Uzpharmagency

@Uzpharm_agency Like 1

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канали.
📮 Мурожаат учун: @uzpharmagency_bot
Channel's geo & Language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Medicine


Contact author
Channel's geo
Uzbekistan
Channel language
Uzbek
Category
Medicine
Added to index
31.05.2019 10:44
advertising
Telegram Analytics
Subscribe to stay informed about TGStat news.
TGAlertsBot
Monitoring of keywords in channels and chats
SearcheeBot
Your guide in the world of telegram channels
4 134
members
~3.9k
avg post reach
~11.9k
daily reach
~4
posts per day
93.3%
ERR %
59.65
citation index
Forwards & channel mentions
1405 mentions of channel
562 post mentions
802 forwards
UzNews.uz
9 Jan, 07:53
Zarnews.uz
8 Jan, 20:22
SAMARKANDNEWS.UZ
8 Jan, 20:16
Farmhuquq
8 Jan, 14:16
SOG'LOM HAYOT
5 Jan, 12:14
Хюгге 💫
31 Dec 2020, 07:37
Qalban_birgamiz
30 Dec 2020, 21:02
Кардиолог
30 Dec 2020, 20:32
30 Dec 2020, 20:32
30 Dec 2020, 18:35
Channels quoted by @Uzpharm_agency
Vaksinauz
25 Jan, 12:00
MTRK ǀ Rasmiy kanal
24 Jan, 08:04
MTRK ǀ Rasmiy kanal
23 Jan, 19:36
MTRK ǀ Rasmiy kanal
23 Jan, 19:03
Farmhuquq
22 Jan, 09:30
MTRK ǀ Rasmiy kanal
21 Jan, 18:33
Media content
19 Jan, 09:23
Media content
19 Jan, 07:42
Kun.uz | Rasmiy kanal
16 Jan, 10:48
Daryo.uz | Rasmiy kanal
16 Jan, 07:30
MTRK ǀ Rasmiy kanal
15 Jan, 10:47
Farmhuquq
14 Jan, 13:58
UzPharm.UZ
11 Jan, 07:35
Farmhuquq
8 Jan, 13:43
Farmhuquq
5 Jan, 14:12
Farmhuquq
1 Jan, 19:13
Uzpharm Flora
1 Jan, 19:13
25 Dec 2020, 15:44
25 Dec 2020, 15:44
25 Dec 2020, 15:44
25 Dec 2020, 15:44
25 Dec 2020, 15:44
25 Dec 2020, 15:44
Farmhuquq
25 Dec 2020, 07:00
AOKA - Rasmiy kanali
24 Dec 2020, 15:13
AOKA - Rasmiy kanali
24 Dec 2020, 14:58
AOKA - Rasmiy kanali
24 Dec 2020, 14:49
MTRK ǀ Rasmiy kanal
24 Dec 2020, 09:07
23 Dec 2020, 18:30
23 Dec 2020, 18:30
23 Dec 2020, 18:30
23 Dec 2020, 18:30
23 Dec 2020, 18:30
23 Dec 2020, 18:30
23 Dec 2020, 18:30
23 Dec 2020, 18:30
23 Dec 2020, 18:30
23 Dec 2020, 18:30
Recent posts
Deleted
With mentions
Forwards
Uzpharmagency 25 Jan, 12:00
Офтальмолог шифокор Тўлаганов Қобил Қодирович Хитойнинг Zhifei Loncom Biofarmaceutical компанияси томонидан яратилган ZF 2001 вакцинаси хақида ўз фикрларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Хитой вакцинасининг синовларида иштирок этиш истагида бўлган кўнгиллилар қўйидаги манзил орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Read more
Uzpharmagency 25 Jan, 10:02
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги "2019 — 2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5707-сон фармонига мувофиқ 2022 йилнинг 1 январига қадар:

☑️ фармацевтика маҳсулотларининг клиник-олди тадқиқотларини амалга оширувчи барча лабораториялар Зарур лаборатория амалиёти (GLP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши лозим;

☑️ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг клиник тадқиқотлар ўтказувчи барча клиник базалари Зарур клиника амалиёти (GCP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши лозим;

☑️ фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи барча маҳаллий корхоналар Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши лозим.

