Times.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Нима? Қачон? Қаерда? Барчаси энди Times.uz’да


Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: Saida Mirziyoyeva
Хоразмда юз берган фожиа жамиятда кескин муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу ҳолат қонунчилигимизда жиддий муаммолар борлиги ва ушбу бўшлиқдан жирканч шахслар фойдаланиб қолаётганини кўрсатмоқда. Воқеа иштирокчилари орасида ҳуқуқ идораси вакиллари ҳам борлиги эса ниҳоятда хавотирлидир.

Бош прокуратурадан мазкур ҳолатга алоҳида эътибор қаратиб, синчиклаб ўрганишни ва ҳуқуқий баҳо беришни сўрайман.

Биз мавжуд қонунчиликни қайта кўриб чиқиб, такомиллаштириш, турли “лазейка”ларни ёпиш, оилавий зўравонлик бўйича қонунни қабул қилишни тезлаштиришимиз зарур. Мазкур қонун лойиҳаси аёллар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган.


Хоразмда қизлар билан жинсий алоқа қилган мансабдорларга нисбатан чиқарилган суд қарорига ҳуқуқий баҳо берилади

Олий суд меҳрибонлик уйидаги вояга етмаган қизлар билан жинсий алоқада бўлган амалдорлар иши юзасидан протест ёки шикоят олмаганини маълум қилди.

6.6k 0 17 39 44

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
«Машинамда жойнамоз топилгани учун бир ярим ой ҳисоб берганман» — Юлдуз Усмонова

8.2k 1 56 27 141

Адлия вазирлининг муносабат билдиришича, Адлия бошқармаси раҳбарининг ушбу жиноий ҳаракати ҳақида вазирликка маълум бўлган вақтидаёқ у лавозимидан озод этилган

8.5k 0 13 14 12

❗️«Педофилларга нисбатан кимёвий кастрация жазосини қўллаш юзасидан қонунчиликга ўзгартириш киритиш вақти келди» – Комил Алламжонов.

8.4k 0 33 12 121

Forward from: Shahnoza Soatova blogi
Расмий муносабат

Адлия вазирлиги тизимида ишлаётган ходимларнинг, хусусан, раҳбарларнинг давлат хизматчиси обрўсига путур етказиши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракат содир этишдан тийилиши, уларни жамият ўрнатилган ахлоқ нормаларига риоя қилиши юзасидан мунтазам чоралар кўриб боради. Шу билан бирга, кўп минг сонли ходимларнинг ҳар бирини ишдан ташқари вақтда одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш имконияти чекланган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда қайд этилган вазирлик ҳудудий бошқармаси раҳбарининг на қонунларга, на ахлоқ ва қадриятларга мос келмайдиган ҳаракатлари бизни чуқур ларзага солди. Ушбу жиноий ҳаракат ҳақидаги бизга маълум бўлган вақтидаёқ у лавозимидан озод этилган. Унга нисбатан тегишли суд ҳукми чиқарилиб, жиноий жавобгарликка тортилган.

Қонунчиликка кўра судлар ўз фаолиятини давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларидан мустақил равишда олиб боради, ўз ҳукм-қарорларини мустақил равишда чиқаради. Шу сабабли Адлия вазирлиги собиқ ходимга нисбатан суд ҳукмини шарҳлаш ваколатига эга эмас.

Такидлаш жоизки, яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан аёллар ҳамда вояга етмаганларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиришлар тўплами, кенг жамоатчилик вакиллари билан бамаслаҳат, маромига етказилган ҳолда қабул қилинди.

Ушбу ўзгартиришларга асосан, жинсий жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан жавобгарлик янада кучайтирилмоқда, мазкур шахслар учун жазо тайинлашни енгиллаштирувчи ҳолатлар, шу жумладан, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилишни қўллаш тақиқланмоқда.

Мазкур қонун ҳозирда Сенатда кўриб чиқиш учун тайёрланмоқда.

Адлия вазирлиги жамиятда хотин-қизлар, хусусан, вояга етмаган ва имконияти чекланганларни ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан барча фаоллар билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маьлум қилади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Бугундан ҳаракатнинг максимал тезлиги 70 кмдан 60 кмга туширилди

Мазкур чеклов Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар ва туманлар марказларида амал қилади.

9.4k 0 81 10 10

Андижонда сохта 20 млн сўмни ҳақиқий 7 млнга пуллаётган шахслар ушланди

Келтирилишича, 5 нафар шахс тез фурсатларда бойиб кетишни кўзлаб, бу ишга қўл уришган.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️ДХХ тезкор тадбир ўтказди

4 минг дона “Трамадол” гиёҳвандлик воситаси ва қарийб 10 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.


Forward from: Boburnama
Xonzoda begim Umar Shayx Mirzo va Qutlug‘ Nigor xonimning qizi, Zahiriddin Muhammad Bobur Mirzoning opasi, Muhammad Shayboniyxonning ayoli bo‘lgan.

