Тарғибот тадбири
Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидаги 10-сонли умумтаълим мактабида фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро суди судьялари Рустам Шукуров ва Дилдора Бабаевалар томонидан ўқувчилар учун “Ҳуқуқбузарлик тушунчаси ва жавобгарлик” мавзусида амалий дарс машғулоти ўтказилди.
Унда судьялар ўқувчиларга ҳуқуқбузарлик тушунчаси, унга қарши кураш, унинг келиб чиқиш сабаблари, вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар, қонунчиликда белгиланган жавобгарлик, фуқароларнинг конституцион ҳуқуқлари қандай ҳимоя қилиниши ҳақида сўзлаб беришди.
Бундан ташқари, алкоголизм, гиёҳвандлик каби салбий иллатларнинг ёш авлодга таъсири, соғлом турмуш тарзига эга бўлишнинг аҳамияти, энг асосийси, таълим масканида одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилишига йўл қўймаслик тўғрисида ҳам ўқувчиларга зарур тушунтиришлар берилди.
Сайт I Telegram I