Ўроз ҲАЙДАР


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Шоир шеърияти, насри, таржима асарлари ҳамда у ҳақида эътирофлар

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


***
Одамнинг яхши тарбия кўргани дастурхонга шарбатни тўкиб юбормаслигида эмас, балки мабодо бошқа биров шундай қилиб қўйса, уни пайқамаганга олишидадир.
***
Ҳазил-мутойиба ҳисси юқори инсоннинг жиддийлиги жиддий одамнинг жиддийлигидан кўра юз баробар зиёдроқдир.
***
Ақлли инсон ўқишни ёқтиради, аҳмоқ эса ўргатишни.
***
Узундан узоқ воқеалар ҳақида мухтасар гапиришни билиш керак.
***
Ижод завқини туйган одам учун бошқа ҳеч қандай завқу шавқнинг қизиғи йўқ.
***
Олийжаноб одам ҳатто итдан ҳам уялади.
***
Ўзингиздан “мен фойдали иш билан шуғулланаяпманми ёки бўлар-бўлмас юмушлар биланми”, деб сўрашга ҳеч қачон ҳали эрта деб ўйламанг.
***
Агар некбин бўлишни ва ҳаётнинг моҳиятини тушунишни истасангиз, ҳар қандай гаплар ва ёзувларга ишонишни тўхтатинг ва ҳамма нарсани ўзингиз кузатиб, хулоса қилишга одатланинг.
***
Оддий одамлар роҳатни ёки азобни ташқи шароитдан, масалан, от аравадан, лавозим ва кабинетдан, фикрловчи киши эса ўзидан кутади.
***
Шундай одамлар бўладики, доим маъноли ва яхши сўзларни гапирсаям бефаҳмлигини яққол сезиб турасан.
***
Ҳали ёшсиз, кучингиз бор, дадилсиз, тинмай яхшилик қилинг! Бахт деган нарсанинг ўзи йўқ ва унинг бўлиши ҳам керак эмас, агар турмушда маъно ва мақсад бўлса, у бизнинг бахтимизда эмас, балки бошқа маъқулроқ ва буюкроқ ишларда бўлади. Яхшилик қилинг!
***
Инсоннинг қалбини тушуниш қийин, аммо ўз қалбингни тушуниш ундан-да қийин!
***
Инсонда ҳамма нарса гўзал бўлиши керак: ташқи қиёфа, кийим-кеча, қалб ва ўй-фикрлар ҳам.
***
Афтидан, бахтсизлар оғирликни жимгина кўтариб келгани учун бахтлилар фароғатда яшайди, бундай жимлик бўлмаганда бахт ҳам бўлиши мумкин эмас эди.
***
Инсоннинг тақдири азали шундай: агар у асосий масалаларда адашмаса, майда-чуйдаларда адашади. Чунки мутлақ ҳақиқатни ҳеч ким билмайди.
***
Инсон ҳаётида ойлар ва йилларга алишса арзигулик дақиқалар бўлади.
***
Аёллар эркакларнинг даврасида гулдек очилади, аёлларнинг қуршовисиз қолган эркаклар эса тубанлашади.
***
Умр инсонга бир марта берилади. Шундай экан, уни тетиклик, зийраклик ва олийжаноблик билан яшаш керак.
Рус тилидан Алишер Шойимов таржимаси


Кунларнинг бирида у кечки маҳал Люксембург боғи оралаб ўта туриб бир гулни кўриб қолди.
– Доира қилиб экилган гуллар четроғида қандайдир сариқ гул ўсганди. Мен тамаки чекиш учун тўхтадим; нимагадир чалғиб, гулга боқдим: шунда гул ҳам менга боққан каби ҳисни туюдим. Баъзан шундай ҳислар... Биласизми, ҳар кимсаки буни ҳис этмоғи мумки: буни гўзаллик дейишади. Худди шундай, ўша гул чиройли эди, бу жуда нафис гул эди. Мен эса – маҳкумман, бир кун келиб қазо топаман ва абадий. Гул бағоят нафис эди; келажак одамлар учун ҳар доим гуллар бўлади. Бирдан мен ўзимни фанода кўрдим: мен буни осудалик, халқаларнинг охиргиси деган бўлардим. Мен қазо топаман, Люк эса аллақачон марҳум, энди биз кабиларга гуллар насиб бўлмайди, ҳеч вақо бўлмайди, бутунлай ҳеч вақо, фано айнан гуллардан абадий мосуво макони. Ёққан гугуртим қўлларимни куйдирди. Майдондан қайгадир йўналиш олган аллақайси автобусга ирғиб чиқдим ва кўчадаги, автобусдаги бор нарсаларга бетартиб кўз тикиб, аланглай кетдим. Сўнги бекатга етганимизда тушиб, бошқа шаҳар четига йўналган автобусга чиқдим. Бутун кеч, тун киргунга қадар автобусларни алмаштиравердим, менинг фикри-ўйим гул ва Люкда эди: йўловчилар орасидан Люкка ўхшаган, ўзимга ўхшаган, менинг бошқа ўзимга ўхшаган кимнидир қидирар, унга ўзим эканимни билиб, нигоҳ солишни истар, сўнг бир сўз демасдан, ўзининг бемаъни ҳаёти билан яшаши, ахмақона тарзда ўнгидан келмаган, бошқа бир ахмоқона ўнгидан келмаган ҳаётдан бошланган умрини давом этказа олиши учун деярли ҳимоя этардим...
Мен ҳаққини тўладим.
ЎКТАМ ОДИЛОВ таржимаси


Ҳолбуки мен миқ этмасдан жим қоларканман, суҳбатдошимнинг бор ўй-фикрлари нуқул Люк ва унинг тақдири атрофида айланган суҳбатни давом қилди. Она орзу этганидек келгуси камсуқум ҳаётида ўз йўлини топмоғи учун ўғлини санъат ва ҳунармандлик мактабига ҳозирлайди, бироқ у, аллақачон бу йўл топталиб бўлгани, Люкдан бир умрга айрилиб қолиш ва эсини еганликда донг чиқаришдан хавфсираб миқ этиб оғиз очмаган айни у, она ҳамда тоғага бариси беҳудалигини: нима қилишмасин, охир оқибати – хўрланиш, ночор қашшоқлик, бенишон йиллар, куя кийимни қиймалаганидек кўнгилни зил кеткизгувчи омадсизлик, мавзедаги газакхонанинг бирини бошпана этган кимсасиз ёлғизлик аро рангсиз бўлишини айтиши лозим эди. Энг ёмони люкнинг қисматида эмас, балки Люк вақти соати етгач қазо ҳам топар, аммо аммо бошқа бир кимса унинг ҳаёт йўлини ўзини каби охиригича ўтаб, ўз ўрнида ўша чиғириқда айланганча такрорлаши эди. У деярли Люкнинг ташвишини чекмай қўйганди. Унинг ўй-хаёллари бедор кечаларда аллақачон бўлак Люк сари, ўз озодлиги ва истак иродаси ҳурлигига ишончи комилликда, ҳатто ўзлари билмай ўз ҳаёт йўлини такрорлагувчи бошқа балки, улар номи Роберт, ёки Клод, ёки Мишел бўлар, ночор омадсизларга ўз назариясини сингдирган тасвирни янада йириклаштириб йироқларга парвоз этарди.
Суҳбатдошим стакони тубига ғам чўккан ва унга кўмак беришнинг имкони йўқ эди.
– Люкнинг бир неча ой ўтгач ўлганини уларга айтсам мени калака қилишади. Уларнинг ҳаммаси – жинни, фаҳм-фаросатлари ноқис... Айни шундай, менга кўзингизни лўқ қилманг. У бир неча ой ўтиб қазо топди: бари нафас йўлларини яллиғланишига ўхшаган алламбалодан бошланди, бу ёшда менинг ҳам жигаримда шамоллаганди. Мени дарров касалхонага ётқизишганди, Люкнинг онаси бўлса, уй шароитида даволашга оёқ тираб туриб олди, мен деярли ҳар куни борар, гоҳда Люк бирга ўйнаши учун жиянимни ҳам етаклаб олардим. Бу хонадонда тасаввурга сиғмас қашшоқлик ҳукм сурар, нимаики: селд балиғими, ё олча пироги кўтариб борсамда, ташрифим юпанчдек эди. Дорихоналаринг бирида менга алоҳида арзонлаштирилган нархда дори-дармон чиқаришларини айтганимда, дорилар харидини зиммамга олганимга ҳам кўникишди. Оқибатда боланинг қошида қарвочи бўлишимга ижозат этишди, шу кўйи эҳтимол, шифокорларда бу каби хонадонларга бош суқишга иштиёқ ҳам бўлмаслиги, касаллик аломатлари дастлабки ташхис билан мос келиш-келмаслигини хаёлларига ҳам келтирмасликларини сиз ҳам англагандирсиз... Нега ҳайрон бўласиз? Бирор беъмани гап айтдимми?
Асло, башарти, симирган виноси миқдори алоҳида эътиборга олинса, бари росмана эди. Аксинча, агар мудҳиш моҳияти бир четга суриб қаралса, Люкнинг қазоси, илинган одам тасаввур дунёсидан келиб чиқиб, тўқиш-чатишларини тўқсон бешинчи автобусда бошлаб, жимгина ўлим тўшагида ётган болакай билан хотималаши табиийлигини даллолати эди. Уни юпатиш наздида барини юзига айтдим. Бир мунча пайт маънисиз нигоҳини тикиб тургач, у яна гап бошлади.
– Майли, фикрингизда қолаверинг. Аммо идаллосини айтганда дафн маросимидан сўнги ҳафталар давомида илк бор бахтиёрликка ўхшаш ниманидир ҳис этдим. Мен имкон туғилган заҳот бирор халтачада қотирлган кулча нон кўтариб Люкнинг онаси олдига ташриф буюрар, бироқ энди на аёл, на хонадон ихтиёримни олмасди, мени, айнан мен илк қазо топган одамман деган қатъий ишонч чулғаб олган ва умрим кунба-кун, қадаҳба-қадаҳ поёнига етиб, охир оқибат қачонлардир, аллақайда қумрон қопган номаълум, қайсидир бир бегона киши қисматини ҳар қатини охиригача такрорлаб, қай бир бурчакда, қай бир соатда якун топишини ҳис этардим, аммо мен, бу чархи-дунда афтидан беъмани ҳаётни, телва-тескари такрорлаш учун аллақайси Люкнинг аралашувисиз чинаккам қазо топаман. Қария, бор теранликни фаҳмлашга интилинг ва у ҳануз давом қиларкан мендек иқбол кишисига ҳавасингиз келсин.
Афтидан давом этмади чоғи. Газакхона ва арзонгаров вино – танаданмас, талвасада йилтиллаган кўзлардан пуркалган ҳарорат бунинг айни исботи эди. Шундай бўлсада, у бир неча ойдирки, қазоси муқаррарлигига қатъий ишончда, эллик ёшдаги ўз ҳалокати, оиласи парокандалиги, ўртамиёна ҳар кунини сипқориб яшамоқда.


