Судья ва ёшлар учрашуви
Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманидаги 11-сонли умумтаълим мактабида жиноят ишлари бўйича туман судининг тергов судьяси Дониёр Азимов томонидан “Ҳуқуқбузарлик тушунчаси ва жавобгарлик” мавзусида амалий дарс машғулоти ўтказилди.Унда маърузачи ўқувчиларига ҳуқуқбузарлик тушунчаси, унинг келиб чиқиши, сабаблари, қонунчиликда ҳуқуқбузарлик учун белгиланган жавобгарлик чоралари хусусида маълумот берди.
Шунингдек, асосий қомусимиз саналган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ундаги боб ва моддаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам ўқувчиларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб қайтарди.
Айтиш жоиз, бу каби тадбирлар ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.
Сайт I Telegram I