Андижон вилояти судида “Yuridik adabiyotlar publish” нашриёти томонидан ҳуқуқий адабиётлар ярмаркаси ташкил этилди. Унда мазкур нашриётда чоп этилган энг сўнгги кодекслар, шарҳлар, Олий суд Пленуми қарорлари тўпламлари, юридик олий ўқув юртлари талабалари учун дарсликлар тақдим этилди. Ярмаркадан, шунингдек, турли нашриётларда чоп этилган замонавий бадиий асарлар ҳам ўрин олди. Ярмаркада судьялар, тизим ходимлари, юридик соҳага қизиқувчи шахслар иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган адабиётларни харид қилдилар.
Сайт I Telegram
Сайт I Telegram