Тошкент вилояти судлари | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Тошкент вилояти судларининг расмий канали
Официальный канал Ташкентских областных судов

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ЎТКИР ТЕРГОВ


Сайт I Telegram I


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Оммавий тадбирлар ўтказиш қоидаларини бузган икки нафар ҳуқуқбузар маъмурий жавобгарликка тортилди

Telegram


Биринчи Президент хотирланди

Ислом Каримовнинг давлатимиз мустақилликка эришиши ва тараққиёти йўлидаги хизматлари беқиёс. Ҳар йили 30 январь санаси яқинлашар экан, мамлакат тақдирида буюк из қолдирган, дунё харитасида “Ўзбекистон” деган мамлакат пайдо бўлишига улкан ҳисса қўшиб, ўз онгли ҳаёти ва умрини шу эзгу ишга бағишлаган инсонни хотирлаймиз.

Тошкент вилоят судида бўлиб ўтган маърифий тадбир ҳам ушбу санага бағишланди.
Унда буюк йўлбошчимизнинг иш фаолияти, унинг мустақиллик тарихида тутган ўрни яна бир бор ёдга олинди.

Ўз аждодлари, фидойиларини эъзозлаган халқ ҳамиша ҳурматга сазовор. Бинобарин, Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари бўлган илк кунлардан Ислом Каримовнинг эзгу ишлари давом эттирилишини айтган эди, унинг хотирасини абадийлаштириш бўйича қарорлар қабул қилди, мақбараси барпо этилди. Шунингдек, Биринчи Президентимиз таваллуд топган 30 январь кунини нишонлаш анъанага айланди.
Тадбирда Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолиятига доир ҳужжатли фильм намойиш этилди.


Сайт I Telegram I


Коррупцияга қарши семинар

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Тошкент вилояти бош бошқармасида вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши курашиш ички назорат шўъбаси ҳамда жиноят ишлари бўйича Ўртачирчиқ туман суди ҳамкорлигида семинар бўлиб ўтди. Унда Миллий банкнинг вилоят бошқармаси масъуллари шунингдек ҳудудий бўлимлар ходимлари масофадан иштирок этди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган коррупцияга қарши давлат сиёсати, соҳада қабул қилинаётган қонунчиликнинг мазмун-моҳияти, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик чоралари ва хорижий тажрибага асосан жорий этилаётган янги механизмлар семинарнинг бош мавзуси бўлди.

Жумладан, бу борада жиноят ишлари бўйича Ўртачирчиқ туман суди раиси Саъдулла Аширматов сўзга чиқиб, банклар фаолияти билан боғлиқ коррупцион жиноятлар, уларнинг келиб чиқиш сабабларини ҳаётий мисоллар билан тушунтириб, бу борада тайинланадиган жазо чоралари ҳақида маълумот берди.
Якунда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

Сайт I Telegram I


Forward from: Олий суд | Расмий канал
#қутлов

АДОЛАТПАРВАРЛИК МАҚОМИГА ЭРИШГАН УСТОЗ

Убайдулла Мингбоев Ўзбекистон суд тизимининг йирик арбоби, узоқ йиллик тажрибага эга бўлган судья ва раҳбар, адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш йўлида фидокорона хизмат қилган етук инсон. У кишининг саъй-ҳаракатлари натижасида суд тизимида улкан ислоҳотлар амалга оширилиб, одил судловнинг самарадорлиги ошди, суд ҳокимиятининг мустақиллигини мустаҳкамлаш, судьялар фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасида муҳим қадамлар ташланди.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Газета#

"Оққўрғон овози" газетасининг 2025 йил 24 январь №4-сонида Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Алибек Хаитбоев ва судья Элдор Қурбоновларнинг "Тўловга қобилиятсизликда келишув битими" номли мақоласи эълон қилинди.



Сайт I Telegram I


Тарғибот тадбири

Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидаги 10-сонли умумтаълим мактабида фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро суди судьялари Рустам Шукуров ва Дилдора Бабаевалар томонидан ўқувчилар учун “Ҳуқуқбузарлик тушунчаси ва жавобгарлик” мавзусида амалий дарс машғулоти ўтказилди.


