Posts filter


Авторақам қироли” йирик солиқ тўловчилар рўйхатида нега йўқ?

Ўтган 2024 йилда 845,9 млрд.сўм солиқ тўлаган, йирик хусусий солиқ тўловчилар рўйхатида 3-ўринни эгаллаган Gid License Plate МЧЖ 2025 йил январида йирик солиқ тўловчилар қайд этилмаган.

Ўзбекистонда автотранспорт воситаларига давлат рақамини ишлаб чиқариш Gid License Plate МЧЖга яширин қарор билан топширилгач, авторақамлар ва автомобилни рўйхатдан ўтказиш каррасига қимматлаган. Яқиндан бошлаб ҳатто скутерларга ҳам қиммат рақам тақиш ва рўйхатдан ўтказиш мажбурияти киритилди.

Қизиғи, Gid License Plate МЧЖ йирик солиқ тўловчилар рўйхатига тушган 2024 йил февралдан декабргача бўлган инфографик маълумотлар Солиқ қўмитасининг Fiskal tahlillar телеграм каналидан ўчириб ташланган.

2025 йил январь ойи маълумотларида эса Gid License Plate МЧЖ йирик солиқ тўловчилар рўйхатида умуман кўрсатилмаган.

Бу Gid License Plate МЧЖга қанақадир яширин солиқ имтиёзлари берилганини англатадими? Ёки авторақам бизнеси янги “хусусий шерик” қўлига “топширилдими
?


Январда йирик солиқ тўловчиларнинг солиқ тушумлари кескин қисқарган

2025 йил январда 2024 йил январга нисбатан солиштирганда солиқ тушумлари, хусусан:

Олтин тожимиз НКМКда 2,4 трлн.сўмдан 2,1 трлн.сўмгача;
Мис сандиғимиз ОТМКда 706,4 млрд.сўмдан 639,1 млрд.сўмгача;
Тинимсиз чўктирилаётган Ўзбекнефтегазда 496,5 млрд.сўмдан 279,8 млрд.сўмгача;
Ўзбек газининг олиб-сотар бассейни UzGasTrade’да 343,1 млрд.сўмдан 218,3 млрд.сўмгача кескин қисқарган.

Рўйхатда 116,5 млрд.сўм солиқ тўлаган Алоқабанк пайдо бўлган (ўтган йили шу даврда 105,2 млрд.сўм солиқ тўлаган Ўзбектелеком эса тушиб қолган). Айтишларича, IT паркдаги Алоқабанкнинг баланд ва қиммат биноси айнан Ўзбектелекомга сотилган (ҳар икки АЖ муҳим фактларни эълон қилмади) ва эҳтимолки, Алоқабанкдан йирик солиқ тушуми шу битим ҳисобидан шаклланган (фойда солиғи ва ҚҚС).


2024 йилда даромади 100 млн.сўмдан ошган ўзини ўзи банд қилган таксичилар 2025 йил бошидан айланма солиқ тўловчисига айланадими?

Расмий рақамларга кўра, 2024 йилда 4,7 мингга яқин таксичининг даромади 100 млн.сўмдан ошган. Яъни мазкур таксичилар 2024 йилнинг ўзидаёқ 100 млн.сўмдан ошган даромади учун айланмадан олинадиган солиқ тўлаши керак бўлган.

Энди савол туғилади: 2024 йилда даромади 100 млн.сўмдан ошган ўзини ўзи банд қилган таксичиларнинг 2025 йилда яна 100 млн.сўмгача бўлган даромади солиққа тортилмайдими? Ёки бу тоифа 2025 йил 1 январдан бошлабоқ айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлиб қолишганми?

Солиқ қўмитаси 2024 йилда берган тушунтиришларидан бирида “солиқ даврида” деган иборани ишлатганидан келиб чиқилса, 2024 йилда даромади 100 млн.сўмдан ошган ўзини ўзи банд қилган таксичиларнинг 2025 йилда яна 100 млн.сўмгача бўлган даромади солиққа тортилмаслиги керак.

Нима бўлгандаям, бу бўйича расмий тушунтириш берилса яхши бўларди. Эртага яна минглаб таксичилар тушунмагани ёки билмагани ортидан жаримага тортилиб қолмасликлари учун.

