Ўроз ҲАЙДАР
МЕН СИЗНИ ҚУТЛАЙМАН, ҲАЁТ!
09
Ўроз Ҳайдар 1957 йилнинг апрелида Қашқадарё вилоятида туғилган. Тошкент давлат университети(ҳозирги ЎзМУ)нинг география факультетини тамомлаган. “Қуёш ўтови”, “Куйловчи тошлар”, “Оқ соя”, “Вақт изтироби”, “Руҳафзо”, “Кечиккан фасл”, “101 сонет”, “Фалак фаввораси” каби китоблари чоп этилган.
09
Оқсарой қошида
Оқсарой қошига борганим чоғи
Гуноҳкор бандадай титрайман нечун?
Нақшларда порлар асрлар доғи,
Ранглардан сачрайди турфа тус учқун.
Ҳашамдор дунёга бўйлайман гўё,
Ҳар бир ғишт қатидан тўкилади роз.
Шовқину суронлар тўлқини аро
Темур наърасини эшитаман боз.
Замин қалқиб тушар, титрайди Осмон,
Кенгликлар шовури қуйилар нурдай.
Қаддини қайтадан ростлайди Турон,
Кўксимда энтикиш чақнайди қўрдай.
Ҳисор қалъасидан соқчилар эмас,
Қўлини дуога очади пирлар.
Борлиғим чулғайди илиқ бир нафас,
Онамдай силайди елкамни нурлар.
Гуноҳинг тўкилар – Оқсаройга боқ,
Ҳаёт черткисидан ёрилмай қошинг.
Кафтингга оласан илк бора шу чоқ
Минг бир тиғдан омон қолган бу бошинг…
Навоий
Худонинг ердаги улуғ тилмочи
Улкан хонақоҳда ўлтирар ёлғиз.
Дунё ҳам кўрмаган ҳали юз очиб,
Бундай ёлғизликнинг султонин ҳаргиз.
Сўзин шивиридан қорайган гавҳар
Уваланиб кетар ҳурлигидан боз.
Ҳаёт – ишқдир, деб у қўйгач сарлавҳа,
Тоғлар қанот боғлаб қилади парвоз.
Озодликка чиққан маҳбусдай, ё Раб,
Қуёш тўйиб ҳидлар осмон кўксини.
Боладек жилмаяр ва унга қараб
Кечирди ўзининг ёлғизлигини…
Ифтихор
Қозоқ шоираси Сулувхон Мингбоевага
Биз битта элатмиз, биз битта жонмиз,
Абут-Туркдан қолган туғли бир шонмиз.
Бешигимиз битта, қўшиғимиз бир,
Мамлакатлар ичра мулки Туронмиз.
Боболар чалолган Ишқнинг найини,
Шундан кўтаролган Шарқ танглайини.
Ҳатто еримизга ҳар тонг қувониб,
Даставвал ургайдир Кун манглайини.
Беруний, Форобий ёққан машъала
Сайёралар аро таратгай шуъла.
Дунё ҳам илк ҳарфни бизда тополган,
Миххат ёзувлари – тилсимли қалъа.
Навоий, Абайни билмаган ҳар кас,
У қозоқ эмасдир, у ўзбек эмас.
Уларни англолган танир Туронни,
Ота-онасини, йўқса, танимас.
Оғамиз, сингилмиз – бирдир қонимиз,
Кенгликлар ҳавосин симирган жонмиз.
Мангулик қўшиғин куйлашга қодир,
Дунёда от сурган ёвқур Туронмиз…
Ниқоб базми
Ҳамма ниқоб кийган – ниқоблар сайли,
Ҳали чошгоҳ бўлмай қизғин паллада.
Зебра йўртиб борар, лапанглар айиқ,
Сичқон каламушга ўқир баллада.
Шоқол тортиб олиб қундузнинг хумин,
Чиптасига ютуқ чиққандай шодмон.
Тулки юлиб қочар шайтоннинг думин,
Кўр шерни масхара қилади қуён.
Бир четда бўрига: – Сенсан муттаҳам, –
Дея шохин ниқтаб қўчқор урар дўқ.
Томоша кўрсатур томошабин ҳам,
Улар орасида фақат одам йўқ.
Жавоб
Бобо ва набира қурарди суҳбат,
Овчилик бобида бобога гап йўқ.
Бу ҳол набирада уйғотар рағбат,
Кўкдаги бургутга теккизгандай ўқ.