Унда судьялар ўқувчиларга ҳуқуқбузарлик тушунчаси, унга қарши кураш, унинг келиб чиқиш сабаблари, вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар, қонунчиликда белгиланган жавобгарлик, фуқароларнинг конституцион ҳуқуқлари қандай ҳимоя қилиниши ҳақида сўзлаб беришди.

Бундан ташқари, алкоголизм, гиёҳвандлик каби салбий иллатларнинг ёш авлодга таъсири, соғлом турмуш тарзига эга бўлишнинг аҳамияти, энг асосийси, таълим масканида одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилишига йўл қўймаслик тўғрисида ҳам ўқувчиларга зарур тушунтиришлар берилди.


Сайт I Telegram I


Forward from: Азиз Абидов | Олий суд
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар судининг ажрими билан фуқаро А. Эгамбердиевга нисбатан Жиноят кодексининг 122-моддаси (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) 1-қисми билан юритилган жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси (айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асослар) 1-қисми 8-бандига асосан етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланганлиги ва жиноят оқибатлари бартараф этилганлиги cабабли айблилик масаласи ҳал қилинмасдан тугатилди

Telegram


Forward from: Олий суд | Расмий канал
Тошкент вилоят судида оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида йил якунларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Унда дастлаб Тошкент вилоят суди раиси Дилшод Таджибаев томонидан вилоят судининг фуқаролик, жиноят ва иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатлари ҳамда фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) ҳамда туманлараро иқтисодий судлари томонидан ўтган йил давомида одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан биринчи инстанцияда жами 55 минг 376 та иш ва материаллар кўрилган бўлиб, 2023 йилга нисбатан 20,3 фоизга кўпайган. Шунингдек, судларда жами 81 минг 693 та аризалар бўйича суд буйруқлари чиқарилган. Ҳал қилув қарорлари бўйича чиқарилган ишларнинг 88,1 фоиз даъво талаблари қаноатлантирилган.

Жиноят ишлари бўйича судланган жами 8 149 нафар шахсларнинг 2 455 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 2 448 нафарига озодликни чеклаш, 2 126 нафари ахлоқ тузатиш ишлари, 900 нафарига жарима, 22 нафарига мажбурий жамоат ишлари, 8 нафарига муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 1 нафарига умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазо чоралари тайинланган. Кўриб тамомланган ишлар бўйича шахслар тоифаси таҳлил қилинганида, уларнинг 10,5 фоизини аёллар, 3,6 фоизини вояга етмаган шахслар, 5,1 фоизини 60 ёшдан ошганлар, 37,4 фоизини ёшлар, 1,4 фоизини чет эл фуқаролари, 0,4 фоизини фуқаролиги бўлмаган шахсларни ташкил этган.

Брифингда Тошкент вилояти маъмурий суди раиси Азизжон Эрназаров ҳам иштирок этиб, Тошкент вилоят маъмурий суди ва Нурафшон туманлараро маъмурий суди томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар хусусида маълумот берди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram




Forward from: Азиз Абидов | Олий суд
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ҚИЛМИШ-ҚИДИРМИШ

Telegram


Судья ва ёшлар учрашуви

Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманидаги 11-сонли умумтаълим мактабида жиноят ишлари бўйича туман судининг тергов судьяси Дониёр Азимов томонидан “Ҳуқуқбузарлик тушунчаси ва жавобгарлик” мавзусида амалий дарс машғулоти ўтказилди.Унда маърузачи ўқувчиларига ҳуқуқбузарлик тушунчаси, унинг келиб чиқиши, сабаблари, қонунчиликда ҳуқуқбузарлик учун белгиланган жавобгарлик чоралари хусусида маълумот берди.
Шунингдек, асосий қомусимиз саналган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ундаги боб ва моддаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам ўқувчиларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб қайтарди.
Айтиш жоиз, бу каби тадбирлар ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

Сайт I Telegram I


#жиноят_ва_жазо

ЖИНОЯТГА ЕТАКЛАГАН РАШК

Туман марказидаги бир корхонада ишлайдиган Нафиса (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳамкасби Холида билан танишгач, тез орада қалин дугона бўп кетди. Табиийки, бирга ишлагани, яқин дугона экани боис баъзан ўртада оила, фарзандлар ҳақида ҳам гап очиларди. Шундай суҳбатларнинг бирида Холида кутилмаганда “Мен турмуш ўртоғингиз Шаҳриёр акани яхши танийман” деб қолди. Нафиса аввалига бунга унча эътибор бермади, ўзича “бир туманда яшаймиз, таниса танир-да”, деб қўйди.

