𝗢𝗥𝗢𝗠 𝗕𝗘𝗞𝗔𝗧𝗜


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Kitoblar


Adminga murojaat: @Orom_bekati_bot
Канал тарбиянгиз учун жавоб бермайди. Бу ердаги ҳикояларнинг деярли барчаси реал ҳаётда бўлаётган воқеалар асосида бадиий тўқима билан яратилган.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Эндигина ишдан қайтган Дилнозани ойиси қистай бошлади.
— Қани тезроқ ҳаракатлан, ҳа демай совчи келади.
— Совчи? Яна қанақа совчи? — Кимга келаркан? — ҳайрон бўлди.
— Икки кўзи, бир оғзи, иккита қулоғи бор совчи, — ойиси қизини чақиб оларкан, — менга келаркан, менга.
— Ойи шу ёшда уят эмасми? — Дилноза гапини тугатар - тугатмас бошига сочиқдан еп қолди. — Айййй, нега урасиз?
— Уялмайсанми? Ҳаммасини била туриб, ойингни калака қилишинг нимаси?
— Ойиииии...
— Чакангингни юмда, тайёргарлигингни кўр. Шу сафар келадиган совчиларга сени қўшқўллаб топширмасамми? Сен қиз жа эркалаб кетибсан. Эрга бериб қутиламан, эрингни ўзи тарбиялаб олади, — ойиси гапирганча хонасидан чиқиб кетди.
— Тарбиялаб олармиш, — лаб бурди Дилноза. — Кўрамиз, ким - кимни тарбияларкан. Ўша топган куёвизни бурнидан ип ўтказиб олмасамми? — Дилноза тезда кийимларини алиштириб бўлдида, чиқиб ойисига қарашди. Ҳамма тайёргарликлар тугаши билан, кутилган совчилар ҳам келишди. Бўлажак куёвнинг ойиси ва аммаси. Дилноза эсли қиз бўлиб уларга чой олиб кирди. Куёв боланинг ойисига бизнинг Дилноза бир кўришда маъқул келди.

* * *

— Камрон ака, — Маржона йиғлаганча эндигина операциядан чиққан ёрининг ёнига югуриб келди. — Дадам, дадамнинг аҳволлари яхшими?
— Тинчлан, — Камрон суюклисини меҳр билан қучаркан, — ҳаммаси яхши бўлади. — Фақат йиғлама. Ахир, сенга хатто хафа бўлиш ҳам мумкин эмас, буни биласан.
— Лекин дадам...
— Дадажонни аҳволи яхши, — Камрон аёлининг ҳозирги ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ёлғон гапиришга мажбур бўлди.— Доктор, доктор, — Камрон Маржонанини юпатар экан, битта ҳамшира ховлиққанча югуриб келаркан, — бемор, беморнинг аҳволи...— Камрон дарҳол ҳамширага "Жим" дегандек қаради.
— Камрон ака дадам, — Маржона ҳамширанинг сўзларини эшитгач эрига мўлтиради.
— Ҳаммаси жойида, мен ҳозир келаман. Унгача сен шу ерда ўтира тур, — Камрон Маржона ўриндиқлардан бирига ўтқаздию тезда ҳамшира билан кетди. Маржона юраги ғашланаётганига қарамасдан, эрининг сўзларига жуда ҳам ишонишни истарди.

* * *

— Камрон Фарҳодвич, беморнинг аҳволи ёмонлашаяпти, — Камронга ёрдамлашаётган ҳамшира апаратлардан кўз узмаганча гапирди.
— Ҳаракатдан тўхтаманглар. Қандай бўлмасин беморни сақлаб қолишимиз керак, — уларнинг салкам бир соатлик ҳаракатларидан кейин Ҳошим аканинг ҳаёти сақлаб қолинди.
— Беморни сақлаб қолишга сақлаб қолдик, аммо....— Камроннинг ҳамкасби Ҳошим акага қарар экан, — унинг яқинларига фалаж бўлиб қолганини қандай айтамиз?
— Бунисини билмадим, — Камрон асабий юзини силаркан, бу хабарни Маржона эшитгудек бўлса қай аҳволга тушишини ўйларди.

* * *

— Ниҳоят, — Ҳадича опа ўзини ўриндиққа ташлар экан, —ниҳоят, сен қиздан ҳам қутиламан.
— Ҳа кейин бир ўзиз яшайсиз сўппайиб, — Дилноза лаб бурди. — Шунчалик жонингизга тегибманда, — йиғлагудек гапирди.
—Эҳ қизима, — кулди Ҳадича опа. — Бу савдо ҳар бир қизнинг бошида бор. Сен турмуш қуриб, бахтли яшасанг мен ҳам ҳотиржам бўламанда. Қолаверса, бугунги келган совчилар жуда яхши одамларга ўхшайди. Айниқса, бўлажак қайнонанг Салтанатхон жуда мулойим аёл эканлар.


— Қаерга кетаяпсан? — Ҳасан уйқусираганча ошхонага кириб кетаётиб кетишга чоғланаётган Игордан сўради.
— Зарур ишим бор.
— Балки менга ҳам айтарсан, ҳар ҳолда бир уйда яшаяпмиз.
— Бунча шу уйингни миннат қилдинг? — Игорнинг юзи буришди. — Сенга айтишга келсак, олдин ишим ўхшасин кейин айтаман, — Игор гап тамом дегандек уйдан чиқиб кетди. Ўзи учун нонушта тайёрлаш учун ошхонага кетаётган Ҳасан нонуштани ҳам унутиб, тезда Игорнинг ортидан чиқди.
— Сен бир балони бошлаётганинг аниқ. Қани кўрайликчи, нима қилмоқчи экансан? — ўзига - ўзи гапирганча уни ортидан кузата бошлади.
* * *
Ҳошим Агзамов ўтирган машинанинг олдини бир нотаниш машина тўсди. Ҳайдовчи "Нима қилай?" дегандек хўжайинига қаради. Нотаниш машина эгаси машинадан тушиб тўғри келиб Ҳошим Агзамовни ёнига келди ва бошидаги кепкасини олди.
— Сен? — Ҳошим Азгамов таниш қиёфани кўриб ҳайратини яшира олмади.
— Ҳа мен, — Игор тиржайди. — Мени кўриб хурсанд бўласан деб ўйлагандим.
— Сени ўлдириб юбормаганимга шукр қилиб, бу ердан қорангни ўчир, — Ҳошим Агзамов унинг қилмишларини ўйлар экан, ўзини зўрға қўлга олиб турарди.
— Ҳайдамсанг ҳам кетаман. Аммо, олдин сенга битта гапни айтишим керак.
— Ҳозироқ бу ердан даф бўлмасанг, туғилганинга пушаймон қиламан.
— Хўп мана кетдим, — Игор машинадан тушди. Машина эшигини ёпар экан, — ҳая бир гап: Сен одам ёллаб ўлдиртирган Девил, сени ўғлинг, — дедию, эшикни ёпиб ҳотиржамгина бориб машинасига ўтириб, бу ердан узоқлашди.
— Ўғлим, — Ҳошим Агзамов чап кўксини чангаллаганча ўтирган жойида ўнг томонга йиқилди.