– Биламан, бўрининг жағин узгансиз,
Ўлдирмай шилгансиз тулки терисин.
Шернинг уйқусини тунда бузгансиз,
Олишувда енгиб ўйгансиз кўзин.
Сиз ҳам қўрққанмисиз бирор жондордан?
– Одамдан қўрқаман, одамдан, болам.
Аввал чой тутади, сўнг узатар қанд,
Овламасдан туриб ўлдиради ҳам…
Эски севги
Мудроқ туйғуларга тутгали оташ,
О, яна қошимда пайдо бўлдинг сен.
Олис йилларимга хаёлий дардкаш,
Жудолик дамларда бергувчи таскин.
Зулфинг оқармишдир, кўзлар киртайган,
Ҳатто ҳуснингга ҳам тушибди ажин.
Тишсиз оғзим очиб кулдим жўрттага,
– Бизни қай ўрада чалиб кетган жин.
Жонга мил тортгувчи киприк тўкилган,
Хўрсиниқдан лабинг титради ногоҳ.
Борлиғинг чулғади қўрғошин туман,
Кўзларингдан учди изҳорсиз бир оҳ.
Нега эсламадик сен қўлрўмолу
Мен гул тутган завқли дамларни, эсиз.
Фарзандларим тинчи – бахтим, деёлдинг,
Мен ҳам шундан ортиқ тополмадим сўз.
Хотиралар лавҳин юва олмагай
Кўздан оққан қайноқ жолаларимиз.
Севгимиз юракда мангу топишган,
Афсус, бегонадир болаларимиз…
Қутлов
Онаси ўпмаган қиздайин ҳурсиз,
Ел ўпич олмаган дудоғингиздан.
Атир бўйин туйгум димоғингиздан,
Парилар қавмидан фаришта – нурсиз.
Ҳали қўл тегмаган марварид, дурсиз,
Кибр тўкиладир қобоғингиздан.
Бир умр сувлансам булоғингиздан,
Ёнмас тошим шамдай ёққувчи қўрсиз.
Ўлдирмай ўлдирар бу жоду нигоҳ,
Ишқ ояти порлар кўзингиздан боз.
Фалак ҳам қалдираб чуқур тортгай оҳ,
МЕН СИЗНИ ҚУТЛАЙМАН, ҲАЁТ!
09
Ўроз Ҳайдар 1957 йилнинг апрелида Қашқадарё вилоятида туғилган. Тошкент давлат университети(ҳозирги ЎзМУ)нинг география факультетини тамомлаган. “Қуёш ўтови”, “Куйловчи тошлар”, “Оқ соя”, “Вақт изтироби”, “Руҳафзо”, “Кечиккан фасл”, “101 сонет”, “Фалак фаввораси” каби китоблари чоп этилган.
09
Оқсарой қошида
Оқсарой қошига борганим чоғи
Гуноҳкор бандадай титрайман нечун?
Нақшларда порлар асрлар доғи,
Ранглардан сачрайди турфа тус учқун.
Ҳашамдор дунёга бўйлайман гўё,
Ҳар бир ғишт қатидан тўкилади роз.
Шовқину суронлар тўлқини аро
Темур наърасини эшитаман боз.
Замин қалқиб тушар, титрайди Осмон,
Кенгликлар шовури қуйилар нурдай.
Қаддини қайтадан ростлайди Турон,
Кўксимда энтикиш чақнайди қўрдай.
Ҳисор қалъасидан соқчилар эмас,
Қўлини дуога очади пирлар.
Борлиғим чулғайди илиқ бир нафас,
Онамдай силайди елкамни нурлар.
Гуноҳинг тўкилар – Оқсаройга боқ,
Ҳаёт черткисидан ёрилмай қошинг.
Кафтингга оласан илк бора шу чоқ
Минг бир тиғдан омон қолган бу бошинг…
Навоий
Худонинг ердаги улуғ тилмочи
Улкан хонақоҳда ўлтирар ёлғиз.
Дунё ҳам кўрмаган ҳали юз очиб,
Бундай ёлғизликнинг султонин ҳаргиз.
Сўзин шивиридан қорайган гавҳар
Уваланиб кетар ҳурлигидан боз.
Ҳаёт – ишқдир, деб у қўйгач сарлавҳа,
Тоғлар қанот боғлаб қилади парвоз.
Озодликка чиққан маҳбусдай, ё Раб,
Қуёш тўйиб ҳидлар осмон кўксини.
