Historicism


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Siyosiy qarashlar tarixdan boshlanadi....

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


Forward from: Девонайи Ҳақгўй
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Каримов деган гўрсўхта

Инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи президенти Каримовни шундай ҳақорат қилди.

Аввало “гўрсўхта” сўзининг маъносига ойдинлик киритсак, “гўринг(да) куйгур” деган мазмун бериши ойдинлашади.

Мен додачилардан эмасман. Шахсга сиғинмайман ҳам. Каримов ҳам оддий одам эди. Сиёсатида хатолар билан ютуқлар ҳам бўлди. Бироқ, ҳеч бир иши унга нисбатан бунақа сифат берилишига асос бўлмайди.

Ўлган одамнинг ортидан бу сифат яхши бўлмабди…

@adolat_kuychisi




Forward from: Асанов формати
Шерзодхон Қудратхўжага муносиб жавоб берилди дўстлар. Шахсан Владимир Путин томонидан.

Путиннинг фикрича, Россияга келаётган муҳожирлар албатта рус тилини ўрганиши керак экан. Бу гап кеча айтилди.

Ўзбек тилини ўрганмаган ўзбекистонлик фуқаролар ва доимий истиқоматчилар ҳақида айтилган гап учун Россия ташқи ишлар вазирлигининг ва Россотрудничествонинг кўти ёниб кетиб, қанча заҳар сочишди. Путин эса четдан келганларам рус тилини билиши шарт деяпти. Балки Путинни персона нон-грата деб эълон қилармиз?

Хуллас, мабодо баҳс келиб чиқадиган бўлса, рус пропагандасини ҳам, исталган рус сиёсатчиси-ю зиёлисини ҳам, ўзимиздаги путинқулларниям тупикка тиқиб қўядиган яхши аргумент яратиб берди Путин, барака топсин.

Афсуски, бундай баҳс бўлмайди. "Рус дунёси" адептлари, президентидан тортиб энг майда пропагандачисигача собиқ колонияларга шу қадар беписанд қарайдики, ҳеч қачон тенгма-тенг баҳслашмайди, гаплашмайди. Россия элчихонаси ўзбек тилли медиа билан мутлақо ишламайди, алоқа қилмайди, элчиси ҳурмат юзасиданам ўзбек тилини ўрганиб қўймайди. Ҳеч бўлмаса ўзбеклар бизни нима деб сўкаётган экан деб қизиқиб, ижтимоий тармоқларни кузатиш учунам ўзбек тилини ўрганишмайди.

@AsanovEldar


Навалний ўлдирилишига оид дастлабки гумонлар янграмоқда. Россиялик мухолифатчи яқин орада озодликка чиқиши ҳам мумкин эди

Россиялик таниқли юрист Марк Фейгиннинг айтишига қараганда, рус ҳукумати сўнгги кунларда Навалний ва, чечен қўмондони Зелимхан Ханқошвилининг қотили, — Вадим Красиков ўртасида алмашиш жараёни бўйича Ғарб билан музокаралар ўтказган. Бироқ Путин, кейинчалик Европадаги рус мухолифатининг бирлаштирувчи юзига айланмаслиги учун, Навалнийни озод қилишга рози бўлмаган. Кремл унинг озодликка чиққанидан кейин рус мухолифати янада радикаллашиб кетиши мумкинлигидан чўчиган.

Bild журналисти Филипп Пятовнинг ёзишича, Россия мухолифат етакчиси “яқин ҳафталар ёки ойлар ичида озод этилиши мумкин” эди. Путин Карлсон билан бўлиб ўтган суҳбат давомида ҳам ушбу мавзуга қисқагина тўхталиб ўтганди.

"Бу жараён ҳақида гап-сўзлар бор эди. Унга кўра, Россия Тиргартендаги қотилни ватанга қайтаради, бунинг эвазига эса америкали журналист Эван Гершкович ҳамда Алексей Навалнийни қўйиб юборади. Аммо, ишончим комилки, Кремл ҳеч қандай шароитда бу ишга қўл уришга кўнмас эди", — дея BILD нашрига ўз фикрини изоҳламоқда Москвадаги Фридрих Науман фондининг собиқ раҳбари Юлиус фон Фрейтаг-Лорингхофен.