U 1478-yilda Andijonda tug‘ilgan.
Tarixiy manbalarning shohidlik berishicha, Xonzoda begim did-farosatli, o‘tkir zehnli va aql-zakovat sohibasi bo‘lgan.

Xonzoda begim Boburshoh va uning taxt vorisi Humoyun shoh saroyida maslahatchi vazifasini bajargan.

Illyustratsiyada Xonzoda begimning 13 yoshligi tasvirlangan.

___

Khanzada Begum, the daughter of Umar Shaikh Mirza and Kutlug Nigar Khanum, was the sister of Zahiriddin Muhammad Babur Mirza and was the wife of Muhammad Sheibanikhan.

She was born in Andijan in 1478.
According to historical data, Khanzada Begum was the owner of good taste, sharp mind and ingenuity.

She served as an adviser to the court of Babur and his son Humayun, heir to the throne.

In the illustration, Khanzada Begum is depicted at the age of 13.

____

Ханзада-бегим – дочь Омар Шейха Мирзы и госпожи Кутлуг Нигар Ханум, являлась сестрой Захириддина Мухаммада Бабура Мирзы и была супругой Мухаммада Шейбанихана.

Родилась в Андижане в 1478 году.
Согласно историческим данным, Ханзада-бегим была обладательницей хорошего вкуса, острого ума и смекалки.

Она служила советником при дворе Бабуршаха и его сына Хумаюна — наследника престола.

На иллюстрации Ханзада-бегим изображена в возрасте 13 лет.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Шавкат Мирзиёев Нукусда сумалак пишираётган аёллар билан учрашиб сумалак ковлади

Кеча президент Шавкат Мирзиёев Нукусдаги Алтин жағис маҳалласида бўлганида, сумалак пишираётган аёллар билан учрашиб, улар билан суҳбатлашди.


⚡️Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштира олмай қолган фуқаролар жарима тўлайдими?

Бугун – 2023 йил 31 март куни эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштиришнинг сўнгги куни.

Яъни жорий йил 1 апрелдан бошлаб 2010 йилгача берилган эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ЎзАга маълум қилишича:
  
➖ Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришга мурожаат қилганда ёки белгиланган муддатларда алмаштирилмасдан кейин алмаштиришга мурожаат қилганда маъмурий жазо қўлланилмайди.  
Фақат автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини бермайди, яъни муддати ўтган ёки белгиланган муддатларда алмаштирилмаган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан автомобиль бошқарган шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси билан "ҳужжатсиз бошқариш" сифатида маъмурий баённома расмийлаштирилади.  


Yandex Eats Ўзбекистон бозорига кириб келишидан икки кун олдин чоп этилган “Қозоғистон платформа иқтисодиёти компанияларидаги ижтимоий ва меҳнат зиддиятлари” тадқиқоти эълон қилинди ва унда ушбу тизим ходимларининг ижтимоий-ҳуқуқий масалалари кўтарилган.

Унда фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми, ижтимоий стандартлари йўқлиги, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қила олмаслик оқибатида уларда салбий ҳиссиётлар юзага келаётгани таъкидланган.


Forward from: GREENWICH
Ipoteka asosida xonadon xarid qilish istagidamisiz? 🤔

Golden House ajoyib yechim taklif qiladi!

Ipoteka asosida 2 xonali xonadonni oyiga 5 million so'mdan boshlab to'lab, xarid qilishni taklif qilamiz! Qiziqarli, shunday emasmi? Bu variant yosh oila uchun juda mos keladi. Bunday xonadonlarni sotib olayotganda sizning dastlabki to'lovingiz 30% ni tashkil qiladi.

😉 Imkoniyatingizni qo'ldan boy bermang. Orzuingizdagi xonadonga ega bo'ling!

Batafsil

📞 998781130297
🌐 gh.uz| Telegram
📍 Savdo ofisi


Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

Қорақалпоғистон Республикасига бир кунлик ташрифини амалга оширган президент Шавкат Мирзиёев бугун Хоразм вилоятига борди. Давлат раҳбарининг кун тартиби вилоят ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтаётган йиғилишдан бошланди.


Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қорақалпоғистондан Хоразм вилоятига келди.


Ўзгидромет 2−4 апрель кунлари Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида ҳамда тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди. Жойларда шамол кучайиб, шимолда ва чўл ҳудудларда чанг-тўзон кузатилиши ҳам мумкин.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ДХХ Фарғона водийсида 1,1 млрд сўмлик 1,5 кг олтин қуймаларининг ноқонуний сотувига чек қўйди

Қўлга олинганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.


Президент Шавкат Мирзиёев Нукусдаги ташрифи чоғида ўқитувчи Куанишбай Сеитназаров хонадонида меҳмон бўлиб, оила аъзолари билан ифторлик қилди.


Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Кегейли туманида Қорақалпоғистонни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш масалалари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказилди

20 last posts shown.