MEDIA_NEWS | UYDA QOLING


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Internet olamidagi eng qiziqarli va ommabop foto, video va audiolar

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: platforma.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️ Премьера: БМТ тузилганлигининг 75 йиллигига бағишланган "UN75" онлайн-тадбирда Ўзбекистон Қаҳрамони, шоир Эркин Воҳидовнинг “Инсон қасидаси” саккиз тилда (ўзбек, қозоқ, турк, араб, инглиз, рус, итальян ва тожик тилларида) дунёнинг машҳур санъаткорлари томонидан ижро этилди.
@platformauzb


Forward from: Шунақа гаплар... | Shunaqa gaplar...
Ота-оналар мажлиси - кириш бепул, аммо чиқиш пулли бўлган жаҳондаги камдан-кам йиғинлардан биридир.

Таржима

© Мавлон Марасулов

Каналга ўтиш:


👉 @Shunaqangi_gaplar


Forward from: Xayrulla HAMIDOV ijodi /official
Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан шундай деганлари ривоят қилинади:

«Устозим Ҳаммоднинг ҳурмати унинг уйи томонга оёғимни узатмаганман. Ҳолбуки, унинг уйи билан менинг уйим орасида еттита кўча бор эди.

Ҳаммод вафот этганидан сўнг қачон намоз ўқисам, ҳар сафар, албатта, ота-онамга қўшиб, унга ҳам Аллоҳдан мағфират сўраганман. Нафақат у, балки кимдан нимадир ўрганган бўлсам ёки кимдир нимадир ўргатган бўлса, ўша кишилар учун ҳам ҳар доим Аллоҳдан мағфират сўраганман».

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot


Forward from: Одамлар Орасида
Дадам кутилмаганда бизни ташлаб кетдилар. Ҳали кўп яшайдилар, деган фикр бор эди. Бирдан йўқотиб қўйишимни ўйлаб ҳам кўрмаган эканман. Билсам, дадам учун ўйлаб қўйган кўп ишни тезлатар эдим. Яна кўп ҳурсанд қилишга улгуриб қолар эдим. Суҳбатларини кўпроқ олиб қолган бўлар эдим..

Билсам, кўпроқ ёнларида бўлиб, бағриларига кирар эдим.

Доим келсам, бағриларига босиб, ёш боладай юзларимдан ўпардилар. Ҳалигача эркалатар эдилар. Сизлаб гапирардилар. Мен билан ғурурланишларини кўп гапирардилар.

Таъзияга келганларни кўпчилиги "даданг доим сен билан мақтанарди" деди.

Дадамни ўртоқларини кўрсам, дод деб бақиргим келяпти.

Ишонолмаяпман..

Энди 60 га киргандилар. 2 мартагина пенсия олгандилар. "Мени пенсиям баракали" деб мақтанардилар.

Невараларини доим ҳурсанд қилар эдилар. Эринмасдан чўмилгани, айлантиргани олиб борардилар.

Яқинларидан доим хабар олиб турар эдилар. Таъзияга келганларнинг кўпчилигидан шу яқин кунларда хабар олган эканлар. Доим хабар олиб турар эканлар. Қачон, қандай улгурардилар, билмайман. Вақтлари баракали эди.

Бизни бирор марта урмаганлар, сўкмаганлар. Дадамнинг оғзиларидан шу ёшимгача сўкиниш сўз эшитмаганман.

Ҳаммага яхшилик тилардилар. Биров бир нарса олса, ғайирлик қилмасдилар, ҳурсанд бўлардилар.

Қизим кечадан бери "бобом қанилар?" деяпти.... Нима дейишимни билмаяпман...

Яхши кайфиятда кун ўтказиб, аям билан ҳазил қилиб, кўтаринки кайфиятда гаплашиб, уйқуга ётиб, уйғонмадилар..

Уйғониб, Тошкентга, бизникига келмоқчи эдилар.. Ҳовлимни тартибга солиб бермоқчи эдилар..

