Коррупцияга қарши семинар
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Тошкент вилояти бош бошқармасида вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши курашиш ички назорат шўъбаси ҳамда жиноят ишлари бўйича Ўртачирчиқ туман суди ҳамкорлигида семинар бўлиб ўтди. Унда Миллий банкнинг вилоят бошқармаси масъуллари шунингдек ҳудудий бўлимлар ходимлари масофадан иштирок этди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган коррупцияга қарши давлат сиёсати, соҳада қабул қилинаётган қонунчиликнинг мазмун-моҳияти, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик чоралари ва хорижий тажрибага асосан жорий этилаётган янги механизмлар семинарнинг бош мавзуси бўлди.
Жумладан, бу борада жиноят ишлари бўйича Ўртачирчиқ туман суди раиси Саъдулла Аширматов сўзга чиқиб, банклар фаолияти билан боғлиқ коррупцион жиноятлар, уларнинг келиб чиқиш сабабларини ҳаётий мисоллар билан тушунтириб, бу борада тайинланадиган жазо чоралари ҳақида маълумот берди.
Якунда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.
Сайт I Telegram I