qo’llamanglar!

Fuqarolik ishlari bo‘yicha Shayxontohur tumanlararo sudida javobgar “XXX”ga nisbatan da’vogar Chariyeva Shoxista Shuxratovnaning hayfsan intizomiy jazosini bekor qilish, ma’naviy ziyon, ga’yriqonuniy qo’llanilgan intizomiy jazo oqibatida olinmay qolingan mukofot pullarini undirish haqidagi da’vo arizasi qanoatlantirildi.

Hal qiluv qaroriga muvofiq xodimga qo’llanilgan hayfsan intizomiy jazo chorasi bekor qilindi, 8-dekabr va 1-yanvar munosabati bilan berilishi kerak bo’lgan 11 million so’m mukofot pullari hamda 17 million ma’naviy ziyon, jami 28 million so’m undirilib berilishi belgilandi! Gap pulda emas (pulning qanchaligida😊), eng muhimi xodimga asossiz va ga’yriqonuniy ravishda qo'llanilgan hayfsan bekor qilindi!

Kurashsang arziydi haqiqat uchun,
Kurashib yurganlar haqdir, odildir …

Shavkat Rahmon


Конституциявий суд “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг айрим нормаларига шарҳ берди

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг яқинда бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг Савдо-саноат палатасига оид нормаларига шарҳ бериш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Суд қарорига мувофиқ, “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг 8, 9, 10-моддалари иккинчи қисмининг Савдо-саноат палатасига оид нормаларига қуйидаги мазмунда шарҳ берилди: “Ўзбекистан Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг худудий бошқармалари - палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволари (аризалар) бўйича “...кўрсатилган шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади” деган нормани, давлат божи ариза қайси шахсларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган бўлса, шу шахслардан даъво талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади, деб тушуниш лозим”.

Шунингдек, Ўзбекистан Республикаси Олий Мажлисига “Давлат божи тўғрисида”ги қонунни янада такомиллаштириш масаласини кўриб чиқиш тавсия этилди.

Судьялар олий кенгаши

👉@yuristkadr


Маҳкум қамоқхонада меҳнатда майибланиб вафот этди: яқинларига 6 йиллик иш ҳақи тўланиши керак.

Бош прокуратуранинг баёнотига кўра 2025 йил 11 февраль куни 7-сонли жазони ижро этиш колониясида жазони ўтаётган маҳкум Мустафа Турсинбаев бир қаватли бинонинг деворларини бузаётган вақтида девор қисми қулаб, босиб қолган.

Натижада, маҳкум 16 февраль куни шифохонада вафот этган. Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Демак кўринадики, маҳкум меҳнатда майибланиши натижасида вафот этган.

Хўш, нима учун бу масалани кўтаряпман? Меҳнат кодексининг 11-моддасида “жиноятлар содир этганлик учун суднинг ҳукми билан ҳукм қилинганларнинг меҳнатга оид муносабатларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексида назарда тутилган истиснолар ва чекловлар ҳисобга олинган ҳолда татбиқ этилади” дейилган.


Яъни, жазони ўташ муассасаларида меҳнатга жалб қилинган маҳкумларнинг маълум бир меҳнат муносабатлари Меҳнат кодекси билан тартибга солинади, Жиноят-ижроия кодексида белгиланган истисно ва чекловлар бундан мустасно. Жиноят-ижроия кодексида маҳкумларнинг меҳнатда майибланиши натижасида вафот этган ҳолатида уларга тўланадиган нафақа ва зарар суммалари борасида алоҳида қоидалар ва чекловлар назарда тутилмаган. Демак, бу масалада Меҳнат кодекси нормалари қўлланилиши керак.

▪️Шундан келиб чиқсак, марҳум Мустафа Турсинбаев меҳнатда майибланиши туфайли вафот этганлиги учун жазони ўташ муассасаси унинг яқинларига Меҳнат кодексининг 329-330-моддаларига асосан марҳумнинг 6 йиллик ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўлаб бериши керак. Бундан ташқари, муассаса марҳумни дафн этиш билан боғлиқ ҳаражатларни ҳам қоплаб бериши зарур.

