Мукофот муборак!
Давлат раҳбарининг 2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан соҳада очиқлик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган қатор ўзгаришлар жорий этилиб, жумладан, одил судловни амалга оширишда юқори рейтинг кўрсаткичга эга бўлган судьяларни “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирлаш белгиланган эди.
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан 2024 йил якунига кўра одил судловга эришишдаги ижобий натижалари, билими ҳамда юксак маънавий фазилатлари билан касбдошларига ўрнак бўлаётган 18 нафар судья “Ибратли судья” мукофотига лойиқ кўрилди.
Қувонарлиси, бундай эътирофга сазовор бўлганлар орасида Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг раиси Равшан Абдуазимов ҳам бор. Судьялар Олий Кенгаши томонидан видеоконференцалоқа режимида ўтказилган тантанали тадбирда мукофот ўз эгасига тантанали равишда топширилди.
Сайт I Telegram I