Huquqiy axborot


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал
Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz


Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Янги_Конституция

Янгиланаётган Конституцияда
гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг ҳуқуқларига оид 9 та энг муҳим ҳуқуқ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Биласизми

☑️ Ҳамширалик иши ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилган.

➡️ Мазкур фаолиятни ўрта тиббий ёки олий ҳамширалик иши йўналиши бўйича олий маълумотга эга тегишли ахборот тизимида рўйхатдан ўтган шахслар амалга оширади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Янги_Конституция

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Биласизми

❗️Маошлар ошса божлар ҳам ошадими? – мутахассис изоҳи

Батафсил 👉 https://t.me/hudud24official/20011

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда қуйидаги муддатларга амал қилинади:

🔸 ўқув йилининг давомийлиги — 34 ҳафта (I синфлар учун 33 ҳафта);

🔸 ўқув ҳафтасининг давомийлиги — 6 кун (педагогик кенгашнинг қарорига кўра I — IV синфлар учун 5 кун);

🔸 дарс машғулотининг давомийлиги — 45 дақиқа;

🔸 дарс машғулотлари оралиғидаги танаффуснинг давомийлиги — 5 -10 дақиқа (ўқув куни ўртасидаги танаффуснинг давомийлиги — 15 -30 дақиқа).

Каналга уланиш👇👇👇
htt rel='nofollow'>ps://t.me/huquqiyaxborot


#2023_йил_1_апрелдан

🗓 1 апрелдан нималар ўзгаради?

🔹Пенсиялар ва нафақалар миқдори ошадиБАТАФСИЛ

🔹Мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрлар рўйхати кенгайтирилади ➖ БАТАФСИЛ

🔹Пенсия олувчилар Тошкент метрополитенидан кун давомида бепул фойдаланадиБАТАФСИЛ

🔹Паррандачилик билан шуғулланувчи тадбиркорларга имтиёзли кредитлар берилади ➖ БАТАФСИЛ

🔹Аҳолига қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган электр энергияси учун субсидия берилади ➖ БАТАФСИЛ

🔹Автотранспортлар ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 60 километргача пасайтирилади ➖ БАТАФСИЛ

🔹Хўжалик жамиятлари кузатув кенгашининг қимматли қоғозларни чиқариш бўйича қарорлари муҳим факт сифатида ошкор қилинади ➖ БАТАФСИЛ

🔹Айрим тадбиркорларга мол-мулкни суғурта қилиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади ➖ БАТАФСИЛ

🔹Айрим касалликларда ногиронлик фуқароларнинг иштирокисиз белгиланади ➖ БАТАФСИЛ

🔹Кўп квартирали уйларнинг нотурар қаватларида боғчалар ташкил этишга рухсат берилади ➖ БАТАФСИЛ

🔹Профессионал таълим муассасаси педагогларининг базавий тариф ставкалари оширилади ➖ БАТАФСИЛ

🔹Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оила аъзолари ижтимоий қўллаб-қувватланади ➖ БАТАФСИЛ

🔹Янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолари учун мол-мулк солиғи пасайтирувчи коэффициентда тўланади ➖ БАТАФСИЛ

🔹Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган шахслар мол-мулк ва ер солиғидан озод этилади БАТАФСИЛ

🔹Айрим қишлоқ хўжалиги техникалари божхона тўловлари ва утилизация йиғимидан озод қилинади ➖ БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#2023_йил_1_апрелдан

Умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар улар фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан 3 йил муддатга, ўрнатилаётган қуёш панелларининг қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини сақлаш тизими билан ўрнатилган бўлса – 10 йил муддатга қуйидагиларни тўлашдан озод этилади:

🔸ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғини;

🔸қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғини;

🔸юридик шахслар томонидан умумий тармоққа сотган электр энергияси учун олган фойдасидан ҳисобланадиган фойда солиғини.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Янги_Конституция

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Совринли_викторина

❗️Бўлиб ўтган “Совринли викторина”да 1814 иштирокчи фаол қатнашиб, улар орасидан 404 нафари барча саволга тўғри жавоб берди.