– Тушунарли, фикрингизга қўшиламан, аммо сизга ташқи мосликлар тўғрисидагина гаирдим холос. Чунончи, Люкнинг қуйиб қўйгандек менга ўхшашлиги моҳият касб этмайдиган таассурот уйғотади, акси бўлса – у автобусда кўз очиб кўрилмаган янгилик учун муҳим. Аммо чинаккамига муҳими даврий изчиллик ва буни изоҳлаш мушкул, илло у болаликда кечган ғодисалар ҳам хира-шира хотиралар хусусиятига дахлдор. Ўша вақтлари, яъни Люкнинг ёшида бўлган кезлари роса қайғули даврни бошдан ўтказгандим: ҳаммаси кети узилмаган хасталиклардан бошланганиб, кейинроқ бутунлай соғайиб кетгач, ўртоқларим билан футбол ўйнагани чиққанда қўлимни синдириб олдим, бундан ҳам базўр қутилганимда, синифдошим синглисини ҳушим учар ҳолда севиб қолган ва қайғуга ботган, устингдан масхаралаган қизалоқ кўзларидан нигоҳини олиб қочган болакайдек ишқ кўйида куярдим. Люк ҳам хасталанганди; соғайгани ҳамоно циркка бориб, амфитеатр зиналаридан тушаётганда тойиб кетиб, тўпиғи чиқиб кетганди. Сал кейинроқ бир кун кечда онаси уни дераза қошида туриб, бегона ҳаворанг дасрўмолчани ғижимлаганча, кўзларида ёш халқаланиб тургани устидан чиққанди.
Бу оламда мухолиф тарафдорлигини зиммасига юклаган шахс сифатида бу лат ейишлар ва ён бағри зирқирашлари болалик хушторлигига иложсиз қўшимча эканини таъкидладим. Бироқ самолётга таллуқли ҳодиса тамомила бошқа масала эканлигини тан олдим. Бу суҳбатдошим боланинг туғилган кунида совға қилган пропеллери пружинага ўрнатилган самолёт эди.
– Мен уни қўлига тутқазарканман, онамнинг ўн тўрт ёшга тўлганимда совға қилган турли қурилмали ўйинчоқ ва уни кўйида не аҳволга тушганимни яна бир бор ёдга олдим. Воқеа шундай бўлганди: мен боғда эдим, гарчи ёзги жалалар бошланишига яқин қолган бўлсада, аллақачон момоқалдироқ гумбурлашлари эшитилиб турарди; мен кўчага чиқиш дарчаси ёнида жойлашган шийпон тагидаги стол устида кўтарма кранни йиғишга тутингандим. Кимдир уйдан мени чақириб қолгач, шийпончани бир сонияга тарк этишга мажбур бўлдим. Қайтиб келганимда эса йиғма ўйичоқлар қутиси билан жойида йўқ, кўчага чиқиш дарчаси ланг очиқ эди. Мен чорасизликдан бақириб юбориб, кимсасиз кўчага отилганим заҳоти қаршимиздаги уйга чақмоқ урди. Люкка самолётни ҳадя этганимда лаҳзада юз берган шу ҳодиса хотиримда жонланди, у эса ўз даврида турли қурилмалар ўйинчоғига нечоғлик ҳайратла тикилган бўлсам, самолётга шу каби бахтиёр нигоҳини қадаганди. Онаси ҳозиргина менга бир финжон қаҳва келтирган ва биз одатий жумлалар билан гап ташлашганимиз маҳали бирдан дод-войини эшитдик: Люк гўё ўзини ташламоқчидай деразага отиларди. Унинг юзлари бўздай оқарган, кўзлари ёшга тўлиб, самолёт ташқарига парвоз қилиб, учишдан оғиб қия очиқ деразадан кирганини зўрғатдан ғудранди. “У ҳеч қаерда йўқ, у ҳеч қаерда йўқ”, – такрорларди у хўрсинган кўйи. Пастдан бақир-чақир овоз эштилди: тоға югуриб чиқиб, қаршидаги уйда ёнғин бўлганини айтди. Энди англадингизми?
Ўзингиз ҳавола, яхшиси, келинг яна бир қадаҳдан оламиз.


– Отагинам, ҳаммамиз боқиймиз. Эътибор беринг: кимса буни далиллай олмаган ва тўқсон бешинчи йўналишдаги автобусда бу менинг чекимга тушмоқда. Ҳодислар юз бериши ва давомийлигидаги арзимас хатоми, замон қатларидаги изчиллик ўрнига – бир пайтдагисими. Люк мен қазо топгач дунёга келиш керак эди, бунинг ўрнига... Бордию, автобусда юзма-юз келишидек ақл бовар қилмас тасодифни ҳисобга олмаганда, албатта. Афтидан, сизга буни айтгандим: бу қандайдир бир тамомила аминликдаги ички ҳис билна сезиш эди. Шубҳа-гумонга ўрин йўқ, вассалом. Аммо шубҳа-гумонлар кейинроқ юз очди, сабаби бундай кезлари ё телбалигингга тан берасан, ё ҳушингдан айирадиган дориларга муккангдан кетган бўласан. Иккиланишлар ортидан бу шубҳаларни бирин-кетин чипакка чиқаришга қодир, хато қилмалаётганингга ишорат этувчи ҳамда шубҳа учун сабаб йўқлигини кўрсатувчи далиллар очилади. Гоҳида шулар тўғрисида сўйлаш фикримга келиб қолса, манави савдойиларни нима кўпроқ кулгусини қўзғатади, биласизми? Люкнинг нафақат иккинчи бор мен бўлиб дунё юзини кўриши, балки сизга дардини дастурхон қилаётган мендек шўрпешона бўлиши. Унинг ўйинга овворалиги, доим ноқулай ағнаб тушиши, оёқ ё ўмров суягини қайириб олганда майда-чуйда ҳисларигача юзида акс топиши ёки унга савол назарила мурожаат қилганда шолғомдек қизариб кетишига нигоҳ ташлашнинг ўзи кифоя эди. Онасини айтмайсизми... у ҳангоматалаб, зеро болакай номусдан ерга киргудек бўлшига қарамай исталган мавзуда – кўз кўриб қулоқ эшитмаган ҳирсий кечинмалар, қуюшқондан нари воқейликлар, саккиз яшар болакай чизган расмлар, касалликлар ҳақида ғийбатлашиш жон-дили... Одамшавандагина хоним, табиийки, ҳеч вақодан шубҳага қилмагани кундай равшан, боланинг тоғаси эса мен билан шахмат сурарди, мени ўзлариники ҳисоблашар, ҳатто шуннақаси ҳам бўлгандики, ой охиригача амал-тақал қилишлари учун қарз ҳам бергандим. Люкнинг ўтмишини билиш менга зарра мушкуллик туғдирмади: суҳбат, кексалар қитиқ-патини ўлдирадиган – тоғанинг бод касали, эшикбоннинг кирдикорлари, сиёсат мавзусида кетган маҳалда гап орасида савол тўғри қўйилса бас. Шу тариқа, мен шахмат қиролига кишт бериш ва гўшт нархи билан боғлиқ мулоҳазалар орасида Люкнинг болалигидан бохабар бўлар, ҳамда далиллар тахминларимни рад этиб бўлмас исботга айлантирарди. Илло мени тушунишга уриниб кўрингда, тағин бир қадаҳдан буюрсак-а: Люк бу – мен, болалигимдаги мен, аммо шунчаки нусхаси деган хаёлга борманг. Аниқроғи – монанд андазаси, англадингиза, яъни етти ёшимда менинг билагим чиққан бўлса, Люкнинг эса ўмрови, тўққиз ёшда бўлса мутаносиб тарзда қизамиқ ва қизилча хасталигига чалинганмиз, рости, отагинам, шу ўринда давр андак адашгандек: мен ўн беш кун қизамиқдан хасталанган бўлсам, Люк тўрт кунда даво топган – соғлиқни сақлаш соҳасида юксалиш ва шу кабиларда энди. Бариси – бир хил, шу боис ҳам тасодиф тасдиғи сифатида бир мисол айтай: муюлишдаги нон сотувчи нонвой руҳида Наполон яшаётгани эҳтимолдан холи эмас, унинг эса асло хабари йўқ, аслида тартиб ўзгармай қолди, сабаби у умри бино бўлиб автобусда ҳақиқат билан юзма-юз келмади; аммо у қай бир ҳолда ўша ҳақиқатга рўбарў келса агар, Наполеонни такрорлагани ёки такрорлаётганини англайди – малайликдан Монпарнасдаги нонвойхона эгасига айланиш моҳиятан Корсикадан қочиб, Франция тахтини босиб олишдек гап, умрининг ўтмиш қатларини астойдил титкиласа Миср, консуллик даври ва Аустерлицадаги ҳарбий юришларга лойиқ ҳаётий кутилмаган ҳодисаларни топган ҳам бўларди, ҳатто бир неча йилдан кейин нонвойхонаси путурдан кетиб, еттинчи қаватдаги каталекдек хонаси авлиё Елена оролига монанд бўлиб қолганида, у ҳам ўшаниси каби мағлубликда теварак-атрофини сув қоплаган танҳоликдаги умри давоми ўз нонвойхонасига эгалик тимсолида юксакларни заб этган бургут мисол фахрланишига фаҳми етган бўларди. Сиз фикримни англадингизми?
Мен англардим, шундада, болалигимизда ҳамммиз ҳам вақт-соати билан бир турдаги хасталикка чалинганимиз ва копток қувалаб албатта бирор жойимизни синдириб олганмиз деган тўхтамга келгандим.


