Одамлар Орасида


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Реклама учун : +99893 396 20 04

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Қачонки сен, Аллоҳ таоло бандани кичик гуноҳлар сабабли ушламайди деб, ўз нафсингда ҳотиржамлик эшигини очсанг, қилаётган ушбу кичик гуноҳлар охир-оқибат сени катта гуноҳларни ҳам бажаришга чақиради. Кўпинча аслида кичик бўлган гуноҳлар унга аҳамият бермаслик ва эътиборсизлик оқибатида катта гуноҳларнинг бирига айланади.

Имом Бутий.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


Сен аввал ўзингни, кейин оилангни, сўнг атрофингни тузат! Шунда дунё, зотан тузалади.

Маҳбубий

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


ЖИГАР УЧУН ГЕПАТОДЕЛЛ

🔷Турли сабабдан келиб чиққан гепатитлар. Жигар циррози.

🔷Жигар ўт- қопи (холицистит, холангит, холестаз ) ва ошқозон ости бези касалликлари.

🔷Аллергик касалликларни енгишда.

🔷Хомиладорлик токсикозлари.

🔷Буқоқ, камқонлик, тери касалликлари (витилиго, терини аллергик тошмалари)

🔷Кўп миқдорда ва узлуксиз кимёвий дори-дармонлар истеьмол қилувчилар.

🔷Иштахасизлик, камқонлик ва иммунитетни пасайиши билан кечувчи касалликлар.

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy ду́кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)

📞+99878 120 07 70
+ 99890 927 86 38
+99893 396 20 04

Канал иловаси👉 @ecotib_uz


Онага ҳар қанча таърифлар ҳам кам!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


ЭНГ БУЮК ЗОТ

Майкл Харт “Юз буюк шахс” номли китобида тарихдаги энг буюк ва номи абадий қоладиган шахс бу – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, деб Лондонда нутқ сўзлаш учун омма олдига чиққанида, у ердагилар унга қарши чиқиб, ҳуштак чалиб, бақир-чақир қилишган.
У сўзида давом этиб: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга: “Мен Аллоҳнинг элчисиман”, деган. Мана, орадан 1400 йилдан зиёдроқ вақт ўтди. Мусулмонлар сони 1,5 миллиарддан ошиб кетди. Ўсиш ҳануз давом этмоқда. Бу буюк шахс ёлғон гапириши асло мумкин эмас. Чунки ёлғон 15 асрга яқин вақт яшай олмайди ҳамда ёлғонни қабул қилувчилар 1,5 миллиард кишидан зиёда бўлиши ҳам мумкин эмас.
Шунча узоқ вақт ўтишига қарамасдан бугун ҳам мусулмонлар ўз пайғамбарларига гап теккизмаслик учун жонларини фидо қилишга тайёр”, деганида залда яна жимлик ҳукмрон эди».
* * *
Башарият тарихида ҳеч бир кишининг ҳаёти Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умричалик тўлиқ ўрганилган эмас. Инглиз олими Жон Давенпорт: “Машҳур пайғамбарлар ва фотиҳлар орасида ҳаёти ҳазрат Муҳаммад тарихидек энг кўп ва ҳамма нуқталаригача батафсил ўрганилган тарихий шахс йўқдир”, деганида чиндан ҳам ҳақ эди.
* * *
Машҳур олмон шоири Волфганг Гёте: “Мен дунё тарихини ўрганиб бир хулосага келдим: дунё подшоҳлари тўплаган жамики салтанату сарват-бойликлар, шоҳона қасрлару муҳташам саройлар Муҳаммад алайҳиссаломнинг ямоқ яктакларига арзимас экан”, деган хулоса келганининг ўзи ҳам Пайғамбаримизнинг мартабалари нақадар улуғ эканини англатади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаёти, одоб-ахлоқи, юриш-туриши, хатти-ҳаракати синчковлик билан ўрганилганки, бундай умрни таърифлаш ва тавсифлаш учун, аввало, уни яшаш, у зотга муносиб уммат бўлиш керак. Шу боис Расулуллоҳнинг биргина амалини кўриб, эшитиб қанчадан-қанча кишилар имон билан неъматландилар.
У зотга мукаммал салавоту шарифлар, дурудлар, саломларимиз бўлсин: “Соллаллоҳу ала Муҳаммад, соллаллоҳу алайҳи ва саллам”.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


Инсон тинч ва хотиржам бўламан, деб мол-дунё йиғади. Умрининг охиригача ўн марта етадиган бойлик йиғса ҳам, ўша хотиржамлик ўрнига икки катта муаммога йўлиқади.