⏩ Ғолиб ушбу иштирокчилар орасидан бугун соат 17:00 да Youtube каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида топилади.

📌 Тасодифий ғолибни аниқлашда иштирок этадиганлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишинг.

Викторинада фаол иштирок этган барчага ўз миннатдорлигимизни билдирамиз!

🎁
Эслатиб ўтамиз, ғолиб иштирокчи 10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб билан тақдирланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#2023_йил_1_апрелдан

✅ Тадбиркорлар янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолари, 2023 йил 1 январдан кейин фойдаланишга топширилган бинолар юзасидан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича ҳисобланган суммани қуйидаги пасайтирувчи коэффициентни қўллаган ҳолда, бино фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тўлайди:

▫️3 қаватли бинога – 0,9;
▫️4 қаватли бинога – 0,8,;
▫️5 қаватли бинога – 0,7;
▫️6 қаватли бинога – 0,6;
▫️7 ва ундан юқори қаватли бинога – 0,5.

⚠️ Бундан республиканинг шаҳарлари, шунингдек, Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай ва Тошкент туманларида жойлашган бинолар мустасно.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#2023_йил_1_апрелдан

🔰 Қонунчиликка кўра:

🔹 ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи (ходим) оила аъзоларига бирйўла бериладиган нафақа марҳумнинг охирги эгаллаган лавозими бўйича маоши ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисининг 150 баравари миқдорида белгиланади;

🔹 ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) давлат мажбурий шахсий суғуртаси доирасида ҳарбий хизматчи (ходим) ҳалок бўлганда тўланадиган суғурта суммаси БҲМнинг 200 баравари миқдорида белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Совринли_викторина

❗️“Совринли викторина” бошланди

🤩 Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказилади.

➡️ Викторинада ушбу ҳавола орқали қатнашишингиз мумкин: t.me/QuizBot?start=Kpd3EcwT

⏳ Викторина 13:00 гача давом этади!

🖥 Иштирокчилар ҳуқуқ соҳасига оид жами 10 та тест саволига (ҳар бир саволга 15 сония) тўғри жавоб топиши керак.

✅ Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиб Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида аниқланади.

🎁 Ғолиб иштирокчи 10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб билан тақдирланади.

Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Совринли_викторина

🤩 Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказилади.

⏳ Викторина 2023 йил 31 март куни соат 09:00 да бошланиб, 13:00 га қадар давом этади!

🖥 Иштирокчилар ҳуқуқ соҳасига оид жами 10 та тест саволига (ҳар бир саволга 15 сония) тўғри жавоб топиши керак.

✅ Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиб Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида аниқланади.

🎁 Ғолиб иштирокчи 10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб билан тақдирланади.

Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Янги_Конституция

Янгиланаётган Конституцияда суриштирув, тергов ва суд жараёнида инсон ҳуқуқларига оид 9 та энг муҳим кафолат

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Янги_Конституция

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Меҳрли мактаб“ филиаллари ташкил этилади

“Гематология, онкология, клиник иммунология, бошқа стационар ва узоқ муддатли амбулатор даволанишда бўлган болаларга таълим ва тарбия бериш тизимини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (134–сон, 29.03.2023 й.) қабул қилинди

🏢 “Меҳрли мактаб” давлат таълим муассасаси Ҳукумат қарори билан ташкил этилган.

✅ Қарорга кўра, гематология, онкология, клиник иммунология, бошқа стационар ва узоқ муддатли амбулатор даволанишда бўлган болалар даволанаётган давлат тиббиёт муассасаларида “Меҳрли мактаб”нинг филиаллари 2023-2028 йилларда босқичма-босқич, бироқ ҳар йили камида 3 та ҳудудда ташкил этилади.

📌 Филиалларнинг асосий мақсади даволанишда бўлган болаларнинг ҳаётга ижтимоий мослашувини, уларнинг мактабгача таълим ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларида таълимни давом эттиришга тайёрлигини таъминлаш хисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Адлия_хабари

🌐 Yurxizmat.uz билан юристлар ёки адвокатлар иштирокисиз ўзингиз ҳаракат қилинг!