👉 Батафсил

Telegram


Судья ўқувчилар билан учрашди

Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 23-сонли умумўрта таълим мактабида “Ҳуқуқбузарлик тушунчаси ва жавобгарлик” мавзусида амалий дарс машғулоти ўтказилди.
Унда Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Элдор Қурбонов иштирок этиб, вилоят суди раиси томонидан тасдиқланган тегишли чора-тадбирлар режасига асосан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти каби мавзуларда ўқувчиларга батафсил маълумотлар берди.
Эътиборлиси, учрашув давомида ўқувчилар ҳам фаол иштирок этиб, судьядан ўзларини қизиқтирган суд ҳуқуқ соҳасига оид кўплаб саволларига жавоблар олишди.


Сайт I Telegram I


Келишув битими тузиш: тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар мисолида


Маълумки, иқтисодий судларга иш бўйича тарафлар муайян моддий-ҳуқуқий низо юзасидан мурожаат қилади ва айни шу низо бўйича тарафлар бир-бирларига нисбатан судда ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилади. Мавжуд низо бўйича иқтисодий иш суд томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилиш билан якунланиши ёки тарафлар ўртасида келишувга эришиш муносабати билан ўз ниҳоясига етиши мумкин.

Тадбиркорлик субъектлари учун низоларнинг судлар томонидан қанчалик тез қонуний ва адолатли ҳал этиб берилиши улар учун ҳар томонлама манфаатли ҳисобланиши ҳеч кимга сир эмас.


Батафсил 👈🏻




Сайт I Telegram I


"Интернаука" (Москва) халқаро илмий журналида Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича М.Улуғбек туманлараро судининг судьяси Алишер Камаров ва Тошкент вилояти Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Фируза Азимоваларнинг "Судьялар касбий фаолиятидан ташқари вақтидаги касб этикасига доир халқаро-ҳуқуқий меъёрлар" номли мақоласи эълон қилинди



Сайт I Telegram I


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жиноят ишлари бўйича туман суди, ички ишлар бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари иштирокида суд ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар-машғулоти ўтказилди


Сайт I Telegram I


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
✔️ Олий суд Пленумининг ер билан боғлиқ қарорида малакалашнинг ўзига хос жиҳатлари ва ўхшаш таркибли жиноятлардан фарқлари тушунтирилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд Ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълум қилди.

🟢Хусусан, қарорда Жиноят кодексининг 229-1-моддаси диспозициясида назарда тутилган ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш тушунчасига тариф берилди.

🟢Унга кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда ажратилмаган, шу жумладан, реализация қилинган ер участкасининг чегаралари ваколатли органлар томонидан жойнинг ўзида белгиланмаган, ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатлар берилмаган ҳолда фойдаланишда ифодаланиши, ушбу ҳаракатлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60-моддаси билан маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтдан бошлаб, бир йил мобайнида содир этилиши жиноий жавобгарликка тортишнинг зарурий шарти сифатида кўрсатилди.

🟢Қарорнинг 5-бандида суғориладиган ер участкаларини уларда қурилиш ишларини амалга оширган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ушбу ер майдонларида ҳеч қандай ҳуқуқий асосга эга бўлмасдан қурилиш ишларини амалга оширишда ифодаланиши, жиноят аниқланган пайтдан бошлаб тамом бўлган, деб ҳисобланиши ҳақида раҳбарий тушунтириш берилди.

🟢Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60-моддасида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, ажратилган ер участкасига туташ бўлган ва туташ бўлмаган ер участкаларида қурилиш ишларини амалга ошириш учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, мазкур норма Жиноят кодексининг 229-1-моддаси 2-қисми диспозицияси билан ўхшашдир.

🟢Айтиш керакки, 2024 йил 15 ноябрда қабул қилинган қонунга мувофиқ Жиноят кодексининг 229-4-моддаси 2-қисми “в” банд билан тўлдирилиб, унда жиноятни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этганлик жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида назарда тутилди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Назарий билимлар амалиётда мустаҳкамланади.

Тошкент вилоят судида иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяларининг бўлажак ҳуқуқшунослар билан учрашуви ташкил этилди.


Сайт I Telegram I

19 last posts shown.