👨🏻‍💻 Mening Blogim ✏️


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


👁‍🗨 Shaxsiy fikrlar, kuzatuvlar...
⚖️ Unutmang, dunyoda barchasi nisbiydir.
✉️ Aloqa: @MeningBlogimBot
:=> Mening Menligim Mendadir

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Forward from: ✍️ Guvoh
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Davring keldi, davringni sur😁

✍️@Guvoh


Forward from: ✍️ Guvoh
Telegram Premium xizmatidan foydalandingizmi?
Poll
  •   Ha
  •   Bir marta
  •   Yo'q
464 votes


Forward from: Achchiq_suz
Журналист Шарифа Мурод опамиз ўз саҳифаларида очиқ хат ёзишибди.

Хақиқатан ҳам бу муаммо бир туманда эмас, бутун Фарғонада, бутун Ўзбекистонда экан...

Нимаям дердик, болалардан лагерда дам олиш завқини тортиб олган очофатлар кўр бўлсин.

Постни шундай келтираман:

Ҳеч шу каттаконларга очиқ хат ёки мурожаат йўлламас эдим.
Аммо шу постни Фарғона вилояти ҳокими #Хайрулло_Бозоров ва Фарғона вилояти халқ таълими бўлими мудири #Озода_Раҳмоновага очиқ хат деб ўқинглар!

Лагер кўрмаган авлод (Исроилжон Тиллабоевдан илҳомланиб)

Исроилжон Тиллабоевнинг “Лагер кўрмаган авлод” мақоласини ўқиб, тўғриси шу мақоладаги Ўзбекистон тумани деган жойига Учкўприк тумани деб ёзиб қўйса ҳам ҳеч нарса ўзгармаслигини билдим.
Бизнинг ҳам болалигимиз Учкўприк тумани Тошкентли гузар қишлоғидаги (номи эсимдан чиқибди) ва Сариққўрғон қишлоғидаги “Дўстлик” лагерида ўтган. Айниқса, шўх, ерга урса кўкка сапчийдиган, юрган йўлида нимадир ишкал чиқариб юрадиган укам Нодиржон лагернинг уч сменасида ҳам ўша ерда бўларди. Негадир у оромгоҳда “эсли бола” режимини ёқволарди.

Ўша ерда рақс, гулчилик, китобларни реставрация қилиш, драма тўгаракларига қатнашардик, нималарнидир ўрганарди. Тўрт маҳал иссиқ овқат бериларди. Ота-онамиз ҳар ҳафта олиб борадиган егуликлардан фақат музқаймоқнигина ердик. Негадир қорнимиз ҳам оч қолмасди. Бундан ташқари Шоҳимардонда Кўли Қуббон кўлининг этагида “Озёроний” деган лагер бўларди, ўша ерда ҳам бир мавсумдан дам олиб келардик.

Лагерларда ўтадиган “Нептун”, “Балли қизлар”, “Шеърхонлик”, “Моҳир қўллар” каби танловлару , қизиқарли ўйинлар ҳақида гапирмасам ҳам бўлади.
Эндичи? Учкўприк туманидаги болалар қандай дам оляпти? Уларнинг таътилни мароқли ўтказиши учун бирор маскан борми?

Исроилжон Тиллабоев ёзяпти: “ Ўша мен доим ширин хотирлайдиган лагер ҳозир қайсидир ўн йилликда қайсидир соққакаш туман хокимлиги қарори билан қайсидир соққакашларга сотиб юборилган. Бутун бошли туманда битта ҳам лагер йўқ! Сотилган, йўқотилган ноинсофлар томонидан».
Худди шундай бизнинг ҳам лагерларимиз Сариққўрғондаги ҳам, Тошкентлигузардаги ҳам эга-эгасини топиб кетган. Ҳозир Тошкентли гузар қишлоғидаги лагер ўрнида “Булоқли боғ” санаторийси қурилган. Обод, кўркам маскан. Аммо болаларнинг лагери йўқ.
Лагер бўлмагач бечора туман ХТБ раҳбариям нима қилсин, мактабларни мослаштиради кундузги лагер қилиб, ҳокимга чиқади пул ажратиб беринг, деб. Ҳоким бечора ҳам ўз чўнтагидан тўламайдику, уям бир тадбиркорга айтади.