🔸Қулай;
🔸Осон;
🔸Барчаси мутлақо бепул!

Сайтда 1 100 дан ортиқ ҳужжат намуналари мавжуд бўлиб, улар соҳалар кесимида саралаб чиқилган. Аҳолининг амалиётда энг кўп дуч келаётган ҳамда тизимда энг кўп фойдаланилаётган ҳуқуқий ҳужжатлар намуналарини қуйидаги ҳаволалар орқали тақдим этамиз:

▫️Олди-сотди шартномаси |Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Кўчмас мулк ижара шартномаси |Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Меҳнат шартномаси |Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Маҳсулот сотиш, хизмат кўрсатиш (ишларни бажариш) шартномаси |Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Транспорт воситасининг ижара шартномаси |Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Пуллик таълим хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома |Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Моддий жавобгар ходимга топшириш-қабул қилиш далолатномаси |Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️МЧЖ устави намунаси |Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Юк ташиш шартномаси |Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Ишга тиклаш тўғрисида даъво аризаси |Ҳужжат намунасини шакллантириш

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#2023_йил_1_апрелдан

🔰 Мактабгача таълим қамровини кенгайтириш мақсадида:

🔹 янги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини кўп квартирали уйларнинг нотурар қаватларида ёки якка тартибда қурилган уй-жойларни сотиб олиш ва кейинчалик уларни таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш орқали ташкил этишга рухсат этилади;

🔹 давлат-хусусий шериклик лойиҳаси доирасида ижарага берилган ер участкасида нодавлат мактабгача таълим ташкилоти биносини қурган хусусий шерик томонидан ушбу бинонинг мазкур лойиҳа учун банк кредитлари бўйича гаровга қўйилишига оид чекловлар бекор қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим қишлоқ хўжалиги техникалари божхона тўловлари ва утилизация йиғимидан озод қилинади

“Аграр секторни замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–103-сон, 29.03.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникалари харидини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги ягона тартиби 2023 йил 1 апрелдан жорий қилинади:

🔹Президент қарорида назарда тутилган субсидиялар барча маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи корхоналарга татбиқ этилади;

🔹тегишли рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган барча турдаги қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари ҳамда уларнинг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмлари 2025 йил 1 январгача божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) ва утилизация йиғимидан озод қилинади ҳамда тадбиркорларга эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб ҚҚСни 270 кунгача кечиктириб тўлашга рухсат берилади;

🔹ўзини ўзи банд қилган шахслар ва ЯТТларга қишлоқ хўжалиги техникаси ва агрегатларини лизингга беришга рухсат этилади;

🗓 2023–2024 йилларда қишлоқ хўжалиги техникаси харидини молиялаштириш учун жами 2,6 трлн сўм йўналтирилади. Бунда:

🔸 банклар томонидан лизинг ташкилотларига кредит ажратилишида гаров таъминоти сифатида лизингга бериладиган техникалар ва суғурта полиси қабул қилиниши мумкин;

🔸 халқаро молия институтларидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан харидорларга қишлоқ хўжалиги техникалари лизинг маржаси йиллик 3 фоиздан ошмаган ставкада 10 йилгача бўлган муддатга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буюртмаси асосида лизингга берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Эслатма

⚡️2010 йилгача олинган “права”ни янгисига алмаштиришнинг охирги муддати – 31 март

🔰 Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича:

▫️2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил
31 мартгача
;
▫️2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
▫️2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил
30 сентябргача
;
▫️2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

📌 Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

‼️Эски “права”ни янгисига алмаштириш учун нафақат Давлат хизматлари марказларига, балки Ички ишлар бош бошқармаси
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари (ИИББ ЙҲХБ)га мурожаат қилишингиз ёки уйдан туриб ЯИДХП (my.gov.uz) орқали буюртма беришингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

20 last posts shown.