#Эслатма

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда
:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Read more
Uzpharmagency 25 Jan, 06:30
📆 Ўтган ҳафтада каналимизда нашр этилган энг муҳим постлар:

☑️ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Алишер Темиров куни кеча “TIBTEXNIKA” МЧЖ Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди

☑️ 160 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган тиббиёт буюмларининг ноқонуний савдоси тўхтатиб қолинди

☑️ Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар юзасидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида йиғилиш бўлиб ўтди

☑️ Ўзбекистонда 2021 йил 1 мартдан Президент сайловига тайёргарлик бошланади

☑️ “Тиббий асбоблар, аппаратлар ва жиҳозлар” Стандартлаштириш бўйича 011 Техник қўмитаси котибиятининг “Тиббий дока. Умумий техник шартлар” стандарти лойиҳасини муҳокама қилиш бўйича онлайн йиғилиш бўлиб ўтди

☑️ Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Бухоро вилоятига жўнаб кетди

☑️ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги мутахассислари Самарқанд шаҳридаги «Samarkand England Eco-Medical» ҚК корхонасига ташриф буюришди

☑️
Ўзбекистон миллий телерадио компаниясида матбуот ходимлари билан учрашув ташкил қилинди

☑️ Ноқонуний тарзда 40 минг долларга дори воситаларини сотаётганлар ушланди
--
📶 Расмий каналимизга обуна бўлинг ва Фармацевтика тармоғига оид янгиликлардан биринчилар қаторида хабардор бўлинг!

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Read more
Uzpharmagency 25 Jan, 06:30
Видео:
«Ҳафта дайжести - Weekly digest» рукни

11 — 17-январь
Лойиҳамизнинг ўтган ҳафтадаги қисми

⬇️ Uzpharmagency расмий саҳифалари
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Read more
Uzpharmagency 24 Jan, 08:04
Forwarded from: MTRK ǀ Rasmiy kanal
Ахборот 24 | Бухорода фармацевтика тармоғининг ривожи. Хорижий сармоядорлар иштирокида янги лойиҳалар
#23jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Read more
Uzpharmagency 23 Jan, 19:36
Forwarded from: MTRK ǀ Rasmiy kanal
Новости 24 | Развитие фармацевтической индустрии в Бухарской области. Реализация новых проектов с участием иностранных инвестиций
#23jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Read more
Uzpharmagency 23 Jan, 19:03
Forwarded from: MTRK ǀ Rasmiy kanal
Янгиликлар 24 | Бухоро вилоятида тиббий буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни йўлга қўйган корхона фаолияти
#23jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Read more
Uzpharmagency 22 Jan, 14:30
Олот тумани марказида Олот, Қоракўл, Жондор ва Шофиркон туманлари фаоллари, маҳалла раислари билан учрашувдан:

Маҳалла раиси қачон обрўли бўлади? Халқ дардини раҳбарларга лўнда қилиб қўйса. Ҳамма масала аввало маҳаллада ҳал бўлсагина одамлар рози бўлади

Шавкат Мирзиёев ©
Ўзбекистон Республикаси Президенти

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Read more
Uzpharmagency 22 Jan, 12:20
Read more
Uzpharmagency 22 Jan, 09:30
​​📮 Ботга йўлланган савол: Референт нарх нима, дориларнинг янгича нархланишими бу?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 декабрдаги ПҚ-4554-сон қарорига мувофиқ, референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартибини белгиловчи Низом (рўйхат рақами 3242-сон 10.06.2020) ишлаб чиқилган.

Мазкур ҳужжатга кўра, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги:

➖ дори шакли,
➖ қадоқдаги сони,
➖ дозаси,
➖ концентрацияси,
➖ ҳажми ва қадоқланишини ҳисобга олган ҳолда айни бир ишлаб чиқарувчининг худди шундай фаол моддага эга дори воситаларини ишлаб чиқарувчи мамлакатда, референт мамлакатларда ва Ўзбекистон Республикасида охирги 6 ойда сотилган нархларини таҳлил қилиш натижаси асосида ҳар бир савдо номи учун чекланган нархларни қайд этади.

☑️ Референт мамлакатлар нима?