Хулио Кортасар
(Аргентина)
САРИҚ ГУЛ
Балки бу ҳазилга ўхшар, аммо биз – боқиймиз. Мен, аслига қайтиш, янаки, хом сут эмган бир бандасини таниганим боис шу тўхтамга келдим. Ўша кимса Камбронн кўчасидаги газакхонада дардини дастурхон қилиш сариқ чақалик қиммат касб этмайдиган мастликда кўнглини тўкиб солганди, зотан газакхона хўжаси, пештахта кунда-шунда мижозлари унинг ҳикоясига қулоқ осганда кулавериб ичаклари узилган бўларди. У менга зулукдек ёпишиб олди, афтидан истарам иссиқ туюлган бўлса керак, ҳатто биз бамайлихотир отамлашиш ва дилдан гурунглашишга имкон яратадиган бурчакдаги алоҳида столдан жой олишдек дабдабани ўзимизга раво кўрдик. Унинг айтишича, ўзи – маҳаллий идорадан нафақага чиққан, хотини эса бир муддатга ота-онаси уйига кетган: ҳар ҳолда шу тариқа хотини ташлаб кетганини тасдиқлаганди. Бу кимсанинг юзлари сўлғин ва сил касалидан кўзлари ичига ботсада, унчайин қари кўринмасди; оми бир кимсадек таассурот ҳам уйғотмасди. У мусалласнинг бешинчи қадаҳини сипқоргачгина ғамбодаликдан ичишини эътироф қилди. Парижнинг ўзига хос бўйлари ҳамсуҳбатдошимга таъсир ўтказмаганди, балки бу бўйлар биргина биз – ажнабийлар учунгина мавжуддир. Унинг сочларини қазғоқ босмаган, тирноқлари парваришланган эди.
Бир куни, ҳикоясини бошлаб қолди нафақахўр, тўқсон бешинчи йўналишдаги автобусда у ўн уч яшарлар болани учратиб қолади. Ора-сира болага кўз қирини ташлаб, дабдурустдан худди ўзига ўхшашини пайқаб қолганмиш: хотираларида, шу ёшдаги афт-ангори қуйиб қўйгандек ўхшаркан. У икковларини бор бўйича: афт-ангори, қўллари, пешонасига тушган кокиллари, чақчайган кўзлари, боз устига – тортинчоқлиги, атрофдагиларга орқа ўгириб ёки яширинча суратли ҳажвий журнални ўқиши тарзи, сочларини ортга сермаши, эпақага келмас бесўнақайлиги икки томчи сувдек ўзига ўхшашини аста-секин тан олишига тўғри келади. Ўспирин шу қадар унга ўхшардики, ҳатто унинг ичи қизий бошлади-ки, ўспирин Рэнн кўчасида бекатда тушганида суҳбатдошим ҳам тушади – шу тариқа Монпарнас кўчасида уни кутаётган дўстларидан бирига панд беради. У суҳбатга баҳона истаб ўспириндан шу номдаги кўча қайда эканини сўрайди ва болаликдаги ўзиники каби овозини эшитиш ҳайратини оширмаганди. Ўспирин ҳам айни ўша кўчага бораётган экан ва улар оғзиларига талқон ташлаб бир неча тураржой мавзесини бирга ўтишади.
Айнан ўша маҳали кўнглини ёзишга ўхшаш нимадир уни қамраб олди: ҳаммаси ғайритабиий бўлсада, мавжуд эди, далил-исботга зарурат сезмас, худди шу тобдаги каби беҳуда уринишлар ичра мужмал ва беўхшов вазият юзага келганди.
Ўспирин хонадонида ўзлариники бўлиб қолиш пировардида унга ўз-ўзидан насиб этди ва у скаутлар собиқ устози маҳоратини ишга солиб, француз уйи – қалъаларнинг мустаҳкам қалъаси деворларини забт этиб, бу хонадонга йўл топишни уддасидан чиқди. У бунда муқум ўрнашган қашшоқлик, мункиллаган она, нафақа ёшидаги тоға ва иккита мушукларга рўбарў келди. Шундан сўнг укаларидан бирининг ўн тўрт ёшли ўғлини Люкникига боришга кўндириш суҳбатдошимга кўпам мушкулот туғдирмади: болалар опоқ-чапоқ бўлиб кетишди. У ҳар ҳафта Люкнинг хонадонига ташриф қиладиган бўлди; онаси маромида қайнатилмаган кофе билан сийлар, уруш, босқин, яна Люк тўғрисида гурнг қилишарди. Қандайдир кутилмаган янгилик каби ибтидо топган ишончли ҳодиса одамлар “қисмат” деган сўз билан пардалашни ёқтирадиган қаътий ҳандасавий тузилиш ҳосил этаётганди.
Бу ҳолни ҳатто одатий сўзлар билан ифодалаш имкони пайдо бўлганди: Люк яна бир бор қайта туғилган унинг ўзи эди, ўлим мавжду эмас, биз ҳаммамиз – боқиймиз.