* * *

— Беморимизнинг иммунитети анча паст экан, — Санамни яхшилаб текширар экан, доктор гапира бошлади. — Бугунги ҳисобга муздек сувми, нимадир ичганмидингиз?
— Ҳалиги....— Санам Юсуфга бир қараб қўйдида, — бассейнга йиқилиб тушдим.
— Тушунарли. Демак, совуққотгансиз ва шу сабаб иссиғингиз кўтарилган. Ҳозир дорилар ёзиб бераман, тез орада кўрмагандек бўлиб кетасиз.
— Доктор иммунитетини кўтариш учун ҳам дорилар қабул қилиши керакми? — Юсуф хавотир билан сўради.
— Йўқ. Мен бир нечта витаминлар ёзиб бераман, кейин эса рафиқангиз тўғри ва фойдали, айни дамда табиий таомлар истеъмол қилса ҳаммаси яхши бўлади. — Докторнинг "Рафиқангиз" деган сўзи Юсуфга ёққан бўлса, Санамни уялтирдими, юзлари қизарди.
— Албатта, ҳаммасини сиз айтгандек қиламиз, — Юсуф Санамнинг қўлидан ушлаб олди. Санам қўлини тортиб олмоқчи бўлдию, тортиб ололмади.

* * *

— У билан нимани гаплашдинг? Ҳасан Игор кириб келиши билан ёқасидан олгудек бўлиб сўради.
— Ўзингни бос, Игор анчагина хотиржам эди. Унга шунчаки бор ҳақиқатни айтдим. Ахир ҳақиқатни билишга унинг ҳам ҳаққи бор.
— Бу билан нимага эришмоқчисан?
— Шунчаки, ўғлининг ҳақиқий қотили ким эканлигини билсин дедим. Энди эса, навбат Девилнинг суюклисига, — тиржайди Игор.
— Унга бир қадам ҳам яқинлашмайсан, — Ҳасан тишларини орасидан гапирар экан, қўллари мушт бўлиб тугилди.
— Ўзингни бос, — Игор кулганча Ҳасаннинг елкасига уриб қўйди. — Унга яқинлашиш ниятим йўқ. Шунчаки унга ҳам ҳақиқатни айтиб қўйсак зарар қилмайди.— Бундан кейин соғлиғинга эътиборли бўласан, — Юсуф машина эшигини очаркан, — йўқса ўзингдан кўр.

— Нима қилар экансиз? — Санам бир қошини кўтариб Юсуфнинг юзига яқинроқ келаркан, — жа ўзингиздан кетмаяпсизми?
— Йўқ, мен айнан ўзимдаман. — Қани машинага ўтир. Сени уйинга олиб бориб қўяман.
— Нега айнан уйимга? Мен ишга боришим керак.
— Жим, бугундан ишламайсан. Қачон мен рухсат берсам ўшанда ишлайсан.
— Ким сиздан рухсат сўраркин?
— Рухсат сўрамайсан, айтдимми "Хўп бўлади" деб бажарасан, — Юсуф Санамнинг бурнидан чимдиб қўяркан, — менимча тушунтира олдим.
— Ҳеч қачон. Чунки сизга ҳеч ким бу ҳуқуқни бермаган, — деганча машинага ўтирди
— Шунақа дегин? —Юсуф шартта бошини машина ичига эгилдида, Санамни ўзига тортиб бўса олди. Бизнинг Санамгина эса нима бўлганини ҳам тушунмасдан қолаверди.

* * *


— Энди яхшими? — Санам "Ҳа" дегандек бош чайқади. Машина ичи секин қиза бошлагани боис Юсуф костюмини ечиб қўйдида, Санамга қараб ўтираверди. Орадан ярим соатча вақт ўтди. Бу орада Санамнинг уст - боши қурумаган бўлса ҳам, анчагина исиниб олганди.
— Балки печкани ўчирарсиз, қаранг тер босиб кетяпти, — Юсуфнинг пешонасидаги дона - дона терларга қараб қўйганча гапирди.
— Сен ҳали яхшилаб исиниб олмадингку.
— Йўқ, анчагина исиниб олдим. Фақат булар, — уст - бошига қаради.
— Унда бир иш қиламиз, — Юсуф печкани ўчирар экан машинани юргузди.
— Қаерга? — Санам ҳайрон бўлди.
— Борганда биласан, — Юсуф кулиб қўйди.
Анча юришгач, Юсуф машинани бир дўкон олдида тўхтатди.
— Мана етиб келдик. Қани туша қол, — деганча ўзи ҳам машинадан тушди. Санам индамасдан тушди. Юсуф айланиб келиб, унинг қўлидан ушлаб олдида дўконга кирди. Санам негадир бир оғиз сўз айтмас, қаршилик ҳам қилмасди. Чунки унинг ёнида ўзини анча ҳотиржам ҳис қилар, бу онлар умуман тугамаслигини истарди. Юсуф унинг қўлидан тутганча бир нечта либослар танлади. — Буларни кийиб чиқ, қайси бири ёқса ўшаларни оламиз, — Санам "Хўп" дегандек бош чайқаб қўйганча кийимларни олиб кийиниш хонаси томонга кетди. Навбати билан ҳаммасини кийиб чиқиб, Юсуфга кўрсатди. — Ҳаммаси ажойиб, — Юсуф сотувчи қизга ҳаммасини олишларини айтди. Улар дўкондан чиқишар экан, — энди тушлик қиламиз.
— Лекин, иш....
— Тушликдан кейин борамиз. Қолаверса, сенга айтадиган хушхабарим бор.

