Alimoff


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича маълумотлар ва фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Барча тармоқларим: taplink.cc/alimoff
Реклама - @The_Blesssed
Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Кулгидан ўлиш ҳақида

1782 йилда Англияда ғалати ва ноодатий ҳодиса содир бўлади: миссис Фитцхерберт “Тиланчилар операцияси” спектаклини томоша қилаётиб, шунчалик кучли куладики, бу унинг ўлимига сабаб бўлади.

Бу спектакль Жон Гей томонидан ёзилган бўлиб, XVIII аср Англиясидаги сиёсий тизим ва ўша даврда машҳур бўлган итальян операларини ҳажвий тарзда тасвирлайди.

Ҳодиса 1782 йил 17 апрелда Лондоннинг “Друри-Лейн” театрида содир бўлади. Миссис Фитцхерберт дўстлари билан спектаклни томоша қилиш учун келади. Саҳна ижрочиси Чарльз Баннистер аёл қаҳрамон Полли Пичум ролида саҳнага чиққан пайтда, залдаги томошабинлар, жумладан, миссис Фитцхерберт ҳам кулгидан ўзига кела олмайди.

Лекин унинг кулгиси ҳечам тўхтамайди, у шунчалар қаттиқ ва узлуксиз кулар эдики, уни театрдан чиқаришга мажбур бўлишади. Лекин бу ҳам ёрдам бермаган — унда назоратсиз кулги хуружи бошланади. Аёл бутун тун ва кейинги кун давомида ҳам тўхтовсиз кулиб, охир-оқибат ўлиб қолади.

Бу ҳодиса дунё тарихида “кулгидан ўлим” деб номланган камдан-кам учрайдиган ҳолатлардан бири сифатида қолди. Бундай ҳодисалар орасида қадимги юнон файласуфи Хрисиппнинг ўлими ҳам машҳур: у ўз эшагининг шароб ичиб турганини кўриб, азбаройи қаттиқ кулганидан охир-оқибат вафот этади.

Кулги умрни узайтиради, ҳаддан ташқари кулги ўлдиради. Кўп кулишорма☝️😁

🧠@nurbekalimov


Оддий эман челак учун олиб борилган уруш ҳақида

Бу воқеалар Италия ҳали бирлашмаган жоҳилият даврларида содир бўлган. Ўша даврда бутун ярим орол мустақил шаҳар-давлатлардан иборат эди. Улар кичик, лекин шуҳратпараст бўлиб, папа тарафдорлари бўлган гвельфлар ва Муқаддас Рим империяси тарафдорлари бўлган гибеллинлар ўртасидаги сиёсий курашга ботиб кетган. Бундай шароитда шаҳарлар бир-бири билан тинмай уруш олиб боришарди. Шу жумладан, Эмилия-Романья ҳудудида жойлашган Болонья (гвельфлар) ва Модена (гибеллинлар) ўртасидаги рақобат ҳам шундай бўлган.

Бу икки шаҳар узоқ йиллар давомида бир бирига гнида қўшнилар каби душманлик қилган. Масалан, 1249 йилда Фоссалта жангида болоняликлар моденаликларни ва уларнинг империя иттифоқчиларини тор-мор қилишади. 1296 йилда эса улар Моденадан тортиб олинган Баццано ва Савиньяно устидан назорат ўрнатади. 1325 йил июль ойида Болонья қўшинлари Модена атрофини талон-торож қилади, сентябрь ойида эса моденалик аскарлар душман гарнизонидаги сотқин ёрдами билан Монтевелло қалъасини эгаллашади.

Шу нотинч вазиятдан фойдаланган моденалик аскарлар ҳатто Болоньянинг ичига кириб, майдондаги қудуқдан оддий эман челакни ҳам олиб кетишади. Бошқа бир версияга кўра, улар қудуқдан челакни ўғирлаган пайтда ичига таланган бойликларни жойлаштириб, шу ҳолда орқага қайтишганмиш. Қизиғи, болоняликларни ўзлари ҳам доимий равишда талончилик билан шуғулланишган, лекин челакни шаҳар мулки деб ҳисоблаб, уни қайтариб беришни талаб қилишади.

Моденаликлар эса челакни қайтаришдан қатъиян бош тортишади. Натижада Болонья Моденага уруш эълон қилади. Оддий челак учун уруш бошлаш мантиқий қарорга ўхшайдими?

Уруш бошланади, ҳар икки томон катта қўшин тўплайди. 1325 йил 15 ноябрда Запполино қалъаси яқинида бўлиб ўтган жангда 35 000 пиёда аскар ва 4 000 рицарь қатнашади. Модена аскарлари сон жиҳатдан кам бўлса-да, яхшироқ ташкил этилган эди. Уларнинг отлиқ қўшини болоняликларга ён томондан зарба бериб, уларни қочишга мажбур қилади. Орқага чекинаётган болоняликларни таъқиб қилиш бутун шаҳар дарвозаларича давом этади. Шу билан жанг тугайди – бу челак уруши натижасида 2 000 киши ҳалок бўлади.

