Бугун Олий суд ва Жиззах вилояти судлари масъуллари навбатдаги сайёр қабулни Ғаллаорол туманида ўтказиб, 62 нафар фуқаро қабул қилинди. 35 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилди, 25 та мурожаат қаноатлантирилди, 2 нафар фуқаронинг аризаси Олий суд томонидан ўрганиш учун қабул қилинди.
12 нафар фуқаро вояга етмаган болалар учун алимент ундириш, 1 нафар фуқаронинг далолатнома ёзувини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда 3 нафар фуқаронинг яшаганлик факти белгилаш ҳақидаги талаблари қаноатлантирилди.
Жумладан, А. Саттарова 1988 йилдан буён Ўзбекистон Республикасида яшаб келиб, узоқ йилдан буён мамлакат фуқаролигини олишни орзу қилиб келган, лекин бу учун зарур ҳужжатларга эга бўлмаган. Бугунги қабул жараёнидаги сайёр суд мажлисида уни яшаганлик факти белгиланди, бу эса А. Саттаровага келгусида Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олишига имконият беради.
Шу билан бирга тақдимнома ва илтимосномалар асосида жазо ўтаётган 6 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган бўлса, 3 нафар фуқаронинг солиқ органи томонидан қўлланилган жаримани бекор қилиш юзасидан аризаси кўриб чиқилиб, мазкур иш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-моддасига асосан ҳаракатдан тугатилди.
Қабулда давомида ишчи гуруҳга 1 нафар фуқаро томонидан ташаккурнома билдирди.
Сайт I
Telegram I
Facebook I
YouTube I
Instagram