Адашмасам, Учкўприк туманида ҳам 5 та ёки 6 та мактабда ёзги оромгоҳ очилди. Исроилжон айтганидек, “Ўқитувчилар меҳнат таътилига чиқмоқда, улар ҳар куни энди болаларини лагерга йиғиб жўнатиши керакми ёки дам олиши керакми, хокимлик пул тушириб бермоқчимиш, лекин у ҳали тушмаган, шунинг учун мактаблар ҳомий топиб бир икки кунлигини эпламоқда экан. Кимга керак бундай ҳаммани овора қиладиган лагерлар, тушунамиз, туманимиз ҳозирги болалари пешонасига лагер битмаган, бир қарич ер тала-тала бўлиб ётган, Давлатнинг асосий эътибори мактабларни қуриш бўлиб турган бир пайтда бундан кейинам ҳақиқий лагерда дам олиш завқини бутун туман болалари ҳис қилмай ўтсаям керак.

Бир кун лагерга борган бола, эртаси куни “Эй, лагерга бормайман, бассейни ҳам йўқ, фақат инглиз тили ўтдик. Зерикарли бўларкан лагер” деб турса, 6 июндан қонуний меҳнат таътили бошланган ўқитувчига мактаб раҳбари “илтимос, 10 кун яна ишлаб беринг, кейин августда сизга 10 кунга рухсат бераман, деб турса. Лагер очган бечора директор “Эртага болаларнинг озиқ-овқатига қаердан пул топаман” деб бош қотириб ўтирса, шу ҳам лагерми?
Болалар лагерини сув текинга олиб, ҳозирги кунда миллионлаб соққа қилаётган ҳурматли тадбиркорлар лоақал бир кунлик озиқ-овқатини етказиб беринглар, шундай лагерларга!?

Мен ҳам болалиги лагерсиз ўтаётган туманим болаларига ачинаман.

Исроилжон айтганидек, P.S: Пост ўзгартирилмайдиям, ўчирилмайдиям, телефоним эса ёниқ!

Яна бир гап, #Бу_информацияни_нега_журналистга_бердинг_деб_лагер_очган_бечора_директорларни_уришманглар.

Ўзимиз ҳам кўр ёки кар эмасмиз. Ҳеч қайси директор бу маълумотни бермади.

Шарифа Мурод

🌶
Achchiq So'z kanali


Forward from: Achchiq_suz
Uzmobile GSM/CDMA abonentlari uchun Ramazon hayiti munosabati bilan hadya:

Uzmobile GSM abonentlariga 100 mb/daqiqa/sms to'plami, UNITS tarifidan foydalanuvchilar uchun 200 UNITS, Uzmobile CDMA abonentlari uchun esa 100 daqiqa/sms to'plamlari atiga 1 so'm evaziga!

Paketlarning amal qilish muddati 3 kun.

🌶@Achchiq_Suz


Forward from: Huquqiy axborot
#Биласизми

🚏Қонунчиликка кўра, ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриши учун бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлар ҳудудларидаги автотураргоҳларнинг кириш ва чиқиш қулай бўлган қисмида тўхтаб туриш жойлари ташкил этилади.

📌 Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойлари тўхтаб туриш жойи умумий майдонининг камида 5 фоизини (камида 2 та жой) ташкил этиши лозим.

⚙️ Мазкур тўхтаб туриш жойларига «5.15. Тўхтаб туриш жойи» ва «7.17. Ногиронлар» йўл белгилари ўрнатилади.

❌ Шунингдек, ушбу тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Юридик кадрларни тайёрлаш тизими такомиллаштирилади

“Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (189-сон, 06.04.2021 й.) қабул қилинди.

📌 Қарор билан Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказига қўшимча вазифалар юклатилди.