Боладек жилмаяр ва унга қараб
Кечирди ўзининг ёлғизлигини…
Ифтихор
Қозоқ шоираси Сулувхон Мингбоевага
Биз битта элатмиз, биз битта жонмиз,
Абут-Туркдан қолган туғли бир шонмиз.
Бешигимиз битта, қўшиғимиз бир,
Мамлакатлар ичра мулки Туронмиз.
Боболар чалолган Ишқнинг найини,
Шундан кўтаролган Шарқ танглайини.
Ҳатто еримизга ҳар тонг қувониб,
Даставвал ургайдир Кун манглайини.
Беруний, Форобий ёққан машъала
Сайёралар аро таратгай шуъла.
Дунё ҳам илк ҳарфни бизда тополган,
Миххат ёзувлари – тилсимли қалъа.
Навоий, Абайни билмаган ҳар кас,
У қозоқ эмасдир, у ўзбек эмас.
Уларни англолган танир Туронни,
Ота-онасини, йўқса, танимас.
Оғамиз, сингилмиз – бирдир қонимиз,
Кенгликлар ҳавосин симирган жонмиз.
Мангулик қўшиғин куйлашга қодир,
Дунёда от сурган ёвқур Туронмиз…
Ниқоб базми
Ҳамма ниқоб кийган – ниқоблар сайли,
Ҳали чошгоҳ бўлмай қизғин паллада.
Зебра йўртиб борар, лапанглар айиқ,
Сичқон каламушга ўқир баллада.
Шоқол тортиб олиб қундузнинг хумин,
Чиптасига ютуқ чиққандай шодмон.
Тулки юлиб қочар шайтоннинг думин,
Кўр шерни масхара қилади қуён.
Бир четда бўрига: – Сенсан муттаҳам, –
Дея шохин ниқтаб қўчқор урар дўқ.
Томоша кўрсатур томошабин ҳам,
Улар орасида фақат одам йўқ.
Жавоб
Бобо ва набира қурарди суҳбат,
Овчилик бобида бобога гап йўқ.
Бу ҳол набирада уйғотар рағбат,
Кўкдаги бургутга теккизгандай ўқ.
– Биламан, бўрининг жағин узгансиз,
Ўлдирмай шилгансиз тулки терисин.
Шернинг уйқусини тунда бузгансиз,
Олишувда енгиб ўйгансиз кўзин.
Сиз ҳам қўрққанмисиз бирор жондордан?
– Одамдан қўрқаман, одамдан, болам.
Аввал чой тутади, сўнг узатар қанд,
Овламасдан туриб ўлдиради ҳам…
Эски севги
Мудроқ туйғуларга тутгали оташ,
О, яна қошимда пайдо бўлдинг сен.
Олис йилларимга хаёлий дардкаш,
Жудолик дамларда бергувчи таскин.
Зулфинг оқармишдир, кўзлар киртайган,
Ҳатто ҳуснингга ҳам тушибди ажин.
Тишсиз оғзим очиб кулдим жўрттага,
– Бизни қай ўрада чалиб кетган жин.
Жонга мил тортгувчи киприк тўкилган,
Хўрсиниқдан лабинг титради ногоҳ.
Борлиғинг чулғади қўрғошин туман,
Кўзларингдан учди изҳорсиз бир оҳ.
Нега эсламадик сен қўлрўмолу
Мен гул тутган завқли дамларни, эсиз.
Фарзандларим тинчи – бахтим, деёлдинг,
Мен ҳам шундан ортиқ тополмадим сўз.
Хотиралар лавҳин юва олмагай
Кўздан оққан қайноқ жолаларимиз.
Севгимиз юракда мангу топишган,
Афсус, бегонадир болаларимиз…
Қутлов
Онаси ўпмаган қиздайин ҳурсиз,
Ел ўпич олмаган дудоғингиздан.
Атир бўйин туйгум димоғингиздан,
Парилар қавмидан фаришта – нурсиз.
Ҳали қўл тегмаган марварид, дурсиз,
Кибр тўкиладир қобоғингиздан.
Бир умр сувлансам булоғингиздан,
Ёнмас тошим шамдай ёққувчи қўрсиз.
Ўлдирмай ўлдирар бу жоду нигоҳ,
Ишқ ояти порлар кўзингиздан боз.
Фалак ҳам қалдираб чуқур тортгай оҳ,