Россия-Украина уруши тугаш арафасида. Трамп Украинани молиялаштиришни тўхтатади. Европа ҳамжамияти ҳам Украинадан воз кечади. Икки томон музокаралар столига ўтиради.
Россия эса шовинистик қарашларидан воз кечмайди. Бекор қолган Россия эътиборини Туркистон заминига қаратади. Бу борада энг катта хавф Қозоғистонга бўлади. Чунки фақатгина унинг Россия билан бевосита чегараси бор. Бу бизни хавф четлаб ўтади дегани эмас. Бу ишларнинг, албатта, бизга ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий таъсири бўлади.
Айни пайтда Ўзбекистоннинг Россияга боғлиқ бир қатор оғриқли нуқталари мавжуд.
Биринчисидан, миграция муаммоси. Бунинг учун Россиядаги мигрантларнинг ишлаши учун бошқа давлатларда шароит яратиб бериш керак.
Иккинчидан, энергетик муаммо. Афсуски, олдинги маъмурият даврида қабул қилинган хато қарорларнинг бадалини ҳали тўлаб юрибмиз. Газларимиз ҳам ўзимизники бўлиб ўзимизники эмас. Бунга ақлли ечим топишимиз керак.
Учинчидан, ижтимоий тафаккурдаги муаммо. Аҳолининг баъзи қатлами Россияни ўзига халоскор ва боқувчи деб билади. Чунки улар рус пропагандаси қурбони бўлишган. Бунақалар ҳар қачон ҳам, қўпол қилиб айтганда, Россияга тўнқайиб беради.
Шуни унутмаслик керакки, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг ягона дўсти фақатгина унинг ўзи. Нисбатан қадриятлари яқин ҳамкорлари бўлиши мумкин. У ҳам бўлса туркий давлатлар. шунинг учун манфаатли туркий ҳамкорликни кучайтириш керак!
@adolat_kuychisi