🔰 Марказ, жумладан:

➖ халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлайди;
➖ низоларни судгача муқобил ҳал қилиш механизми сифатида медиация институтида самарали фаолият юритадиган медиаторларни тайёрлайди.

👨🏻‍🎓 Қарорга кўра, 2030 йил 1 январдан халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан фақат олий юридик маълумотга эга бўлган ёки Марказда педагогик қайта тайёрлаш курсларини тугатган ва белгиланган намунадаги дипломни олган олий маълумотли шахслар дарс бериш ҳуқуқига эга бўлади.

➡️ Шунингдек, курсларни муваффақиятли тугатиб, диплом олган шахслар давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати билан бир қаторда ФҲДЁ органларида ишлаши мумкин.

📋 Қарорга мувофиқ, Халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

☑️ Унга кўра, касбий қайта тайёрлаш курсларида ўқиш масофавий таълим шаклида давлат ва рус тилларида амалга оширилади.

💰 Курсларда ўқиш харажатлари ТДЮУ Кенгаши томонидан белгиланади ҳамда шартномага мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

🚫 Мазкур курсларда ўқиш иккинчи олий маълумот олиш ҳисобланмайди.

❌ Олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадрлар курсларга қабул қилинмайди.

⏳ Курсларда ўқув жараёни 18 ҳафтани ташкил этади.

✅ Курсларни муваффақиятли тугатган тингловчилар – халқ таълими тизими педагог кадрлари беш йил давомида, ўрта махсус ва профессионал таълим тизими педагог кадрлари уч йил давомида белгиланган даврийликка мувофиқ малака оширишдан озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра абитуриент ОТМ бакалавриатига киришда чет тиллар сифатида инглиз, немис, француз тилларидан бири бўйича тест синови топширади.

❗️Шунингдек, абитуриент ўқиган чет тилидан қатъи назар, хоҳлаган (инглиз, немис, француз) чет тилидан тест топшириши ҳам мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Achchiq_suz
⚡️Uzmobile 15.04.2021da 6 yoshga to'ldi va bonuslar ulashmoqda.

🔸O'z bonusingizni tanlang, shunchaki *500# ni tering.

🔹Do'stlaringizga ham ulashing!

🌶Achchiq So'z kanali
👉https://t.me/joinchat/Sl4Lq8ydw8hj6yHd


Гапнинг пўсткалласи

1. Қашқадарёдаги 134-мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси Шоҳнур Оққўзиев бир ўқувчига ёмон баҳо қўйгани учун шу ўқувчининг акалари ўқитувчини росса дўппослаган. ЎҚИТУВЧИни дўппослайдиган халқ Россия ва бошқа мамлакатларда кетига тепки еб, қул бўлиб ишлашга маҳкум. (Бой Бобо)
2. Мамлакатимизда йилига 8-9 марта касалнинг қариндошлари томонидан шифокорлар калтакланади. Шифокорни дўппослайдиган халқ турли хасталиклардан азобланишга маҳкум.
3. Келин ва қизларни оғир меҳнатга қўйгани ҳолда болаларнинг кундалик озиқланиш рационига беэътибор халқ қўймижоз, онгсиз ва майиб-мажруҳ фарзандлар боқишга маҳкум.
4. Одамларга қаттиқзахм бўлган баъзи фаросатсиз, манқурт, жоҳил ИИБ ходимларини ҳам шу халқ дунёга келтирган. Демак шунинг мевасини ҳам ўзи ейишга маҳкум.
5. Ўзидан ожизга паст назар билан полвонлик қилгани ҳолда ўзидан кучли ёки лавозими каттароқларга ялтоқилик қиладиган, золимга маддоҳлик қиладиган халқ мазлум бўлишга маҳкум.

Shukur Jabbor

👨🏻‍💻@MeningBlogim




Forward from: Xushnudbek.uz
#Позитив

Буюк Британиядаги бир электр хизматлари кўрсатувчи фирма ўзлари таъмирлаш ишларини олиб борган хонадоннинг 5 ёшли ўғлига 15 фунт стерлинг (тахминан 216 минг сўм) иш ҳақи юборишибди. Юборилган инвойсда болакай буюмларни ўлчашга, розеткаларни санашга ёрдам бергани, электр усталарини ширинликлар билан меҳмон қилгани, ажойиб волонтёрлиги ҳамда қойилмақом саволлар кўп бергани учун иш ҳақи олаётгани қайд этилган.

