Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Medicine


Целью создания и деятельности Ассоциации являются содействие в обеспечении профессиональной и научной деятельности специалистов фармацевтического профиля, повышение эффективной деятельности аптечных и фармацевтических организаций РУз.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Medicine
Statistics
Posts filter


Forward from: Uzbekistanofficial | Расмий канал Тезкор Xабарлар ва Янгиликлар
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Президент тиббий ускуналарни рўйхатдан ўтказиш жараёнини арзонлаштириш ва соддалаштириш бўйича мутасаддаларга топшириқ берди.

Бу хусусий тиббиёт соҳасидаги тадбиркорлар учун катта енгиллик яратади.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишларнинг мамлакатимиз тармоқларига таъсирини камайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по обсуждению мер, направленных на снижение негативного влияния глобальных экономических колебаний на отрасли нашей страны.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #barqarorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Forward from: FTTI.UZ
🍓 Malina — yurakdan tortib, terigacha foyda!

Mayin ta’mi, nafis ifori bilan tanilgan bu qizil meva aslida:
🍓 Yurak salomatligini qo‘llab-quvvatlaydi — kaliy va antioksidantlarga boy
🍓 Ayollar salomatligi uchun foydali — gormonal muvozanatni saqlashga yordam beradi
🍓 Immunitetni mustahkamlaydi — C vitamini va flavonoidlar mavjud
🍓 Tana haroratini tushiradi — qadimdan tabiiy “dori” sifatida ishlatilgan
🍓 Teri va soch uchun foydali — kollagen ishlab chiqarishni rag‘batlantiradi

🍓 Har kuni bir hovuch malina iste’mol qiling — nafaqat taningiz rohatlanadi, balki organizmingiz ham minnatdor bo‘ladi!

kanalga ulanish👇
ftti.uz


Forward from: Uzpharmagency
🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ходимларидан ташкил этилган ишчи гуруҳлар ҳудудларда ўрганишлар олиб бормоқда

📌 Навбатдаги манзил Қашқадарё вилояти!


❗️ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директор ўринбосари Ойбек Элмуратов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятига хизмат сафари давомида соҳага оид қатор корхоналар фаолияти ўрганилди.

✅ Ишчи гуруҳ, доривор ўсимликлар етиштиришга ихтисослашган “BBU-AZAMAT” МЧЖ, биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқарувчи “Anor Farm” МЧЖ, шунингдек, дори воситалари ишлаб чиқарувчи “Trast Med Farm” МЧЖ каби корхоналарда амалий ўрганишлар олиб борди.

✅ Сафар давомида мазкур корхоналарда ишлаб чиқариш жараёнлари, қўлланилаётган технологиялар, сифат назорати тизимлари, хомашё таъминоти ҳамда тайёр маҳсулотларни сақлаш ва тарқатиш шароитлари кўриб чиқилди. Шунингдек, уларнинг лицензиялаш, сертификатлаш, экспорт имкониятлари ва қонуний тартибга солиш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

✅ Шунингдек, Деҳқонобод туманида жойлашган коврак (Ferula) ўсимлигини етиштирувчи корхонлар ва ўрмон хўжалиги мутахассислари билан ҳам учрашувлар ўтказилди.

✅ Учрашувлар чоғида доривор ўсимликларни етиштиришда дуч келинаётган муаммолар, хусусан, суғориш, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, экология талабларига риоя қилиш, маҳсулотни қайта ишлаш ва бозорга чиқаришдаги тўсиқлар муҳокама қилинди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


Forward from: Dori-Darmon AK
#Ҳуқуқий_бурчак
Таркибида “Семаглутид” (Semaglutide) сақлаган дори воситаларини олиб кириш тартиби қандай?

Давлат рўйхатидан ўтказмасдан, мажбурий сертификатлаш шарти билан тиббиёт амалиётида қўллаш ва олиб киришга рухсат бериладиган, Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган аналоглари мавжуд бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланган.

✅ Батафсил
✅ Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


Forward from: Huquqiy axborot
#Биласизми #Меҳнат_ҳуқуқлари

⚠️Қонунчиликка кўра, янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устамалар тўлаш кўзда тутилган.

📃Устамалар уларнинг биринчи 3 йиллик меҳнат фаолияти учун белгиланади.

