Dori-Darmon AK


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


«Dori-Darmon» АКning «telegram»dagi rasmiy kanali.
🪩: https://www.doridarmon.uz/uz/
Fasebook: https://www.facebook.com/Doridarmonak/
📞: 78-120-16-61
Манзил: Тошкент ш, Чорсу майдони-21.
Саволлар учун @Doridarmon_aloqabot
📩office@doridarmon.uz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


#Рамазон_2025
ЯШИРИН САДАҚА

  Ҳазрати Алининг набираси Али ибн Ҳусайн Зайнулобидин одамлар таниб қолмаслиги учун тунда қиёфасини ўзгартириб, амакиваччасининг уйига келиб, садақа қилиб кетар эди.

Амакиваччаси эса ҳар доим: "Али ибн Ҳусайн менга силаи раҳм қилмайди, Аллоҳ уни яхшилик билан мукофотламасин", дер эди. Али буни эшитар, аммо сабр қилиб, садақа қилаётган киши ўзи эканини унга билдирмасди.

  Али ибн Ҳусайн Зайнулобидин вафот этгач, амакиваччасининг уйига узоқ йиллар давомида келиб турган садақа тўхтаб қолди. Шунда амакиваччаси ўша одам кимлигини
билди. Унинг қабрига бориб, узоқ йиғлади.

📚"Солиҳлар гулшани" китобидан.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аёл бир қўли билан бешикни бир қўли билан дунёни тебратади!

Кеча "Дори-Дармон" акциядорлик компаниясида “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда компания раҳбарияти тизимда фаолият кўрсатиб келаётган фидоий ва жонкуяр аёлларни самимий табриклаб, халқ саломатлиги йўлида эришилаётган ютуқларда уларнинг муносиб ўрни борлигини таъкидлади.

Қадрли ҳамкасабалар Байрам муборак бўлсин! Оилавий бахт ва саломатлик, ҳаёт йўлларингизда ютуқ ва зафарлар ҳамроҳ бўлсин!

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa






​​#Рамазон_2025
КАФОЛАТ ҚАНИ?

Давра катта эди. Суҳбат қизигандан қизиди. Кимдир:
— Ҳозир Азроил алайҳиссалом келса-ю: "Уч кундан кейин жонингни оламан, тайёргарлигингни кўравер", деса, нима қилардинглар? - деб ўртага савол ташлади.
— Барча гуноҳларим учун тавба тазарру қилардим.
— Кеча-кундуз намоз ўқирдим.
— Ота-онамнинг розиликларини олардим.
— Барча қарзларимни тўлаб чиқардим.
— Молимнинг катта бир қисмини бева-бечораларга бўлиб берардим.
Ҳалиги киши яна гап ташлади:
— Нимага шу ишларни ҳозир қилмаяпмиз? Ё ичимизда биров яна уч кунгача тирик қоламан, деб қатъий ишонч билан айта оладими?

📚 "Шарқ ҳикоят ва ривоятлари” туркумидан

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии, посвященной Международному женскому дню

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


2050 йилга бориб 2,5 миллиард киши эшитиш қобилиятидаги муаммолардан азият чекади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) эшитиш қобилияти заиф бўлган одамлар сонининг ўсиши билан боғлиқ статистикани эълон қилди.

Батафсил
Batafsil
—————————————————————
К 2050 году 2.5 млрд человек будут испытывать проблемы со слухом

Всемирная организация здравоохранения (ВОЗ) обнародовала статистику, касающуюся роста числа людей с нарушениями слуха.

Подробнее

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


#Инфографика
“Dori-Darmon” АК томонидан 2024-йил давомида имтиёзли асосда бепул берилган дори воситалари ҳақида 👆

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


#Тезкор
Самарқанд вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбирлар ўтказилди.

Батафсил
Batafsil


​​#Рамазон_2025
1 ЯХШИЛИККА 1000 САВОБ

Абу Бакр Варроқ раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Бошқа ойларда бир яхшиликка ўн баробар ажр берилади. Рамазонда эса бир яхшиликка минг баробар савоб ато этилади. Унда тоат-ибодатлар қабул бўлади. Дуолар, айниқса, ифтор пайти қилинган илтижолар шаксиз қабул бўлади”.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


Смартфонлардан 72 соатга воз кечиб кўринг

Смартфондан атиги 72 соатга воз кечиш миянинг ҳис-туйғуларни бошқариш ва мукофотлаш тизими билан боғлиқ фаолиятида сезиларли ўзгаришларга сабаб бўлди. Бу ҳақда Computers in Human Behavior журналида чоп этилган тадқиқот натижаларида айтилди.