Унинг синглиси эса ўша тўйидан кейин бир неча кун ўтиб эси оғиб қолган Начито Риверога турмушга чиққанди. Наталия қорин ғамида аосий қатнов йўлидаги ёқилғи шахобчасини биласанку, ўша ерда мевали ароқ савдосига киришганди. Начито бўлса дона Рефухио сартарошхонасидагилар берган мандолина ни тинғиллатиб – оҳанги меъдангни айнитгадиган ашула куйини чалганча кўчама-кўча дайдирди. Урбано дам аро бизни бир стокандан томоқ ҳўллашга синглсини қошига чорлаб турарди. Биз чўнтакларимиз ҳувиллаб ётгани боис унинг ҳисобидан узилмайдиган қарз эвазига ичардик. Унинг учун ҳаммаси дўст-қадрдонсиз қолиши билан интиҳо топганди: кўчада йироқдан унинг қораси кўринганда хаёлига қарз ундириш келишидан хафсираб жуфтакни ростлаб қолардик.
Балки у шунга серзарда бўлиб қолгандир, балки – йўргагида теккандир, билмадим.
Тўртинчи синфдан кейин уни мактабдан ҳайдашганди: ўша холаваччаси Қайирма этак билан хожатхонадан нари бўш цистерна ичида келин-куёв ўйнашга шайланганларида ушлаб олишганди. Бутун мактаб йиғилганди: болалар ҳам, қизлар ҳам. Тўда бўлиб турибмиз, қаҳ-қаҳа, таҳқирлашлар. Уни юзини ерга қаратиш учун эски эшик орқали янги чиқиш эшиги томон қулоғидан чўзиб боришганди. У эса ўта туриб бош кўтариб шошмай турларинг танобларингни тортиб қўяман дегандек мушт ўқталади.
Кейин қизни етаклаб келишди. Кўриб турибмиз, хўрсинганча ҳиққиллайди, нигоҳи гўё оёқ остидаги плиталарни санаётган каби ер чизади, эшик олдига келганда эса бардоши етмади – дувва кўзёшларга ғарқ бўлиб, шунақанги чийиллаб бердики, қулоқларимиз батанга келганди-я. Кун бўйи, худди тун аро чиябўри увлаган каби чийиллаб ўтирди.
Эсим қурсин, сени хотиранг ҳавас қилгулик эмаса, қайданам эслай олардинг.
Айтишгандики, унинг амакиси – шакар заводи эгаси биласанку – Фиденсио уни шунақанги додини берганмишки, ўрнидан туролмайдиган нотовонга айланишига бир баҳя қолган экан. Шунда у ачиғи келиб, шаҳарни тарк этганди.
Ерга кирдими, кўкка учдими зим-зиё бўлиб кетган одам кунларнинг бирида не кўз билан кўрайлик: қайтган. Миршабликка ўтиб олган. Бу ерда худди уни кимса танимагандай. Эрталабдан, то кечгача майдондаги бўлинма олдидаги скамейкада ўтириб карабинни тиззалари устига қўйиб оладида, кўз ости билан одамларни кузатади. Нигоҳи тўла нафрат. Кимса билан бир оғиз гаплашмайди, саломлашмайди ҳам. Мободо кимдир назар ташлаб қолса ўзини танимаганга, умри бино бўлиб учратмаганга олади.
Ўша вақтлар у анави мандолина тинғиллатган куёвини асфаласофинга жўнатганов. Шўринг қурғур Начитонинг қайнига сренада куйлаш бирдан миясига келиб қолгандирда. Бу кечга яқин, тун кираганда, соат тўққизларда, айни кечги қўнғироқлар занг урган пайти бўлганди. Бирдан кўчада ғала-ғовур қулоққа чалиниб қолди. Черковда одам борки ўзини эшикка урди; майдонга отилиб чиқиб, қарасак: Начито ерда чалқанча ётганча оёғи ва мандолина билан ўзини ҳимоя қилаяпти, Урбано эса унинг устида туриб, кучи борича карабин қўндоғи билан кетма-кет зарба туширмоқда; одамлар уни тўхтатишга уриниб, нималардир дея ҳай-ҳайлашди; у бўлса кимга айтаяпсан демай қутурган итдек ваҳшийлашади. Шу вақт қандайдир бир йигит – ҳатто бу ерлик эмасди чоғи – тўда ўртасидан отилиб чиққанча унга ташланадида, карабинни тортиб олиб елкасига шунақанги туширдики, у учиб бориб боғдаги ўтирғичга қорни юилан ёнламасига йиқилиб, ҳушидан кетганча ўша жойда осилиб қолади.
Унинг ёнига ҳеч ким қадам ҳам босмади. Бутун тун давоми ўша ўтирғичда ўзига келолмай ётиб, эрта тонг ҳали қуёш чиқмай – ғойиб бўлганди. Айтишларича, у черковга, гуноҳларини ювиш учун руҳоний қошига кирганмиш, аммо руҳоний унамапти.
Уни йўлда кетаётганда қамоққа олишди. Бир оёғи оқсоқланиб қолган, зўрға кўтариб босаркан, дам олгани ўтирган – шунда уни қўлга олишипти. У қаршилик қилмаган. Кейин айтишларича ўз қўли билан бўйнига сиртмоқ ҳам солганмиш. Ўзига осишлари учун кўнглига мос дарахт ҳам танлаганмиш.
Қанақасига сен уни эслай олмайсан? Сен уни мендан кўра яхши билардинг, биз мактабда ўртоқ эдику, ахир.
Ўктам Одилов таржимаси


Хуан Рулфо
Ёдингдами?
Гомес Урбано ёдингдами? Дон Урбанонинг ўғличи? Анави, ўзимизда байрамларда қўғирчоқ томошаси кўрсатган Димаснинг неварасичи? У ҳатто жон таслим қила туриб ҳам: “Иблис, баттоликда жонинг узилсин”, дея ифода этган, эсладингми? Юқимли тумов тарқалган вақтларчи? Ўшандан бери не-не сувлар оқмади, ўн беш йиллар бўлдиёв, ундан каммас. Ҳа сен уни эслайсан ҳойнаҳой. Биз уни “бобо” ҳам дердик, чунки унинг иккинчи ўғли Фиденсио Гомеснинг икки қизи бўларди – ў-ҳў қанақанги таннозлар: бириси паст бўйли, қорачагина, унга ярамас лақаб илашганди: Қайирма этак; униси эса – дароз, оёқлари узун, мовий кўз, ҳатто унинг отаси бошқа деган миш-миш тарқалганди. Касалманд эди, тутқаноқмикан. Эслайсанми, черковда ибодат маҳали меърож вақти келган пайт “тап” этиб ташлаб қолар, бутун ибодат оёғи осмондан келиб, унинг на йиғлаётганини, на хандон отаётганини билиб бўлмасди; ташқарига олиб чиқиб, ширин сув бергунча ўзини босолмаган вақтлари ҳам бўлганди. У кейинчалик мескал агава экинзорлари эгаси Лусио Чикога турмушга чиққанди, эслайсанми, дарё юқорисида Тедолусонинг зиғирёғ чиқарадиган мойжувози жойлашган тарафдаги, бу экинзорларни сен биласан, аввалари Либрадога қарашли эди.
Бизда унинг онасини Юзини Тескари қилсин дейишар, қачон қарам бир можорага аралашган: гоҳ буниси, гоҳ унисига илакишган. Илакишдими вассалом – шубҳасиз баҳра топарди: Яратган ё ўғил, ё қиз ато этарди. Унинг пулларини ҳисобсиз дейишарди, бироқ борини дафн маросимларига сарфлаган экан: болалари турмасди, кўзи ёриди – қабрга қўярди. Ҳар бирини мусиқа садолари билан дафн қилар, қўшимчасига роҳибларни чорлар, улар йўл бўйи “Шукурким”, “Ибодат саноси” ва яна анави биласами: “Парвардигор, гўдак қалбин фариштадек эт қабул” кбаби ибодат қўшиқларини куйлаб боришарди. Ўшандан буён у касодга учраганди – маросимлар роса қимматга тушарди: йўқловга қўйилган ичимликлар харажати ўзи осмон қадар. Унинг иккита боласигина тирик қолганди: Урбано ва Наталия. Аёл камбағаллашиб қолганда дунёга келганидан, уларни униб ўстириш насиб қилмаганди ва сўнги кўз ёриш пайти қазо қилганди, ўшанда деярли элликлар атрофидаги кампир эдиёв.
Сен уни танимаслигинг мумкинмас, жанжалкаш, мижғов аёл эди; бозорга борса албатта савдогарлар билан жиққа-мушт бўларди: помидорларнинг нархи осмон деб қий-чув кўтаради: “Терини шилаяпсизлар”, – тинчитиб бўлмайди, туғилганингга пушаймонсан. Мол-давлатидан айрилгач эса, ахлатхоналар, ювинди ўралари аро тимирскиниб қўлига тушгани: қайда пиёз қатлами, қайда қайнатилган ловия тизимчаси, қайда шакарқамиш бўлакчасини териб: “Ҳеч қурса болаларим ширинлик таъмини билсин” дея санғирди. Айтганимдай улардан иккитасигина ҳаёт эди. Сўнгра тез орада ўзи ҳам бандаликни бажо қилди.
Урбано Гомес эса биз қатори, бўлса олти ойлик катта эди. У чиллакни қойиллатарди, шумликда ҳеч ким олдига тушолмасди: доғда қолдириш, олиб қочишда учига чиққанди. Унинг бизга чиннигулларни сотгани эсингдами, биз каллаварамлар ҳам сотиб олганмиз, нега дейдиган одам йўқ, ўзимиз ўрмонга чопқиллаб қучоғимиз тўлгунча тераверсак бўларди. Мактаб ҳовлисида манго дарахти ўсарди, шу десанг, у пишиб етилмаган манголарни узиб бизга пулларди. Ёким мактаб қоровули ёймасидан силлиқ қалампирлар ва апелсинларни икки сентовога олиб, бизга бешга пулларди. Ўқувчилар халтасида нималарни ташмоқлаб юрмасди-я: рангдор олчи ошиқлар, пирилдоқлар, ҳуштаклар, ҳатто узоққа учолмаслиги учун оёғига ип боғланган яшил тус қирсилдоқ-тиллақўнғизлар. Мана шу бор ашқол-дашқолларни қўйиб лоторея ўйнатардида, бизни ҳисобимизга тадбиркорлик қиларди. Қани, ёдингга тушдими?


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Махфий
#Охиргача_куринг
#Мухолифат

Бугунги ҳолатни ижобий томонга ўзгартириш учун нима қилиш керак?

😱Бутун умрини "буюк келажак"ка сарфлаган, доимий курашлару аламли мағлубиятлар билан ёнма-ён юриб, ҳаёти давомида қайта ва қайта алданган инсон жавоб беради. Лавҳа Дадахон Хасан интервьюси.