Зўр маркетинг. Қанақадир параллел олам. Болакай ўзининг илк иш ҳақини бутун умр эслаб юрса керак 😀


👉 @xushnudbek 👈


Forward from: Равшон Абдикаримов
Bo'ldi keremas o'zim topdim javobini!
https://codepen.io/ravshon/pen/JjEEwOx
Kimda shunaqa problema bo'sa manashunga qarab olasla!


Forward from: bakiroo
⚡️Улуш киритиш асосида сотиб олинган кўп қаватли уй-жойларга давлат дастури доирасида ипотека кредити расмийлаштириладими? Расмийлаштирилади!

Кейинги кунларда уй-жой харид қилиш мақсадида ипотека расмийлаштиришда жуда кўплаб юртдошларимиз қуйидаги муаммо олдида кўндаланг қолишган. Келинг, бир бошдан тушунтирамиз.

Айтайлик, қурилиши битган уй-жойлардан квартира харид қилишга мос таклифлар топа олмаяпсиз, ёки қимматлик қилмоқда.

Лекин қурилаётган, ҳали битмаган, яъни содда айтганда, ҳозирча кадастри йўқ уй-жойлардан сизга маъқул вариантлар топилиб қолди дейлик. Сиз масалан, банкдан тижорий кредит олиб, улушдорлик асосида уй-жой харид қилмоқчисиз. Қурилиш ишлари тугаб, кўп қаватли уй-жойлардаги квартира давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг, ушбу тижорий кредитни давлат дастури доирасидаги ипотека кредитига қайта расмийлаштириб олсангиз бўлади.

Бунда сиз улушдорлик асосида уй-жой сотиб олиш учун олган тижорий кредитингизнинг муддати, фоиз ставкаси асло муҳим эмас. Энг асосийси, давлат дастури доирасидаги ипотека кредитига қайта расмийлаштирилаётган сумма, масалан Тошкент шаҳрида 339,15 млн.сўмдан ошмаса бўлди. Бунинг ҳуқуқий асоси 6186- сонли Фармоннинг 18- бандида аниқ-тиниқ қилиб келтирилган:

2021 йил 15 мартдан бошлаб тижорат банкларига ўз ресурслари ҳисобидан улушдор-жисмоний шахсларга берилган ипотека кредитларини Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ажратилган маблағлар ҳисобидан қайта молиялаштиришга рухсат этилсин.
Бунда, улушдор-жисмоний шахсларнинг ипотека кредитлари улуш киритиш асосида қурилган кўп қаватли уй-жойлардаги квартиралар давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг мазкур Фармоннинг 3-иловасида белгиланган ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошмаган миқдорда қайта молиялаштирилади.

Бу ҳам ҳаммаси эмас. Сиз улушдор тарзида тижорий ипотека кредити ҳисобига сотиб олган уйингизни нафақат Давлат дастури доирасидаги ипотекага қайта расмийлаштиришингиз, Ипотека қайта молиялаштириш компанияси АЖ кредит линиялари орқали ажратиладиган ипотекага ҳам қайта расмийлаштириб олишингиз мумкин.

Эрталабгача бу имкониятнинг мағзини чақиб туринг. Тонг отсин, нега бу сиз учун жуда қулай вариант экани ҳақида конкрет мисолларда яна тушунтирамиз.

@the_bankiroff


Forward from: Huquqiy axborot
​​#Биласизми | #2021_йил_1_апрелдан

1 апрелдан нималар ўзгарди?