Ҳозиргача ҳар куни эрталаб югуришга чиқардилар. Мендан тез югурардилар. Биз тенгилардан кучлари кўп эди. Бирга югуришга чиқадиган амаким айтиб бердилар: югуришга чиқиб, қўлларини дуога очиб 2 километр югуриб боргунча дуо қилар эканлар. Етиб бориб, қўлларини юзларига тортиб, яна қайтгунларича бизни дуо қилар эканлар.

Энди, дадамнинг дуоларисиз қолдим..

Дадам энди йўқлар.. Кўнглимни ҳотиржамлиги йўқ. Ҳамма нарсани дадамга ишонардим. Онамни, сингилларимни, опоқидадамни..

Уйда дардимни чиқара олмаяпман. Ҳаммани аҳволи шундоқ ҳам оғир. Уларга далда бўлишим шарт.. Аммо, ўзим дўконга чиқиш баҳонасида кўчага чиқиб, машинада ўкириб йиғлаяпман....

Ота-онаси ҳаёт бўлганлар - қадрига етинглар! Улар учун қилган режаларингизни тезлаштиринг, меникидай армон бўлиб қолмасин!

Ота-онаси оламдан ўтганлар - отангизнинг, онангизнинг жойлари Фирдавс жаннатларида бўлсин! Гуноҳларини Аллоҳ мағфират қилсин!

Дадамни ҳам Аллоҳ мағфират қилсин! Фирдавс жаннатларидан жой берсин! Қабр азобидан сақласин! Биздан рози бўлиб кетган бўлсинлар..

Инсон фарзандига отасининг, онасининг муздек пешонасини силаб йиғлаш бевақт насиб этмасин! Узоқ умр кўриб, қариб, мункиллаб қолганларида ҳам уйингизни тўлдириб ўтирсинлар...

Дадам мени бир олам армонда қолдириб кетдилар..

Мени ҳолим сизга ибрат бўлсин. Соппа-соғ дадамни бир кунда йўқотдим.. Сизларда армон қолмасин, ота-онангиз ёнига шошилинг..

Дилшод Одилов


Каналга уланиш учун линк👇
👉 @odamlar_orasida_dastur

https://fb.com/odamlarorasidadasturi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Haziniy
JAHONI BEVAFO

✅ MEDIA_NEWS KANALIGA A'ZO BO'LING👇
@medianewsuz


Forward from: Kanallani Dodasi | Расмий канал
Қурбон хайитингиз муборак бўлсин ! 😊👇👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEFs2p67cjyezXQ5mg


Forward from: UZBEK VIDEO CHANNEL
#ОНАМГА_20_МИНГ😔😔😔

#Мардикор

Ҳовлида озгина иш бор эди, вақт тополмай мардикор олиб келадиган бўлдим. Улар тўпланадиган жойга бориб машинани тўхтатгандим, 20-30 таси бирдан ёпирилди.

Кунига саксон мингдан чиқаман, нима иш бўлсаям қилавераман, деди бир йигит.
Унинг кўзларидаги қандайдир мунг мени фақат шу йигитни олиб кетишга ундади.

Одамзот қизиқ, ўзи 100 мингларни чамалаб келаётган эдим. Шундай бўлса-да, тортишдим:
— 60 минг бераман, гап тамом.

У бир муддат жим турди-ю машинага ўтирди.
Уйга келиб кийимларини алмаштирди-да, ишни бошлади.

Ярим соатлар ўтгач бонкада совуқ чой олиб, унинг кийимлари ёнига қўяётганимда бир ёзув дафтарчасига кўзим тушди.

Ҳуснихатнинг чиройлилиги эътиборимни тортди. Унда "20.07.20. Ишим яхши бўлса, ойимга 20 минг, синглимга 20 минг, уйга 20 минг, майда-чуйдага 20 минг деб" ёзилган.

Лекин негадир “уйга 20 минг” деган ёзув устига чизиқ тортилган.😳

Демак, бу кела келгунча мендан оладиган пулини ҳисоб-китоб қилган. 60 мингга кўнмаса, ишсиз қолишини ўйлаб, айтганимга рози бўлган. Кейин оладиган пулининг уйга ишлатадиган қисмини ўчирган.