⚡️🇺🇿 |👇| Махфий Янгиликларга обуна :https://t.me/joinchat/nrB1SHZweEw0MWQy
ЁКИ БУ ЛИНК ➡️ @birjoyda


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#МУНДАРИЖА

✨«Шарқ юлдузи» журналининг 2024 йил 11-сони нашрдан чиқди. Журналда асарлари эълон қилинган муаллифлар ижодини мактаб ва Олий ўқув юртида таълим олувчи ёшлар ҳамда кенг китобхон оммасига тарғиб қилинг. Илло, кутубхоналарнинг —  гавжумлиги миллат маърифатининг мезонидир. ✨

(Тез орада янги сон мавзуларидан намуналар жойлаб борамиз)

Бизни кузатиб боринг:
Telegram|  Facebook | web-sayt


Forward from: 🇺🇿🇺🇿
Фахриддин Низамов

Муҳтарам Сирожиддин Саййид, мен бугундан эътиборан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолигидан чиққанимни эълон қиламан ва аъзолик билетини олиб бориб топшираман - кераги йўқ.
Мени шу пайтгача уюшмага поликлиника боғлаб турган эди, лекин охирги марта аллақандай вирус юқтириб олганим сабаб борганимда мени даволашни ҳам истамасдан "футбол" қилишди, ҳатто антибиотик ёзиб беришни ҳам ўзларига ҳам раво кўришмади.
Олдин менга уюшманинг ҳокимиятга хушомадгўйлиги ёқмаётган эди. Энди топшириқ берилган, шекилли, даволашни ҳам исташмаяпти.
Омон бўлинг. Барча имтиёзларингиз ўзингизга ва атрофингиздаги хушомадгўйларга сийлов.


Forward from: Uraz Xaydarov
Ўроз Ҳайдар омон бўлсин!
Azam Abidov 26.09.202426.09.2024 Books | Китоблар, Адабиёт янгиликлари, Ижодкорлар учун ресурслар, Лойиҳалар, Халқаро алоқалар
2008 йили Ҳиндистоннинг Ассам штатида нашр этилган ўзбек шеърияти антологияси. Шоир Праяг Сайкиа ассам тилига ўгирган. Бу китобчага 2004 йили Тошкентда чиқарганим инглиз тилидаги шеърий антология асос бўлган. 2005 йили биринчи марта Ҳиндистонга борганимда бир мушоирада ассамлик таржимон Кришна Дулал Баруа ҳам қатнашган, инглизча антологиядан унга ҳам совға қилгандим. Ҳиндистон шимолидаги Ассам штатига қайтиб боргач, Кришна у ерда шоир дўсти Праяг Сайкиага ўзбек шоирлари билан танишгани, шеърлари жуда маъқул бўлганини айтиб беради. Сўнг икковлон антологияни ассам тилига ўгириб, чоп этишади. Ўшанда китобдан 50 дона сотиб олганман, Праяг Тошкентга почта орқали етказганди. Қашқадарёда Ўроз Ҳайдар деган шоир бўларди, вилоят ёзувчилар уюшмасига раис бўлганидан кейин ҳеч кўрмадим. Ассамда чиққан антологияда Ўроз аканинг ҳам шеърлари бор. Камтарона хизматимни қадрлаб, ўзим пул сарфлаб олиб келтирганим китобдан бир нусха сотиб олган ягона шоир ўша бўлади. Раис бўлмасидан аввал анча эркинроқ эди. Омон бўлсин!


Да здравствует Хайдар!
Азам Абидов 26.09.202426.09.2024 Книги | Книги , Литературные новости , Ресурсы для авторов , Проекты , Международные связи
Антология узбекской поэзии, изданная в Ассаме, Индия, в 2008 году. Поэт Праяг Сайкиа обратился на ассамский язык. Этот буклет основан на антологии поэзии на английском языке, которую я опубликовал в Ташкенте в 2004 году. Когда я впервые поехал в Индию в 2005 году, ассамский переводчик Кришна Дулал Баруа также участвовал во встрече, и я подарил ему английскую антологию. Вернувшись в штат Ассам на севере Индии, Кришна рассказывает своему другу-поэту Праягу Сайкиа, что встретил там узбекских поэтов и что его стихи пользовались большой популярностью. Затем они перевели антологию на ассамский язык и опубликовали ее. На тот момент я купил 50 экземпляров книги, и Праяг доставил их в Ташкент почтой. В Кашкадарье был поэт по имени Ороз Хайдар, я его никогда не видел после того, как он стал председателем областного союза писателей. В изданной в Ассаме антологии Ороз Ака тоже есть стихи. Он будет единственным поэтом, который купил экземпляр книги, которую я привез за свой счет, в знак признательности за мое скромное служение. Он был гораздо свободнее до того, как стал председателем. Удачи!


Og‘amiz, singilmiz – birdir qonimiz,
Kengliklar havosin simirgan jonmiz.
Mangulik qo‘shig‘in kuylashga qodir,
Dunyoda ot surgan yovqur Turonmiz…

Niqob bazmi

Hamma niqob kiygan – niqoblar sayli,
Hali choshgoh bo‘lmay qizg‘in pallada.
Zebra yo‘rtib borar, lapanglar ayiq,
Sichqon kalamushga o‘qir ballada.

Shoqol tortib olib qunduzning xumin,
Chiptasiga yutuq chiqqanday shodmon.
Tulki yulib qochar shaytonning dumin,
Ko‘r sherni masxara qiladi quyon.

Bir chetda bo‘riga: – Sensan muttaham, –
Deya shoxin niqtab qo‘chqor urar do‘q.
Tomosha ko‘rsatur tomoshabin ham,
Ular orasida faqat odam yo‘q.

Javob

Bobo va nabira qurardi suhbat,
Ovchilik bobida boboga gap yo‘q.
Bu hol nabirada uyg‘otar rag‘bat,
Ko‘kdagi burgutga tekkizganday o‘q.

– Bilaman, bo‘rining jag‘in uzgansiz,
O‘ldirmay shilgansiz tulki terisin.
Sherning uyqusini tunda buzgansiz,
Olishuvda yengib o‘ygansiz ko‘zin.

Siz ham qo‘rqqanmisiz biror jondordan?
– Odamdan qo‘rqaman, odamdan, bolam.
Avval choy tutadi, so‘ng uzatar qand,
Ovlamasdan turib o‘ldiradi ham…

Eski sevgi

Mudroq tuyg‘ularga tutgali otash,
O, yana qoshimda paydo bo‘lding sen.
Olis yillarimga xayoliy dardkash,
Judolik damlarda berguvchi taskin.

Zulfing oqarmishdir, ko‘zlar kirtaygan,
Hatto husningga ham tushibdi ajin.
Tishsiz og‘zim ochib kuldim jo‘rttaga,
– Bizni qay o‘rada chalib ketgan jin.

Jonga mil tortguvchi kiprik to‘kilgan,
Xo‘rsiniqdan labing titradi nogoh.
Borlig‘ing chulg‘adi qo‘rg‘oshin tuman,
Ko‘zlaringdan uchdi izhorsiz bir oh.

Nega eslamadik sen qo‘lro‘molu
Men gul tutgan zavqli damlarni, esiz.
Farzandlarim tinchi – baxtim, deyolding,
Men ham shundan ortiq topolmadim so‘z.

Xotiralar lavhin yuva olmagay
Ko‘zdan oqqan qaynoq jolalarimiz.
Sevgimiz yurakda mangu topishgan,
Afsus, begonadir bolalarimiz…

Qutlov

Onasi o‘pmagan qizdayin hursiz,
Yel o‘pich olmagan dudog‘ingizdan.
Atir bo‘yin tuygum dimog‘ingizdan,
Parilar qavmidan farishta – nursiz.

Hali qo‘l tegmagan marvarid, dursiz,
Kibr to‘kiladir qobog‘ingizdan.
Bir umr suvlansam bulog‘ingizdan,
Yonmas toshim shamday yoqquvchi qo‘rsiz.

O‘ldirmay o‘ldirar bu jodu nigoh,
Ishq oyati porlar ko‘zingizdan boz.
Falak ham qaldirab chuqur tortgay oh,

Ummon-ku gunglanar aytolmayin roz.
Tangrining mahridir – ilohiy kalom,
Men sizni qutlayman, Hayot! Assalom.

So‘rov

Nabirang ko‘zingga boqib turgan dam
Yashaging keladi uzundan uzoq.
Inja diydor o‘ti tutganda malham,
O‘zingga ham boqmay qo‘ygung tuzukroq.

Ko‘nglingda bir hadik uchsa to‘lg‘onib,
Bir ilinj ortidan umring porlarmi?
Biz-ku ular uchun yashadik yonib,
Ular bizlar uchun yashay olarmi?

Chol tavallosi

Tishing to‘kilarkan keksayganing chog‘,
Soching oqarishi bu ham turgan gap.
Tog‘lar-ku ko‘rinmas, quyosh mitti dog‘,
Ko‘zing xira tortsa kun sayin, yo Rab!