Моденаликлар Болоняни босиб олиш ёки қамал қилишни истамаган. Улар фақат бир неча кичик қалъаларни забт этиб, шаҳар дарвозаси олдида ғалаба тантанасини ўтказишади. Айрим манбаларга кўра, улар қайтишда Болонянинг яна бир қудуғидан иккинчи челакни ҳам ўғирлаб кетишган. Онасини уйига келса супурги қалтираб турадиган қизга ўхшаб🤣

Бу уруш узоқ давом этмаган. Томонлар тез орада сулҳга келишиб, Модена ҳатто Болонядан тортиб олинган баъзи ҳудудларни қайтариб беради. Лекин челакни ҳеч қачон қайтармаган. Аксинча, уни Моденанинг асосий собори минорасида сақлаб, ҳозиргача намойиш қилиб келишяпти. Бугун у ерда оригинал челакнинг нусхаси бор, лекин моденаликлар ҳатто уни ҳам қайтаришни исташмайди. Ҳар холда бу икки шаҳар бугун бутун Италиянинг таркибига кирадиган шаҳарлардир.

🧠@nurbekalimov


Сталинград жангидаги қаҳрамонлик рамзи — Мамаев қўрғони ҳақида

Мамаев қўрғони — Волгоград шаҳридаги баландлик бўлиб, Иккинчи жаҳон уруши давридаги Сталинград жангида стратегик аҳамиятга эга бўлган. 1942 йил сентябридан 1943 йил январигача бўлган даврда бу ерда 135-140 кун давомида кескин жанглар бўлиб ўтади. Бу вақтнинг 133 куни давомида Мамаев қўрғони 284-пиёда дивизияси командири полковник Н.Ф. Батюк қўмондонлигида ҳимоя қилинади.

Немис авиацияси Мамаев қўрғонини бир неча бор бомбардимон қилади. Бу ҳужумлар баландликни эгаллаш ва совет мудофаасини заифлаштириш мақсадида амалга оширилади. Шунингдек, артиллерия отишмалари ҳам тинмай давом этади. Бу жанглар давомида Мамаев қўрғони бир неча бор қўлдан-қўлга ўтади.

Сталинград жангидаги ғалабадан сўнг, Мамаев қўрғони совет халқининг қаҳрамонлиги рамзига айланад . Бу ерда қурбон бўлганлар хотирасига бағишланган “Она Ватан чақирмоқда!” ҳайкали ўрнатилган. Бугунги кунда Мамаев қўрғони Россиянинг муҳим тарихий ёдгорликларидан бири ҳисобланади.

Сталинград жанги 1942 йил 17 июлда бошланиб, 1943 йил 2 февралда якунланган. Бу жанг Улуғ Ватан урушидаги туб бурилиш даврининг бошланиши эди.

Мамаев қўрғони учун жанглар давомида ҳар икки томон катта йўқотишларга учрайди. Бу баландликни назорат қилиш Сталинградни назорат қилиш билан тенг бўлгани сабабли, ҳар икки томон учун ҳам стратегик аҳамиятга эга эди.

Если чо қизиқселар Иккинчи жахон урушини яна бир катта эпизоди бўлмиш Ленинград блокадаси ҳақида видео қилганман. Кўрворадиган ери: https://youtu.be/IZApB_DFpYU?si=ClkUc9o7AEYaVVh8

🧠@nurbekalimov


Кино ва инстаграм ҳақида ёки "бозор так решил"

Эътибор берган бўлсангиз бугунги кунда кўплаб профессионал актёр ва актрисалар ҳам инстаграмда вайнер бўлиб кетишмоқда. Албатта, мен уларни танқид қилмоқчи эмасман. Чунки "бозор так решил."

Кинода нон йўқ, кинода аввалгидай машҳурлик ҳам йўқ. Халқ эса енгил ва бир зумлик дофаминга ўтириб қолган ва керак бўлса миллиардлик ҳиндларданам активроқмиз инстаграмда.

Қачонлардир маюс кўзлари, такой кучли ва иродали аёл образларини яратган актриса опа Қўвин бачканани шайкасида МИЛФА ролини ўйнаб юрипти. Испанский кринж бўлиб туюлади. Балки бу кимгадир ёқар. Да и комментларда ҳам буни кулгили деб топадиган одамлар ҳам учрайди.

Мен албатта моральный камертонни ёқиб, такой қариган чолский стильда "яшлар бизилиб кетишватти" деган фикрлардан йироқман. Шунчаки ўша актёр ва актрисаларга билмадим раҳмим келдими ё қанақадир ачинишми... Балки хозир моддий тарафдан ишлари 10 баробар кучлидир. Балки кино актриса бўлиб юргандаги пайтидан бахтлироқ ҳамдир. Лекин санъат-чи, меърос-чи... Саволлар кўп, тарафларни қониқтирадиган универсал жавоблар эса йўқ. "Бозор так решил"

Ўзбекистон илк мустақил бўлган даврлардаги кризисда мактабларда эркак ўқитувчилар камайиб кетган эди. Чунки кўпи Россияга қурилишга ишлагани кетишган. Буни ҳам "бозор так решил" эди. Ўқитувчи ойлигига қараб қолса болалари уйда оч қоларди аши пайтлар.

