Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни қонунга итоаткорлик ва ҳуқуқбузарликка тоқатсизлик руҳида тарбиялаш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар дастурига мувофиқ, Андижон вилояти судлари судьялари томонидан умумтаълим мактабларида амалий дарс машғулотлари ўтказиб келинмоқда.
Жалақудуқ туманидаги 18-умумтаълим мактабида фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро суди судьяси Умиджон Назиров томонидан ўтказилган навбатдаги машғулотда ўқувчиларга инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, жумладан, вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, бурчлари, ҳуқуқбузарлик тушунчаси ҳамда унинг оқибатлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг суд тизими хусусида маълумотлар берилди.
Сайт I Telegram