Kechgan daryolaring shovqini tinar,
Farqlolmassan qushu xo‘roz ovozin.
Tandan mador qochib cho‘g‘ing ham so‘nar,
Har ne ko‘rgilikka bo‘lgungdir rozi.

Eskiday tuyular har yangi narsa,
Faqat bir tuyg‘udan yashnagung shaksiz.
Muhabbatdan qayta tug‘ilgan damda,
Kampiring ko‘zingga ko‘rinarkan qiz…

Quyosh

Chodir tiksa oltin yog‘dudan,
Yer entikkay o‘spirin misol.
Uyg‘onadi olam uyqudan,
Qoshi bo‘lib zarlanar hilol.

Taxmoniga o‘rin yig‘ar Ko‘k,
Cho‘ng qoyalar ko‘zin yoshlaydi.
Hushi uchib qoshida mangu
Sayyoralar soya tashlaydi.

Farishtalar nur arqog‘idan
Qanot bog‘lab bichadi ko‘ylak.
Ochqich tutmay, peshvoz chiqib – sha’n,
Darvozasin ochadi Falak.

Manba: “Yoshlik” jurnali veb-sahifasi




011

(Tashriflar: umumiy 2 812, bugungi 1)
TEG(LAR) Nazar EshonqulO'roz Haydar


79.jpgO‘roz Haydar — savqi tabiiy shoir. Uning she’rlarida ko‘ngilning isyoni, silsila-yu g‘alayonining shovur va saslari, evrilish va inkorlari o‘ziga xos ohang, obraz qiyofasida yaxlitlashadi. Shoirning shunday quyma tashbehlari borki, bular bugungi she’riyatimizning o‘ziga xos yutug‘i sanaladi. «Kutish masofasi» dostoni shoirning nazmdagi birinchi yirik asari. Bu doston birdaniga bir necha odamning tazarrusi, e’tirofi, nolasi bo‘lib jaranglaydi. Daf’atan qaysi ovoz kimniki ekanini bilmaysiz. Lekin doston manzaralarini ko‘z oldingizga keltirsangiz, biyday sukunat va zulmat cho‘kkan, murdalar bilan to‘lgan kenglikda sizga kechagi tariximizni, qatliomning dahshatli manzaralarini ana shu murdalar gapirib berayotganday, bizni ogohlikka chaqirayotganday tuyuladi. Aslida shoir, bu doston sarlavhasini «Murdalar gurungi» deb qo‘ysa bo‘larmikin degan xayol ham o‘tdi mendan. Men zamonaviy o‘zbek dostonlari ichida qatag‘onni ayni shu dostonchalik bor manzarasi, fojiasi bilan tasvirlagan boshqa bir asarni o‘qiganim yo‘q. Asar yaqin o‘tmishimizdagi qatag‘on fojeasini ko‘rsatar ekan, bu bilan inson va millat erkini ulug‘laydi. Satrlarda ham tarang bir ohang seziladi. Bu ohang nafrat ohangidir. Shoir «bitchalik» qadri yo‘q, ko‘chalari murdaga to‘la, odamlarning ko‘zida ko‘rquv qotib qolgan, gezargan yuzlarda umid va insoniy nur so‘ngan manzarani chizib berar ekan va bu manzaralarga o‘zining nafratini ifoda etar ekan, ana shu nafrat bizning ko‘nglimizda insonga mehr-muhabbat urug‘larini ekishini istaydi. Nimadan nafratlanishni bilish — bu nimaga muhabbat qo‘yishni bilish degani. Faqat muhabbatgina mana shu do‘zaxiy manzaraga tiriklik bag‘ishlay oladi. Chunki, qatag‘on davridagi insonga muhabbat — bu mavjud tartibga isyondir, bu erk orzusidir. Dostondan chiqadigan umumiy hulosa, va doston yutug‘i ham, menimcha, shu.

* O‘roz Haydar Saylanmasi — “Kechikkan fasl”ga yozilgan so‘zboshi (Toshkent,“Sharq”, 2010)

O‘roz HAYDAR
MЕN SIZNI QUTLAYMAN, HAYOT!
09
O‘roz Haydar 1957 yilning aprelida Qashqadaryo viloyatida tug‘ilgan. Toshkent davlat universiteti(hozirgi O‘zMU)ning geografiya fakultetini tamomlagan. “Quyosh o‘tovi”, “Kuylovchi toshlar”, “Oq soya”, “Vaqt iztirobi”, “Ruhafzo”, “Kechikkan fasl”, “101 sonet”, “Falak favvorasi” kabi kitoblari chop etilgan.

09

Oqsaroy qoshida

Oqsaroy qoshiga borganim chog‘i
Gunohkor bandaday titrayman nechun?
Naqshlarda porlar asrlar dog‘i,
Ranglardan sachraydi turfa tus uchqun.

Hashamdor dunyoga bo‘ylayman go‘yo,
Har bir g‘isht qatidan to‘kiladi roz.
Shovqinu suronlar to‘lqini aro
Temur na’rasini eshitaman boz.

Zamin qalqib tushar, titraydi Osmon,
Kengliklar shovuri quyilar nurday.
Qaddini qaytadan rostlaydi Turon,
Ko‘ksimda entikish chaqnaydi qo‘rday.

Hisor qal’asidan soqchilar emas,
Qo‘lini duoga ochadi pirlar.
Borlig‘im chulg‘aydi iliq bir nafas,
Onamday silaydi yelkamni nurlar.

Gunohing to‘kilar – Oqsaroyga boq,
Hayot chertkisidan yorilmay qoshing.
Kaftingga olasan ilk bora shu choq
Ming bir tig‘dan omon qolgan bu boshing…

Navoiy

Xudoning yerdagi ulug‘ tilmochi
Ulkan xonaqohda o‘ltirar yolg‘iz.
Dunyo ham ko‘rmagan hali yuz ochib,
Bunday yolg‘izlikning sultonin hargiz.

So‘zin shiviridan qoraygan gavhar
Uvalanib ketar hurligidan boz.
Hayot – ishqdir, deb u qo‘ygach sarlavha,
Tog‘lar qanot bog‘lab qiladi parvoz.

Ozodlikka chiqqan mahbusday, yo Rab,
Quyosh to‘yib hidlar osmon ko‘ksini.
Boladek jilmayar va unga qarab
Kechirdi o‘zining yolg‘izligini…

Iftixor
Qozoq shoirasi Suluvxon Mingboyevaga

Biz bitta elatmiz, biz bitta jonmiz,
Abut-Turkdan qolgan tug‘li bir shonmiz.
Beshigimiz bitta, qo‘shig‘imiz bir,
Mamlakatlar ichra mulki Turonmiz.

Bobolar chalolgan Ishqning nayini,
Shundan ko‘tarolgan Sharq tanglayini.
Hatto yerimizga har tong quvonib,
Dastavval urgaydir Kun manglayini.

Beruniy, Forobiy yoqqan mash’ala
Sayyoralar aro taratgay shu’la.
Dunyo ham ilk harfni bizda topolgan,
Mixxat yozuvlari – tilsimli qal’a.

Navoiy, Abayni bilmagan har kas,
U qozoq emasdir, u o‘zbek emas.
Ularni anglolgan tanir Turonni,
Ota-onasini, yo‘qsa, tanimas.


Уммон-ку гунгланар айтолмайин роз.
Тангрининг маҳридир – илоҳий калом,
Мен сизни қутлайман, Ҳаёт! Ассалом.

Сўров

Набиранг кўзингга боқиб турган дам
Яшагинг келади узундан узоқ.
Инжа дийдор ўти тутганда малҳам,
Ўзингга ҳам боқмай қўйгунг тузукроқ.

Кўнглингда бир ҳадик учса тўлғониб,
Бир илинж ортидан умринг порларми?
Биз-ку улар учун яшадик ёниб,
Улар бизлар учун яшай оларми?

Чол таваллоси

Тишинг тўкиларкан кексайганинг чоғ,
Сочинг оқариши бу ҳам турган гап.
Тоғлар-ку кўринмас, қуёш митти доғ,
Кўзинг хира тортса кун сайин, ё Раб!

Кечган дарёларинг шовқини тинар,
Фарқлолмассан қушу хўроз овозин.
Тандан мадор қочиб чўғинг ҳам сўнар,
Ҳар не кўргиликка бўлгунгдир рози.

Эскидай туюлар ҳар янги нарса,
Фақат бир туйғудан яшнагунг шаксиз.
Муҳаббатдан қайта туғилган дамда,
Кампиринг кўзингга кўринаркан қиз…

Қуёш

Чодир тикса олтин ёғдудан,
Ер энтиккай ўспирин мисол.
Уйғонади олам уйқудан,
Қоши бўлиб зарланар ҳилол.

Тахмонига ўрин йиғар Кўк,
Чўнг қоялар кўзин ёшлайди.
Ҳуши учиб қошида мангу
Сайёралар соя ташлайди.

Фаришталар нур арқоғидан
Қанот боғлаб бичади кўйлак.
Очқич тутмай, пешвоз чиқиб – шаън,
Дарвозасин очади Фалак.