Бу ҳолатда ўша актёр ва актрисаларда заррача айб йўқ назаримда. Улар ҳам атрофга қарашган, кеча кўчада консерва банка тепиб юрган нонеймлар инстаграм сабаб бугун 5 йил профессионал таълим олган актёрлардан таниқлироқ ва бойроқ, халққа ҳам қизиқроқ.

Шу сабабли улар ҳам мана шу янги ўтлари яшил ва сувлари тиниқ кўринган водийга келишмоқда. Бу тенденция қанча давом этади билмайман. Муҳими ўзлари бундан рози бўлишсин. Қоган гапларимиз шунчаки интернет алгоритмларига сингиб кетувчи навбатдаги бекарчи фикрлар холос.

🧠@nurbekalimov


Барби: Ўйинчоқдан кўпроғи – маданият тимсоли

9 март – дунёдаги энг машҳур қўғирчоқ – Барбининг “туғилган” куни. 1959 йилда айнан шу куни Америкадаги “Mattel” компанияси Лос-Анжелесдаги ўйинчоқлар ярмаркасида Барбини илк бор намойиш қилади. Ўша пайтда ҳеч ким бу кичик қўғирчоқ бутун дунёдаги қизларнинг ҳаётига таъсир ўтказадиган глобал маданий феноменга айланишини тахмин қила олмасди.

Барбининг яратилиши ғояси Рут Ҳэндлер (Mattel компанияси асосчиларидан бири)га тегишли. У қизи Барбаранинг ўйинларини кузатар экан, қизалоқлар ўша даврдаги ўйинчоқлар – болакай қўғирчоқлар билан эмас, балки катта одамларга ўхшатиб ясалган қўғирчоқлар билан ўйнашни хоҳлашини пайқайди.

Ўша вақтда қизлар учун асосан болакай қўғирчоқлар ишлаб чиқариларди, лекин Рут катталарга ўхшайдиган ва қизлар учун “рол модел” вазифасини бажарадиган ўйинчоқ яратиш ғоясини олға сурди.

1956 йилда у Германияга саёҳат қилиб, у ерда “Bild Lilli” деб номланган қўғирчоқни кўриб қолади. Бу аслида катталар учун мўлжалланган карикатура қаҳрамони эди, лекин Рут Ҳэндлер уни қизлар учун янги қўғирчоқ сифатида кўра бошлайди. У бу ғояни Mattel раҳбарларига таклиф қилади ва шу тариқа Барби қўғирчоқлари ишлаб чиқарила бошланади.

1959 йилда илк Барби қора ва оқ рангли ярқироқ кийимда намойиш этилади. У 11,5 дюйм (тахминан 29 см) бўйда эди ва оч қизил лаблари, баланд тўпиқли оёқ кийими ва сарафан билан харидорларга тақдим этилади.

Барбининг биринчи версиялари “fashion doll” сифатида ўйланган, яъни у фақат модага қизиқувчи ёш қизлар учун ўйинчоқ сифатида сотилади. Лекин вақт ўтиши билан Барби турли касбларда намоён бўла бошлайди: учувчи, олим, космонавт, врач, муҳандис, ҳарбий ва ҳатто АҚШ президентлигига номзод.

Барби нафақат ўйинчоқ, балки маданий символга айланди. У қизларнинг ўзига эътибор тарзига таъсир қилди, уларни мустақил ва эркин шахс бўлишга илҳомлантирди. Лекин танқидлардан ҳам четда қолмади. Барбининг узун бўйи, ингичка бели ва катта кўкраклари ҳақида кўплаб баҳслар юзага келади, чунки бу қиёфа ҳақиқий аёллар анатомиясига мос эмаслиги таъкидланди.

Бу танқидлардан кейин Mattel Барбининг турли хил версияларини чиқара бошлайди: турли миллат ва ирқ вакиллари, турли тана тузилишига эга қўғирчоқлар ва ҳатто ногиронлар учун махсус моделлар ишлаб чиқарилади.

Ҳозирда Барби нафақат қўғирчоқ, балки мультфильмлар, китоблар ва ҳатто кинофильмлар тимсолига айланади. 2023 йилда чиққан “Барби” фильми (Марго Робби ва Райан Гослинг иштирокида) унинг ҳали ҳам аҳамиятли образ эканини кўрсатади.

Барби – чекловлар йўқлигининг тимсоли, қизлар ҳар қандай орзусини амалга ошира олишини кўрсатувчи образ, деб таърифланади. Шу сабаб 9-март куни нафақат Барбининг туғилган куни, балки ҳар бир қиз бола ўз орзуларини амалга оширишга қодир эканини эслайдиган кун сифатида ҳам нишонланиши мумкин.