Қолаверса, келаётган душанба, 17 февраль айланмадан солиқ тўловчилар учун ҳисобот топшириш ва солиқ тўлаш учун охирги кун.


Уй-жойга инвестиция депозитга нисбатан жозибадорлигини йўқотган

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ҳисобларига кўра, 2025 йил январь ойида пойтахтда кўп қаватли уй-жойларга инвестицияларнинг даромадлилиги 2024 йилнинг феврал ойидаги ўртача 32,4%дан 7,6%гача секинлашган.

2024 йилнинг ярмидан бошлаб уй-жойга инвестициялар даромадлилиги жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги депозитлардан олинадиган ўртача даромадлиликдан (ўртача 22%) паст даражада шаклланиб келмоқда.

Ўрганишлар бир хонали уйларнинг даромадлилиги секинроқ, икки ва ундан кўп хонали хонадонларнинг даромадлилиги тезроқ тушаётгани тенденцияларини кўрсатган.

Лекин шаҳарнинг айрим туманларида аномал ўзгаришлар ҳам кузатилган. Хусусан, чекка Бектемирда бир хонали квартиралар даромадлилиги 46,8%дан 54,3%гача кўтарилган. Марказ Мирободдаги бир хонали квартираларнинг даромадлилиги эса ўтган йилги 53,0%дан минус 1,7%гача пасайган.

Пасайиш тенденциясига қарамай, икки ва уч хонали квартиралар учун даромадлилиги жозибали ҳудуд Яккасарой, тўрт хоналик квартиралар учун эса Чилонзор бўлиб қолмоқда.


Энергокризис фонида Yandex Go ўртамчи комиссияларига чеклов қўйиладими?

Метан заправкалар фаолияти чекланган, бензин қиммат ва танқис шу кунларда такси хизматлари нархи кескин ошиб кетган. Шаҳарда такси сони бошқа кунларга нисбатан камайган. Ҳудудларда аҳвол янаям мураккаб. Минглаб таксичилар йўқотилган вақт ўлчовида қимматлашган ёқилғи харажатлари қопланмаётгани учун фаолиятини тўхтатишган.

Бир неча соатлаб заправкаларда навбатда турган ва қиммат ёқилғига ўтишга мажбур бўлган таксистлар ўз йўқотишлари учун нархларни ошириши бозор қоидаси, буни нормал қабул қилиш керак.

Лекин монополист агрегаторнинг комиссияси нархга мутаносиб равишда оширилишини нормал қабул қилмаслик керак. Нега бир масофага оддий вазиятда 15 минг сўмлик йўлкирадан Яндекс ва унинг ҳамкори 3 минг сўм комиссия ундирса, худди шу масофага нарх 40 минг сўмга кўтарилганида Яндекс комиссияси 8 минг сўмгача ошиши керак? Қайси каромати ва харажати учун? Ўша ўша ўртамчилик. Лекин ҳирмонда ҳозир.

Бу таксичиларга нисбатан адолатсизлик, йўловчиларга нисбатан эса ноҳалол муносабат. Бу ҳақда жуда кўп ёздик.

Рақобат қўмитаси монополистнинг алгоритмларини кўриб чиқиши пайти аллақачон келган. Буюртма нархи базавий нархдан ошганда, бундан фақат таксичилар рағбатлантирилиши керак. Амал-тақал кун кўраётган таксичиларни, оддий истеъмолчиларни энергетикадаги олигарх ва монополистлар қоқиштираётгани устига монополист такси агрегатор ҳам қонини ичмаслиги керак.


«Газета.uz» манбаларига кўра, босимни тиклаш учун вақт талаб этилади

Газета катта ОАВлардан биринчи бўлиб пойтахтда ва Ўзбекистон бўйлаб газ заправкалардаги чеклов ва унинг оқибатлари ҳақида ёзмоқда.

Нашр чекловлар ортидан такси нархлари кескин қимматлаганига эътибор қаратган.

Водий вилоятларида заправкалар январдан буён ишламаётгани ҳақида ниҳоят маълумотлар берилди.