* * *

Эрталаб кўзларини Иззатнинг бағрида очган Дурдона эрининг юзига тикилиб ётар экан, кечаги тунни эслаб юзлари қизиб, ширин энтикиб қўйди. Секин Иззатнинг сочларини бармоқларини тарар экан,
— Бу уйғотишнинг янги йўлими? Иззат кўзларини очиб жилмайди. Дурдона уялиб юзини унинг кўксига босаркан — сен билан отган ҳар бир тонг ўзгача гўзал, — унинг пешонасидан ўпиб, меҳр билан авайлабгина бағрига босди.Дурдона бир сўз демасдан жимгина ётаркан,
— Балки бугун сенинг қўлингдан чой ичармиз? — Иззат секин уни ўзига қаратиб юзидан ўпди.
— Майликуя, аммо, мен чой қуйишни билмайман, — мўлтирабгина қаради.
— Ўзим ўргатаман, қани тура қол, — Иззат ўрнидан туриш баробарида Дурдонанинг қўлини қўйиб юбормасдан уни ҳам турғазди. Улар биргаликда нонушта тайёрлар экан,
— Ҳалиги....— Дурдона секин гап бошлаётганди,
— Менимча сен Нозима ҳақида сўрамоқчисан? Шунақами? — Иззат ортидан келиб, белидан қучди. Дурдона "Ҳа" дегандек бош чайқаб қўйди. — У мени жияним. Холамни қизи.
— Нега унда мен танимайман?
— Ўзи қайси қариндошимни танийсан? — Иззатнинг бир қоши кўтарилди.
— Ҳалиги...
— Ана кўрдингми? Тўйимиз куни ҳеч нарсага эътибор бермай қовоқ уйиб ўтиришни оқибати бу.
— Лекин у аниқ тўйга келмаган, — Дурдона хотирасига зўр бериб тўйда кўрган одамларини эслашга ҳаракат қила бошлади.
— Ҳа келмаган, чунки ўқишда эди. Шунинг учун сен билан танишгани келганди. Лекин, сен....
— Мен бошқа ҳаёлга борибман, — Дурдона ҳижолат бўлганча бошини эгди.
— Ҳа сени ҳаёлларингдан ўзим айланай, — Иззат уни ўзига қаратдида бурнидан чимдиб қўяркан, — ҳечқиси йўқ. Ҳа демай ҳамма қариндошларим билан танишиб оласан.
— Иҳм, — димоғига жавоб берганча уялибгина кўзларини олиб қочди. Иззат жилмайганча аёлини меҳр билан қучиб қўйди.

* * *

— Мен ҳалиям ишонмаяпман, — Юсуф Санамга иссиққина қаҳвани узатар экан, — наҳот биз талашмасдан, тортишмасдан тушлик қилмоқчимиз? — Санам бир сўз демасдан фақат қошларини чимирди. — Ҳей, гапирсангчи?
— Нимани? — Санам қаҳвани ичиш учун эндигина кўтарганди, қўллари қалтираб қаҳва устига тўкилиб кетди. Ўрнидан тураётиб кўз олди қоронғулашиб кетди. Энди йиқилай деганда, Юсуф уни тутиб қолди.
— Яхшимисан? — хавотирланганча сўради. Санам секингина бошини қимирлатиб қўяркан, негадир кўзининг ичи қизариб кетганди. — Кўзларингни нега қизарган? — Юсуф тезда пешонасига қўлини қўяркан, — иссиғинг борку. — Санам ҳолсизгина жилмаяркан кўзлари юмилиб кетарди. Юсуф чўнтагидан пул чиқариб стол устига ташладию, Санам даст кўтариб олиб чиқиб кетди.

* * *


Санам ишга кириб келар экан, негадир уни ғалати ҳислар қуршаб ола бошлади. Худдики, бир нима бўладигандек. Ўзлари учун ажратилган хонага киргунларича Юсуфни кўрмади. Бир тарафдан бундан хурсанд бўлса, бир тарафдан уни кўргиси келаётганди.
— Мен ҳозир келаман, —Далерга шундай дедию секин хонадан чиқди. Ҳодимлар бир уёққа, бири буёққа ўтган, ҳамма ўз иши билан овора. Дилнозанинг ёнига борди. У билан уёқ - буёқда гаплашиб турганди, Зуфар келиб қолди.
— Дилноз, менга ёрдаминг керак, — Санам билан саломлашгач Дилнозани ўзи билан олиб кетди. Санам Юсуфнинг эшиги томонга ўзи билмаган ҳолатда 3-4 марта қараб қўйди. Шу ҳолатда 1-2 минут туриб қолганини сезиб,
— Тентаксан, — ўзини койиганча энди ортига қайтаётганди, Зуфар чақириб қолди.
— Санам, хизмат бўлмаса сендан кичик илтимосим бор эди.
— Хўп, бемалол.
— Рўпарадаги бинони кўраяпсанми? — Зуфар қўли билан тўғридаги бинога ишора қилди.
— Ҳа, биринчи қавати сузиш ҳавзаси, иккинчиси спорт зал, — ҳайрон бўлди Санам.
— Ўша бинонинг биринчи қаватига бориб Юсуфни чақириб кела оласанми?
— Нега айнан мен? — Санам бир қошини кўтарганча сўради.
— Бутун ҳаётим давомида бир мартагина илтимос қилгандим, ҳа майли, — Зуфар хафа бўлгандек гапирди. — Зарур бўлмаганда айтмасдим ҳам. Аксига олиб бу аҳмоқ ҳам телефонини хонасида қолдирган, — Зуфар ўзига - ўзи гапирганча Санамдан узоқлаша бошлаганди,
— Хўп майли. Фақат зарур деганингиз учунгина бориб келаман, — рози бўлди.
— Раҳмат, бу ёрдамингни унутмайман, — жилмайиб қўяркан буларни атай қилаётганини сездириб қўймасликка ҳаракат қиларди. Негаки, Юсуфнинг тушкун кайфиятда юриши дўстига ҳеч ҳам ёқмаётганди. Бугун иккаласини учраштириб, гаплашиб ҳаммасини ҳал қилиб олишларини истагани учун ҳам Санамни атайдан Юсуфни чақиргани юбораётганди.