🧠@nurbekalimov


Ёшлар кетишяпти... ёки анчадан бери кўрмай қўйган одамларим ҳақида

Мисол учун кичкина шаҳарчаларда ўсиб улғайган одамлар билишади, у ерда кўпчилик одамларни танийсан, лекин, қишлоқдаги каби ҳаммани танимайсан. Жуда кўплаб одамлар кўз таниш, аммо на исмини биласан ва на қайси маҳаллада яшашини.

Так вот, мен Андижонни Чинобод шаҳарчасида туғилиб ўсганман. Ўша ерни телеграмда "Ретро" деб номланган группаси бор. 5 мингтача аъзо бор. Аъзолар Чинободнинг турли даврларидаги расмларини, унда яшаган одамларни расмлари, виньеткалар ва видеоларини улашишади. Эслаб ёдга олинади.

Шу гуруҳни қараб чиқарканман, у ерда мен анчадан бери кўрмай қўйган ёшларни расмларини кўп учратаман... Мен ҳам у инсонларни кўрганман, ака яхшимисиз деб сўрашган ерларим ҳам бўлгандир балки. Лекин анчадан бери кўрмай қўйганман. Балки, Тошкентга кўчиб кетганим учундир деб ҳам ўйлаб қоламан. Лекин кейин кимдир "Охиратлари обод бўлсин" деб ёзади... Биламанки бу инсон энди йўқ. Вафот этган. Мен эса буни энди биляпман. Ие бу ҳалиги акаку дейман суратга қараб... Яқинларини ярасини янгиламай деб қачон ва нима бўлиб вафот этганини сўрай олмайман.

Ёшлар, улар кўп... Узоқ ўйлар ичра олиб кетади бу суратлар. Инсон умри жуда қисқа, сен ўлсанг бутун дунё фарёд чекмайди. Айримлар йиллаб ўлганингни билмаслиги ва просто кўринмай қолдия "шу брат" деб ўйлаб юриши ҳам мумкин.

Умр, вақт жуда ғанимат.

🧠@nurbekalimov


МУҚАННА ҚЎЗҒОЛОНИ🔥

У ким эди – пайғамбарми, сеҳргарми ёки халқ етакчисими? Нега бутун Мовароуннаҳр уни қўллаб-қувватлади? Араб истилочиларига қарши кўтарилган энг сирли ва қонли қўзғолон ҳақидаги ҳақиқатларни биласизми?

⚔️Муқанна ва унинг оқ кийимли лашкари – зулмга қарши кураш, сирли фалсафа ва ўчмас афсона.

🎥 Янги видео Alimoff каналида! Тарих ҳақиқатларини билишни истасангиз, томоша қилинг!

📌 Кўриш учун: https://youtu.be/F6uoWpISiEk
📲 Улашинг, тарихга бефарқ бўлмайлик!

🧠@nurbekalimov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“Халқаро хотин-қизлар кунини ҳужум ҳаракатига ҳеч қандай алоқаси йўқ”- Дилноза Жамолова

Парда Подкастда ҳужум ҳаракат, паранжи ташлаш ва аёллар масаласида суҳбат бўлибди. Бугун шу сонни кўриш керак.

https://youtu.be/Y-90GTvRzNo?si=HzH_afpG65_7CbzA


8 март ва Клара Цеткиннинг қандай боғлиқлиги бор?

8 март бутун дунёда Халқаро хотин-қизлар куни сифатида нишонланади. Бу байрам аёлларнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳуқуқлари учун олиб борган курашлари натижасида пайдо бўлган.

1857 йил 8 март куни Нью-Йорк шаҳрида тўқимачилик ва поябзал фабрикалари ишчилари 16 соатлик иш куни ва адолатсиз иш ҳақига қарши норозилик намойиши ўтказадилар. Бу воқеа аёлларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш учун курашининг бошланиши эди.

1910 йилда Дания пойтахти Копенгагенда ўтказилган халқаро социалист аёллар конференциясида немис фаоли Клара Цеткин аёллар учун махсус кун белгилаш ташаббуси билан чиқади. Унинг таклифи конференция иштирокчилари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланади. Шу тариқа, 1911 йил 8 мартда биринчи марта Халқаро хотин-қизлар куни нишонланади.

1977 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 8 мартни Халқаро хотин-қизлар ҳуқуқлари ва халқаро тинчлик куни сифатида расман эътироф этди. Бу эса байрамнинг бутун дунёда кенг нишонланишига туртки бўлди.

8 март – аёлларнинг ҳуқуқлари учун олиб борган курашлари ва эришган ютуқларини ёдга олиш куни. Бу сана бизга гендер тенглиги ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш йўлида давом этишимиз кераклигини таъкидлаб туради.

Байрам билан биродаркаларим🌹

🧠 @nurbekalimov


Ханна Дастон – Америка қаҳрамони

Ханна Эмерсон 1657 йилда Массачусетс колониясида туғилган ва 15 нафар фарзандли оиланинг тўнғичи бўлган. У 20 ёшида Томас Дастонга турмушга чиқади ва ундан ўн нафар фарзанд кўради. Унинг ҳаёти оддий пуританча биография эди.

