Қўрғонтепа тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими мажлислар залида Меҳнат кодекси мазмун-моҳияти ҳамда меҳнат низоларининг олдини олиш масалалари юзасидан ўқув семинари ўтказилди. Фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро суди ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда прокуратура, адлия тизими вакиллари, ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари ва кадр-инспекторлари иштирок этишди.
Семинарда иш берувчи ва ходим ўртасида юзага келаётган меҳнат муносабатларига доир келишмовчиликлар, жумладан, ишга тиклаш, иш ҳақи ундириш, мажбурий прогул ва маънавий зарар учун ҳақ ундириш каби низолар юзасидан маълумотлар тақдим этилди.
Мулоқотда меҳнат низоларининг олдини олиш юзасидан қатнашчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари эшитилди. Қонунчиликни қўллаш билан боғлиқ айрим тушунмовчиликларга доир саволларга батафсил жавоб берилди.
Сайт I Telegram