* * *

Санам бино ичига кириб, Юсуфнинг қаерда эканлигини сўраб олгач, уни чақиргани кирди. Ичкарига кирар экан, муздеккина ҳаво юзига урилди.
— (Бир вақт топишим билан мен ҳам шу ерга келаман), — ҳаёлидан ўтгазиб қўйдида Юсуфни чақириш учун юрди. Бу пайтда Юсуф сувда мазза қилиб сузар, ора - орада бошини чиқариб қўярди. — Ҳей, — бошини чиқарган пайтда Санам уни чақирди. — Сизга гапираяпман, мени эшитаяпсизми? — Санамнинг бир неча чақириқларидан кейингина Юсуф у томонга қаради.
— Бу ерда нима қилаяпсан? — ҳайрон бўлди.
— Сизни ишга чақиришаяпти. Жуда ҳам муҳим дейишди.
— Йўғэее, буни ким айтди?
— Дўстингиз Зуфар ака айтди.
— Тушунарли, — Юсуф Зуфарнинг мақсадини дарров тушунди. — Хўп мана чиқаяпман, — Юсуф шундай деганча Санам тарафга сузди. — Қўлингни бер, чиқиб олай, Санам ўйланиб турдида, қўлини секин узатди. Юсуф унинг қўлидан тутганча сувдан чиқди. Бир урунишда Санамни ўзига тортиб, белидан қучдию, ўзини ортга ташлади. Иккаласи биргаликда сувга қулашди. Санамнинг ҳам ҳамма жойи ҳўл бўлди.
— Бу нима қилганингиз? — йиғлагудек бўлиб, белидан тутганча жилмайиб қараб турган Юсуфнинг елкаларига ура бошлади. Юсуф эса ҳеч нима демасдан фақат жилмайганча меҳр билан унга тикилиб турарди.Улар шу ҳолатда бир неча минут туришди. Санам бир сўз демасдан Юсуфнинг кўзларига тикилиб тураркан,
— Балки чиқармиз? — ниҳоят Юсуф тилга кирди.

— Ҳм, — Санам димоғида жавоб берар экан, совуққотгани учунми ияклари қалтираб тишлари тақирлаб бошлаганди. Юсуф уни белидан қучганча бир қўли билан сузиб бир амаллаб бассейн четига етиб келди. Санамни сувдан чиқардию, ўзи ҳам бир урунишда чиқиб олди. Бориб ўриндиқда турган сочиқларни олиб, биттасини билан Санамнинг бошини ўраб қўйди, иккинчиси елкасига ташлаб қўяркан,
— Роса совуққотдингми дейман?
— Ҳммм, — ияклари қалатираётгани боис бу сафар ҳам димоғида жавоб берди.
— Мен ҳозир, — Юсуф шундай дедию кийингани кириб кетди. Узоғи беш дақиқада кийиниб чиқдию, Санамни кўтариб олганча кета бошлади. Санам совуқ қотаётгани боис қаршилик ҳам қила олмас эди. Юсуф бинодан чиқдию, иш жойига эмас тўғри машинаси тарафга юрди. Санамни машинага ўтқазиб кун иссиқ бўлишига қарамасдан печкани ёқди.


Туни билан ухлай олмаган Абрам тонг отиши билан ишга шошди. Аммо, йўллар тирбандлиги сабаб ҳаммадан охири бўлиб келди.
— Ассалому алайкум, — юзига ҳам қарамасдан салом берган Шоҳсанамга худди ўзидек алик оларкан,
— Юсуф Яминов келдими? — акаси ҳақида савол берди.
— Ҳа, хоналарида.
— Раҳмат, — Абрам хонасига ҳам кирмасдан тўғри Юсуфнинг хонаси томонга юрди.Орадан бир соатча вақт ўтиб, Абрам ҳотиржам қиёфада Юсуфнинг хонасидан чиқиб келар экан, Шоҳсанамнинг икки кўзи унда эди.
— Тинчликми хоним қиз? — кулимсираганча сўради.
— Ҳа тинчлик, — Шоҳсанам кўзларини олиб қочди.
— Унда яхши, — хонасига кириб кетар олдидан, — менга бир ҳафталик ҳисоботлар ва қаҳва.
Хўп бўлади.

*           *          *

— Ойи, негадир ўша бинога боргим йўқ, —Санам истамайгина Далер билан ишга отланар экан, қолиш учун баҳона изларди. — Балки, келинойим билан...
— Уни ёнида ўзим бўламан. Сен ишга жўна, — Гулҳаё опа қизини ишга қувиб солгандек жўнатди. — Иш пайти менга ҳа деб суюлаверма, — Санам йўл бўйи Далерни қайта - қайта огоҳлантириб келди. Далер "Хўп" дедию, ўзича бир нималарни режалаштириб келарди.

*          *          *

— Дурдона, овқат тайёр, — Иззат хонага кириб келар экан, аёлининг бир нуқтага термулиб ўтирганини кўриб, ҳайрон бўлганча ёнига келиб ўтирди. — Тинчликми? Нимадир бўлдими? — Дурдона Иззатга бир қараб қўйдида, яна ўша ҳолатда ўтирганча,
— Ҳаммаси яхши, — аммо, унинг овозидан бунақага ўхшамасди.
— Мазанг йўқми? — Иззат унинг пешонасини ушлаб кўрар экан, — иссиғинг йўқ.
— Айтимку, яхши деб, — Дурдона жойига ётиб олди.
— Бунақаси кетмайди, — Иззат уни даст кўтариб олди. — Аввал, овқатланиб ол. Кейин истаганингча ухлашинг мумкин.
— Истамайман, — Дурдона типирчилай бошлади. —Овқат егим йўқ.
— Жим кет, йўқса иккаламиз ҳам йиқиламиз, — Иззат уни ошхонагача кўтариб келиб жойига ўтқазди ва ўзи ҳам унинг ёнидаги стулга ўтирди. — Энди овқатланиб ол.
— Керакмас, — Дурдона олдидаги овқатни итариб юборди.
— Дурдона, — Иззат унинг иягидан тутиб ўзига қаратаркан, — тан ол мени қизғонаяпсана?
— Йўқ, — бунга асос ҳам йўқ, Дурдона кўзларини олиб қочди.
— Йўғэ, — Иззат Дурдонадан ҳамон кўз узмасди. — Чиндан шунақами?
— Ҳа, — Дурдона унинг кўзларига тик боқди. — Чунки...— уёғига гапи тилини учида қолди. Иззат шарт лабини қизнинг лабига босди. Лаблар туташди. Дурдонанинг бутун вужудини ўзгача, ёқимли ҳислар қуршаб олди. Иззат Дурдонанинг белидан тутиб, лабларни узмаган ҳолатда ўрнидан турди. Лаблар узилмаган ҳолатда секинлик билан ётоқхона томонга юриб боришарди. Хонага киришлари билан Иззат бир урунишда Дурдонани даст кўтардию, ётоқ томонга юрди. Бу сафар жуфтини ётоққа авайлабгина ётқизар экан, ўзи ҳам секин у томонга эгилди.
— Сени бу қайсарликларинг мени ақлдан оздираяпти, — қизнинг юзи бўйлаб бармоқларини ҳаракатлантирар экан, — тан ол, сен ҳам худди мендек мени истаяпсан. — Дурдона кўзларини юмиб олганча нима дейишни билмасди. Чунки Иззат ҳақ. Қайсидир маънода у ҳам ёрига талпинмоқда. — Дурдона, — Иззат унинг юзига янаям яқинроқ келар экан, — нимадир де ёки бирор белги бер. Фақат мени бундай ақлдан оздирма. — Дурдона секин унинг бўйнидан қўлларини ўтказди ва эшитилар - эшитилмас овозда,
— Сизни севаман, — деди. Иззатга шунинг ўзи ҳам етарли бўлди.
— Мен ҳам сени севаман ягонам, — лаблар қайта туташди. Бу тун нафақат лаблар, балки қалблар ҳам туташди. Эртадан улар учун янги тонг, янги ҳаёт бошланади. Улар чинакамига бир оила бўлиб тонгни қарши олишади.