✔️Бунда махсус ойлик устамалар ҳар ойда қуйидаги миқдорларда белгиланади:

🔹биринчи йил учун — 1 миллион сўмдан;

🔹иккинчи йил учун — 750 минг сўмдан.

🔹учинчи йил учун — 500 минг сўмдан.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Dori-Darmon AK
#Янгиликлар
"Дори-Дармон" "бўш иш ўринлари"ни таклиф қилди

Тошкент фармацевтика институтида "Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Батафсил
Batafsil
——————————-
"Дори-Дармон" предложил свои вакансии

В Ташкентском фармацевтическом институте прошла ярмарка вакансий.

Подробнее

Наши официальные страницы:
Telegram | Facebook|vebsayt


5-toifa diabet rasman paydo bo'ldi

Bugungi kunda diabetning 4 turi mavjud. Raqamlar birinchi ikkitasini ko'rsatdi: 1-toifa diabetga (1- QD), insulin ishlab chiqaradigan hujayralarni yo'q qiladigan otoimmün kasallik va 2-toifa diabetga (2-QD), insulin qarshiligi bilan bog'liq metabolik kasallik.

3-toifa qandli diabet (shartli ravishda!) "noto'g'ri" genlar, mukovistsidoz, dori-darmonlar va "har xil kimyoviy moddalar" kabi boshqa sabablarga ko'ra yuzaga keladigan diabet kasalligidir. 4-toifa diabetga (4- QD shartli ravishda!) - homilador ayollarda uchraydigan homiladorlik qandli diabet Manba


Секреты парацетамола: лекарство, которое дважды пытались отменить

Парацетамол – одно из самых назначаемых от боли и температуры лекарств во всем мире. Всемирная организация внесла его в список важнейших препаратов, причем как для взрослых, так и для детей. Совсем недавно о парацетамоле – привычном и хорошо известном лекарстве – заговорили особенно активно. В прессе появилась новость о том, регулярный прием парацетамола вредит мужской фертильности. Разобрались, нужно ли переходить на другие обезболивающие и жаропонижающие, или отменять парацетамол преждевременно. Спойлер — попытка отмены в истории парацетамола уже вторая. Подробно


В Новосибирске создали анализатор состояния зубов по фото улыбки

Стартап-студия Новосибирского госуниверситета показала, как работает анализатор здоровья зубов SmileScan, снабженный искусственным интеллектом. Он может найти первые признаки кариеса, воспалений пародонта и другие патологии, сообщает сайт вуза. Пользоваться системой через приложение могут не только врачи, но и любой человек. Подробно


Forward from: Uzpharmagency
⚠️ Диққат эълон!

🔴 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 декабрдаги топшириғига асосан, Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан келгусида “Фармацевтика ва биотехнология” фан йўналиши бўйича эълон қилинадиган илмий фаолиятга оид давлат мақсадли дастури доирасида бажариладиган фундаментал, амалий тадқиқот ҳамда инновацион лойиҳалари танловлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда амалга оширилади.

❗️ Ушу танловлар учун илмий лойиҳа мавзулари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил қилинган илмий кенгаш томонидан кўриб чиқилиб эълон қилиш учун тавсия этилади.

❗️ Мазкур йўналишда лойиҳа мавзуларини шакллантириш истагини билдирган илмий ташкилотлар ўз лойиҳаси тадқиқот йўналишидан келиб чиқиб лойиҳа мавзуларини Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг илмий кенгашида ҳимоя қилади. Долзарб деб топилган мавзулар эълон учун тавсия этилади.

❗️ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг илмий кенгаши хулосаси асосида Инновацион ривожланиш агентлиги “Фармацевтика ва биотехнология” фан йўналиши бўйича фундаментал, амалий тадқиқот ҳамда инновацион лойиҳалари танловини эълон қилади.