1688–1697 йилларда Англия ва Франция Шимолий Америкада ўзининг илк мустамлакачилик уруши – қирол Вильгелм уруши (Вильгелм III Оранский шарафига номланган) – ни олиб борган. Иккала давлат ҳам турли ҳиндулар қабилаларини ўзи томонига оғдириб, уларни рақиб европаликларга қарши қўйган.

1697 йил март ойининг ўртасида французларнинг ташвиқоти билан абенаки қабиласи ҳиндулари Хейверилл шаҳарчасига ҳужум қилади. Бу ерда Дастонлар оиласи яшарди. Абенакилар 27 кишини ўлдириб, 13 нафар колонистни асирга олишади. Улар орасида 40 ёшли Ханна Дастон ва унинг энди туғилган қизи ҳам бор эди. Шу пайтда унинг эри ва катта ёшли болалари қочиб қутулишади – босқин вақтида улар шаҳарчадан ташқарида ғиштин уй қуришади. Бу уй ҳозиргача сақланиб қолган экан.

Ўша даврда мустамлакачилик урушларида душманларнинг бош суяк терисини олиб, пул ишлаш урф бўлган. Европаликлар ҳам, ҳиндулар ҳам бир-бирининг бош терисини шилиб, мукофот олишарди. Асирлар эса кўпинча товон ёки ҳиндулар томонидан тарбиялаш учун олиб кетиларди. Лекин абенакилар нимагадир Ханнанинг чақалоғи билан овора бўлмасликка қарор қилиб, уни шунчаки дарахтга уриб ўлдиришади.

Бир ярим ой ўтиб, апрель охирида, Ханна бошқа бир аёл ва 14 ёшли бола билан қочиб кетади. Бу пайтга келиб, улар бошқа ҳиндуларга сотиб юборилган эди. Асирларнинг янги эгалари ухлаётганда, Ханна ва унинг шериклари болталарни олиб, 10 кишини – 2 эркак, 2 аёл ва 6 болани ўлдиради. Кейин улар ўлган ҳиндуларнинг бош териларини шилиб, каноэни эгаллаб, инглизларнинг ҳудудига етиб боришади. Массачусетс колонияси ҳукумати уларнинг илтимосига кўра мукофот тайинлайди: Ханнага 25 фунт, унинг шерикларига яна 25 фунт берилади.

Ханна узоқ умр кўради ва 1736–1738 йиллар оралиғида вафот этади. У ҳақидаги воқеа XVII–XVIII асрлар оралиғида Янги Англияда ёзиб олинади, лекин тезда унутилади ва АҚШда 1820-йиллардан бошлаб қайта машҳур бўла бошлайди. У оқ мустамлакачиларнинг ҳиндуларга қарши қаҳрамонлик тимсолига айланади. Воқеа кейинчалик батафсилроқ тасвирлана бошлайди, масалан, Ханна фақат битта оёқ кийимда қочгани ҳақидаги тафсилот қўшилади. Массачусетс ва Нью-Ҳэмпширда унга ҳайкаллар ўрнатилади.

2020-йиллардан бери уларни олиб ташлаш ҳақида фикрлар пайдо бўлди, чунки бу ҳайкаллар мустамлакачилик босқини ва ҳиндуларнинг йўқ қилинишига оқлов сифатида қаралаётганди. Лекин маҳаллий ҳокимият муросага борди – ҳайкаллар қолдирилди, лекин «ваҳшийлар» ҳақидаги таҳқирловчи сўзлар ўчирилиб, уларнинг ёнида ҳиндулар хотирасига бағишланган мемориаллар ўрнатилиши режалаштириляпти.

🧠@nurbekalimov


Kunni qanday qilib oʻzgacha qilish mumkin?

Gullar + shirinliklar + g‘amxo‘rlik = sevgilingiz uchun ideal sovg‘a.

Yandex Go bilan biroz sehrli lahzalar qo‘shing!
– FLOWERS8 promokodi orqali gullarga 200 000 so‘m chegirma oling (800 000 so‘mdan oshgan buyurtma uchun)
– Gullar, shirinliklar va pardoz-andoz mahsulotlari bilan barcha buyurtmalar uchun bepul yetkazib berish

Imkoniyatni qo‘ldan boy bermang – aksiya 5-martdan 11-martgacha amal qiladi.

Ilovaga o‘tish

Reklama


Чилида 1973 йилги давлат тўнтариши ва китобларнинг йўқ қилиниши

1973 йил 11 сентябрда генерал Аугусто Пиночет бошчилигидаги ҳарбийлар Чилида демократик йўл билан сайланган президент Сальвадор Альенде ҳукуматини ағдариб, ҳарбий диктатура ўрнатaдилар. Бу тўнтариш АҚШнинг қўллаб-қувватлаши билан амалга оширилади.