Манба: «Ёшлик» журнали веб-саҳифаси

O‘roz Haydar — savqi tabiiy shoir. Uning she’rlarida ko‘ngilning isyoni, silsila-yu g‘alayonining shovur va saslari, evrilish va inkorlari o‘ziga xos ohang, obraz qiyofasida yaxlitlashadi. Shoirning shunday quyma tashbehlari borki, bular bugungi she’riyatimizning o‘ziga xos yutug‘i sanaladi.

Nazar Eshonqul
SHE’R — KO‘NGIL ISYONI*
09
She’r nima? Ohangmi? Hissiyotmi? Dardmi? Hikmatmi? Tashbehmi?

Menimcha, yaxshi she’r — ana shularning hammasi. U ko‘ngilga ohang olib kiradi, hissiyotlaringizni qitiqlaydi, dard qo‘zg‘atadi, oniy lahzalarni tashbehlaydi, ana shu tashbehning o‘zi bizga hikmat bo‘ladi.

Sarg‘aygan bog‘larda kezinib uzoq
Kasalmand chol kabi harsillaydi Kuz.

Ana shu satrlarda biz aytgan tashbeh ham, hikmat ham bor. Bog‘larda harsillab yurgan kuzak dunyoning o‘tkinchiligidan hikoya qilayotgan chol kabi ko‘nglimizda hikmat qoldiradi. Ayni paytda go‘zal manzara ham. Xazonga to‘lgan bog‘ harsillagan cholga o‘xshab ko‘z oldingizda namoyon bo‘ladi.

Hademay oy kunduz ostonasiga
Yechib holdiradi tonggi kovushin.

Tong payti tip-tiniq osmonda yarim oyni ko‘rasiz. Uning ostonaga yechib ketilgan kovushga o‘xshashi — bu shoirning go‘zal tashbehi.

Uzoq yotgan bemor yuziday
Zahil tortgan kuzak osmoni.
Javdiraydi bola ko‘ziday
Quyosh kiyib bulut — choponin.

Bu manzaralarga gap bilan munosabat bildirib, baholab bo‘lmaydi. Faqat ko‘zingiz so‘zlar orqali chizib berilgan manzarani ko‘radi. Shoirning mahorati ana shu manzarani ko‘z oldingizda yaqqol yaratib bera olganida. Ana shuning o‘zi shoirlikdir.

Qashqadaryolik shoir O‘roz Haydarning ushbu to‘plamida bu kabi she’rlar ko‘plab topiladi. Bu to‘plamni o‘qib, viloyatda yashab ijod qilayotgan, ijod qilayotganda ham markazda yashab turib, «adabiy muhit ichida» ijod qilayotganlardan hech bir qolishmaydigan katta shoir bilan tanishasiz.


Ўроз ҲАЙДАР
МЕН СИЗНИ ҚУТЛАЙМАН, ҲАЁТ!
09
Ўроз Ҳайдар 1957 йилнинг апрелида Қашқадарё вилоятида туғилган. Тошкент давлат университети(ҳозирги ЎзМУ)нинг география факультетини тамомлаган. “Қуёш ўтови”, “Куйловчи тошлар”, “Оқ соя”, “Вақт изтироби”, “Руҳафзо”, “Кечиккан фасл”, “101 сонет”, “Фалак фаввораси” каби китоблари чоп этилган.

09

Оқсарой қошида

Оқсарой қошига борганим чоғи
Гуноҳкор бандадай титрайман нечун?
Нақшларда порлар асрлар доғи,
Ранглардан сачрайди турфа тус учқун.

Ҳашамдор дунёга бўйлайман гўё,
Ҳар бир ғишт қатидан тўкилади роз.
Шовқину суронлар тўлқини аро
Темур наърасини эшитаман боз.

Замин қалқиб тушар, титрайди Осмон,
Кенгликлар шовури қуйилар нурдай.
Қаддини қайтадан ростлайди Турон,
Кўксимда энтикиш чақнайди қўрдай.

Ҳисор қалъасидан соқчилар эмас,
Қўлини дуога очади пирлар.
Борлиғим чулғайди илиқ бир нафас,
Онамдай силайди елкамни нурлар.

Гуноҳинг тўкилар – Оқсаройга боқ,
Ҳаёт черткисидан ёрилмай қошинг.
Кафтингга оласан илк бора шу чоқ
Минг бир тиғдан омон қолган бу бошинг…

Навоий

Худонинг ердаги улуғ тилмочи
Улкан хонақоҳда ўлтирар ёлғиз.
Дунё ҳам кўрмаган ҳали юз очиб,
Бундай ёлғизликнинг султонин ҳаргиз.

Сўзин шивиридан қорайган гавҳар
Уваланиб кетар ҳурлигидан боз.
Ҳаёт – ишқдир, деб у қўйгач сарлавҳа,
Тоғлар қанот боғлаб қилади парвоз.

Озодликка чиққан маҳбусдай, ё Раб,
Қуёш тўйиб ҳидлар осмон кўксини.
Боладек жилмаяр ва унга қараб
Кечирди ўзининг ёлғизлигини…

Ифтихор
Қозоқ шоираси Сулувхон Мингбоевага

Биз битта элатмиз, биз битта жонмиз,
Абут-Туркдан қолган туғли бир шонмиз.
Бешигимиз битта, қўшиғимиз бир,
Мамлакатлар ичра мулки Туронмиз.

Боболар чалолган Ишқнинг найини,
Шундан кўтаролган Шарқ танглайини.
Ҳатто еримизга ҳар тонг қувониб,
Даставвал ургайдир Кун манглайини.

Беруний, Форобий ёққан машъала
Сайёралар аро таратгай шуъла.
Дунё ҳам илк ҳарфни бизда тополган,
Миххат ёзувлари – тилсимли қалъа.

Навоий, Абайни билмаган ҳар кас,
У қозоқ эмасдир, у ўзбек эмас.
Уларни англолган танир Туронни,
Ота-онасини, йўқса, танимас.

Оғамиз, сингилмиз – бирдир қонимиз,
Кенгликлар ҳавосин симирган жонмиз.
Мангулик қўшиғин куйлашга қодир,
Дунёда от сурган ёвқур Туронмиз…

Ниқоб базми

Ҳамма ниқоб кийган – ниқоблар сайли,
Ҳали чошгоҳ бўлмай қизғин паллада.
Зебра йўртиб борар, лапанглар айиқ,
Сичқон каламушга ўқир баллада.

Шоқол тортиб олиб қундузнинг хумин,
Чиптасига ютуқ чиққандай шодмон.
Тулки юлиб қочар шайтоннинг думин,
Кўр шерни масхара қилади қуён.

Бир четда бўрига: – Сенсан муттаҳам, –
Дея шохин ниқтаб қўчқор урар дўқ.
Томоша кўрсатур томошабин ҳам,
Улар орасида фақат одам йўқ.

Жавоб

Бобо ва набира қурарди суҳбат,
Овчилик бобида бобога гап йўқ.
Бу ҳол набирада уйғотар рағбат,
Кўкдаги бургутга теккизгандай ўқ.

– Биламан, бўрининг жағин узгансиз,
Ўлдирмай шилгансиз тулки терисин.
Шернинг уйқусини тунда бузгансиз,
Олишувда енгиб ўйгансиз кўзин.

Сиз ҳам қўрққанмисиз бирор жондордан?
– Одамдан қўрқаман, одамдан, болам.
Аввал чой тутади, сўнг узатар қанд,
Овламасдан туриб ўлдиради ҳам…

Эски севги

Мудроқ туйғуларга тутгали оташ,
О, яна қошимда пайдо бўлдинг сен.
Олис йилларимга хаёлий дардкаш,
Жудолик дамларда бергувчи таскин.

Зулфинг оқармишдир, кўзлар киртайган,
Ҳатто ҳуснингга ҳам тушибди ажин.
Тишсиз оғзим очиб кулдим жўрттага,
– Бизни қай ўрада чалиб кетган жин.

Жонга мил тортгувчи киприк тўкилган,
Хўрсиниқдан лабинг титради ногоҳ.
Борлиғинг чулғади қўрғошин туман,
Кўзларингдан учди изҳорсиз бир оҳ.

Нега эсламадик сен қўлрўмолу
Мен гул тутган завқли дамларни, эсиз.
Фарзандларим тинчи – бахтим, деёлдинг,
Мен ҳам шундан ортиқ тополмадим сўз.

Хотиралар лавҳин юва олмагай
Кўздан оққан қайноқ жолаларимиз.
Севгимиз юракда мангу топишган,
Афсус, бегонадир болаларимиз…

Қутлов

Онаси ўпмаган қиздайин ҳурсиз,
Ел ўпич олмаган дудоғингиздан.
Атир бўйин туйгум димоғингиздан,
Парилар қавмидан фаришта – нурсиз.

Ҳали қўл тегмаган марварид, дурсиз,
Кибр тўкиладир қобоғингиздан.
Бир умр сувлансам булоғингиздан,
Ёнмас тошим шамдай ёққувчи қўрсиз.