🔥


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Рус мухолифатчиси Алексей Навальнийнинг ўлими ортида ким турибди?


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Буниси энди ошиб тушди

Рус шовинист, пропогандачиларидан бири тарихчи Михаил Смолин деган шахс 1917 йилга қадар ўзбек ва қозоқлар миллат сифатида мавжуд бўлмаганини таъкидламоқда.

Видео Россиянинг НТВ каналида берилган.

❗️Кўриниб турибдики, катта эҳтимол билан Кремл буюртмаси асосида рус зиёлилари секин аста Марказий Осиё мамлакатларини босиб олишга ўз жамиятини рухан тайёрламоқда.

Бу сценария Украинага уюштирилиши кутилган босқиндан олдин ҳам қўлланилган.

Бундай ҳаракатлар фонида биз ҳеч бўлмаса биринчи галда ўз жамиятимизни ҳуружлардан сақлаш учун рус пропагандаси билан шуғулланаётган барча каналларни чеклаш ҳақида тўхтамга келишимиз керак. Буниси энди ошиб тушди.

👉


Forward from: Rasul Kusherbayev
“Йил бестселлерлари 2023» рейтингини эълон қилинди

Ундан йил давомида Asaxiy орқали Ўзбекистон бўйлаб энг кўп сотилган китоблар ўрин олган.

Йил бестселлерлари 2023:

1. Жеймс Клир: Атом одатлар — 300 бет

2. Дэвид Бах, Жон Дэвид Манн: Латте омили. Молиявий мустақиллик ва эркин ҳаёт сари — 236 бет

3. Жорж Оруелл: Молхона — 100 бет

4. Малкольм Гладуэлл: Зукколар ва ландавурлар — 240 бет

5. Кэл Ньюпорт: Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари — 230 бет

6. Питер Ҳопкирк: Катта ўйин. Икки империя тўқнашуви — 744 бет

7. Чарльз Уилан: Яланғоч иқтисодиёт. Мураккаб соҳанинг содда қиёфаси — 540 бет

8. Дарон Ажемўғли, Жеймс А. Робинсон: Мамлакатлар таназзули сабаблари: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари — 676 бет

9. Жорж Оруелл: 1984 — 338 бет

10. Жон Г. Миллер: CОC! Савол ортидаги савол — 104 бет

11. Уолтер Айзексон: Стив Жобс — 624 бет

12. Марк Менсон: Бепарволикнинг нозик санъати — 192 бет

13. Девид Николлс: Бир кун. Бир муҳаббат тарихи — 496 бет

14. Жавлон Жовлиев: Қўрқма — 368 бет

15. Барбара Оукли: Рақамлар учун яралган идрок. Математика ва табиий фанларни қандай қойиллатса бўлади — 352 бет

16. Ҳанс Рослинг: Factfulness- 344 бет

17. Клаус Шваб: Тўртинчи саноат инқилоби — 248 бет

18. Ато Ҳамдам, Леонид Чигрин: Япон зобити. Ютаро Тоданинг асирликда бошдан кечирганлари — 432 бет

19. Теодор Драйзер: Сармоядор — 700 бет

20. Рей Бредбери: Фаренгейт бўйича 451º — 224 бет


Ушбу бестселлерларни фақат 31 декабргача Asaxiy орқали ягона тўпламда 1 059 000 Сўм ўрнига чегирма нархда 699 000 Сўмдан харид қилса бўлади.

Asaxiy буюртмани бутун Ўзбекистон бўйлаб бепул етказади:

Харид қилиш: asaxiy.uz/u/bestseller2023


Forward from: Файзбоғ (ТемурМалик)
Евгений Пригожиннинг ўлими ортида Патрушев турибди — Wall Street Journal

Wall Street Journal билан суҳбатлашган собиқ россиялик разведка ходимининг сўзларига кўра, Патрушев Путинни Пригожин хавфи ҳақида 2022 йил ёзида огоҳлантира бошлаган, бироқ президент унинг сўзларига қулоқ солмаган, чунки вагнерчилар жанг майдонида муваффақиятга эришаётган эди. Аммо Путиннинг бу қарашлари 2022 йил октябр ойида ўзгарган.