Одамлар бор, жарақ-жарақ пул топади, аммо синглиси ё опаси тугул туққан онасини ҳам бир йўқламайди.

Акалик, укалик, фарзандлик бурчини унутиб қўйган баъзилар эса давраларда ҳеч кимга гап бермайди, лекин суриштирсанг нечта ака-укаси борлигини ҳам эсидан чиқарган бўлади.

Шулар ҳақида ўйларканман, ҳалол меҳнати билан топадиган пули арзимас бўлса ҳам оқибатни унутмаган мардикор йигитга тан бердим.

Тан бериш билан қорин тўярмиди?

Ишни тугатгач, укамизга жуда яхши ишладингиз, ҳовлимни гулдай қилиб қўйдингиз, раҳмат, деб икки ҳисса пул бердим. У аввал унамади.

Энди фақат сизни опкеламан, қўлингиз гул экан, деганимдан сўнг рози бўлди, чеҳрасидаги мунг тарқагандай бўлди. Ва дуо қилди.

Қалби соф, ҳалол, содда одамларнинг бундай дуоларидан кейин яйраб яшайсан...

Мақсуд Жонихонов 👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEC3FZ6kdZ99w4BwBg


Forward from: Alimoff
Фаластинлик ушбу йигит, ҳар кеча қари онаси коронавирусдан даволанаётган касалхона деразасига чиқиб ўтириб оларди. Умидли нигоҳлари билан онасининг соғайиб кетишини илтижо қиларди. Яқинда унинг онаси вафот этди... Бу хавфли касаллик сабаб инсонлар яқинларининг ёнида туриб видолаша ҳам олмайди дўстлар... Оналаримизни асрайлик...

Каналга уланиш 👉@nurbekalimov


Forward from: Шунақа гаплар... | Shunaqa gaplar...
#Такрор
4 ёшингда муваффақият - иштонингни ҳўллаб қўймаслигинг.
8 ёшингда муваффақият - уйингни мустақил топиб кела олишинг.
12 ёшингда муваффақият - атрофингда дўстларинг бўлиши.
18 ёшингда муваффақият - машина ҳайдашга гувоҳноманг бўлиши.
23 ёшингда муваффақият - олийгоҳни битиришинг.
25 ёшингда муваффақият - иш топа олишинг.
28 ёшингда муваффақият - ўзингга муносиб киши ёки аёл билан турмуш қуришинг.
30 ёшингда муваффақият - фарзандли бўлишинг.
35 ёшингда муваффақият - мол-дунёга эга бўлишинг.
45 ёшингда муваффақият - кўринишинг, ёшлигинг ва ғайратингни сақлай олишинг.
50 ёшингда муваффақият - фарзандларинг мевасини кўра бошлашинг.
55 ёшингда муваффақият - эр-хотинлик мажбуриятларини адо этишга қодир бўлишинг.
60 ёшингда муваффақият - машина ҳайдаш гувоҳномангдан фойдалана олишинг.
65 ёшингда муваффақият - хасталикларсиз ҳаёт кечиришинг.
70 ёшингда муваффақият - бошқага боқиманда эмаслигингни ҳис қилишинг.
75 ёшингда муваффақият - атрофингда дўстларинг (тирик) бўлиши.
80 ёшингда муваффақият - уйингни мустақил топиб кела олишинг.
85 ёшингда муваффақият - иштонингни ҳўллаб қўймаслигинг.

Буларни ўқиб қуйидаги ояти карима ёдимга тушди:

"Аллоҳ сизни заифликда яратган, сўнгра заифликдан кейин қувватли қилган, сўнгра қувватдан кейин яна заифлик ва қарилик ориз қилган зотдир. У хоҳлаганини яратур. У ўта илмли ва ўта қудратлидир".
("Рум" сураси, 54-оят).