Газ ва электрдаги узилишлар бизнес тўлиқ қувватда ишламаслиги асосий сабабига айланган

Ўзбекистонда бизнес кайфият 2024 йил IV чорагида янада тундлашган. Сўровларда "бизнес кайфият яхшиланди" дея жавоб берганларнинг улуши 53%гача пасайган (кейинги бир йилда 57%дан пастга тушмаётганди). Ҳудудлар орасида энг ёмон ва ёмонлашган бизнес кайфият Сурхондарё ва Қашқадарёда кузатилган.

Ўзбекистон бўйича ишлаб чиқариш қувватларидан юқори ва ўрта даражада фойдаланаётганлар улуши 50%гача тушиб кетган (охирги бир ярим йилдаги минимум).

Тўлиқ қувватда ишламаслик сабаблари сифатида газ ва электр таъминотидаги узилишлар кўрсатилган.

Дарвоқе, пойтахт ва Тошкент вилоятида газ заправкалари ёпилгани ва тўлиқ ишламаётганининг бугун бешинчи куни. Фарғона водийси вилоятларида янги йилдан буён оғир аҳвол ўзгармаган. Расмийлар ҳам, матбуот ҳам энергетикадаги узилишлар борасида худди келишиб олингандек сукут сақлашда давом этмоқда.

Суратда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти респондентларининг жавоблари кўрсатилган.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Айрим оилалар дабдабали тўй қиламан деб бўйнигача катта қарзга ботиб кетяпти. Бу нафақат шахсий молиявий барқарорликка, балки мамлакат иқтисодиётига ҳам салбий таъсир кўрсатишини билишганда унақа қилишмасди. Тўй учун олинган кредитлар ўз вақтида тўланмаса, банк тизимига ҳам юклама бўлиб, умумий иқтисодий барқарорликка таҳдид солиши бор гап.

Ортиқча харажатлар оиланинг келажакдаги молиявий имкониятларини ҳам чеклайди. Агар тўйга сарфланадиган маблағлар ёшларнинг таълими, касбий ривожланиши ёки уй-жой шароитларини яхшилашга йўналтирилса, нафақат оила, балки жамият учун ҳам анча манфаатлироқ бўларди. Чунки таълим ва касбий ривожланишга киритилган сармоя келажакда юқори даромад ва иқтисодий барқарорлик келтиради.

Ўзига хос “Маслаҳат оши”да ҳам айнан шу масалага эътибор қаратилибди. Оилавий бюджетни оқилона бошқариш ва ортиқча харажатлардан қочиш орқали фаровонликка эришиш мумкин. Шунинг учун ҳам тўйларни камтарона ўтказиб, маблағларни келажак учун фойдали йўналишларга сарфлашни тавсия қилишда давом этиш керак.


Ўзбек сўми юқори волатиллик даврида ҳайратланарли барқарорлик кўрсатди

Гарчи бугун 13 февралда доллар расмий курси 13 минг сўмлик шунчаки навбатдаги психологик маррадан ўтган бўлсада, сўмнинг барқарорлиги учун яқин истиқболда жиддий хатарлар кўринаётгани йўқ.

Биринчидан, доллар курси 12 900 ва 13 000 сўмлик оралиқни босиб ўтишга 50 кундан кўпроқ вақт кетди. Эътиборга олиш керакки, худди мана шу даврда асосий савдо ҳамкорларимиз бўлган Россия ва Қозоғистон миллий валюталари жудаям юқори волатиллика эга бўлди. Яъни нисбатан олганда, сўм бу синовли даврда ҳайратланарли барқарорлик кўрсатди ва бир марталик тўғирланишларга дучор бўлмади.

Иккинчидан, геосиёсий қарама қаршиликлар тумани тарқай бошлади. Украинага босқиннинг қанақадир сулҳ билан (ёқимсиз бўлсада) тугаши эҳтимоли пайдо бўлди. 19-асрнинг зўравон ва ибтидоий қоидалари билан қарор қилувчи гегемонларнинг кечаги кутилмаган мулоқотидан кейин, масалан, Россия рубли долларга нисбатан ўтган йили августдан бери максимумгача кўтарилди (1 доллар 89 рубль). Долларнинг қозоқ тенгесига нисбатан курси ноябрдан буён биринчи марта 500 дан ортга қайтди. Бу тенденция меҳнат мигрантларимиз учун асосий бўлиб қолаётган икки мамлакатдан пул ўтказмалари ҳажмини яна оширади.