Мавзулар қуйидагиларга йўналтирилган бўлиши керак:

🟢 Индивидуал молекула (модда) асосида янги оригинал дори воситаларини яратиш;
🟢 Халқаро талаблар бўйича дори воситаларини таъсир механизмларини тадқиқ қилиш;
🟢 Биофармацевтик воситаларини олишнинг янги технологияларини яратиш;
🟢 Тиббиёт амалиёти ҳамда ишлаб чиқариш учун истиқболли саналган фармацевтик воситаларнинг клиник олди, клиник синовларини ўтказиш;
🟢 Турли касалликларни аниқлаш учун диагностика воситаларини ишлаб чиқариш технологияларини яратиш;
🟢 Доривор ўсимликлар таркибидаги биологик фаол моддаларни ажратиб олиш, ўрганиш ҳамда улар асосида янги турдаги дори воситаларини яратиш;
🟢 Клиник ва клиник олди тадқиқотлар учун халқаро стандартларни жорий этиш;
🟢 Биологик хавфли долзарб касалликларга қарши вакциналар ишлаб чиқиш;
🟢 Биотехнология ва нанотехнология асосида янги авлод дори воситаларини касалликларга мақсадли етказиб бериш;
🟢 Косметология.

❗️ Мавзулар А1 шаклда ушбу 👉 намунага кўра:

❗️ 2025 йилнинг 2 май куни соат 18:00 га қадар ушбу 👉 ҳавола орқали қабул қилинади.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


Forward from: ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
🔴 🟦🟦🟦

Қорақалпоғистонда давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш ҳолати қандай?

Касалликларнинг олдини олиш, уларни эрта аниқлаш, беморларга кафолатланган тиббий ёрдамни сифатли ва малакали кўрсатиш, аҳолининг саломатлик даражасини ошириш...


📌 Булар – Президентимиз томонидан давлат тиббий суғуртаси тизими олдига қўйилаётган энг устувор вазифалар.

🏥 Шу мақсадда бугун мамлакатимиз соғлиқни сақлаш соҳасида ушбу механизмларни босқичма-босқич жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

📝 Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 5 сентябрдаги тегишли қарорига кўра, шу йил 1 январдан Қорақалпоғистон Республикасида мазкур янги тизимни амалиётга татбиқ этиш белгиланиб, дастлабки ишлар бошлаб юборилган.

🟣 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишчи гуруҳи ушбу ҳудудда бўлиб, тиббиёт муассасаларида бу йўналишда амалга оширилаётган ишларни атрофлича ўрганди.

💻 Мониторинг натижалари юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида видеоконференцалоқа шаклида йиғилиш ўтказилиб, унда бир қатор масалалар чуқур таҳлил қилинди.

👨‍⚕️ Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Фаррух Шарипов раҳбарлигида бўлиб ўтган тадбирда Тиббий суғурта бошқармаси бошлиғи Ш.Алмарданов, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директори биринчи ўринбосари Ш.Иноятов, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, тегишли ташкилотлар вакиллари, жойлардаги студиялардан барча туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари иштирок этди.


📰 Йиғилиш аввалида кафолатланган пакетга киритилган дори воситалари, тиббий буюмлар, сарфлов материаллари, лаборатор текширувлар учун зарур бўлган реактивлар таъминоти, диагностик-таҳлиллар учун керакли бўлган жиҳозлар билан таъминланиш ҳолати кўриб чиқилди.

📊 Шунингдек, аҳолининг саломатлик кўрсаткичларини мониторинг қилиш, касаллик тарихини юритиш ва тиббиёт муассасаларига йўналтириш мақсадида амалга оширилаётган рақамлаштириш жараёнлари самарадорлиги атрофлича баҳоланди.

📎 Тадбирда ишчи гуруҳ ўрганишлари давомида қатор хато ва камчиликлар аниқлангани қайд этилди.

🔬 Таъкидланганидек, Хўжайли тумани бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари томонидан февраль ойида уйдаги қатновлар режаси атиги 8,7 фоизга бажарилган. Қолаверса, бирлашмада ангиограф ва мультиспирал компьютер томографияси ускунаси бўлмаса-да, ҳисоботда 113 та коронар томирларнинг ангиографик ҳамда МСКТ текширувлари ўтказилгани кўрсатиб кетилган.


🩺 Республика кўп тармоқли тиббиёт марказида имтиёзли йўлланма билан даволанган айрим беморларнинг касаллик тарихида йўлланма ва Mis2.ssv.uz. ахборот тизимига киритилган 066-ҳ/ш ташхислари бир-бирига тўғри келмаслиги ва уларга марказ томонидан пуллик хизмат кўрсатилгани аниқланган.