Ўлдирмай ўлдирар бу жоду нигоҳ,
Ишқ ояти порлар кўзингиздан боз.
Фалак ҳам қалдираб чуқур тортгай оҳ,


Xurshid Davron kutubxonasi
Adib asarlari, tarjimalari, hamda o'zbek va jahon adabiyotidan namunalar

O‘roz Haydar. Men sizni qutlayman, Hayot! & Nazar Eshonqul. She’r — ko’ngil isyoni & O‘roz Haydar. Ikki kitob
Muallif Adib: O'zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
08.04.2024 izoh yo'q
Ashampoo_Snap_2017.07.03_16h35m54s_003_b.png БУГУН ЎЗБЕКНИНГ ЗАБАРДАСТ ИЖОДКОРЛАРИДАН БИРИ, УКАЖЎРАМ ЎРОЗ ҲАЙДАРНИНГ ТУҒИЛГАН КУНИ. ҚУТЛАЙМИЗ!
Ўроз Ҳайдар — савқи табиий шоир. Унинг шеърларида кўнгилнинг исёни, силсила-ю ғалаёнининг шовур ва саслари, эврилиш ва инкорлари ўзига хос оҳанг, образ қиёфасида яхлитлашади. Шоирнинг шундай қуйма ташбеҳлари борки, булар бугунги шеъриятимизнинг ўзига хос ютуғи саналади.

Назар Эшонқул
ШЕЪР — КЎНГИЛ ИСЁНИ*
09
Шеър нима? Оҳангми? Ҳиссиётми? Дардми? Ҳикматми? Ташбеҳми?

Менимча, яхши шеър — ана шуларнинг ҳаммаси. У кўнгилга оҳанг олиб киради, ҳиссиётларингизни қитиқлайди, дард қўзғатади, оний лаҳзаларни ташбеҳлайди, ана шу ташбеҳнинг ўзи бизга ҳикмат бўлади.

Сарғайган боғларда кезиниб узоқ
Касалманд чол каби ҳарсиллайди Куз.

Ана шу сатрларда биз айтган ташбеҳ ҳам, ҳикмат ҳам бор. Боғларда ҳарсиллаб юрган кузак дунёнинг ўткинчилигидан ҳикоя қилаётган чол каби кўнглимизда ҳикмат қолдиради. Айни пайтда гўзал манзара ҳам. Хазонга тўлган боғ ҳарсиллаган чолга ўхшаб кўз олдингизда намоён бўлади.

Ҳадемай ой кундуз остонасига
Ечиб ҳолдиради тонгги ковушин.

Тонг пайти тип-тиниқ осмонда ярим ойни кўрасиз. Унинг остонага ечиб кетилган ковушга ўхшаши — бу шоирнинг гўзал ташбеҳи.

Узоқ ётган бемор юзидай
Заҳил тортган кузак осмони.
Жавдирайди бола кўзидай
Қуёш кийиб булут — чопонин.

Бу манзараларга гап билан муносабат билдириб, баҳолаб бўлмайди. Фақат кўзингиз сўзлар орқали чизиб берилган манзарани кўради. Шоирнинг маҳорати ана шу манзарани кўз олдингизда яққол яратиб бера олганида. Ана шунинг ўзи шоирликдир.

27.jpgҚашқадарёлик шоир Ўроз Ҳайдарнинг ушбу тўпламида бу каби шеърлар кўплаб топилади. Бу тўпламни ўқиб, вилоятда яшаб ижод қилаётган, ижод қилаётганда ҳам марказда яшаб туриб, «адабий муҳит ичида» ижод қилаётганлардан ҳеч бир қолишмайдиган катта шоир билан танишасиз.

Ўроз Ҳайдар — савқи табиий шоир. Унинг шеърларида кўнгилнинг исёни, силсила-ю ғалаёнининг шовур ва саслари, эврилиш ва инкорлари ўзига хос оҳанг, образ қиёфасида яхлитлашади. Шоирнинг шундай қуйма ташбеҳлари борки, булар бугунги шеъриятимизнинг ўзига хос ютуғи саналади. «Кутиш масофаси» достони шоирнинг назмдаги биринчи йирик асари. Бу достон бирданига бир неча одамнинг тазарруси, эътирофи, ноласи бўлиб жаранглайди. Дафъатан қайси овоз кимники эканини билмайсиз. Лекин достон манзараларини кўз олдингизга келтирсангиз, бийдай сукунат ва зулмат чўккан, мурдалар билан тўлган кенгликда сизга кечаги тарихимизни, қатлиомнинг даҳшатли манзараларини ана шу мурдалар гапириб бераётгандай, бизни огоҳликка чақираётгандай туюлади. Аслида шоир, бу достон сарлавҳасини «Мурдалар гурунги» деб қўйса бўлармикин деган хаёл ҳам ўтди мендан. Мен замонавий ўзбек достонлари ичида қатағонни айни шу достончалик бор манзараси, фожиаси билан тасвирлаган бошқа бир асарни ўқиганим йўқ. Асар яқин ўтмишимиздаги қатағон фожеасини кўрсатар экан, бу билан инсон ва миллат эркини улуғлайди. Сатрларда ҳам таранг бир оҳанг сезилади. Бу оҳанг нафрат оҳангидир. Шоир «битчалик» қадри йўқ, кўчалари мурдага тўла, одамларнинг кўзида кўрқув қотиб қолган, гезарган юзларда умид ва инсоний нур сўнган манзарани чизиб берар экан ва бу манзараларга ўзининг нафратини ифода этар экан, ана шу нафрат бизнинг кўнглимизда инсонга меҳр-муҳаббат уруғларини экишини истайди. Нимадан нафратланишни билиш — бу нимага муҳаббат қўйишни билиш дегани. Фақат муҳаббатгина мана шу дўзахий манзарага тириклик бағишлай олади. Чунки, қатағон давридаги инсонга муҳаббат — бу мавжуд тартибга исёндир, бу эрк орзусидир. Достондан чиқадиган умумий ҳулоса, ва достон ютуғи ҳам, менимча, шу.

* Ўроз Ҳайдар Сайланмаси — «Кечиккан фасл»га ёзилган сўзбоши (Тошкент,»Sharq», 2010)


КИТОБИНГИЗНИ ЎҚИДИМ...
На Мағриб, на Машриқ - манзил ноаён...
Ў.Ҳайдар
Улуғбек Ҳамдамнинг янги “Тўрткўча” романини ўқиб чиқдим. Оғриқлар романи дегим келди... Роман сизу биз бошдан кечирган кунлар ҳақида. Бир вақтлар ёзувчининг “Мувозанат” романи катта шов-шувларга сабаб бўлган эди. Озод Шарафиддиновдек талабчан адабиётшуноснинг эътиборига тушган, Матёқуб Қўшжоновдек закий мунаққид томонидан “шиддат билан ёзилган роман” дея эътироф этилган ушбу романда мустақиллик мафкураси, ўтиш даври кишилари руҳияти, жамият холати Юсуф ва бошқа қаҳрамонлар тақдири мисолида таҳлил этилган эди.
“Мувозанат” билан бир даврда яратилган Шукур Холмирзаевнинг “Динозавр” романи қаҳрамони Маҳкам ҳам Юсуф бошдан кечирган қийинчиликлар билан юзма-юз келади. Бозор даври қийинчиликлари унгаям зарбалар беради. Фақат Маҳкам Юсуфдан фарқли ўлароқ ўз бугуни ва эртаси ҳақидаги концептни тополмайди. Юсуф эса ана шу бўлинишлару тўзонлар ичра олдинда юришга йўл топа олади. Бу ёзувчининг шу давр кишиси экани билан, ўз таъбирича айтганда “жамиятнинг томирига ташхис бармоғини қўя олгани” билан боғлиқ.
“Мувозанат”даги шиддат “Тўрткўча”да ҳам давом этади. Аллома ёзувчимиз Асқад Муҳтор “Чинакам бадиий асар ҳамма вақт жавобсиз саволдир. Гамлет, Фарҳод, Дон Кихот, Обломов сингари образлар инсон хотирасига абадий савол сифатида михланиб қолган” дейди. “Тўрткўча” қаҳрамони Ўлмас ҳам дунёга, ўзи яшаётган кунларга савол назари билан боқадиган, ечим излайдиган фикр одами. Романни ўқиган китобхон ҳам қаҳрамоннинг саволларига эш бўлиб ечим излашга тушади. Чунки бунда кечган воқеликлар сизу бизга асло бегона эмас.
Француз ёзувчиси Оноре де Бальзак романларини бугун ўқиган китобхон XIX аср француз жамиятининг асл қиёфасини аниқ-тиниқ тасаввур этади. Вақт кутиб турмайди. Йиллар ўтади. Авлодлар алмашади ва аминманки, эрта бир кун келажак китобхонлари “Тўрткўча”ни ўқиганларида бугунги кунимизнинг ҳалол ва теран таҳлилига қайта-қайта дуч келадилар.
Дилдора БАҲРИДДИНОВА, филология фанлари бўйича фалсафа доктори


Любовь — это сон наяву,
Когда ты рядом, я забываю,
Что в мире есть холод и боль,
Что время уходит, как снег весной.
Твоя улыбка — мой спаситель,
Твои глаза — моя судьба.
В тебе — все мое вдохновение,
Ты — моя жизнь, моя звезда.
(Александр Блок, 1908)

20 last posts shown.