Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Economics


Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.
Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
+998977553333
Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Economics
Statistics
Posts filter


“Madad Invest Bank” акциядорлик тижорат банки ("mybank") 150 млрд сўмлик қўшимча акциялар чиқарди ва бу орқали банк устав капиталини 500 млрд сўмгача оширди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1983

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


АҚШнинг хусусий кредит фондларини бошқарувчи “Accial Capital” компанияси Alif'га 20 млн доллар қарз ажратди. Маблағлар “Nasiya” хизматининг имкониятларини кенгайтириш, унинг бозордаги мавқеини мустаҳкамлаш ва Ўзбекистонда молиявий оммабопликни тарғиб қилишга йўналтирилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1978

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Ipoteka Retail иловаси орқали коммунал тўловларни амалга ошириш имконияти яратилди

2025 йил 6 январдан бошлаб, Ипотека банк кассалари орқали коммунал тўловлар қабул қилинмайди. Филиал ходимлари мижозларга Ipoteka Retail иловасидан фойдаланиш ва биринчи тўловни муваффақиятли амалга оширишга ёрдам беришади (реклама).

Батафсил: https://bankers.uz/news/1980

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида тижорат банки ходими 6 нафар фуқаронинг карталарини ўзининг мобил иловасига улаб олган ҳолда, жами 80 млн сўм маблағни онлайн қиморга тикиб юборган. Тергов жараёнида маълум бўлишича, у қиморда ютиб, мазкур пулларни қайтариб қўйишни режалаштирган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1979

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
💥Santa Claus Паркига хуш келибсиз!

Орзулар рўёбга чиқадиган сеҳрли дунёга саёҳат қилинг!❄️
Бу ерда сиз Финляндиядан келган ҳақиқий 🤭Санта Клаус билан учрашасиз!
Ажойиб муҳит ва ҳаяжонли томошалар болаларга байрам шукуҳини беради!🚩

Паркда сиз янги йил совғалари 🎁 ва Лапландия сувенирларини☃️харид қилишингиз мумкин!🎄

Ташриф буюринг ва ажойиб Лапландия муҳитини ҳис этинг!🏠

Кириш чипта нархи - 125 000 сўм.

Тўлиқ маълумот учун:
📞 | +998 504 000 777
📱 | @park_santaclaus

Реклама


Тадбирда Ўзбекистоннинг машҳур ёзувчи ва шоирлари, журналистлар, китобхонлар ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этди. Иштирокчилар банкнинг бу йўналишдаги ташаббусларини эътироф этди, шунингдек, китобхонликни янада ривожлантириш бўйича лойиҳаларни муҳокама қилдилар.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1975

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Хусусан, банкда маълум миқдордан кўп суммада омонат очган ёки халқаро пул ўтказмаларини амалга оширган мижозларга бепул банк карталари тақдим этилади. Шунингдек, банкоматлар орқали Ипотека банк карталарини бепул тўлдириш ва бошқа қатор бепул хизматлар жорий қилинди (реклама).

Батафсил: https://bankers.uz/news/1974

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


❗️2 январь куни ҳам дам олиш куни бўлади

Президент қарорига кўра, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди. 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – қўшимча дам олиш куни бўлади.

Шу тариқа, 5 кунлик иш ҳафтасидагилар янги йил муносабати билан 2024 йилнинг 28 декабридан 2025 йилнинг 2 январь кунигача — 6 кун дам оладилар.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Давр банк қўшимча акциялар чиқариш ҳисобига ўз устав капиталини 500 млрд сўмга етказганини маълум қилди. Банк устав капитали 2025 йил 1 январдан кучга кирадиган янги минимал талабга жавоб беради.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1972

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Муаммоли кредитларнинг жами кредит портфелидаги улуши деярли ўзгаришсиз — 4,3 фоиз даражасида қолган. NPL ҳажмининг ўсишига Ўзмиллийбанк, Мадад Инвест банк ва Капиталбанкларда муаммоли кредитларнинг нисбатан кўпроқ ошгани сабаб бўлган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1971

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Жорий йил бошидан АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси қарийб 562,23 сўмга ёки 4,56 фоизга ошди. Таққослаш учун, 2023 йилда миллий валютамиз долларга нисбатан 1113,31 сўмга ёки 10,99 фоизга қадрсизланган эди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1970

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Трастбанкда факторинг хизмати йўлга қўйилди

Бугунги кунда Трастбанкда 90 кунгача бўлган муддатга миллий валютада очиқ ва ёпиқ турдаги факторинг хизматлари кўрсатилмоқда. Ушбу хизмат шартнома шартлари ва муддатларига кўра 2% дан 10% гача дисконт тўлаш шарти билан амалга оширилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1969

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Келишув доирасида 3 йил муддатга қиймати 60 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилиши кўзланмоқда. Ушбу ҳамкорлик орқали банк энергетика соҳасини молиявий қўллаб-қувватловчи энг йирик маҳаллий хусусий банкка айланди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1966

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


TBC Group вакили Оливер Хьюз Президент билан учрашувда шахсга доир маълумотлар ҳамда банк маълумотларини Cloud’да сақлашга рухсат бериш бўйича таклиф берди. Президент бу масала жиддий эканлигини айтиб, мутасаддиларга масалани ўрганиб кўриш бўйича топшириқ берди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1964

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Филиал омонатлар, кредитлар, электрон хизматлар ва замонавий молиявий ечимлар орқали маҳаллий аҳоли ва тадбиркорларга хизмат кўрсатади. Ҳудуддаги иқтисодий салоҳиятдан келиб чиқиб, Ғиждувонда банк филиалининг очилиши янги иш ўринлари яратилиши ва тадбиркорлик ривожига туртки бўлади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1963

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Президентнинг 20 декабрь куни тадбиркорлар билан бўлган учрашувида қайд этилишича, кейинги йил банклар томонидан жами 300 трлн сўмдан кўпроқ кредитлар ажратилади. Кичик бизнесга ажратилган кредитлар улуши 8 фоиздан 40 фоизга оширилиб, 120 триллион сўмга етказилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1962

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Uzum Bank 2024 йилда қуйидаги йўналишлар бўйича Visa халқаро тўлов тизимининг тўртта нуфузли мукофотига сазовор бўлди:

➖Инновацион инфратузилма яратиш ва  татбиқ этиш;
➖Карта чиқариш ва маҳсулотлар кўламини кенгайтириш;
➖фойдаланувчилар ўртасида тезкор пул ўтказмалари учун Visa Direct сервисини ишга тушириш; 
➖2024 йилда энг жадал ривожланаётган финтех лойиҳалардан бирига айланиш.

Компания учун йил муносиб якунланди.


"Универсал банк" акциядорлик тижорат банки қўшимча акциялар чиқариш ҳисобига ўз устав капиталини 500 млрд сўмга етказди. Шу тариқа, банк устав капитали 2025 йил 1 январдан тижорат банкларининг устав капиталига қўйиладиган минимал талабга жавоб беради.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1961

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Венчур компания фармацевтика соҳасида янги ишланмаларни тижоратлаштириш ва стартап лойиҳаларни молиялаштиришга кўмаклашади. Стартап лойиҳа четдан қанча маблағ жалб қилса, мазкур компания шунча пулни қўшимча экспертизасиз беради.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1960

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Учрашувда рақамли банк хизматларини ривожлантириш, микро ва кичик бизнес учун янги банк маҳсулотларини жорий этиш, халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, банк хизматлари оммабоплигини ошириш, кредитлаш тизимини такомиллаштириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1959

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

20 last posts shown.