📎 Бундан ташқари, 2025 йил 1 апрелдан Қорақалпоғистон Республикаси бўйича реимбурсация дастури тўлиқ жорий қилинганига қарамай, Элликқалъа, Тўрткўл, Мўйноқ ва Амударё туманларида аҳолини ушбу тизимга жалб қилиш ҳамда уларнинг бепул дори воситалари билан таъминлашда сусткашликка йўл қўйилаётгани маълум бўлган.

➡️Шулардан келиб чиққан ҳолда йиғилишда ҳудуддаги барча тиббиёт муассасасалари раҳбарларига мавжуд камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.


‼️ Шунингдек, тадбирда кун тартибидаги бошқа масалалар кўриб чиқилиб, масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Forward from: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
🔴 🟦🟦🟦

Эндокринология маркази филиалларида қандай янги турдаги даволаш ва диагностика усуллари йўлга қўйилди?

Эндокрин тизими инсон танасида барча ҳаётий жараёнларни тартибга солишда асосий роль ўйнайди. Шу боис бу йўналишдаги касалликларни эрта аниқлаш, олдини олиш ва асоратлари хавфини камайтириш жуда муҳим.


🏥 Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази юртимизда айни шу соҳада аҳолига ихтисослашган тиббий хизмат кўрсатувчи бош муассаса ҳисобланади.

💬 — Марказимиз барча замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, қалқонсимон без касалликлари, қандли диабет ва унинг асоратлари, қолаверса, орфан хасталикларини эрта аниқлаш ва ўз вақтида даволаш борасида салмоқли натижаларга эришиб келмоқда, — дейди муассаса директори Анвар Алимов.

🩺 Мисол учун ўтган йили марказда 59, вилоятларда 132, туман шифохоналарида 4 турдаги янги даволаш ва диагностика усуллари ҳаётга татбиқ этилди. Шу каби ютуқлар эътирофи сифатида муассасага ISO 9001:2015, ISO 7101:2023 халқаро сифат стандартларини жорий этганлиги муносабати билан махсус сертификатлар топширилди.


📎 Шунингдек, жорий йил бошидан клиникамиз ўз фаолиятида янги натижаларни қўлга киритиб, жами 550 дан зиёд жарроҳлик операциялари ўтказилди. Эътиборлиси, уларнинг 180 дан ортиғини юқори технологик амалиётлар ташкил этади.

➡️ Хусусан, CO-2 лазер қурилмаси ёрдамида амбулатор шароитдаги кам инвазив жарроҳлик амалиётлари, қалқонсимон без тугунлари микро тўлқинли абляцияси, метаболик морбид семизликда ошқозон лапароскопик резекцияси, буйрак усти бези гормонал актив ўсмалари лапароскопик жарроҳлик амалиётлари, қалқонсимон олди бези аденомасини икки томонлама олиб ташлаш, гемиструмэктомия, тотал тиреоидэктомия, субтотал тиреоидэктомия билан олиб ташлаш каби 10 дан зиёд мураккаб амалиётлар шулар сирасидан.

➡️ Муассасада хорижлик шифокорлар билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, бу йил ҳам ушбу анъана давом этмоқда.

🔎 Жумладан, январь ойида академик Н.Н.Бурденко номидаги Россия миллий эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази профессори Юрий Кушел мутахассисларимиз билан бирга, эпилепсия билан оғриган беморда “Чапдаги энса соҳасидаги фокал-кортикал дисплазия резекцияси” операциясини ўтказди.


🛫 Шунингдек, соҳани халққа яқинлаштириш мақсадида марказнинг Фарғона ва Наманган филиалларига ИХЛА аппарати келтирилиб, 15 турдаги гормонларни аниқлаш имкони яратилди. Қорақалпоғистон Республикасида янги 3 та диагностика ва 4 та даволаш, шу жумладан, ИХЛА ёрдамида қондаги эстрадиол, кортизол ва инсулин, Қашқадарёда ферритин ҳамда Anti-TG, Жиззахда пешобда микроальбуминурияни аниқлаш усуллари йўлга қўйилди.