1. Бу бойликни қўлда сақлаб қолиш.

2. Уни умрга ўн бир, ўн икки маротаба етадиган миқдорга олиб чиқиш..

Демак барибир хотиржамлик йўқ.

Мансаб ва ҳокимиятга чиқсам ҳамма мақсадга эришаман, деб ҳисоблайди. Лекин уни сақлаб, кенгайтириш ҳаётини жаҳаннамга айлантиради.

Обрў-эътиборли бўлсам, фароғатда яшайман, деб умид қилади. Лекин уни ҳам асраб қолиш ва кўпайтириш ташвишга қўяди.

Сигарета, маст қилувчи ичимлик ғамимни аритади, деб ўзини алдайди. Аммо уларнинг кайфи тарқагач, ғами устига бош оғриғи ҳам қўшилади.

Аёл ва шаҳватдан лаззат топаман, деб ўйлайди. Аммо қонган шаҳват ва иштаҳа уни қайта ва такрор яна безовталик гирдобига отади.

Демак, инсон ором ва хотиржамлик манбаи деб билган нарсаларнинг ҳаммаси ундай эмас экан.
Бу тўғридаги абадий тавсияни Қуръон бир жумла билан ифода этган:

"Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?" ("Раъд сураси", 28-оят).
Албатта топур, эй Парвардигор!

@MubashshirAhmad

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Оиласини намозга буюрган инсоннинг ризқини Аллоҳ таоло ўз зиммасига олади

АБДУЛЛОҲ ДОМЛА

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм
http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉
instagram.com/odamlar.orasida
ㅤㅤㅤㅤ


Ғазо уруши бошланганидан сўнг Европада Исломни қабул қилганлар сони 400% га ошди.

Фаластиндаги зўравонлик ва улкан вайронагарчиликларга қарамай, фаластинликлар ўз эътиқоди, сабр-тоқати ва матонатини намоён қилишда давом этмоқда.

Уларнинг бу матонати дунёнинг турли бурчакларида кўплаб одамларни илҳомлантириб, Исломни қабул қилишга ундади.

🔜 Қуръон: «Анъом» сураси, 123-оят
“Улар [Исломга қарши курашаётганлар] фақат ўзларига зарар етказиш учун ҳийла ишлатадилар, лекин буни англамайдилар.”

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇦🇪Дубайда европалик сайёҳлар кечки овқат пайтида мусулмон жуфтликни суратга олгани учун ҳибсга олинди.

Полиция маълумотларига кўра, улар ҳижобли аёлни қандай овқат егани ҳақида изоҳ бериб, уни масхара қилишган. Қўлга олинганларга нисбатан тергов ҳаракатлари бошланган.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
НЕГА АЛЛОҲ ҲАРОМ ҚИЛИНГАН НАРСАНИ ЯРАТГАН?


Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Амир Темур ҳиёбони тарихи

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Имон" спектаклидан лавҳа. Иззат Султон асари, режиссёрлар: А. Қобулов ва Қ. Хўжаев. 1960-йил.

Ўзбек театрининг нодир асарлари. Орадан ярим асрдан ортиқ вақт ўтибди-ю, спектаклнинг мавзуси-ю ғояси заррача эскирмаган. Балки, янада долзарблашиб бормоқда. 

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жаннатда Қуръон ўқиладими?

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡Газ запрвакада газ йўқлигини танқид қилган Ғайрат Дўстов билан озодликка чиққанидан кейинги сухбат


Save the Children: 130 минг бола Ғазо шимолида 50 кундан бери қамалда

"Болаларни ҳимоя қилиш" (Save the Children) ташкилотининг маълум қилишича, 10 ёшдан кичикроқ бўлган тахминан 130 минг бола 50 кундан бери Ғазонинг шимолий ҳудудларида озиқ-овқат ва тиббий ёрдам таъминотисиз қамалда қолиб келишмоқда.

Батафсил: https://azon.global/2843

©️Azon Global


Табассум
Ўғил:
— Дада, онанинг кўз-ёши билан, хотиннинг кўз-ёши ўртасида қандай фарқ бор?
— Ўғлим, жуда катта фарқ бор! Онанинг кўз-ёши юракка таъсир қилади, хотинники - чўнтакка!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


Эй роббим онамни жаннат аҳлидан қилгин!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


ОЗДИРУВЧИ ФИТО СИРОП

Бу сироп жигар ва ичаклардаги ҳамда қорин бўшлиғидаги ёғларни эритади. Ўт қопи, жигар ва талоқни тозалайди.
Қондаги холестеринни камайтиради. Буйрак ости гормонларини ва умумий гормонларни ишлашини тартибга келтириб танадаги турли шиш ва тошмаларни кетказишда яхши самара беради, Иштаҳани тартибга келтиради. 