Ўшанда Пригожин унга қўнғироқ қилиб, қўполлик билан ўқ-дорилар етишмаслигидан шикоят қилган. Путин Пригожиннинг таъминот ҳақидаги кейинги шикоятларини, шу жумладан Россия ҳарбий раҳбарияти билан оммавий можароларни эътиборсиз қолдириб, унинг қўнғироқларига жавоб бермай қўйган.

2023 йил июнь ойида Пригожин ҳарбий исённи бошлаганида, Патрушев "назоратни ўз қўлига олди", дейилади материалда. Қайд этилишича, унда Хавфсизлик кенгаши раҳбари Пригожин тарафдорлари қаторида бўлган зобитларни чақириб, Вагнер раҳбарини исённи тўхтатишга кўндиришни сўраган. Патрушев, шунингдек, можарони ҳал қилиш учун қўшни давлатлардан воситачи қидирган. Александр Лукашенкодан ташқари, унда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев варианти ҳам бор эди.

Режага кўра, агар Россия армияси ёлланма аскарларни енга олмаса, Қозоғистон қуролли кучлари майдонга чиқиши керак эди, бу билан қозоқлар 2022 йил январда тартибсизликларни бостиришга ёрдам берган КХШТ кучларига жавоб ёрдамини кўрсатарди. Бироқ Тўқаев бунга рад жавобини берган.

Қўзғолон тугагач, Патрушев Пригожинни йўқ қилиш режасини ишлаб чиқишни бошлади. Нашрнинг Ғарб разведка идораларидаги манбаларига кўра, Путинга бу режалар кейинроқ кўрсатилган ва у эътироз билдирмаган. 23 август куни Вагнер раҳбари Шереметьево аэропортида учиб кетишдан олдин самолёти текширилаётганини кутиб туради, айнан ўша вақтда унинг самолёти қанот остига кичик бомба қўйилади. Парвоздан ярим соат ўтгач, тахминан 8500 метр баландликда бомба портлаб кетади. Самолётдаги ўн кишининг барчаси ҳалок бўлади.

🔥@fayzboguz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Захар Прилепин деган мана бу россиялик дабба Ўзбекистонни босволишимиз керак, дебди. “Киевда ғалаба парадини ўтказгач, ўзи бу Ўзбекистонларни босволишимизга ҳеч нарса тўсқинлик қилолмайди”, дегандек қилибди. Ифлос.


Forward from: Девонайи Ҳақгўй
Тармоқларга катта эҳтимол билан тезкор тузилмалар томонидан қуйидаги мазмундаги маълумотлар сиздирилмоқда:

Саидазиз "Медгородок" Салимбойвочча томонидан Тошкентга "смотрящий" этиб тайинланганидан сўнг, Саидазиз  бизнесини "ҳимоя қилиш" ва қарзларни ундириш тизимини яратишга киришган. Бу эса ўз навбатида Бахтининг кескин норозилигига сабаб бўлиб, жиноий оламнинг икки гуруҳи ўртасида келишмовчиликларнинг ортиб боришига сабаб бўлади. Бахти ҳамда Саидазиз ўртасида тинимсиз тўқнашувлар бошланади, икки клан Тошкентни ҳудудларга бўлиб, у ёки бу жиноий гуруҳ томонидан "назорат" қилинади.

Жиноятчилар пойтахтда "кўча" тартиб-қоидаларини киритишни бошлайди. Бундан эса биринчи навбатда йирик ва ўрта бизнес вакиллари, тадбиркорлар азият чекишни бошлаган.

ДХХ ҳамда ИИВ раҳбарлари бир қатор ёпиқ йиғилишларда иштирок этганидан сўнг, ҳолатга чек қўйишга қарор қилинади.