© Мубашшир Аҳмад

🖌 Шунақа Гаплар канали👇


https://telegram.me/joinchat/AAAAAE-cyRWnBoTvAYxaFw


Forward from: Даврон Файзиев
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аллоҳ раҳмат қилсин...

https://t.me/Davron_Fayziev


Forward from: Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
Биз сизлар қадрли бўлган пайтларингизни кўзда ёш билан эслаймиз... 😢


Каналга уланиш — @bankers_uz


Diqqat aksiya 😱😱😱

🔵Tonirovka
Nexia 1,2,3, lasetti, cobalt malibu: 150min

Matiz, spark: 80min

100ta odam 20% skidka
200ta odam 30% skidka
300ta odam 40% skidka
400ta odam 50% skidka

Gruppamizga odam qo'shing va chegirmalarga ega bo'ling
(Aktiv akkaut bo'lishi shart)

@tonirovkacenter
@tonirovkacenter
@tonirovkacenter

Admin @tonirvchik


https://t.me/joinchat/L4lLSRX40bs_5EWWBV51nw


Forward from: Шунақа гаплар... | Shunaqa gaplar...
#Эски_гап

- Агар европа бизга чегарасини очса нима қиласан?
- Дарахтга чиқиб оламан.
- Нимага?
- У ёққа кетаётганларнинг оёғи остида қолиб кетмаслик учун.
- Биз чегарани очиб қўйсак нима қиласан?
- Дарахтга чиқиб оламан.
- Нима учун?
-У ёқдан келадиган аҳмоқни биринчи бўлиб кўриш учун.

© Ухлатил Ғоний

🖌 Шунақа Гаплар канали👇


https://telegram.me/joinchat/AAAAAE-cyRWnBoTvAYxaFw


Forward from: Zafarbek Solijonov
Янги челледж бошланибди. Хафа бўлиш йўқ. Ҳазилда энди бу. Карантиндан одам зерикди. Ўзларингиз гапирган ва гапирмаган гаплар😁

- Кимсиз?
- Актам Ҳайитовман!
- Бирор нарса денгчи?
- Кўп гўшт еворяпмиз!

- Кимсиз?
- Улуғбек Иноятовман!
- Бирор нарса денгчи?
- Тошкентда 2.5 миллионга 5 киши бир ой яшай олади!

- Кимсиз?
- Шуҳрат Ғаниевман!
- Бирор нарса денгчи?
- Аҳ хорами ўлгур, таниме қолдингми?

- Кимсиз?
- Экопартия!
- Бирор нарса денгчи?
- АЭС қурилиши тарафдоримиз!

- Кимсиз?
- Зам. ҳоким!
- Бирор нарса денгчи?
- Ўзбемисан ў?!

- Кимсиз?
- Шуҳрат Абдураҳмонов!
- Бирор нарса денгчи?
- Қопда пул апкелдим!

- Кимсиз?
- Зойир Мирзаев!
- Бирор нарса денгчи?
- Ариққа туш!

- Кимсиз?
- Жаҳонгир Ортиқхўжаев!
- Бирор нарса денгчи?
- Любая бизнес хараша!

- Кимсиз?
- Ботир Хўжаевман!
- Бирор нарса денгчи?
- Инфляция бизда юқоримас. Юқори лекин Венесуэладекмас.

- Кимсиз?
- ...
- Ало! Омбудсманмасмисиз?
- ...
- Улуғбек ака?
- (тут-тут-тут-тут-...)

Каналга уланинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEhoco-Mv-zGiqnTUA


Forward from: Xushnudbek.uz
MASJIDLAR RO'YXATI - muslim.uz.pdf
986.2Kb
⚡️8 июндан очиладиган масжидлар рўйхати

Ўзбекистон мусулмонлар идораси 8 июнь, душанба кунидан бошлаб фақат «яшил» ҳудудларда ўз фаолиятини бошлайдиган масжидлар рўйхатини эълон қилди.

«Қолган «сариқ» ва «қизил» ҳудудларда «яшил» ҳудудга ўтгунга қадар масжидлар фаолияти вақтинча тўхтатилган бўлиб, бир оз сабр қилсак, ушбу касаллик хавфи камайса, у ерларда ҳам масжидлар фаолиятига рухсат этилади, инша Аллоҳ», - дейилади идора хабарида.