Учинчидан, янги тўртйилликда қайноқ урушлар ўрнини савдо урушлари, ҳатто геосиёсий иттифоқчилар ўртасидаги бож низолари эгаллаши тобора ойдинлашмоқда. Халқаро қоидалар яна бир бор синовдан ўтади. Қисқа муддатли истиқболда бу асосий экспорт товаримиз олтин нархини яна янги чўққиларга кўтаради (кечаги янги максимум 2 940 доллар). Ҳа, ўрта истиқболда бу бизнинг ташқи савдо дефицитимиз кенгайишига олиб келади. Лекин ҳозирча вазият бизнинг фойдамизга ишламоқда.

Ўзбек сўмининг ўрта ва узоқ муддатдаги динамикаси ва барқарорлигини эса ҳар доимгидек, фундаментал омиллар белгилайди.


2024 йилда 7,6 млрд.долларлик валюта интервенцияси амалга оширилган

2024 йилда энг кўп, 3,5 млрд.долларлик интервенциялар айнан биринчи чоракка тўғри келган. Марказий банк ўтган йилнинг тегишли даврида бу ҳақда маълумот бермаганди.

Spot нашрининг Марказий банк Монетар операциялар департаменти директори Алимардон Адиловга таяниб хабар беришича, иккинчи чоракда 1,6 млрд.доллар, учинчи чоракда 0,5 млрд.доллар ва тўртинчи чоракда 2,0 млрд.долларлик интервенциялар амалга оширилган.

Мазкур маълумотлар регуляторнинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи чоракларда берган расмий ҳисоботларидан фарқланади. Эҳтимолки, кечаги анжуманда очиқланган рақамларда Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси валюта сотувлари ҳисобга қўшилмаган.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги еврооблигациялар ва ташқи қарздан тушадиган валюта маблағларининг фаол сотувчиси бўлса, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси валютадаги ликвид активларини вақти вақти билан сотувга чиқариб туради.

Марказий банк валюта интервенциялари тўғрисидаги кенгроқ ва чуқурроқ, тўлиқ таркиби ва мундарижаси билан маълумот очиқлаши, нейтраллик тамойилидан вақтинча чиқиладиган ҳисобот даврларидаги вазият ҳақида ўз вақтида тушунтириш бериши турли асоссиз ва негатив кутилмаларнинг олдини олган бўларди.


Golden House сизни OʻZ Makon II тақдимотига таклиф қилади

Golden House OʻZ Makon II – нуфузли голландиялик меъморлар томонидан лойиҳалаштирилган бизнес-класс турар жой мажмуасини тақдим этади. Бу лойиҳа қулайлик, услуб ва замонавийликни қадрлайдиганлар учун яратилган.

Сизни нималар кутмоқда?
✅ iPhone 16 Pro Max – 100% тўлов қилган дастлабки 10 нафар харидорга совға
✅ Golden House мутахассисларидан лойиҳа тақдимоти
✅ Барча саволларингизга мутахассислардан тўлиқ жавоблар
✅ Жонли мусиқа, голландиялик рассом Роналд Кляйер кўргазмаси ва муаллиф билан учрашув
✅ Муаллифлик таомлари ва шинам атмосфера

🕐 Сана: 15 феврал 11:00 – 19:00
📍 Манзил: OʻZ Makon II сотув офиси, Тошкент, Фарғона Йўли кўчаси, 52
📞 +998 78 888 11 22

Сизни кутиб қоламиз!

Реклама


Банк очишга пулингиз етмаса, Микромолия банки ташкил этинг!

Кеча кучга кирган янги қонун билан Ўзбекистонда Микромолия банкларини очишга имконият пайдо бўлди.

Микроморлия банкларининг устав капитали энг кам миқдори 50 миллиард сўмни ташкил этиши керак (банклар учун 500 млрд.сўм).

