Бургут


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Ҳар доим тинчлик бўлсин.
Маълумот юбориш, таклифлар - @Burgutchat_bot
Реклама - @burgutuz_ads_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Полковник Аюбхон Раҳматуллаев ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган.

Полковник Улуғбек Тошхўжаев ИИВ ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти раҳбари лавозимига тайинланди.

@burgutuzb


Озода Нурсаидованинг клипини суратга олишда актриса қизни автомобил босиб кетди

Бахтсиз ҳодиса 2024 йил кузида рўй берган: клипда суръатга тушаётган вояга етмаган қиз “гелик” русумли автомобилни бошқариб, бошқа бир актриса – Сабрина Жабборовани босиб кетган. Оқибатда ногирон бўлиб қолган Сабрина, оёққа туришига ёрдам сўраганида, фақат қуруқ ваъдалар ва таҳдидларни олганини ёзиб, жамоатчиликка мурожаат қилди.

@burgutuzb


Ўзбекистонга гибрид енгил автомобиллар импорти 21 баробарга қисқарди

2025 йилнинг феврал ойида Ўзбекистонга енгил автомобил импорти қиймат жиҳатдан 3,5 баробарга, миқдор жиҳатдан эса 2,8 баробарга қисқарди. Энг катта камайиш гибрид автомобиллар импортида кузатилган – 21 баробар. Электромобиллар ва бензинли енгил автомобиллар импортидаги қисқариш эса мос равишда 2 баробар ва 2,8 баробар бўлган.

@burgutuzb


Самарқандда 3 та тарихий масжид бузиб ташлангани аниқланди

Бош прокуратура хабарига кўра, ХIХ–ХХ асрларга оид 3 та масжид бузилган, биттаси рухсатсиз таъмирланган. Хусусан:

➖ Каттақўрғондаги «Кушоқ ота» масжиди бузилиши оқибатида 19,6 млрд;

➖ Ургутдаги «Аҳмад Яссавий» ва «Ҳожи Ўринбой» масжидлари бузилиши оқибатида 17 млрд сўм;

➖ Самарқанд туманидаги «Кулба» ёдгорлиги рухсатсиз таъмирланиб, 10,2 млрд сўмлик зарар етказилган.

@burgutuzb


Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўзининг шахсий самолётида «акфачи»лар билан бирга «Пахтакор»нинг «Ал-Ҳилол»га қарши ўйинини томоша қилгани Ар-Риёзга учиб кетибди.

@burgutuzb

14k 0 244 302

Украина Россия ҳудуди бўйлаб энг йирик дронлар ҳужумини амалга оширди

@burgutuzb


Бойсунда юк машинаси уриб кетиши оқибатида 2-синф ўқувчиси вафот этди

7 март куни 8 ёшли қиз мактабдан чиқиб, йўлни кесиб ўтаётганида 33 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги юк машинаси уни уриб кетган. Оқибатда қиз шифохонада вафот этган.

@burgutuzb


Жиззахда опа-сингилларни уриб, қочиб кетган ҳайдовчи қамалди

ЙТҲ 2024 йилнинг 18 ноябрь куни Бахмал туманида содир бўлган. 33 ёшли А.О Cobalt машинасида Ўсмат йўналиши бўйича бошқариб келаётиб, йўлнинг белгиланган жойидан кесиб ўтаётган вояга етмаган пиёдалар 13 ёшли И.М. ва унинг синглиси, 4 ёшли И.К.ларни уриб юбориб, ҳодиса жойидан қочиб кетган. ЙТҲ оқибатда опа-сингиллар турли тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Бахмал туман суди ҳукмига кўра, ҳайдовчи 3 йил муддатга машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, 9,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Ундан ташқари, жабрланувчининг фойдасига 145 млн сўм маънавий ва моддий зарар тўланиши белгиланди.

@burgutuzb


Шаҳрисабз аэропорти вақтинча ёпилади

13 март соат 05:00дан 25 март 05:00 гача Шаҳрисабз аэропорти учиш-қўниш йўлагида капитал таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан ўз фаолиятини вақтинча тўхтатади.

Таъмирдан сўнг аэропорт ўрта масофага мўлжалланган замонавий ATR-72 самолётларини ҳафтасига уч мартагача қабул қилиш имкониятига эга бўлади.

@burgutuzb


Москвага дронлар ҳужум қилиши ортидан Uzbekistan Airways самолёти Внуково аэропортига қўна олмади

Тошкент-Москва йўналишида парвоз қилаётган «Uzbekistan Аirways»га тегишли Boeing 767 самолёти Москвадаги аэропорт ёпиқлиги сабабли, йўналишини ўзгартиришга мажбур бўлди. Натижада самолёт Санкт-Петербургдаги Пулково аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширди.

@burgutuzb


Ўзбекистон терроризм таҳдиди паст бўлган мамлакатлар қаторига кирди

2025 йилги «Глобал терроризм индекси»да Ўзбекистон 90-ўринни эгаллади.

@burgutuzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Яккасарой тумани Юсуф Хос Ҳожиб ва Ракатбоши кўчалари кесишмасида Cobalt йўлни кесиб ўтаётган мактаб ўқувчисини уриб юборди.

@burgutuzb


2025 йилда ўзбекистонликлар қаерга визасиз саёҳат қилишлари мумкин?

@burgutuzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Damas ҳайдовчисига таърифни сиз беринг

@burgutuzb


Қарама-қарши йўналишда, қўшимчасига қизил чироқда ҳаракатланган ушбу автомобилга чизиқни босганлик учун жарима ёзиб беришибди.

Жазо муқаррар бўлмаган, мана шу каби истиснолар билан енгил жазолар берилавераркан, бу каби қоидабузарликлар, ўлим билан тугайдиган ЙТҲлар фақат кўпаяди.

@burgutuzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
АҚШнинг Пенсилвания штатида енгил моторли самолёт қариялар уйи яқинидаги автотураргоҳга қулаб тушди

Самолёт бортида беш киши бўлган ва улар маҳаллий шифохоналарга етказилган. Қурбонлар йўқлиги айтилмоқда.

@burgutuzb


Россияда ҳашаматли уй-жой сотиб олиш бўйича ўзбекистонликлар топ учликка кирди

2024 йилда норезидентлар харид қилган ҳашаматли уй-жойларнинг 15 фоизи Ўзбекистон фуқароларига тўғри келди.

Биринчи ўринда беларуслар — 21%, иккинчи ўринда қозоғистонликлар — 18%.

Чет эл фуқаролари, асосан, Москва ва Санкт-Петербургда ҳашаматли уй-жойлар харид қилган. Жами савдонинг 20% норезидентлар ҳисобига тўғри келмоқда, деб ёзмоқда «Известия».

@burgutuzb


Мирзо Улуғбек тумани, Шаҳриобод кўчасида imzo рекламаси ёпиштирилган Lacetti катта тезликда Matiz билан тўқнашиб кетди. Натижани кўриб турибсиз.

@burgutuzb


Марк Карни Канаданинг янги бош вазири бўлади

Карни овоз бериш якунларига кўра 86 фоиз овоз олди. Канаданинг Либерал партияси янги раҳбари АҚШ билан савдо уруши шароитида Европа ва Осиё билан яқин ҳамкорликка интилмоқда.

@burgutuzb


«Маҳаллий ишлаб чиқарилган» машиналарга ўтиш бошланган кўринади.

@burgutuzb

20 last posts shown.