— Юсуф айни дамда нима қилишни ҳам билмаяпман, — Зуфар стол устидаги ручкани ўйнаганча гап бошлади. — Тўғри уни севаман, аммо, у-чи?
— Сенга маслаҳатим севсанг, шартта совчи қўйда уйлан. Бунақа юраверсанг, уни бошқаси илиб кетади, — Юсуф ўйчанг аҳволда жавоб берар экан, Санамни бир неча кундан бери кўрмаганлиги боис у ҳақида ўйлаб ўтирарди.
— Нима деб ўйлайсан, у рози бўлармикин?
— Ўйчи ўйини ўйлагунча таваккалчи ишини битиради, — Юсуф шарт ўрнидан турди. — Шундай экан, қани ошна ўйланмасдан бахтинг учун кураш. Йўқса уни қўлдан чиқарасан.
— Сен қаёққа? — эшик томонга кетаётган Юсуфга ҳайрон қаради.
— Асабларимни бироз тинчлантириб келишга.
— Тушунарли.

* * *


— Унда бу нима? — Абрам қўлини икки ёнга ёйди. — Нега шу пайтгача кетмадинг? Нега бу ердасан?
— Ишларим бор эди. Уларни тугатгунимча кеч бўлиб кетди. Кетаётиб хонангиз чироғи ёниқ қолганини кўриб киргандим.
— Унда нега устимни ёпиб қўйдинг?
— Бу шунчаки одамгарчилик юзасидан, — Шоҳсанам кўзларини олиб қочди.
— Шоҳсанам, — Абрам унинг икки елкасидан тутди. — Хафа қилган бўлсам мени кечир. Сени севаман. Сен ҳам қалбинга қарши борма илтимос. Севгимизга имкон бер.
— Мени қўйиб юборинг, — бир амаллаб унинг қўлидан чиқиб югурганча хонадан чиқиб кетди. Абрам асабийлашганча юзини силаб қўяркан,
— Менга бошқа чора қолдирмадинг, энди хафа бўлмайсан хоним қиз, — ўзига - ўзи гапирганча костюмини олиб, хонадан чиқди.Шоҳсанам бинодан югуриб чиқиб кетар экан, нафас етмаётгандек туюларди. Бекат томонга юриб, акасига қўнғироқ қилди. Юсуф ҳам шу атрофда бўлгани учун тезда етиб келди. Абрам бинодан чиқаётган пайтда, Шоҳсанам акасининг машинасига ўтираётганди.
— Эҳ аттанг, — кулганча бош чайқаб қўяркан, — қайниакажон, қайниакажон. Бироз кечроқ келсангиз бўлмасмиди? — деганча машинаси тарафга юрди.

* * *

Ишдан қайтган Иззат қўлидагиларни қўйиш учун ошхонага кирди. У ерда Нозима кечки овқатга унаётган экан. Дурдона бўлса мева еяпти.
— Хайрли оқшом хонимлар.
— Сизга ҳам хайрли оқшом Иззат ака, — Нозима жилмайиб қўйди.
— Бугунга нима овқат Нозимахон? — Иззат кўзостидан аёлига қараб қўйганча Нозимадан сўради.
— Боя жўнатган хабарингиз бўйича чучвара, — Нозиманинг бу гапидан кейин Дурдонанинг қўлидаги пичоқ тушиб кетди. Ичидан нимадир узилгандек бўлди.
— Тинчликми? — пичоқ тушиб тарелкани тарақлатгач Иззат аёлига юзланди.
— Ҳа, ҳа тинчлик, — бир аҳволда ўрнидан тураркан, — мени ишим бор эди, — оёқларини оғир судраганча ошхонада чиқиб кетди. Иззат унга нима бўлганни билса ҳам, ортидан боришга шошилмади.