Iste’mol qilish usuli: Бир кунда уч марта бир ош қошиқ сиропни 50 гр қайнаган илиқ сувга аралаштириб оч қоринга ичилади.Ножўя таъсири йўқ.

Истеъмол қилиш муддати:
30 кун.

maxsulot sertifikatlangan

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy  ду‌кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)

📞+99878 120 07 70
     + 99890 927 86 38
    +99893 396 20 04

Канал иловаси👉 @ecotib_uz


МЕҲНАТ ҲАМ ИБОДАТ, ҚАЧОНКИ...

Ўзгаларга муҳтож бўлмаслик учун меҳнат қилиш инсоннинг фазилатидир.
Aнас ибн Молик (р.а.)дан ривоят қилинишича, Табукдан қайтаётган Жанобимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини қарши олган Саъд бин Муъоз (р.а.)га дедилар:
– Эй Муъоз, қўлларингдаги ниманинг изи?
Саъд бин Муъоз (р.а.) жавоб бердилар:
– Ё Расулуллоҳ, кетмон чопиб, оиламни боқаяпман. Бу излар ўшандан...
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Муъоз (р.а.)нинг қўлларини ўпиб:
– Бу қўлларни жаҳаннам оташи куйдирмайди, – дедилар...

Кунларнинг бирида ёш йигитнинг эрта саҳардан ишга кетаётганини саҳобийлардан баъзилари ёқтирмай гапиришди. Улар орасида бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:
– Ундай деманглар! Aгар у ишга бировга муҳтож бўлмаслик, ота-онаси ва оиласи аҳлини зориқтирмаслик учун кетаётган бўлса, ҳар қадами ибодат. Лекин агар нияти қўлга киритадиган пули билан мақтаниш, кайф суриш бўлса, унинг шериги шайтондир.
Юқоридаги ривоятлардан маълум бўладики, мусулмон кишининг яхши ният билан меҳнат қилиши ибодат.
“Меҳнат қилиш ҳам ибодат экан, намозга нима ҳожат”, деган тушунча хато, бундай дейиш билан кишининг иймони кетади. Зотан, меҳнатнинг ибодат ҳисобланиши намозларни тўкис адо этиш, ҳаромдан қочиш билан бўлади.

Луқмасининг ҳалол бўлишини истаган киши қуйидаги беш нарсага диққат қилиши лозим:
1. Ризқ топиш ҳаракатида экан, Aллоҳ таоло фарз қилган ибодатларни тарк этмаслик;
2. Даромад, фойда топиш учун кишиларни ранжитмаслик;
3. Ишга киришаркан, ўзи ва оиласи номусини ҳимоялашни ният қилиш;
4. Иш давомида ўзини ҳаддан ортиқ чарчатмаслик;
5. Меҳнатни фақат ризқ топиш сабабларидан деб билиш. Чунки кишига ризқни қилаётган меҳнати эмас, Aллоҳ таоло беради.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Қонунбузар ҳоким ниҳоят жавобгарликка тортилди

Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев тадбиркорга тегишли дўкон фаолиятини асоссиз тўхтатгани учун жавобгарликка тортилди.

Ҳоким “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун талабларини бузиб, тадбиркорга тегишли савдо дўкони фаолиятини тўхтатиш ҳақида ноқонуний топшириқ бергани учун Бизнес омбудсман девонининг вилоят шўбаси бош инспектори қарори билан БҲМнинг 40 баравари миқдорида яъни 15 миллион сўм жаримага тортилганди.

Бироқ ЖИБ Қарши шаҳар судининг 2024 йил 4 ноябрдаги қарорига асосан бизнес омбудсманнинг ушбу қарори ўзгартирилиб, жарима миқдори БҲМнинг 5 баравари — 1 миллион 875 минг сўмга ўзгартирилган. 

Аввалроқ ушбу қонунбузар ҳоким бошчилигидаги “учлик” тадбиркор аёлга тегишли бинони суд қарорисиз буздириб ташлагани учун бизнес омбудсман вилоят прокуратурасига мурожаат қилиб, мансабдорлар ноқонуний хатти-ҳаракати учун жавобгар қилишни сўраган эди.

Бироқ прокуратура бунга кандай чора кўргани номаълум.

👉 @r_kusherbayev

20 last posts shown.