Жаҳон банкининг аҳоли жон бошига нисбатан ялпи ички маҳсулотнинг ҳисобланган даромадлар даражасидан юқори, ўртачадан юқорироқ ва ўртачадан пастроқ бўлган давлатлар гуруҳига кирувчи Ўзбекистон Республикаси билан макроиқтисодий жиҳатдан таққосланадиган мамлакатлар - референт мамлакатлар ҳисобланади.

☑️ Бизда қайси референт мамлакатлар танланган?

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 10 июндаги “Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисида”ги низомига (рўйхат рақами 3242-сон 10.06.2020) мувофиқ, қўйидаги мамлакатлар референт мамлакатлар сифатида танлаб олинган:

▪️Венгрия
▪️Россия Федерацияси
▪️Украина
▪️Польша Республикаси
▪️Тожикистон Республикаси
▪️Словения Республикаси
▪️Қозоғистон Республикаси
▪️Болгария Республикаси
▪️Беларусь Республикаси
▪️Қирғизистон Республикаси

Содда тилда айтганда, референт нархда импорт қилинаётган (ёки маҳаллий) дори воситасининг ишлаб чиқарувчиси ўз маҳсулотини сотаётган юқорида санаб ўтилган 10 та референт мамлакатлардаги ва ишлаб чиқариладиган мамлакатдаги нархларни тақдим этади.

Бунда дори воситасини ишлаб чиқарувчи ўз маҳсулотларининг улгуржи ва чакана бўлмаган, воситачисисиз, асосий нархини тақдим этиши зарур.

☑️ Чекланган нархлар қандай тартибда ҳисобланади?

Ўзбекистонга ўз маҳсулотини олиб кираётган барча ишлаб чиқарувчилар дори нархини рўйхатдан ўтказиш учун, юқорида санаб ўтилган 10 та референт мамлакатлардаги ва ишлаб чикариладиган давлатдаги нархларни тизимга киритадилар ва тизим уларнинг ўртача қийматини ҳисоблайди хамда охирги 6 ойда Ўзбекистонга олиб кирилган нарх билан солиштирилади.

Улар орасидан паст нарх аниқланади ва тизим ушбу нархни автоматик равишда чекланган нарх сифатида белгилайди.

Якуний босқич: Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ваколатли органи томонидан ушбу нархлар хаққонийлиги ўрганиб чиқилади ва тўғри бўлгандагина тизимда тасдиқланади.

☑️ Ушбу якуний босқичдан кейингина, импорт маҳсулотнинг юртимизга олиб кирилишига рухсат этилади ҳамда маълумотлар Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг расмий сайтида юритилаётган реестрга жойланади.

ℹ️ Маълумот ўрнида, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан яратилган @dorinarx_bot боти айнан мана шу маълумотлар асосида ўз базасини шакллантиради.

Манба

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Read more
Uzpharmagency 22 Jan, 08:40
Ноқонуний тарзда 40 минг долларга дори воситаларини сотаётганлар ушланди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, ДХХ ва Божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.И. ва бошқалар ноқонуний даромад орттириш мақсадида дори воситаларини дорихона ва уларнинг филиалларидан ташқарида муомалага киритиб, харидор З.га хорижда ишлаб чиқарилган “Covid-19» инфекциясига чалинган беморларни даволашда қўлланиладиган умумий нархи 175 млн сўм бўлган 3 500 дона “Meropenem” номли дори воситаларини қиммат нархларда баҳолаб, 40 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Юқоридаги ҳолат юзасидан Б.И. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 186³-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Read more
Uzpharmagency 21 Jan, 18:33
Forwarded from: MTRK ǀ Rasmiy kanal
Янгиликлар 24 | Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида матбуот ходимлари билан учрашув ташкил қилинди
#21jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Read more
Uzpharmagency 21 Jan, 16:29
Олот тумани марказида Олот, Қоракўл, Жондор ва Шофиркон туманлари фаоллари, маҳалла раислари билан учрашувдан:

Бугун бу ерга келишимдан мақсад – халқимизни кўпроқ эшитиш, эртанги марраларни белгилашда тўғри йўл тутиш. Туман ҳокимлари ва маҳалла раислари ўзларини қийнаётган муаммоларни очиқ-ойдин айтиб, уларнинг ечими бўйича таклифларини билдирса, ниятимиз амалга ошади.