* * *

— Мана 2-операция ҳам муваффақиятли ўтди. Энди Анваржон бутунлай тузалиб кетади, — доктор Адҳам акага хушхабарни етказди.
— Набирамчи, унинг аҳволи яхшими?
— Албатта, Мухлиса қиз жуда кучли қиз экан. Ҳозир унга укол қилишаяпти. Бироздан кейин кириб кўришларингиз мумкин.
— Раҳмат доктор, — Адҳам ака доктор билан гаплашиб бўлгач келининг ёнига келди.
— Улар яхши эканми? — Бонунинг кўзларида умид акс этарди.
— Ҳа иккаласи ҳам яхши. Анваржон сал туриб ҳушига келаркан, Мухлиса ҳозир укол олаяпти. Бироздан кейин кириб кўришингиз мумкин дейишди.
— Ўзингизга шукр Аллоҳим, — Бонунинг кўзларидан бир томчи ёш сизиб чиқди.
— Қизим, — Адҳам ака афсус оҳангида гап бошлади, — сизни кўп ранжитдик, кўп озор бердик. Энг оғир пайтида кўчага ҳайдадик. Шунга қарамасдан, мана шундай дамда Анваржонни ёлғизлатиб қўймадингиз. Бизни кечиринг. Биламан кечириш осон эмас, аммо, сиз оқила, меҳрибон, оқ кўнгил қизсиз. Мен олдингизда айбдорман. Айбим, мана шундай...
— Дадажон, — Бону йиғлаб турарди. — Мен сизлардан хафа эмасман. Ахир, инсон ўз оила аъзоларидан қандай хафа бўлиши мумкин. Бошимиздан ўтганлари Аллоҳнинг синовлари. Бунинг учун кимдандир хафа бўлиш жоиз эмас.
— Умрингиздан барака топинг қизим, — Адҳам ака келинининг пешонасидан ўпиб қўяркан, — мен қизим йўқ деб хафа бўлардим. Аллоҳ сизни келин қилиб эмас, қиз қилиб юборганини кеч англадим. Ҳаммаси учун яна бир бор узр.
Шу ўринда Анварнинг касали ҳақида. Анвар автоҳалокатга учраб тўшакка михланиб қолади. Докторлар операция орқали оёққа туриб кетиши мумкинлигини айтишади. Операция пайтида кўп қон кетиб қолиши ва қон қуйишга тўғри келиши ҳақида огоҳлантиришгач, Адҳам ака ўзи қон беришга қарор қилади. Аммо, қон гуруҳлари мос эмас. Анварнинг қон гуруҳи раҳматли ойисиники билан бир хил. Унга фақат қизи Мухлисагина қон бера олиши мумкин эди. Шу сабабли, Аҳмад ака набирасини ўғирлаб уйга қайтаришга мажбур бўлади. Мана икки операция ҳам муваффақиятли ўтди. Анвар энди бутунлай тузалиб кетади.

* * *


#ЎЗИМНИКИСАН
#Муаллиф: Моҳира Икромовна



— У ҳар ким эмас. Ўша аёл мен севган қизнинг онаси. Бунинг устига ўша аёлнинг ҳаётини дадам барбод қилган. Эрини ўлдиргани етмагандек, ўзини туҳмат гирдобига ташлаган.
— Бу ҳаётда ҳар ким ўзига ярашасини олади. Демак у аёл шунга лойиқ эканки, шундай бўлган. Сен эса...
— Дадам ўша аёлни севган. Совчи қўйган. Лекин рад этилган. Рад жавобига чидай олмагач...
— Бас, — Санжар ғазабланганча столга бир урди. — Ҳа мен шундай қилдим. Бундан афсусланмайман ҳам. Сени менга қарши қайраётгани учун ҳам, ўша суюқоёқ мендан энди кўради. Уни туғилганига пушаймон қиламан, — Санжар шахд билан ўрнидан туриб, эшик томонга юрганди, Юсуф йўлини тўсди.
— Уларга нимадир қилмоқчи бўлсангиз, энг аввало, қаршингизда мени кўрасиз.
— Демак, бугундан сендек ўғлим йўқ.
— Тушунарли, — Юсуф ортиқ бу ерда қолишни истамасдан ўгирилиб кетаркан, — Шоҳсанамни ҳам ўзим билан олиб кетаман. Унга ҳам касрингиз урушини хохламайман.

*           *           *

— Абрам Дилшодович мана сўраган ҳужжатларингиз, — Шоҳсанам ҳужжатларни Абрамга узатди.
— Шу ерга қўйиб кетаверинг, — Абрам унинг юзига ҳам қарамасдан гапирди.
— Хўп, — негадир унинг бу муомиласи қизни хафа қилди. Ўгирилиб кетар экан, — ҳалиги Абрам Дилшодович сиздан бир нарса сўрасам бўладими?
— Муҳим бўлса бемалол.
— Сиз учун қандай билмадиму, мен учун муҳим. — Мен сиз учун кимман? Саволни беришга бердию, негадир жавобини эшитишдан қўрқарди.
— Мен учун оддий бир котибам, — Абрам саволига жавоб бериш баробарида Шоҳсанамга қаради. Унинг кўзларида аввалгидек меҳр йўқ эди.
— Тушунарли, — Шоҳсанамнинг томоғига нимадир тиқилгандек бўлди. Йиғлаб юбормаслик учун хонадан тез - тез юриб чиқиб кетди. Эшик ёпилиши билан Абрам бошини орқага ташлар экан,
— Аслида сен мен учун бутун бир дунёсан. Лекин, сенинг қалбингда менга нисбатан жой борми - йўқми билмайман.Шу билан Шоҳсанам Абрамнинг ёнига бошқа кирмади. Абрам ҳам уни чақиртирмади. Балки улар учун энг яхши йўли шудир. Иш вақти тугаб, ҳамма уйига отланаркан,
— Балки сизни кузатиб қўярман, — эшик олдида турган Шоҳсанамнинг ёнига Далер келди.
— Йўқ, раҳмат. Ҳозир акам келади, — Шоҳсанам ёлғон гапирди.
— Ҳа майли, унда кўришгунча, — Далер у билан хайрлашиб кетди. Бинодаги бошқа ҳодимлар ҳам кетиб бўлишди ҳамки, Абрам чиқмади. Шоҳсанам негадир кетишни истамасди. Кун кеч бўлиб қолганига қарамасдан ҳали ҳам бино олдида турарди. Иккинчи қаватга қаради. Хона нимқоронғу.
— Улар нима қилаётган бўлиши мумкин? — секин ичкарига қараб юрди. Лифт орқали иккинчи қаватга кўтарилар экан, бино сув қуйгандек жим - жит эди. Абрамнинг хонасига яқинлашгани сари юраги тез - тез ура бошлади. Эшик тутқучини ушлаб, чуқур нафас олдида эшикни секин очди. Хонада сокин куй янграб турарди. Шоҳсанам оҳиста юриб ичкарига кириб, хонани кўздан кечирди. Абрам бу пайтда диванда ухлаб ётарди. Шоҳсанам секин диван ёнига келиб чўккалади. Абрамнинг юзига термуларкан,
— (Нима учун билмадиму, бугунги гапингиз қалбимга озор берди. Ўзи бир неча кундан буён менга нисбатан муносабатингиз ўзгаргандек. Гўёки мендан узоқлашаётгандексиз. Лекин мен буни истамайман), — оҳисталик билан Абрамнинг пешонасига тушиб турган сочларини бармоқлари билан тараб қўйди. Яна бироз шу ҳолатда ўтиргач, ўрнидан туриб Абрамнинг устини ёпиб қўйиб эндигина кетаётганди ҳамки, Абрам уни қўлидан ушлаб олди. Шоҳсанам нима бўлаётганини англагунча Абрам ўрнидан туриб ўтириб, Шоҳсанамни ўзига тортиб қучоқлаб олди.
— Бу нима қилганингиз? — Шоҳсанам ўрнидан туришга ҳаракат қилди.
— Жим, — Абрам уни янаям маҳкам қучаркан, — бир пас шундай ўтир.
— Йўқ, — Шоҳсанам силтанганча ўрнидан турди. — Бундай қилишга қандай хаддингиз сиғди?
— Сени севаман, — Абрам яна унинг қўлидан тутмоқчи эди, бу сафар Шоҳсанам қўлини тортиб олди.
— Шоҳсанам, — Абрам ўрнидан турди. — Балки, энди қайсарликни бас қилиб туйғуларимизни тан олармиз?
— Қанақа туйғу? — Шоҳсанам қалбига қарши гапирди. — Менда сизга нисбатан ҳеч қандай туйғу йўқ.