Humo arena’да ўтказилган Jah Khalib концертига билетсиз киришга уриниб, тўполон келтириб чиқарганлар орасида икки жиноий гуруҳнинг аъзолари бўлгани учун ўртада уруш бошланган. Тартибсизликлар пайтида жароҳатланганлар сони кўплиги тўғрисидаги маълумот ҳақиқат, фақат яраланганларнинг катта қисми жиноий олам вакиллари, улар тўполон пайтида бир-бирини пичоқлаб, воқеа жойидан яширинган.

Айнан шу куни юз берган воқеалар махсус хизматларнинг мафияга қарши операцияни бошлашига сабаб бўлган.

P.S.: Тафсилотларга ишонадиган бўлсак, "кўча" давлатнинг қизил чизиқларини босиб ўтган. Натижада, мувозанатлар бузилишига олиб келган. Шунинг учун, ким бўлишингдан қатъи назар кўзингни қисиб юр. Давлат билан ўчакишма. Халқдан бўлак ҳеч қандай куч давлатнинг олдига чиқа олмайди.

@adolat_kuychisi


Ўзбекистонда автомобиль рақамларининг классификацияси бўйича маълумот

PAA — Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ходимлари;
PSS — Ўзбекистон Президентининг давлат хавфсизлик хизмати ходимлари;
PPP — Олий Мажлис депутатлари ва сенаторлари;
APC, VPC, PSV — вазирликлар ва давлат қўмиталари раҳбарияти (вазирларнинг ўринбосарлари);
DAV, AVH, BVH, FVH, JVH, KVH, NVH, SVH, TVH, XVH — Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимлари;
USB, BGR —Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибидаги қўшинлар;
VSB, VSC, VSF, VSD, VSG, VSP, VSV — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари;
PSF, PSP — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимлари;
TSS, TST — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари;
ZDF — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ходимлари;
DXA, PXQ — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат хизматлари агентлиги ва Президент Халқ Қабулхонаси ходимлари;
FVV — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари;
UNG — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимлари;
MV, MT — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ходимлари; 
TTA, TTB, TTC, TTD, TTE, TTF, TTG, TTH — таксилар;
D — дипломатлар (яшил рангли);
CMD — хорижий давлатлар элчилари, халқаро ташкилотлар вакиллари (яшил рангли);
T — элчихона техник персонали (яшил рангли);
M — хорижий фирма ва компаниялар ходимлари, инвесторлар (яшил рангли);
X — консулликлар, савдо ваколатхоналари ходимлари (яшил рангли);
UN — БМТ ва тузилмаларининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимлари (кўк рангли);
H — Фуқаролиги бўлмаган шахслар (сариқ рангли).

P.S.: Шунча излансам ҳам, "UZB" кимга берилишини топа олмадим)))


Bir paytlar o‘qishga tayyorlanayotgan yoshlarning eng sevimli va qadrdon gazetasi “Abituriyent” edi. Unda ishlovchi o‘qituvchilar ham, ekspertlar ham eng malakali kadrlardan iborat jamoa edi. Ko‘pchilik yangi testlarni ishlashi uchun eng yaxshisi aynan shu edi.

Har haftaning payshanba kunini soat sanab kutardik, sababi shu kuni gazetaning yangi soni chiqardi. Twitter’da ushbu rasmni ko‘rib, qadrdon gazetamiz esga tushib ketdi. Hozir ham har bir sonini saqlab, avaylab qo‘yganman, chunki ichida bebaho xazina bor.

“Abituriyent”dan foydalanganlardan shu postga bitta layk :)


Ўзбекистондаги банклар ва уларнинг телефон рақамлари!