Микромолия банклари бир фуқародан 200 млн.сўмдан ошмаган миқдорда омонат қабул қилиши, бир қарздор ёки ўзаро қарздорлар гуруҳига кўпи билан 5 млрд сўм кредит бера олиши мумкин.

Кредит портфелининг камида 70 фоизи тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилганларга даромад олиш учун ажратилган кредитлардан иборат бўлиши лозим.

Микромолия банки хорижда вакиллик ҳисобварақлар оча олмайди, шунингдек ташқи савдо операциялари бўйича хизматлар кўрсатмайди, кафолатлар бермайди.

Марказий банк Микромолия ташкилотлари учну алоҳида пруденциал талаблар ўрнатиши мумкин.

Қонун билан микромолия ташкилоти, Микромолия банки ва банкларнинг бир поғона юқори ёки қуйи мақомга ўзгартирилиши қоидалари ҳам белгиланган. Хусусан, микромолия ташкилотлари АЖ сифатида устав капиталини ошириб, Микромолия банкига айланишлари, устав капиталини шакллантира олмаган банклар эса Микромолия банкларига айланишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистонда ҳозирда камида 6та микромолия ташкилотининг устав капитали 50 млрд.сўмдан кўп, яъни улар ҳозирнинг ўзида Микромолия банкига айланиш жараёнини бошлаб юборишса бўлади.

Шу билан бирга, камида 4та банк устав капиталини минимал талаб 500 млрд.сўмга етказа олмаган, улар ҳам қонунга итоат этиб, микромолия банкларига айланишлари керак.




Камбағал оилаларни қўллаб-қувватлашнинг янги имкониятлари

“Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 апрелдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар учун “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали қўллаб-қувватлашнинг янги инструментлари жорий этилади.

Хусусан, камида 3 нафар хотин-қизлар, ёшлар ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд тоифаларининг бандлиги ҳамда ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун тегишлинча “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Саховат ва кўмак” жамғармалари ҳисобидан БҲМнинг 60 бараваригача грантлар ажратилади.

“Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан эса:

• ногиронлиги бўлган ёшларга параспорт тўгаракларига қатнашиши учун йўл ҳақи харажатларини ҳар ойда БҲМнинг 1 бараваригача миқдорда қоплаб бериш;

• 6 ой давомида мунтазам равишда спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун қиймати БҲМининг 10 бараваридан ошмайдиган махсус спорт форма, инвентар, мусиқа ва чолғу асбобларини харид қилиш;

• ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган оилаларга уй-жойларини тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали БҲМнинг 150 бараваригача бўлган миқдорда ёрдам кўрсатиш.


Газнинг ошишидан ҳам кўпроқ газнинг йўқлиги нархларни осмонга кўтармоқда

Марказий банк 2025 йил учун характерли бўлган ички хатарларни келтириб, апрель ойида газ тўлдириш компрессор шохобчалари учун табиий газ улгуржи нархининг оширилиши, ўз навбатида, транспорт харажатларини қимматлашиши орқали маҳсулотлар
таннархига таъсир этиши
мумкинлиги қайд этган.

Маълумот учун, 2025 йил 1 апрелдан бошлаб, газ заправкаларига бериладиган газ тарифлари 1 кубаси учун 1 800 сўмдан 2 500 сўмгача кўтарилади. Табиийки, газ заправкаларидаги нархлар (газни совутиш, сиқиш, қуритиш, эгри ва тўғри солиқлар билан ҳисоблаганда) янада кўпроққа ошади.

Лекин бу муаммонинг бир учи холос. Гап шундаки, метанзаправкалардаги газ нархлари июлдан бери 3 950 сўм атрофида маъмурий ушлаб турилганига қарамай, транспорт билан боғлиқ нархлар потираб ошишда давом этмоқда. Чунки газнинг ўзи йўқ, жисмонан йўқ. Газлидаги авариядан кейин охирги 3 кун ичида ҳатто кўз-кўз қилинадиган витринага айланган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги метанзаправкаларнинг аксари ёпилган, ёпилмаганлари бир неча соат ишламоқда холос. Ўз ўзидан такси хизмати ва юк ташишда йўл ҳақи сезиларли равишда кўтарилган. Водий вилоятларида январдан бери метан заправкаларга ёлчитиб газ берилгани йўқ, туманлардаку метан заправкалар тақа-тақ ёпиқ.