Пиночет режими ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш мақсадида кенг кўламли репрессияларни амалга оширади. Марксистик ва социалистик ғояларни тарғиб қилувчи китоблар ва материаллар тақиқланади, кўплаб китоблар йўқ қилинади. Бу чора-тадбирлар жамиятни “коммунистик таҳдид”дан ҳимоя қилиш ва консерватив қадриятларни тарғиб қилиш мақсадида қилинади.

Пиночет режими даврида инсон ҳуқуқлари кенг миқёсда бузилган, минглаб одамлар қамоққа олинган, қийноққа солинган ёки ўлдирилган. Бу давр Чили тарихида қора саҳифа бўлиб қолган ва халқаро ҳамжамият томонидан қораланади.

Так вот, YouTube каналимда Пиночет ҳақида видеомиз ҳам бор, кўрворишли ери: https://youtu.be/plQ_Qr27SH8?si=wjwu3WUhmfFS-WYt

🧠@nurbekalimov


Қонунчиликка давлат хизматчиси декларация қилган даромадига мос келмайдиган мол-мулкини қаердан олганини исботлаши талаб қилинадиган модда киритилиши мумкин

5-март куни Шавкат Мирзиёев ўтказган селекторда коррупцияга қарши курашиш масаласи бўйича кўп яхши ўзгаришлар бўлишига сигналлар берилди.

Унда давлат хизматчилари даромадини декларациялашга оид қонунни қабул қилиш вақти-соати келгани айтилган. Бу борада жамоатчилик фикри жуда муҳимлиги қайд этилди.

Мутасаддиларга тез фурсатда ушбу қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйиб, 1 апрелгача киритиш топширилган.

Ноқонуний бойлик орттириш учун жавобгарлик масаласини ҳам ўйлаб кўриш зарурлигига алоҳида эътибор берилган. Яъни, қонунчиликка ноқонуний бойлик орттириш бўйича модда қўшилса, давлат хизматчиси декларация қилган даромадига мос келмайдиган мол-мулкини қаердан олганини исботлаши керак бўлади.

Президент Миллий кенгашни, парламентнинг коррупцияга қарши курашиш қўмиталарини бу борада халқаро андозаларга мос таклифларни ишлаб чиқишга чақирди.

🧠@nurbekalimov


Москванинг Манеж майдонидаги энг йирик намойиш ҳақида

1991 йил 10 март куни Москва шаҳридаги Манеж майдонида Совет Иттифоқи тарихидаги энг йирик антиҳукумат намойишларидан бири бўлиб ўтади. Бу намойишда юз минглаб одамлар Михаил Горбачёвнинг истеъфосини талаб қилиб кўчаларга чиқишади.

1980-йиллар охири ва 1990-йиллар бошларида Совет Иттифоқи улкан иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий инқирозни бошдан кечираётган эди. Горбачёв томонидан бошланган “қайта қуриш” ва “ошкоралик” сиёсати бошланғич даврда умид бағишлаган бўлса-да, вақт ўтиши билан мамлакатдаги муаммоларни янада чуқурлаштиради. Иқтисодий таназзул, дефолт ҳолатидаги корхоналар, маош ва маҳсулот таъминотидаги узилишлар аҳоли норозилигини кучайтиради. Шу билан бирга, миллий республикаларда мустақилликка интилиш кучая бошлайди, бу эса марказий ҳукуматга нисбатан ишончни пасайтиради.

10 март куни Москвадаги Манеж майдонига турли мухолифат кучлари, шу жумладан, “Демократик Россия” ҳаракати, миллатчилик ва либерал гуруҳлар, ҳамда оддий норози фуқаролар йиғилади. Намойишда қатнашганларнинг сони 500 мингга яқин бўлгани айтилса, баъзи манбалар бу рақамни 800 минггача баҳолайди.

Намойишчиларнинг асосий талаби – Горбачёвнинг истеъфоси, КГБ ва КПССнинг ҳокимиятдан четлатилиши, шунингдек, ҳақиқий демократик ислоҳотларни амалга ошириш эди. Шиорлар орасида “Долой КПСС!”, “Горбачёв, кет!”, “Эркинлик ва демократия!” каби чақириқлар кўп эшитиларди.

Совет ҳукумати бу намойишни қаттиққўллик билан тарқатишга ҳаракат қилади. Намойиш олдидан Москвада ҳарбий ҳолат жорий этилиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалганди. Ҳукумат Манеж майдонини қуршаб олиш учун кучли полиция ва ички қўшинларни сафарбар этди. Намойишчиларга қарши ОМОН ва КГБ кучлари жалб қилинади. Бир қанча намойишчилар калтакланиб, бир қисми ҳибсга олинади.

Шу билан бирга, намойишни тинч тарзда тарқатишга ҳаракат қилишади, чунки ҳукумат катта тўқнашувлардан қочишни афзал кўрарди. Намойишчиларнинг босими остида Совет ҳукумати маълум вақтга чекинади, лекин сиёсий инқироз янада чуқурлашади.

