Ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан асраш, уларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш орқали қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш наинки ота-оналар ва педагоглар, балки барча соҳа вакилларининг маънавий бурчи ҳисобланади. Шу маънода судьялар томонидан умумтаълим мактабларида ўқувчилар билан учрашувлар ўтказилиб, уларга қонунларнинг мазмун-моҳияти, ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар келтириб чиқарувчи оқибатлар хусусида тушунчалар бериб келинмоқда.
Андижон шаҳридаги 47-умумтаълим мактабида ташкил этилган давра суҳбатида жиноят ишлари бўйича шаҳар суди судяси Наргиза Шарипова бугунги кунда ёшлар орасида ортиб бораётган ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноят турлари ҳақида маълумотлар берди. Ножўя хатти-ҳаракатлар қандай хунук оқибатларга олиб келиши, кези келганда, инсон ҳаётини издан чиқариб юбориши мумкинлиги ҳақида жонли мисоллар асосида сўз юритилди. Мулоқот давомида ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
Сайт I Telegram