☝️Марҳумнинг яқинларини таниган-билганлар, иложи бўлса, шу постни уларга етказиб қўйинг.

👉@yuristkadr


Ҳуқуқий нигилизм: Қувасой шаҳрида 300 га яқин дарахт ҳоким бошчилигида қўпорилган.

Kun.uzга кўра, Қувасой шаҳрида 300 тага яқин дарахтлар тагидан қўпориб олиниб, ғайриқонуний равишда бошқа жойга кўчирилган. Бу қонунбузарликларнинг бошида шахсан Қувасой шаҳар ҳокими турган экан.

Ҳоким 251 та дарахт кўчирилганини айтмоқда. Ҳокимнинг баҳонаси дарахтлар жойлашган ерга турар-жойлар ва маиший хизмат кўрсатиш комплекслари қурилар эмиш. Ўзиз айтинг, агар бу ишга коррупция аралашмаган бўлса, шахсан ҳокимнинг ўзи қонунларга тупурган ҳолда, тепасида туриб қўпортирармиди шунча дарахтларни.

Бу вазиятда дарахтларни кўчиришда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 464-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари қўпол равишда бузилган.


Энг қизиғи, ўша дарахтлар тагидан қўпориб олинаётган жойнинг шундоққина рўпарасида Қувасой шаҳар прокуратураси жойлашган. Шаҳар прокуроридан тортиб, прокуратуранинг қоровулигача бу қонунбузарликларни шунчаки томоша қилиб турганми шунда. Уят!

Ҳокимдан ва прокурордан тортиб, шаҳарга масъул экология ходимларигача қатъий чора кўрилишини талаб қиламиз!

👉@yuristkadr


МКга ўзгартириш киритилди ва масалага точка қўйилди.

Биласиз, вақтинча йўқ бўлган ходимнинг вазифасини бошқа ходимга юклатишдан олдин, ходимнинг розилиги олиниши керак ва унга қўшимча иш ҳақи тўланиши керак.

Бироқ, МК 259-моддаси иккинчи қисмида “вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш вазифаси унинг штатдаги ўринбосари зиммасига асосий ишдан озод этилмаган ҳолда юклатилганда қўшимча тўлов амалга оширилмайди” дейилган эди.


Бу қоидага кўра, агар ходим вақтинча бўлмаган ходимнинг расман ўринбосари бўлса, яъни унинг лавозимида “ўринбосар” жумласи бўлса, вақтинча бўлмаган ходимнинг вазифасини юклатишда ундан розилик талаб этилмайди ва қўшимча иш ҳақи тўланмайди.

Лекин, МК 116-моддаси олтинчи қисмида “вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини асосий ишдан озод этилмаган ҳолда бажаришни штатдаги унинг ўрнини босадиган, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат шартномасига, мансаб йўриқномасига мувофиқ ўз лавозим мажбуриятларига вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш кирадиган шахс зиммасига юклатиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади, мажбуриятларни вақтинча бажариш зиммасига юклатилаётган ходимнинг бирор-бир қўшимча розилигини олишни талаб этмайди ҳамда қўшимча равишда ҳақ тўланмайди” дейилган.


Бу қоидада ходим вақтинча йўқ бўлган ходимнинг расман ўринбосари бўладими, ёки йўқми, асосийси, лавозим йўриқномасида вақтинча бўлмаган ходим йўқ бўлганда, унинг мажбуриятларини тўғридан-тўғри бажариш киритилган бўлса ҳам, юклатишда ундан розилик олиниши шарт эмаслиги ва қўшимча иш ҳақи тўланмаслиги кўрсатилган.

Мазкур вазиятда МК 259-моддада айнан “ўринбосар” деб аниқ кўрсатилган бўлса, МК 116-моддасида “ўринбосар” деб аниқ кўрсатилмаган. Ва гарчи штат бўйича ўринбосар бўлмасада, лавозим-йўриқномасида вақтинча бўлмаган ходим бўлмаганда, унинг вазифасига киришувчи сифатида кўрсатилдими тамом, юклатишда розилик талаб этилмайди ва қўшимча ҳақ тўланмайди.