— Унда саволимга жавоб бер. Боя нима дединг?
— Ҳеч нима. Қўйиб юборинг, — сизга зўрға тили айланди.
— Нима? Эшитмадим, бошидан айт.
— Мени қўйиб юборинг, — кўзларини ердан узмаганча такрорлади.
— Негадир қулоғим яхши эшитяпти, сал баландроқ.
— Эеее борингеее, — Дурдона уни итариб юбориб югурганча хонадан чиқиб кетди.
— Тентаквой, — Иззат жилмайганча бош силкиб қўйди.

*           *           *

— Мени қандай топдинг? — Ҳасанга негадир Игорнинг ташрифи ёқмаётганди. — Қамоқдан қандай чиқдинг?
— Буниси аҳамиятсиз. Муҳими мен энди озодман.
— Сен номардни ишини қилдинг.
— Мен нима қилибман? — Игор ўзини билмаганликка олди.
— Девилни мен ўлдиришим керак эди. Лекин сен ҳаммасини расво қилдинг.
— Қўйсангчи, — Игор тўғирланиб ўтириб олар экан, — уни ким ўлдирганини нима аҳамияти бор. Муҳими, у ўлди. У энди йўқ. Севгилинг сенга қолди.
— Лекин, у истамаяпти. Бунинг устига ҳомиладор.
— Бу муаммо эмаску, — Игор беўхшов тиржаяркан, — ҳаммаси бир уколда ҳал ва у сенинг юпанчинга мухтож бўлиб қолади.

*            *            *

Каттагина бино. Муяссар ҳар томонга аланглаганча лифт томонга юрди. Лифтга 5 метрча қолганда қаердандир Аюб пайдо бўлди.
— Қаерга кетаяпсан? — Муяссарга ўзгача меҳр билан қараганча сўради.
— Уйга, — Муяссар негадир ҳайрон эди.
— Ахир, сен ўз уйингдасан, — Аюб анчагина хотиржам гапирарди.
— Лекин...
— Ишонмасанг қара, — Аюбнинг бу гапидан кейин Муяссар атрофга қаради. Чиндан у қандайдир уйни ичида турарди. Уй чиройли безатилган, жиҳозлари дид билан танланган эди.
— Бу уй кимнки?
— Бизники, — жилмайиб қўйди.
— Ахир қанақасига?
— Шунақасига, — Аюб кулиб қўйдида, — майли мен борай озгина ишларим бор.
— Лекин, мен...
— Тезда қайтаман, — Аюб шундай деганча лифтга чиқди. Муяссар ҳеч нимага тушунмаганча ҳайрон бўлиб қараб тураркан, лифт ёпиларкан Аюб бир кўзини қисиб қўйди. Лифт ёпилдию, бирдан манзара ўзгариб кетди. Лифт ўрнида девор. Муяссар деворга қараб турдию йиғлаб юборди.
— Аюб, Аюб, — югуриб бордида деворни ура бошлади. — Аюб, қаерга кетдингиз? Аюб нега мени ташлаб кетдингиз?— Аюб, Аюб, — Муяссар алаҳсираганча уйғониб кетди. —  Аюб, — кўзларини қайта юмиб йиғлаб юборди. — Сизни жуда соғиндим. Сизсизликка чидай олмаяпман, — Муяссар пичирлаганча йиғлар экан, хонага Гулҳаё опанинг кириб келганини сезмади ҳам.
— Қизим аҳволинг яхшими? — ётоқнинг четига ўтирар экан, Муяссарнинг сочларидан силади. — Тер босиб, ҳўл бўлиб кетибсанку, — пешонасидаги терни артди. — Йиғладингми?
— Келинойи, — ўрнидан туриб Гулҳаё опани қучоқлаб олди. — Чидай олмаяпман. Усизлик мени адо қилаяпти.
— Ўзингни қўлга ол. Ҳаммаси яхши бўлади. Сен кучли бўлишинг керак.
— Лекин, —  Муяссар йиғлаганча бугунги воқеани айтиб берди.
— Сен бундай номардларга эътибор берма. Вақти - соати келиб улар, албатта, ўз жазосини олади. Сен ҳозир вужудингдаги миттивойни ўйла. Бошқа нарсаларни унут, — Гулҳаё опа Муяссарнинг сочларидан силаганча уни овутди.