👉 @xushnudbek 👈


Forward from: Times.uz
🕌 «Яшил» ҳудудлардаги масжидларда ибодатларни ташкил этиш бўйича талаблар белгиланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан баёнот эълон қилди.

❗️Республика махсус комиссияси томонидан туман-шаҳар кесимида “яшил” ҳудуд сифатида тоифага ажратилган минтақалардаги масжидларда 2020 йил 8 июнь, душанба куни бомдод намозидан бошлаб, кунлик беш вақт фарз намозлари ижтимоий масофаланишни сақлаган ҳолда (1,5-2 метр) адо этилади.

📌 Масжидларда ибодатларни ташкил этиш бўйича қуйидаги талаблар белгиланди:

🧴 масжиднинг кириш жойини дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, бирламчи дезинфекциялаш воситалари билан таъминлаш;

😷 ҳар бир намозхон тиббий ниқобда бўлиши, масжидга киришда қўлларини дезинфекциялаш воситасидан фойдаланиши;

🌡 масжидга ташриф буюрган ҳар бир шахснинг касаллик аломатларини текшириш, тана ҳарорати 37ºС ва ундан юқори бўлган ҳолатда фуқароларни алоҳидалаш ва 103 телефон рақами орқали тез тиббий ёрдамга хабар бериш;

🚿 таҳоратхонадан фақат зарур шароитлар яратилган (бир марталик сочиқ-салфетка, антисептик воситалар, суюқ совинлар билан таъминлаш, қисқа муддатларда дезинфекция қилиш), ижтимоий масофаланиш сақланган ҳолларда фойдаланиш;

🚫 масжидда қўл бериб ёки қучоқлашиб саломлашиш тақиқланиши;

🚧 масжид бинолари ва ҳудудини ҳар куни дезинфекция қилиш, хоналарни шамоллатиш;

🛒 масжид ҳудудида ҳар қандай кўринишдаги савдо-сотиқни ташкил этмаслик, ҳадя ва совғалар тарқатмаслик;

❌ расман рухсат берилгунга қадар жума намозлари ташкил этилмайди;

🔎 масжид ходимлари ва кўнгилли намозхонлардан ёрдамчи гуруҳлар тузилиб, улар томонидан масжид ҳудудида карантин талабларига риоя этилишини назорат қилиш;

📝 масжидлар фаолияти жойлардаги Санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари талабларига мувофиқ ташкил этилишини таъминлаш каби тавсиялар жорий этилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


Forward from: davletovuz
❗️Республика олий таълим муассасаларига кириш учун абитуриентлар амалдаги муддатда 15 июндан 15 июлгача (шу куни ҳам):

👉Ягона интерактив давлат хизматлари портали;

👉 Давлат тест марказининг расмий веб-сайти;

👉 Давлат хизматлари марказлари орқали онлайн рўйхатдан ўтказилади.

Бунда абитуриентларга уйдан чиқмаган ҳолда мобиль телефон (компьютер) ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.

Олий таълим муассасаларига қабул кўрсаткичлари таълим йўналишлари ва ўқитиш тили кесимида ДТМ ҳамда муайян олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Forward from: Xushnudbek.uz
⚡️ Жорий йилда тест синовлари 2 та фандан бўлади

Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев бошчилигида ўтган брифингда маълум қилинди.

Унга кўра, жорий йилда истисно равишда 3та мажбурий фанлардан (она тили, Ўзбекистон тарихи ва математика) тест бўлмайди.

Фақат 2та мутахассислик фанидан тест олинади.

Шунда баллар қуйидагича белгиланади:

1-блок - 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл тўплаш мумкин.

2-блок - 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл берилади.

Жорий йил тест синовларида худди ўтган йилгидек максимал 189 балл тўплаш мумкин.

Тест саволларини ишлаш ва жавобларни белгилаш учун жами 3 соат вақт берилади.


👉 @xushnudbek 👈


Forward from: UZBEK VIDEO CHANNEL
Соғинганлар борми шу пайтни? ☺️👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEC3FZ6kdZ99w4BwBg



20 last posts shown.

27

subscribers
Channel statistics