На пойтахтдаги охирги 3 кундаги оғирлашаётган вазият бўйича, на водийда 2 ойдан бери давом этаётган энерговакханалия бўйича шонли энергетиклар бирон бир муносабат беришгани йўқ.


Ахборот тизими ҳам, пулли автотураргоҳларни ташкил этиш ҳуқуқи ҳам бир қўлли бўлди

Бунақаси фақат янги Ўзбекистонда бўлиши мумкин. Тошкентда 50дан ортиқ кўчаларидаги 86та участкада пуллик парковка қилиш ҳуқуқини ғалати тарзда қайта ташкил этилган аукцион орқали эгаллаган Streetpark Systems энди ягона паркинг ахборот тизими (платформаси)ни яратиш ва техник қўллаб-қувватлаш ҳуқуқиниям қўлга киритган.

Бу энди ҳам вертикал, ҳам горизонтал кесимда монополия пайдо бўлишига йўл очади. Мазкур қадам пулли парковка ташкил этиш тизимига бошқа бегона рақобатчи кирмаслигини таъминлайди, янги ўйинчилар кирган тақдирда ҳам ахборот тизими ва йирик оператор билан келишишига тўғри келади.

Наҳотки парковкалар ахборот тизими оператори парковкачиларга боғланмаган, мустақил бўлиши лозимлиги ҳақида ўйлашмаган? Ё бу онгли ва мақсадли хатоми?

Эркин рақобат, манфаатлар тўқнашуви ва бошқа бозор тушунчалардан узоқ бўлган ҳокимиятнинг пулли чўнтаги Тошкент инвест компаниясини қўя турайлик, майли. Буларнинг бўлиши шу.

Лекин Рақобат қўмитаси йўқ жойдан яратилган янги монополия борасида яна ғурур билан сукут сақлаб берадими?


"Маҳалла маркази" қуриш бир баҳона

Курбанов Чилонзордан тортиб Мирзо Улуғбек туманигача квартал ва маҳаллалар ўртасида қолиб кетган охирги бўш майдонларда ҳам сароймонанд "Маҳалла марказлари" қурила бошланганига эътибор қаратмоқда. 5, 6, 7 қаватли маҳалла марказлари аслида маҳаллалар учун эмаслиги, нари борса маҳалла учун бу биноларнинг ертўласидан ёки томидан жой тегишини ҳамма билади: Ер майдонларини ажратган амалдорлар ҳам, ер майдонларини шу схемадан фойдаланиб эгаллаб олганлар ҳам.

Энг қизиғи, бу "маҳалла марказлари" қуриб битказилгач бошланади, ажратилган ер фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқидан эгалик, хусусий мулкчиликка ўтказиб берилади.

Аукциондан фарқли равишда, бу ер майдонларини "маҳалла маркази қуриш" лазейкасида "текинга" қўлга киритилади. Балки ғирт текингамасдир, лекин давлатга, бюджетга бир сўм тушмайди.

"Маҳалла марказлари" учун ер ажратиш бўйича ҳоким қарорлари аксари яшириб қўйилган, ҳокимлар севадиган "шахсий маълумотлар мавжудлиги важи" билан. Ажойиботлар бу билан якунланмайди, яшириб қўйилган "маҳалла марказлари" қуришга ер ажратиш тўғрисидаги қарорларни очиқлашга Адлия вазирлиги ҳам уриниб кўрмаган кўринади.

Яшириб қўйилган ҳоким қарорларини бир амаллаб олиб қарасангиз, уларнинг преамбуласида битта асосни - 2024 йил 16 январдаги "Тошкент шаҳри туманларида тажриба тариқасида давлат-хусусий шериклик шартларида намунали маҳалла марказларини қуриш чоралари тўғрисида"ги 25- сонли қарорни кўрасиз.

Овора бўлиб бу қарорни Lex.uz'дан қидириб юрманг. Чунки бу қарор ҳам яшириб қўйилган ёки аввалбошдан ёпиқ кўринишда қабул қилинган.