Биз бу бўйича иккита моддада бир масала юзасидан икки хил норма бўлиб қолганлигини танқид қилиб, бу муаммони ҳал қилиш учун Меҳнат кодексига ўзгартириш киритиш ҳақида пост қўйган эдик.

Мана, Меҳнат кодексига айни шу бўйича ўзгартириш киритилди. 2025 йил 13 февралдаги ЎРҚ-1030-сонли қонун билан МК 259-моддасининг иккинчи қисмидаги “унинг штатдаги ўринбосари» деган сўзлар «штатдаги унинг ўрнини босадиган шахс» деган сўзлар билан алмаштирилди.

Ана энди иш берувчиларга яхшигина имконият берилди. Масалан, бўлимда 3 нафар ходим бор: бўлим бошлиғи, бош мутахассис ва етакчи мутахассис. Бош мутахассис бўлим бошлиғининг расман ўринбосари эмас. Лекин у бўлим бошлиғи вақтинча бўлмаганда, унинг вазифасига автоматик равишда киришувчи шахс. Шунингдек, ушбу бош мутахассиснинг лавозим-йўриқномасида “бўлим бошлиғи вақтинча бўлмаганда, унинг вазифасига тўғридан-тўғри киришади” деб ёзиб қўйилган дейлик.

Демак, мана шундай вазиятда ҳам бўлим бошлиғининг вазифасини бош мутахассисга вақтинча юклатишда, ундан розилик талаб этилмайди ва унга қўшимча ҳақ тўланмайди. Хуллас, масалага точка қўйилди.

👉@yuristkadr


Юридик техникумлардаги педагогларнинг иш ҳақи муаммоси ижобий ҳал бўлди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги жамоатчилик билан ишлашни, одамларни эшитишни билади.

Хабарингиз бор, юридик техникумларнинг педагогларига иш ҳақи тўлашда юзага келган муаммолар ҳақида чиқиш қилган эдик.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга асосан бошқа техникумлар қатори юридик техникумларнинг педагог ходимларига ҳақ тўлаш жараёнини ҳам тарификация тизимига ўтказиш жараёни кетаётган эди.

Бироқ, юридик техникумлар 2019 йилдан кредит-модул тизимига ўтган бўлиб, бу ердаги педагог ходимларнинг 2024-2025 йилдаги ўқув юкламаси, уларнинг шахсий иш режаси ҳамда дарс соатларидан келиб чиқиб, йил давомида уларга тўланадиган иш хақи суммалари 2024-2025 ўқув йили бошида тасдиқланган эди. Яъни, ўқув йилининг ўртасидан тарификация тизимига ўтиш юридик техникумлардаги педагогларнинг ойлик иш ҳақини кескин камайишига, ўртача 1-1,5 млн. сўмгача тушиб кетишига олиб келган эди.

Шундан келиб чиқиб, биз Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига юридик техникумлар бўйича тарификацияга кейинги – 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб ўтиш ҳақида расмий тушунтириш берилиши ҳақида таклиф берган эдик.

Кеча вазирлик ушбу муаммо юзасидан ўз баёнотини эълон қилди ва 2024-2025-ўқув йили якунига қадар юридик техникумларнинг ўқув режалари ҳамда педагог ходимларнинг юкламалари ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг амалдаги тартиби сақланиб қолишини билдирди. Бу масалада Олий таълим, фан ва инновация вазирлигининг мурожаатига асосан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳам ижобий хулоса берибди. Яъни, айтганимиздек, бу техникумларни тарификация тизимига кейинги ўқув йилидан бошлаб ўтказилиши маълум қилинди.

Яхши бўлди. Юридик техникумлардаги педагог ходимларнинг иш ҳақи муаммоси ижобий ҳал бўлди.

👉@yuristkadr



Показано 18 последних публикаций.