Батафсил
Batafsil
—————————————————————
Подробнее

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


Forward from: Расмий хабарлар I Официальные новости
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
💊2024 йил давомида 41 млрд, 452 млн. сўмлик ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари харид қилинди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Дори-дармон" АК бошқарма бошлиғи Расулжон Абдуллаев маълум қилди.

✅Ҳозирги кунда “Ижтимоий аҳамиятга эга касалликларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати”га жами 133 та шундан 126 та дори воситаси ва 7 та тиббий буюмлар киритилган.

Кимлар имтиёз асосида дори воситаларини олиши мумкин?

✅Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йилдаги 204-сон қарори билан Амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган 14 тоифадаги шахслар рўйхати белгиланган.

✅2024 йил давомида мазкур рўйхатдаги шахсларга компаниямиз ва унинг тизимидаги жамиятларга қарашли дорихоналар орқали 408 716 та рецепт орқали 31 млрд. 755 млн. сўмдан ортиқ дори воситаси ва тиббиёт буюмлари бепул берилди.

✅Жорий йил бошидан Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё вилоятларида электрон дорихона тизимини жорий этиш бошланди.

✅2026 йил якунига қадар барча ҳудудларда йўлга қўйилиши белгиланган.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Forward from: Расмий хабарлар I Официальные новости
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔝Аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари билан бепул таъминлаш борасида 2024 йил давомида олиб борилган ишлар

АОКАда "Дори-дармон" АК бошқарма бошлиғи Расулжон Абдуллаев иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


#Live
Аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари билан бепул таъминлаш борасида 2024 йил давомида олиб борилган ишлар

АОКАда "Дори-дармон" АК бошқарма бошлиғи Расулжон Абдуллаев иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Брифинг "Ўзбекистон" телеканали ва АОКАнинг фейсбукдаги саҳифаси орқали жонли эфирга узатилмоқда.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


#Статистика
2033-йилга бориб 22,5 миллион киши Aльцгеймер касаллигига чалиниши мумкин

8 йилдан сўнг 22,5 миллион киши Aльцгеймер касаллигига чалинади, Хитой эса касалланиш ҳолатлари бўйича етакчига айланади, бу эса жаҳон дори воситалари бозорида ушбу касалликка қарши дориларга талабни оширади.

Батафсил
Batafsil
—————————————————————
К 2033 году болезнью Альцгеймера будут страдать 22,5 млн человек

Через 8 лет болезнью Альцгеймера будут страдать 22,5 млн человек, а лидером по числу случаев станет Китай, что делает рынок препаратов от этой болезни еще более привлекательным.

Подробнее

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


Forward from: AOKA - Rasmiy kanali
📢 6 март, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги фаолиятининг устувор йўналишлари: таҳлил ва натижалар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Абдурауф Расулов, Агентлик Ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Иқлим технологиялари орқали сув ресурсларини бошқаришни ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори мазмун-моҳияти
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Акмал Муродов, "Ўзсувтаъминот"АЖ Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари билан бепул таъминлаш борасида 2024 йил давомида олиб борилган ишлар
⚫️Вақти: 13:00
⚫️Иштирок этади: Расулжон Абдуллаев, "Дори-дармон" АК бошқарма бошлиғи
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йилдаги устувор вазифалар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Жавлонбек Нурматов, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори маслаҳатчиси
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Жисмоний ва юридик шахслардан келаётган мурожаат ва саволлар
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Санжар Қаршибоев, Марказий банк бошқарма бошлиғи
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


#Саломатлик
Ҳар дақиқада тўрт нафар аёлга кўкрак бези саратони ташхиси қўйилади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, дунёдаги ҳар 20-аёл ҳаёти давомида кўкрак бези саратони билан касалланади. Мавжуд тенденциялар давом этса, 2050 йилга келиб бу касалликка чалинганлар сони 38 фоизга, ўлим даражаси эса 68 фоизга ошиши мумкин.

