❗️ССВ: Оилавий поликлиникаларда тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми пулли бўлмайди✅ Ижтимоий тармоқларда оилавий поликлиникаларда айрим тиббий хизматлар пулли бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди.❓
Хўш, бу қанчалик асосли?➡️ Ушбу саволга Cоғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий суғурта бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Алмарданов жавоб берди. 📖 — Маълумки,
Конституциямизнинг 48-моддасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли эканлиги кўрсатилган.
🔬 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига кўра, айни пайтда тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатига оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар, кўп тармоқли марказий поликлиникалардаги
28 та диагностик текширув, 22 та лаборатор таҳлил, 138 турдаги дори воситалари,
57 та тиббий буюмлар, энг кўп учрайдиган
110 та ташхис, шунингдек, туман
(шаҳар) марказий шифохоналарида
28 та диагностик текширув, 46 та лаборатор таҳлил, 235 турдаги дори воситалари, 76 та тиббий буюмлар, 27 та оператив даво ҳамда энг кўп учрайдиган
257 та ташхис киритилган бўлиб, давлат ҳисобидан бепул тақдим этилади.
📁 Янги қонун лойиҳаси билан
“Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида аҳолига бепул тақдим этиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларидан ташқари қўшимча хизмат ҳисобланадиган тиббий ёрдам турларини белгилашни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилмоқда.
📌 Яъни бу орқали бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида аҳолига давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам пакетига кирмайдиган қўшимча хизматларни тартибга солиш кўзда тутилган.🩺 Ушбу қонун лойиҳасига кўра,
кафолатланган ҳажмга киритилган тиббий хизматларни давлат ҳисобидан ёки бепул олиш учун бемор белгиланган муддатларда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида тегишли тиббий кўриклардан ўтиши, оилавий шифокор ёки тиббиёт бригадасига мурожаат қилиши талаб этилади. Бунга шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш кирмайди, албатта.
📝 Беморнинг тор соҳа мутахассисига бориб даволаниши учун эса
оилавий шифокорнинг йўлланмаси зарур. Шундан сўнг кафолатланган ҳажм доирасида тиббий хизматлар бепул кўрсатилади.
📲Бунда оилавий шифокор даволаш ва ташхислаш стандартларига мувофиқ
тор соҳа шифокорларига, зарур ҳолларда шифохоналарга электрон йўлланма беради ҳамда бемор мазкур йўлланма асосида тор соҳа шифокори томонидан кўрикдан ўтказилади ва (ёки) унинг тавсиясига кўра, шифохонага ётқизилади. Ушбу тартибга риоя этилмаган ҳолларда тиббий хизматлар пулли асосда тақдим этилади.
💉Бу билан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмидан ортиқча тиббий ва бошқа хизматларни кўрсатиш қўшимча хизматлар бўлиб, пулли асосда амалга оширилади.
👩⚕️ Бунда оилавий шифокор ёки тиббиёт бригадаси йўлланмаси мавжуд бўлмасдан
мурожаат қилган фуқароларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам қўшимча хизмат ҳисобланиши (бундан шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш мустасно) белгиланмоқда.
‼️
Қисқа қилиб айтганда, қонунчиликка киритилаётган ушбу янгилик давлат тиббий суғуртаси механизмлари самарадорлигини ошириш, бирламчи тиббиёт муассасаларида оилавий шифокорлар ёки тиббиёт бригадалари томонидан аҳолига тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмига кирадиган хизматларнинг бепул ва сифатли кўрсатилишига зарур шарт-шароитлар яратади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram