АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДЛАРИ ТОМОНИДАН 2024 ЙИЛДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ЖИНОЯТ ИШЛАРИ ЮЗАСИДАН АХБОРОТ 2024 йилда Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича судлари томонидан
6 058 нафар шахсга нисбатан
4 673 та жиноят иши кўриб чиқилди.
17 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинди.
Судланган шахслар сони
4 904 нафарни ташкил этиб, шундан
1 614 нафар шахсга озодликдан махрум қилиш ва
3 228 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланди,
62 нафар шахс шартли ҳукм қилинди. Судланган шахсларнинг
4 233 нафари эркак,
868 нафари аёл,
2 267 нафари ёшлар (
шу жумладан 283 нафари вояга етмаган) ва
320 нафари 60 ёшдан ошган шахслар.
442 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши муносабати билан суд залида қамоқдан озод қилинди,
2 492 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди,
5 нафарига тайинланган жазоси енгили билан алмаштирилди ва
706 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди ёки қайта малакаланди.
2 нафар шахсга кафолат хатлари асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.
2 492 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди,
5 нафарига тайинланган жазоси енгили билан алмаштирилди
Ҳисобот даврида кўрилган жиноят ишларнинг аксариятини
фирибгарлик,
транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш,
ўғрилик,
ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш,
ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш,
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар,
қасддан баданга енгил шикаст етказиш билан боғлиқ жиноятлар ташкил этади.Ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида
894 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди.
Апелляция тартибида
980 нафар шахсга нисбатан
701 та жиноят иши кўриб чиқилди.
31 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб,
199 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.
Кассация тартибида
315 нафар шахсга нисбатан
273 та жиноят иши кўриб чиқилди.
9 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб,
67 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.
Тафтиш тартибида
390 нафар шахсга нисбатан
333 та жиноят иши кўриб чиқилди.
8 нафар шахсга нисбатан қуйи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб,
35 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.
Сайт I
Telegram