Батафсил
✅ Batafsil
—————————————————————
Каждую минуту у четырех женщин диагностируется рак молочной железы

По прогнозам Всемирной организации здравоохранения (ВОЗ), каждая 20-я женщина в мире в течение жизни столкнётся с диагнозом рак молочной железы.

Подробнее

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


​​#Рамазон_2025
Уч ўгит

Бир бечора қуш тузоққа тушиб, қафасга маҳкум бўлди. Тутган кишига:
“Эй инсон! Сен ҳаётингда қўй ва сигир еган, туя ҳам сўйгансан. Уларнинг гўштига тўймаган экансан, меникига асло тўймайсан! Мени қўйиб юбор, эвазига сенга уч ўгит айтай. Бу ўгитларнинг биринчисини қўлингда туриб, иккинчисини анави том устига чиқиб, учинчисини эса дарахт шохида айтаман. Сен бу уч ўгитга қулоқ солсанг, албатта, бахтиёр бўласан!”, деди.
Овчи қушга ишонди. Ёлворишларидан сўнг таклифига рози бўлди.
Қуш: “Сенга айтадиган биринчи угитим шудир — бўлиши мумкин бўлмаган нарсаларни ким гапирса гапирсин, асло ишонма!”, деди.
Овчи уни қўйиб юборди. Қуш учиб уйнинг томига қўниб, иккинчи ўгитини айтди:
Қўлингдан бой берган ўткинчи нарсалар учун асло тушкунликка тушма. Бой берилган нарсанинг ортидан ғам чекма”, деди.
Сўнг дарахт шоҳига қўнди ва учинчисини айтмасдан олдин:
“Ичимда ўн дирҳам оғирлигида бебаҳо марварид бор эди. У сени ҳам бола-чақангни ҳам бой қиларди. Лекин сенинг тақдирингда йўқ экан, қўлингдан кетди”, деди.
Овчи қушнинг гапларини эшитар-эшитмас, бақириб, афсус-надомат чекди.
Қуш: “Мен сенга қўлингдан кетган нарса учун асло тушкунликка тушма, демадимми? Модомики, марварид қўлингдан кетибди, энди нега ўзингни азоблаяпсан? Ҳозиргина айтганларимни унутдингми? Сенга “Бўлиши мумкин бўлмаган нарсаларни ким гапирса ҳам ишонма!” дегандим. Эҳ нодон, ўзимнинг оғирлигим уч дирҳамлик тангачадег-у, ичимда ўн дирҳамдек келадиган марварид нима қилади?!”, деди.
Овчи бироз ўзига келиб:
“Майли, энди учинчи ўгитингни айт”, деди.
Қуш: “Сен шу айтилган икки насиҳатга қулоқ солдингми, сенга учинчисини айтай? Ухлаб ётган одамга панд-насиҳат қилиш унумсиз ерга уруғ экиш билан баробардир!”, деб, учиб кетди.

📚 Жалолиддин Румий. “Маснавий”дан ибратли ҳикоятлар” китобидан

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


#Саломатлик
Носоғлом овқатланишнинг мия фаолиятига таъсири аниқланди

Беш кун давомида ёғли таомлар ва ширинлик истеъмол қилиш мия фаолиятини ўзгартирди, ҳатто вазн ўзгармаган бўлса ҳам. Тюбинген университети олимлари зарарли овқатларнинг мия фаолиятига таъсирини маълум қилди.

Батафсил
Batafsil
————————————————————-
Раскрыто влияние вредной пищи на работу мозга

Пять дней на жирной и сладкой пище изменяют активность мозга, даже если вес остается неизменным. Влияние вредной пищи на работу мозга раскрыли ученые из Тюбингенского университета.

Подробнее

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


#Янгиликлар
"GPP" сертификатлари олинди

"Дори-Дармон" акциядорлик компаниясига қарашли яна 3 та дорихона "GPP" сертификатини қўлга киритди:

1. Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, М.Улуғбек кўчасида жойлашган Шайхонтоҳур ТТБ биносида жойлашган М/1-дорихона шахобчаси.
2. Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Қоратош мавзеси, 47- ОП биносида жойлашган М/6-дорихона шохобчаси.
3. Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани, Шаҳриобод кўчаси 218-уйда жойлашган 36/7-дорихона шахобчаси.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

20 last posts shown.