АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДЛАРИ ТОМОНИДАН 2024 ЙИЛ ДАВОМИДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРГА ОИД ИШЛАР ЮЗАСИДАН АХБОРОТ
2024 йил давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 47 876 нафар шахсга нисбатан 39 851 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.
32 165 нафар шахсга нисбатан жарима, маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш, муайян шахсни унга берилган махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш, маъмурий қамоққа олиш, чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш каби маъмурий жазолар қўлланилди.
Ярашилганлиги муносабати билан 4 075 нафар шахс маъмурий жавобгарликдан озод этилди.
Кўрилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг аксариятини
автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш,
ҳақорат қилиш,
майда безорилик,
ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик,
электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш
совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш,
савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш,
енгил тан жароҳати етказиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар ташкил этади.
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича 504 нафар шахсга нисбатан 504 та иш кўриб тамомланган. Шундан 410 нафар шахсга нисбатан жарима ва транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш каби маъмурий жазолар қўлланилди.
Шу билан бирга транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш ҳамда транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича 1 241 нафар шахсга нисбатан 1 229 та иш кўриб тамомланган. Шундан 1 028 нафар шахсга нисбатан жарима, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш ва маъмурий қамоққа олиш каби маъмурий жазолар қўлланилди.
Апелляция тартибида 413 нафар шахсга нисбатан 352 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди. 82 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 189 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.
Кассация тартибида 261 нафар шахсга нисбатан 249 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди. 121 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 74 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.
Сайт I Telegram