Манеж майдонидаги бу намойиш Совет Иттифоқининг парчаланишида муҳим воқеалардан бири бўлди. Шундан сўнг мухолифатнинг нуфузи ортиб, СССР ичидаги республикалар мустақиллик учун жиддий қадамлар қўя бошлади. 1991 йил 19-21 август кунлари Совет Иттифоқида “ГКЧП тўнтариши” содир бўлди, бундан сўнг эса декабрь ойига келиб СССР расман тарқаб кетди.

🧠@nurbekalimov


Тамара Лицинская — қатaғон даврининг бегуноҳ қурбони

1937 йилнинг шафқатсиз қатaғон тўлқини Совет Иттифоқи бўйлаб минглаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган. Улар орасида кечки таълим олаётган оддий талаба — Тамара Всеволодовна Лицинская ҳам бор эди.

Тамара 1910 йилда туғилган, миллати рус, партиясиз эди. У Москва шаҳрида яшаб, Ленин номидаги Ишчилар факультети (Рабфак) кечки бўлимининг 2-курс талабаси бўлган. Рабфак Совет Иттифоқида ишчилар ва камбағаллар учун олий таълим эшигини очиш мақсадида ташкил этилган муассаса эди. Тамара, эҳтимол, келажагини илм ва меҳнат билан боғлашни орзу қилган бўлса керак.

Аммо у ўқишини тугата олмади…

1937 йилнинг 8 февралида Тамара Лицинская “контрреволюцион фаолият” билан шуғулланганликда айбланиб ҳибсга олинади. Ўша йилларда бундай айбловлар одатий ҳолга айланган эди — қатағон машинаси оддий ишчилар, талабалар, зиёлилар, ҳатто партия аъзоларини ҳам аямасди.

Тамара устидан олиб борилган тергов жараёни Совет Иттифоқининг шу даврдаги кўплаб суд жараёнларига ўхшарди — унга қарши ҳеч қандай ишончли далиллар йўқ, лекин айблов аллақачон тайёр эди. Аксарият ҳолатларда, қамоққа олинганлар қийноқлар остида ўзларига қарши кўрсатма беришга мажбур бўлишган ёки сохта гувоҳларнинг гаплари асосида ҳукм чиқарилган.

1937 йил 25 августда СССР Олий суди Ҳарбий коллегияси Тамара Лицинскаяни ўлим жазосига ҳукм қилади. Худди ўша куни ҳукм ижро этилади – у отиб ташланади.

1958 йил 1 март куни, Сталин вафотидан кейин “тинчлик даври” бошлангач, Тамара Лицинская оқланиб, реабилитация қилинади. Совет ҳукумати унинг бегуноҳлигини тан олди, лекин бу қарор фақат қоғозларда қолиб кетди – унинг ҳаёти аллақачон поёнига етган эди.

Тамаранинг қисмати унинг онаси — Александра Петровна Лицинская (1889 йилда туғилган) билан ҳам боғлиқ. Маълумотларга кўра, у ҳам Совет репрессиясининг қурбони бўлган. Бундай ҳолатлар ўша даврда жуда кенг тарқалган – “халқ душмани” деб эълон қилинган одамларнинг оила аъзолари ҳам жазо чораларига тортилар эди.

Тамара Лицинская ва унга ўхшаган минглаб бегуноҳ қурбонлар фожиаси Совет қатоғонларининг қанчалик шафқатсиз бўлганини яна бир бор тасдиқлайди. Бу инсонлар шунчаки ўз ҳаётларини яшаш, ўқиш, ишлаш, орзу қилишни хоҳлаган. Тоталитар тизим эса уларнинг барчасини жиноий тўрга тушириб, йўқ қилиб юборди.

🧠@nurbekalimov


Тошкент, 1937–1939-йиллар

Ўрда маҳалласидаги Қишлоқ хўжалиги мутахассислари уйи. Трамвай ҳозирги Лабзак (ўша пайтда Полиграфическая) кўчаси бўйлаб ҳаракатланяпти. Меъмор: А.И. Павлов

Мутахассислар уйларини қуриш тўғрисидаги қарор 1924 йилда, Ўзбекистон ССР ташкил этилган йили, СССР Министрлар Кенгашининг қарорига биноан қабул қилинган. Бу қарорга мувофиқ, Анҳор канали бўйлаб тўртта уй қурилиши режалаштирилган бўлиб, улар ижодий соҳалар вакиллари ҳамда мутахассислар – маҳаллий ва Россиянинг марказий шаҳарларидан юборилган ёки ўз хоҳиши билан Ўзбекистонда яшаш ва ишлашга келган шахслар учун мўлжалланган эди.

Бу уйларнинг хоналари паркет пол қопламасига эга бўлиб, ертўла хоналари, қозонхона, сув билан иситиш тизими, канализация, мустақил чиқинди чуқури, замонавий ҳожатхона, ҳаммом ва ошхона билан жиҳозланган эди. Шунингдек, хизматкорлар учун алоҳида хона ҳам кўзда тутилган эди.

Бундан ташқари, зилзилалар эҳтимоли ҳам инобатга олиниб, илк бор сейсмик мустаҳкамловчи темир арматура ишлатилган.