Марказий банк - 
Ипотека-банк — 1233
Асакабанк — 1152
Капиталбанк — 1340
Ўзмиллийбанк — 1344
Халқ Банки — 1106
Агробанк — 1216
Туронбанк — 1220
МКБанк — 1285
Ўзсаноатқурилишбанк — 1180
Ипак Йўли Банки — 1296
Қишлоққурилишбанк — 1254
Азия Альянс Банк — 1270
Тенге Банк — 1245
Садерот Банк —
Узум Банк —
Ориент Финанс Банк — 
Октобанк —
Авобанк—
Пойтахтбанк —
Мадад Инвест Банк —
Алоқабанк —
Трастбанк — 1287
Давр Банк — 1284
Инфинбанк—1214
Ҳамкорбанк — 1256
Гарант Банк — 1326
Зираат Банк — 1293
Анорбанк — 1290
ТБС Банк — 1150
Универсалбанк — 1355
Апекс банк — 1881
Ҳаёт банк —1320
КДБ Банк —


❗️Энг керакли бўлган замонавий нарсалар кашф этилганига қанча вақт бўлди?

🇺🇸 Chat GPT: 11 ой
🇺🇸 AirPods: 6 йил
🇺🇸 iPad: 13 йил
🇺🇸 iPhone: 16 йил
🇺🇸 Kindle: 16 йил
🇺🇸 iPod: 22 йил
🇺🇸 Xbox: 22 йил
🇨🇦 BlackBerry: 24 йил
🇺🇸 PalmPilot: 26 йил
🇯🇵 DVD: 27 йил
🇯🇵 PlayStation: 28 йил
🇯🇵 Game Boy: 34 йил
🇺🇸 Macintosh: 39 йил
🇯🇵 NES: 40 йил
🇺🇸 IBM PC: 42 йил
🇯🇵 Walkman: 44 йил
🇯🇵 Видеомагнитофон: 47 йил
🇺🇸 Фотоаппарат Polaroid: 75 йил

👈🏽


Forward from: Девонайи Ҳақгўй
АҚШ сиёсатчиси Пол Крейг Робертс маълум қилишича, АҚШнинг Россияга қарши қўллаган Украина кейси иш бермаганлиги сабабли унга янада катта хавф билан таҳдид солмоқчи. Яъни, террорчиларни Марказий Осиё ва Россияга юбориш орқали.

Дарҳақиқат, кўпчилик рус давлатчилиги Украинага ҳужум ортидан хавф остида қолишини тахмин қилган эди. Бироқ, Россия катта талофатлар эвазига бўлса ҳам, АҚШнинг бу кейсини чиппакка чиқаришни уддалай олди. Энди жаҳон саҳнасидан Россия-Украина уруши тушди. Ҳозир бутун дунёнинг диққати Фаластинга қаратилган. Шу билан Украина мавзуси кўтарилмаслиги кундек равшан.

АҚШнинг эндиги таҳдиди бевосита бизнинг минтақага ҳам қаратилган. Демакки, ичимиздаги америкапараст тоифаларга устидан жуда қаттиқ назорат ўрнатиш кун тартибидаги биринчи масала бўлиши лозим!

@adolat_kuychisi


Байден ва Си учрашуви: Тайван ва глобал муаммолар муҳокамалар марказида бўлди

АҚШ президенти ва Хитой раиси ўзаро учрашувда Тайван ороли масаласи, гиёҳвандлик воситаларига қарши кураш, Россия-Украина можароси ва Ғазо секторидаги воқеалар, технологик санкцияларни муҳокама қилишди.

👉 https://kun.uz/76734979

Kun.uz расмий канали


Kimda qanaqa izoh bor




Forward from: Platina.uz
Қиёматга қанча қолди?

Нега инсоният қиёматдан бунчалик қўрқувда? Нега қиёмат кунини аниқ билишни истайди?

Батафсил — https://pltn.uz/5d8e

👉 @platinauzb


Forward from: Alimoff
Бизнинг жамиятдаги аксар инсонлар шу даражада тупойлашиб кетишяптики, яққол фейклиги, яққол манипуляция учун чиқарилганлиги билиниб турадиган нарсаларга ҳам ишониб кетаверишади. Қуйида Барселона, Месси ва яҳудийлар, Роналду, Фаластин ва мусулмонлар ҳақида👇

https://telegra.ph/Barselona-Messi-va-ya%D2%B3udijlar-Ronaldu-Falastin-va-musulmonlar-%D2%B3a%D2%9Bida-05-15

@nurbekalimov

20 last posts shown.

57

subscribers
Channel statistics