🔸Ветеринар-шифокорлар
учун шифокорларга тенглаштирилган даражада ойлик маошлар тўланади. БАТАФСИЛ

🔸Олис ва чекка ҳудудлардаги почта алоқаси объектларида давлат хизматлари аутсорсинг асосида ташкил этилади. БАТАФСИЛ

🔸Интеллектуал мулк соҳасида тезкор экспертиза тартиби жорий этилади. БАТАФСИЛ

🔸Автомототранспорт ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи тадбиркорлар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлар ўтказиши мумкин. БАТАФСИЛ

🔸Маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг ярми қоплаб берилади. БАТАФСИЛ

🔸Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси аъзоларига ўзлари томонидан импорт қилинган қўй бош сонининг 50 фоизидан ошмаган қисмини экспорт қилишга рухсат этилади. БАТАФСИЛ

🔸Заргарлик буюмларини электрон тижорат орқали сотишга рухсат берилади. БАТАФСИЛ

🔸Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳуқуқи берилади. БАТАФСИЛ

🔸Давлат органларининг ижро интизомига масъул бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш мажбурий тартибда келишилади. БАТАФСИЛ

🔸2021 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 январга қадар муддатга ҳисобот даври якунлари бўйича электротехника маҳсулотларини сотишдан тушган тушуми миқдори умумий тушумининг 80 фоизидан кам бўлмаган электротехника тармоғи корхоналарига фойда солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича ставкаларни 50 фоизга камайтириш тарзида солиқ имтиёзлари берилади. БАТАФСИЛ

🔸Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузганлик учун жавобгарлик амалга киритилади. БАТАФСИЛ

🔸Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси жорий қилинади. БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, барча ташкилотларда иш юритиш ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти тўлиқ жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Биласизми

🔎 Жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг ҳақиқийлигига шубҳа пайдо бўлган тақдирда, маъмурий орган уларнинг ишончлилигини мустақил равишда ва ўз ҳисобидан текшириши лозим.

🚫 Агар қонунда белгиланмаган бўлса, жисмоний ва юридик шахслардан улар тақдим этган ҳужжатларнинг ёки маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқловчи қўшимча материаллар талаб қилиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Allaev Uz
Эътибор бериб қарасам биринчи апрель куни одамларимиз ҳар қандай маълумотга ишониб кетавермасдан, биринчи ростми ёки ёлғонми деб текшириб кўришар экан. Ақл тарозисига солиб, шубҳа билан қараб, кейин ишонсаларгина қабул қилишар экан.
Энди шу ишни йилнинг бошқа кунларида ҳам қилишни ўргатиш қолди холос.


@allaevuzb


Forward from: Бургут
COVID-19га қарши вакцина: ўзбекистонликлар эмланишга тайёрми?

Тез орада бошланадиган эмлаш тадбирлари ҳақида Интернет фойдаланувчиларининг кайфияти ва фикрларини билиш мақсадида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати 29—31 март кунлари Telegram мессенжерида онлайн-сўров ўтказди. Уч кун давомида деярли барча вилоятлардан 19,3 мингдан зиёд иштирокчилар қамраб олинди.

Эътиборлиси, онлайн-сўровда респондентларнинг 44 фоизи (8 599 овоз) “Эмланмайман” вариантини танлади. Сўров иштирокчиларининг учдан бир қисми — 34 фоизи (6 641) Россиянинг “Спутник V”, 8 фоизи (1 516) Хитой—Ўзбекистон ҳаммуаллифлигидаги “ZF-UZ-VAC2001” ва 7 фоизи (1 351) АҚШ—Германия ишлаб чиқарган “Pfizer/BioNTech” вакциналарига овоз берди. Респондентларнинг 5 фоизи (959) “AsrtaZeneca” (Буюк Британия), 2 фоизи (327) “Moderna” (АҚШ) вакциналарини танлади.

Манба


Forward from: Achchiq_suz
⚡️Har kun yangi imkoniyatdir!

🔸 Imkoniyatdan foydalan!

🌶Achchiq So'z kanali
👉https://t.me/joinchat/Sl4Lq8ydw8hj6yHd


Forward from: Замбаракнинг ўқи
Юнусободда, Инжобод кўчасида беш талабанинг вафот этишига ис гази сабабчи бўлгани эълон қилинибди бугун. Афсус, минг афсус, олдини олиш мумкин бўлган сабабдан вафот этишибди. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

Ис гази ҳақида кўп ёзганман. Муаммонинг ечими бор - ис гази детектори.