Кўрдизми? Ҳалқа ёпилди. Дарвоқе, Тошкентда нечта маҳалла бор? Битта маҳаллада иккита, учта "маҳалла маркази қуриш" мумкинми?


⚡️Shoshkent турар-жой мажмуаси 99 % тайёр!

Бизнинг афзалликларимиз:

Қулай муддатли тўлов — 24 ойгача, фоизсиз!
Квадратура — 61 дан 148 м² гача
Тошкентнинг қоқ марказида
Топшириш муддати — 2025 йил, 2-чорак

Ҳозироқ ўз хонадонингизни банд қилинг!

Тўлиқроқ маълумот учун:
📞 +998555009090
📞 +998900090009

Telegram | Сайт | Instagram | Реклама


"Чиқинди қарзлари учун электр тўловини чеклаш қонуни" кучга кирмасдан туриб, ҳар бир туманда инвентаризация текширувлари ўтказилиши керак

Рақобат қўмитаси Наманганда кўрсатилмаган хизматлар учун 18 млрд.сўмлик аҳоли бўйнига илиб юборилган чиқинди тўловларини аниқлаган. Аҳоли бўйнига илиб юбориш схемалари вилоятнинг 10та туманида, 1,1 млн.истеъмолчига нисбатан ишлатилган.

Схема жуда оддий:

Чиқинди ташиш хизмати фалон фалон кунлари маҳаллага келди, дея ойлик ёки чораклик акт тузилади. Ҳокимлар маъмурий босими бўйича маҳалла раисларига актларга қўл қўйдириб олинаверади. Бўлди, қарз аҳоли бўйнига илинаверади.

Бундай вазият битта Наманганда эмас, бутун Ўзбекистонда, айниқса, ерли маҳаллалар жойлашган ҳудудларда авж олган. Чиқинди қарзларини электр тўловига боғлаш қонуни қандай оқибатлар яратиши мумкинлиги ҳақида жуда кўп ёздик. Афсуски, ўзбекистонликлар учун навбатдаги стрессларни яратадиган бу қонун шошилинч ва пала-партиш тарзда аллақачон қуйи палатада қабул қилиб бўлинган.

Рақобат қўмитаси аҳоли эътирозлари бор ёки йўқлигидан қатъий назар чиқинди ташиш хизматлари фаолиятини ёппасига, ҳар бир туманда текшириши керак. Чиқинди хизматларини кўрсатиш тўлиқ шартномавий режимга ўтказилмагунча, жараён тўлиқ рақамлаштирилмагунча "чиқинди" қонуни ишга туширилмаслиги зарур.

Ўзингиз ўйланг, миллионлаб истеъмолчилар билан ҳатто шартномалар ҳам тузилмаган ҳолатда қандай қилиб чиқинди қарзларини электр тўловига боғлаш мумкин? Рақамлаштирмай туриб, биллингни қандай боғлашади?

Эсингиздами, бир вақтлар газчилар аҳоли бўйнига миллион миллион сўмлик қарз ёзиб, ўз ўғирликларини ёпишарди. Худди шунақа ишлар энди чиқинди билан бўлади.


2012 йилдан бери биринчи марта Коррупцияни қабул қилиш индексида Ўзбекистон тўплаган балл пасайди

Transparency International ташкилотининг 2024 йил учун Коррупцияни қабул қилиш индексида 32 балл тўплаб, 180 мамлакат ичида 121- ўринда қолган.

Ўтган йили Ўзбекистон 33 балл тўплаган (0 — коррупция даражаси ўта юқори, 100 — ўта паст).

2012 йилдан 2023 йилгача Ўзбекистоннинг мазкур индексдаги балли фақат ошиб борган, пасаймаган. Тасаввур қилишингиз учун, ислоҳотларга умид берилган янги даврнинг илк 2016 йилида Ўзбекистон 21 балл билан бошлаган ва охирги 7 йилда фақат яхшиланиб борганди. Энди пасайишни, ортга кетишни бошладик. бу рейтинглардаям акс эта бошлаган.

20 last posts shown.