Шавкат Мирзиёев ©
Ўзбекистон Республикаси Президенти

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Read more
Uzpharmagency 21 Jan, 12:28
Samarkand England Eco-Medical: самарали фаолият - устувор вазифа

Шу кунларда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги мутахассислари Самарқанд шаҳридаги МЧЖ «Samarkand England Eco-Medical» ҚК корхонасига ташриф буюришди.

👉🏻 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Read more
Uzpharmagency 21 Jan, 09:30
Фармацевтикада патент нима? Бу соҳанинг ривожланишига ёрдам берадими ёки тўсқинлик қиладими?

Бугунги кунда AҚШ интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш кўрсаткичи юқори бўлган мамлакатлардан бири ҳисобланади. АҚШ иқтисодиётида интеллектуал мулкнинг ўрни жуда муҳимдир.

👉🏻 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Read more
Uzpharmagency 21 Jan, 08:35
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Бухоро вилоятига жўнаб кетди.

Сафар давомида агросаноат, тўқимачилик, ахборот технологиялари, тиббиёт соҳаларидаги корхоналар фаолияти, шаҳар ва туманлардаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев отбыл в Бухарскую область для ознакомления с развитием региона и жизнью населения.

В ходе поездки намечено посещение предприятий агропромышленности, текстильного производства, информационных технологий, медицинского обслуживания, ознакомление с созидательной работой в городах и районах.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Read more
Uzpharmagency 21 Jan, 08:02
Янги дори воситасини ишлаб чиқариш қиймати қанча?

Оригинал дори воситасини бозорга олиб чиқиш учун тахминан қуйидагилар керак бўлади:

📊 — 10-15 йил;
💰 — 3 миллиард доллар маблағ;
👥 — клиник синовларга минглаб, ҳатто ўн минглаб одамлар жалб қилиниши;
🧑🏻‍🔬 — юқори хавфларга тайёрлик.

Ўртача, фармацевтика компанияси томонидан тест қилинаётган 5000-10000 бирикмалардан фақат биттаси клиник синовлардан сўнг тасдиқланади. Дори воситаларини ишлаб чиқарувчи йирик ишлаб чиқарувчиларнинг аксарияти тижорат фармацевтика компаниялари бўлиб, улар ушбу жараёнга киритган сармояларни қайтариб олишлари керак.

Бу, ўз ўрнида, ишлаб топилган пулни янги дорилар ихтироси ва ишлаб чиқилишига сарфлаш имконини беради. Ушбу жараён тўхтамаслиги учун янги дорилар яратувчилари маълум афзалликларга эга бўлишлари керак. Бу афзалликларнинг энг асосийси - бу интеллектуал мулк шаклларидан бири бўлган патент.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда
:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Read more
Uzpharmagency 20 Jan, 12:57
#Photoreport | 19.01.2021

“Тиббий асбоблар, аппаратлар ва жиҳозлар” Стандартлаштириш бўйича 011 Техник қўмитаси котибиятининг “Тиббий дока. Умумий техник шартлар” стандарти лойиҳасини муҳокама қилиш бўйича онлайн йиғилишидан фоторепортаж.

(ГОСТ 9412-93-ни қайта кўриб чиқиш).

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Read more
Uzpharmagency 20 Jan, 11:00
Ўзбекистонда 2021 йил 1 мартдан Президент сайловига тайёргарлик бошланади

Ўзбекистонда 2021 йил 1 мартдан Президент сайловига тайёргарлик жараёнлари бошланади. Бу ҳақда муҳокамага қўйилган 2021 йилги Давлат дастури лойиҳасида келтирилган.

Унга кўра, Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказиш бўйича аниқ чоралар белгиланади. Мазкур вазифани бажариш муддати этиб, 2021 йил 1 март санаси белгиланган.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Read more
Uzpharmagency 20 Jan, 08:30
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини рецептсиз сотганлиги учун бирор жавобгарлик борми? Бу борада қандай ишлар амалга оширилди?

«Муносабат» кўрсатувининг "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир этувчи препаратларнинг ноқонуний савдоси бугунги куннинг долзарб мавзуси" номли махсус сонидан | 11.12.2020

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Read more