Ис гази кўзга кўринмас ва ҳидсиз бўлгани учун уни одамнинг ўзи пайқаши мушкул. Шунинг учун ривожланган давлатларда уйларга ис гази детектори ўрнатилади.

Канаданинг Альберта провинциясида 2006 йилдан буён янги қурилган уйларда ис гази детектори бўлиши шарт. Детектор уйнинг ҳар бир қаватида (кўп қаватли бўлса) ётоқхоналардан 1 метрдан узоқ бўлмаган жойда шифтга ўрнатилиши керак.

Мабодо уйда ис гази (ёки тутун) тарқалса, детекторлар жуда баланд овозда чийиллаб, ухлаб ётганларни уйғотади ва ўлимдан сақлайди. Бундай қурилма Канадада 50 доллар, Хитойда эса арзонроқ турса керак (Aliexpress'га ҳавола).

Иккита лайфхак:

Биринчидан, детекторни ётоқхона эшигидан ярим—бир метр нарига, корридор шифтига ўрнатинг. Агар ётоқхона эшиги кўчага қараган бўлса, ётоқхона ичига ўрнатинг (батафсил рус тилида).

Иккинчидан, детекторни ўзингиз текшириб кўринг. Масалан, гаражда машинани ўт олдириб. Ёки печь мўрисини очиб туриб. Айниқса, Хитой детекторларини текшириш керак, чунки улар одатда ҳеч қандай сертификациядан ўтмайди.

Уйлар хавфсизлиги

Умуман олганда уйларда истиқомат қилиш хавфсизлигига эътиборни кучайтириш керак. Масалан, янги «участка» қурганингиздан сўнг кимдир келиб текширадими, «приёмка» қиволадими?

Канадада, хусусан Альбертада барча уйлар битганидан сўнг шаҳар ҳокимлиги мутахассислар томонидан текширилади. Уйнинг электр, иситиш, сув, оқава тизимлари кўздан кечирилиб, белгиланган стандартларга мос келсагина, «Уйнинг истиқомат қилишга яроқли» деган хужжат берилади. Фақат шу хужжат бўлсагина уйни сотиш ва унда яшаш мумкин.

Бошқа тарафдан, агар уйларни текширишни йўлга қўйсак, яна коррупцияга дуч келамиз. Мана, «дом»лар ҳам «текширилади», лекин уларнинг сифатини кўриб турибмиз.

Альбертадаги уйлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ишларга мисоллар

Юқорида айтганимдек, уйларнинг ҳар бир қаватида биттадан ис гази детектори бор, жами учта (подвал ва икки тепа қават). Қонун бўйича улар бир-бирига уланган бўлиши шарт. Яъни, подвалда газ чиқса, нафат ўша детектор, балки барча детекторлар бир овоздан баралла жиринглайди. Бундан ташқари, уларнинг ичида батареяси бўлиши керак, свет кетганда ҳам ишлай олиши учун.

Калгаридаги аксарият уйларда гараждан тўғри уйга ўтиш мумкин, гараж ва уй битта бино қилиб қурилган. Гараждаги автомобиль тутун, ёнғин ва ис гази манбаси бўлгани учун уйга ўтиш эшигига алоҳида талаблар қўйилган.

Биринчидан, эшик ўзи ёпиладиган бўлиши шарт. Яъни, уни ушлаб турмасангиз, ўзи ёпилиб қолади.

Иккинчидан, эшик «герметичний» бўлиши, гараждаги тутунни уйга киритмаслиги керак.

Учинчидан, эшик «огнеупорний» бўлиши шарт.

Одатда бундай эшиклар жуда оғир бўлади ва стекловолокнодан қилинади.

Ўзингиз ва яқинларингни эҳтиёт қилинг.

@zambarakning_oqi

20 last posts shown.

18

subscribers
Channel statistics