Бастион телеграм каналида эълон қилинган билдириш юзасидан
Мурожаат муаллифининг ўғли А.Ў. жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг 2024 йил 1 августдаги ҳукмига кўра, Жиноят кодекси 105-моддаси (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) 2-қисми “и” банди билан 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган. Жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланган.
Мазкур иш судланганнинг ҳимоячиси томонидан келтирилган кассация шикояти асосида Андижон вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида кўриб чиқилди. Суднинг 2025 йил 22 январдаги ажримига кўра, қуйи суднинг ҳукми ўзгартирилиб, А.Ў.нинг ҳаракати Жиноят кодекси 105-моддаси 2-қисми “и” бандидан ушбу модданинг 1-қисмига қайта квалификация қилинганлиги ҳамда судланувчига иш ҳақининг 20 фоиз миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланганлиги маълум қилинади.
Сайт I Telegram