Forward from: Замбаракнинг ўқи
Юнусободда, Инжобод кўчасида беш талабанинг вафот этишига ис гази сабабчи бўлгани эълон қилинибди бугун. Афсус, минг афсус, олдини олиш мумкин бўлган сабабдан вафот этишибди. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
Ис гази ҳақида кўп ёзганман. Муаммонинг ечими бор - ис гази детектори.
Ис гази кўзга кўринмас ва ҳидсиз бўлгани учун уни одамнинг ўзи пайқаши мушкул. Шунинг учун ривожланган давлатларда уйларга ис гази детектори ўрнатилади.
Канаданинг Альберта провинциясида 2006 йилдан буён янги қурилган уйларда ис гази детектори бўлиши шарт. Детектор уйнинг ҳар бир қаватида (кўп қаватли бўлса) ётоқхоналардан 1 метрдан узоқ бўлмаган жойда шифтга ўрнатилиши керак.
Мабодо уйда ис гази (ёки тутун) тарқалса, детекторлар жуда баланд овозда чийиллаб, ухлаб ётганларни уйғотади ва ўлимдан сақлайди. Бундай қурилма Канадада 50 доллар, Хитойда эса арзонроқ турса керак (Aliexpress'га ҳавола).
Иккита лайфхак:
Биринчидан, детекторни ётоқхона эшигидан ярим—бир метр нарига, корридор шифтига ўрнатинг. Агар ётоқхона эшиги кўчага қараган бўлса, ётоқхона ичига ўрнатинг (батафсил рус тилида).
Иккинчидан, детекторни ўзингиз текшириб кўринг. Масалан, гаражда машинани ўт олдириб. Ёки печь мўрисини очиб туриб. Айниқса, Хитой детекторларини текшириш керак, чунки улар одатда ҳеч қандай сертификациядан ўтмайди.
Уйлар хавфсизлиги
Умуман олганда уйларда истиқомат қилиш хавфсизлигига эътиборни кучайтириш керак. Масалан, янги «участка» қурганингиздан сўнг кимдир келиб текширадими, «приёмка» қиволадими?
Канадада, хусусан Альбертада барча уйлар битганидан сўнг шаҳар ҳокимлиги мутахассислар томонидан текширилади. Уйнинг электр, иситиш, сув, оқава тизимлари кўздан кечирилиб, белгиланган стандартларга мос келсагина, «Уйнинг истиқомат қилишга яроқли» деган хужжат берилади. Фақат шу хужжат бўлсагина уйни сотиш ва унда яшаш мумкин.
Бошқа тарафдан, агар уйларни текширишни йўлга қўйсак, яна коррупцияга дуч келамиз. Мана, «дом»лар ҳам «текширилади», лекин уларнинг сифатини кўриб турибмиз.
Альбертадаги уйлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ишларга мисоллар
Юқорида айтганимдек, уйларнинг ҳар бир қаватида биттадан ис гази детектори бор, жами учта (подвал ва икки тепа қават). Қонун бўйича улар бир-бирига уланган бўлиши шарт. Яъни, подвалда газ чиқса, нафат ўша детектор, балки барча детекторлар бир овоздан баралла жиринглайди. Бундан ташқари, уларнинг ичида батареяси бўлиши керак, свет кетганда ҳам ишлай олиши учун.
Калгаридаги аксарият уйларда гараждан тўғри уйга ўтиш мумкин, гараж ва уй битта бино қилиб қурилган. Гараждаги автомобиль тутун, ёнғин ва ис гази манбаси бўлгани учун уйга ўтиш эшигига алоҳида талаблар қўйилган.
Биринчидан, эшик ўзи ёпиладиган бўлиши шарт. Яъни, уни ушлаб турмасангиз, ўзи ёпилиб қолади.
Иккинчидан, эшик «герметичний» бўлиши, гараждаги тутунни уйга киритмаслиги керак.
Учинчидан, эшик «огнеупорний» бўлиши шарт.
Одатда бундай эшиклар жуда оғир бўлади ва стекловолокнодан қилинади.
Ўзингиз ва яқинларингни эҳтиёт қилинг.
@zambarakning_oqi