Фотосурат муаллифи номаълум.

🧠@nurbekalimov


1750 йили Буюк Британия Ҳиндистон, Эрон ва Хитойдан пахта матоларини олиб киришни тақиқлайди. Бу тақиқ “Калькоукт қонуни (Calico Acts) номи билан машҳур бўлиб, у Британия тўқимачилик саноатини ҳимоя қилиш учун жорий этилганди. Охир-оқибат, ушбу қонун натижасида британияликларнинг ўзлари пахта мато ишлаб чиқаришни бошлайдилар ва бу мамлакатда ушбу соҳани ривожлантиради.

Так вот, Temu платформаси 20 мартдан Ўзбекистонда блокланар экан

Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ, 2025 йил 20 мартдан бошлаб Temu платформасига расман чеклов қўйилади

Temu расмий лицензия олмаган ва ҳанузгача ИЛМАга мурожаат қилмаган. Шу сабабли, унинг фаолияти яқин кунларда чекланиши кутилмоқда.

Темуга нисбатан чекловлар кўплаб давлатларда жорий этилмоқда, жумладан:

📌 Индонезия ва Ветнамда Temu аллақачон блокланган.
📌 Туркияда Temu маҳсулотларига 60% божхона божи жорий қилинган.
📌 Европа Иттифоқи ва АҚШ Temu'ни чеклаш масаласини муҳокама қилмоқда.

🧠@nurbekalimov


Ўзбекистонда адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилувчи омилларни бартараф этиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши айтилди

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида судлар фаолиятига аралашиш ҳолатлари учраётгани алоҳида таъкидланди.

Президент одил судловни амалга оширишда адвокатлар ўрни жуда муҳимлиги ҳамда бу борада адвокатларга ҳимоясидаги фуқарога ўз вақтида ҳуқуқий ёрдам кўрсата олишлари учун имконият яратиш кераклигини таъкидлаб ўтганини маълум қилди.

Мутасаддиларга уч ой ичида сифатли юридик ёрдам кўрсатилишида адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш бўйича қонун лойиҳасини киритиш топширилди.

Адвокатлар обрўси ошгани яхши. Ҳуқуқий жамият ривожи учун бу жуда муҳим.

Адвокат братлар энди босилинорпди😎 Баҳодиржон Ахмедовга ташлаб қўямиз

🧠@nurbekalimov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбекча маркетинг сирлари

Сигма Подкастда узоқ йиллик тажрибага эга маркетолог, KorzinkaUz маркетинг директори Малик Каримов чиқибди.

Суҳбат эндигина иш бошлаган ёш мутахассислар учун анча фойдали бўладиган инсайтларга тўла. Маркетинг соҳасида ишлайдиганлар учун эса янги қарашларни бера олади.

Тавсия:

https://youtu.be/nFXAhOgG6Fs?si=uH0L8E2fJJYV1ise


Никола Тесла – келажакни кўрган даҳонинг фожиали тақдири

Замонавий электр тизимлари, симсиз алоқа ва ҳатто бугунги инновацион технологияларга асос солган олимлардан бири Никола Тесла. Унинг исми кўпинча ихтиролар ва ғайриоддий ғоялар билан боғланади, лекин у умрининг охирида камбағаллик ва унутилиш билан яшаган.

Тесла 1856 йилда Австрия империясининг (ҳозирги Хорватия) кичик қишлоғида туғилган. У ўта зукко бола эди, ҳатто ёшлигида мураккаб муҳандислик муаммоларини тасаввур қилиб ҳал қила оларди. Кейинчалик, у АҚШга кўчиб, Томас Эдисон билан ишлайди. Лекин уларнинг ўртасида зиддият юзага келади. Эдисон ўзгарувчан ток (AC) тизимига қарши бўлиб, Тесла ва унинг ҳомийси Жорж Вестингауз илгари сурган бу технологияни инкор этарди. Натижада тарихга “Токлар уруши” номи билан кирган йирик баҳс юзага келди.

Тесла сим ва энергия ўтказгичсиз электр узатиш ғоясини илгари сурган эди. У ҳатто дунё бўйлаб электрни эркин тарқатиш имконини берадиган “Варденклифф минораси” лойиҳасини яратган. Лекин молиячилар, жумладан, Ж.П.Морган бу ғояни фойда келтирмайди деб ҳисоблаб, уни молиялаштиришдан бош тортади.

Никола Тесла умрининг сўнгги йилларини Нью-Йоркдаги бир меҳмонхонада ёлғиз ва камбағалликда ўтказади. У 1943 йилда вафот этади. Бугунги кунда унинг исми қайта кашф этилган – электрокарлар, муҳандислик ютуқлари ва замонавий технологиялар оламида Тесла мероси абадий яшаб қоляпти.

Бу даҳо нафақат илм-фан оламини ўзгартирган, балки инсоният тараққиётининг янги йўналишларини ҳам белгилаб берган дейиш мумкин.

🧠@nurbekalimov

20 last posts shown.