✅ Сурхондарё филиалида экспресс ТТГ, экспресс Т4, тезкор кортизол, прогестерон, эстрадиол, инсулин миқдорини текшириш, микроалбуминурия, экспресс гликирланган гемоглобин, витамин Д, витамин В12 аниқлаш каби муҳим лаборатор текширувлар амалга оширилмоқда.


🔬 Шу билан бирга, юрак-қон томир, бўйин ва оёқ томирларида қон оқими, томир аномалиялари, стеноз ва тромбларни аниқлаш учун УТТ доплер, қалқонсимон без ва кўкрак сут бези эластографияси ҳамда Эхо ЭКГ текширувлари ўтказилмоқда.

☺️ Муассасага 2025 йил “Криптолиполиз Clatuu“ аппарати келтирилди. Ушбу ускуна ёрдамида семизлик билан касалланган беморларда янгиланган 360 С музлатиш технологияси асосида бир марталик сеансда тери ости ёғини 20 фоизгача йўқотиш амалиётини бажариш мумкин.

📌 Марказ филиаллари ходимлари тиббий бригадалар ва оилавий шифокорлар билан биргаликда 40 ёшдан ошган аҳоли ўртасида скрининг текширувлари олиб бормоқда. Жумладан, жорий йил бошидан жами 1.5 млн. фуқаро скринингдан ўтказилиб, 33 минг 820 нафар диабет олди ҳолати ва 9510 нафардан зиёд янги аниқланган қандли диабетли беморларга зарур тавсиялар берилди.

‼️ Муассасада тиббий туризмни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, шу йилнинг ўтган уч ойи мобайнида клиникага қарийб 600 нафар чет эл фуқароси мурожаат қилиб, уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Forward from: Dori-Darmon AK
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Акциядорлик жамиятлари ходимларига акцияларни сотиб олиш учун имтиёзли ҳуқуқ берилади

"Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун қабул қилинди.

✅ Батафсил
Batafsil
———————————————
В Узбекистане работники акционерных обществ получили преимущественное право на покупку ценных бумаг

В Узбекистане приняли закон, направленный на усиление прав акционеров и развитие фондового рынка.

✅ Подробнее

Наши официальные страницы:
Telegram | Facebook|vebsayt


Forward from: Uzpharmcontrol
🔴🟦🟦🟦

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармакопея қўмитаси бош мутахассиси Розия Восилова 70 ёшда


Розия Восилова Қирғиз Республикасининг Ўш шаҳридаги 71-сонли дорихонада химик - аналитик, Самарқанд вилояти дорихона бошқармасида инспектор, Самарқанд тиббиёт техникумида ўқитувчи, Тошкент шаҳридаги 3-сонли дорихонада дорихона мудири ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори моддалар экспертизаси Давлат марказида кичик илмий ходим, шунингдек, Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармасида етакчи мутахассис каби қатор масъул лавозимларда ишлаган.

Фурсатдан фойдаланиб Розия Восиловани ушбу муборак ёш билан қутлаб, уларга мустаҳкам соғлик, халқ саломатлиги йўлида олиб бораётган сермазмун ишларида ривож тилаб қоламиз.

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази жамоаси

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌙🎊 🌱АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲУ ВА БАРАКОТУҲ. . 🌹Муборак жума айёми хайри ва барокати барчамизга бўлсин.🌹🌸


💐🤲🏻Сизни ва барча оила аъзоларингизни “ЖУМА АЙЁМИ ” "билан муборакбод этаман.

💐🤲🏻•Сизга ва оилангизга соғлик-омонлик, икки дунёни саодатидан насиб этишини сўрайман.

💐🤲🏻•Аввало она Юртимиз тинч, осмонимиз доимо шундай мусаффо бўлсин!

💐🤲🏻•Байрамни оила аъзоларингиз билан шодлик, хурсандликда хайрли ўтказишингизни тилаб коламан!

💐🤲🏻•АЛЛОҲИМ!
Келаси шу кунларга Бизларни, Ота‑Оналаримизни,Фарзандларимизни, Аёлларимизни, Дўстларимизни ва барча яқинларимиз билан соғ-омон етказсин! АМИЙН! 🤲

Обуна бўлинг | Подпишитесь
Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

16 last posts shown.