*              *              *

— Сиз ҳозир менга бор ҳақиқатни айтасиз, — Юсуф дадасининг қаршисида турар экан, ўзини қийнаётган саволларига жавоб олишни истарди.
— Яна қанақа ҳақиқат, — Санжарнинг юзи буришди. —Ўша суюқоёқ яна нима деди?
— Унинг нима дегани муҳим эмас. Сиз нега Даврон Агзамовни ўлдирдиз, шуни тушунтириб беринг. Шунча пасткашликлариз етмагандек қотиллик ҳам қилгансиз.
— Мен сенинг отангман. Бу ерга келиб мендан ҳисоб сўрашга ҳаққинг йўқ.
— Менинг ҳаётим билан боғлиқ ҳар нарсада ҳаққим бор.
— Даданга овозингни кўтарма, — ичкаридаги шовқинни эшитиб гапга Нодира опа аралашди. — Бу инсон сени даданг. Ундан ҳисоб сўрашга ҳаққинг йўқ.
— Сиз дадамнинг аслида кимлигини....
— Етар, — қўли билан "Бас" ишорасини қилганча ўғлининг гапини бўлди. — Мен дадангнинг қанақа эканлигини биламан. Шундай экан, менга сенинг гапларингни қизиғи йўқ. Сен ҳам кўчадан ҳар кимдан бир эшитган гапинг учун дадангдан ҳисоб сўрайверма.


— Хўп дадажониси, — Ақида опа эрининг қарорини эшитиб анча енгил тортди. Чунки унинг ўзи ҳам анчадан буён шундай ҳаётда яшашни истарди. Мана бугун эри шу қарорга келибди. Бундан буёғига энди ҳамма қатори оддий ва ҳаловатли ҳаёт кечиришади.

* * *

Муяссар ҳали ҳам эшитганларига ишона олмаётганди.
— Ахир, бу қанақасига? У қандай қилиб бу даражада пасткашлик қилиши мумкин? Мен, мен бунга ишона олмаяпман, — ҳаво етмаётганде кўйлагини ёқасини уёқ - буёққа тортди. Лекин нима қилса ҳам бўйнидан бўғиб бораётган нарсадан қутила олмаётганди. Шу ҳолатда қанча ўтирди билмайди. Санам келиб қолмаганда балки яна ўтирармиди.
— Келинойи, — Санам Муяссарни кўриши билан югуриб ёнига келди. — Сизга нима бўлди? Бу ерда нима қилиб ўтирибсиз? — Аммо, Муяссар уни эшитадиган аҳволда эмас эди. Санам уни яна бир - икки марта чақирди. Бу гал ҳам ундан жавоб бўлмагач ўрнидан турғазишга мажбур бўлди. — Келинойи туринг, — суяганча ўрнидан турғизиб уйга олиб кирди. Диванга ўтқазиб, стол устидаги идишдан сув қуйиб ичирди. — Анча ўзингизга келиб олдингизми? — Муяссар "Ҳа" дегандек бош чайқаб қўйди. — Хонангизга кузатиб қўяйми? — Муяссар бу сафар ҳам бош чайқашдан нарига ўтмади. Санам уни суяганча хонасига олиб чиқди. Жойига ётқизиб, ухлаб қолгунча ёнида ўтирди.

* * *

Ҳасан асабийлашганча айни дамда яшаётган уйига қайтар экан,
— Барибир меники бўласан. Қандай бўлмасин, сенга эришаман. Энди ортга қайтмайман. Агар қорнингдаги бола сабаб ёнимга қайтишни истамасанг, уни йўқ қилиб бўлса ҳам сенга эришаман, — йўл бўйи ўзига - ўзи гапириб келди. Қулфни очиб ичкарига кириши билан, эшикни тарақлатиб ёпиб, калитни стол устига отди.
— Секинроқ йигитни гули, — диван тарафдан овоз келди.
— Сен? — Ҳасан ўша томонга ўгириларкан, ҳайратдан кўзлари катта - катта бўлиб кетди.Эрта тонг. Дурдона юзига тушиб турган қуёш нурлари туфайли ширин уйқуси бузилди.
— Уфффф, ойи деразани ёпинг, — деганча ўнг томонига ўгирилди. Қўли юмшоққина бир ниманинг устига тушди. Ўша юмшоққина бир нимани ёстиқ деб ўйлаб қучоқлаганча ўзига тортди. Шу ҳолатда ётаркан, юзига кимнингдир нафаси урилиб турарди. — Ойи, илтимос хонамдан чиқиб кетинг.
— Нега чиқиб кетар эканман? Бу ер мени ҳам хонам, — жавоб келди. Дурдона овозни эшитар экан,
— Бу ойимни овози эмас, — ҳамон кўзини очмаганча гапирарди.
— Ҳа ойингни овози эмас. Бу эрингни овози, — яна ўша овоз эшитилди.
— Эрим? — Дурдона ҳайрон бўлганча гапирдию, бирдан кўзларини очиб, ёнгинасида ётган Иззатни кўриши билан, — Ааааааа, — бақириб юборди.
— Бақирма, — Иззат ҳамон ўша овоз билан гапирди.
— Бу нима майнавозчилик? — Дурдона ундан узоқлашганча ўрнидан тураркан, — энди буёғига одамни устидан кулиш эканда?
— Қачон кулдим? — Иззат энди бу сафар ўзининг овозида гапирди.
— Унда бу нима қилиқ? — Дурдона бурнини қисганча, — "Бу мениям хонам", — Иззатнинг сўзларини такрорлади. Унинг бу қилиғини кўрган Иззат кулиб юборди.
— Кулма, — Дурдона ёстиғини билан ҳалиям ўрнидан турмай ётган эрини ура бошлади.
— Ҳозир нима дединг? —Иззат ёстиқни бир учини ушлаб олганча қошларини чимирди.
— Ҳеч нима? — Дурдонанинг эсига кечаги ҳолат тушиб кетдию ирғиб ўрнидан тураркан, эшик томонга юрди. — Мен чиқиб юзимни ювиб келай.
— Шошма, — Иззат бу сафар ҳам чаққонлик қилиб, уни тутиб олди. Дурдонанинг белидан бир қўлини ўтқазганча ўзига яқинроқ тортар экан, — мен саволимга жавоб кутаяпман.
— Қ..қ..қанақа савол? — Дурдона бироз титраганча сўради.
— Боя нима дединг? — Иззат ҳамон қош чимирганча қизга тикилиб турарди. Дурдона ҳам унга тикилиб тураркан,
— (Қошларини чимириб туришлари ҳам ўзига ярашган. Қошлари олдин ҳам шундай қалинмиди ёки бошқачами? Ҳеч эътибор қилмаган эканман, тим қора кўзлари), — шуларни ҳаёлидан ўтказарди.
— Ҳей, — Иззат Дурдонанинг кўзи олдида бармоғини қарсиллатди, — ҳаёлинг қаерда?
— Ш..шу ерда, Дурдона кўзларини олиб қочди.


Ассалому алайкум, хайрли оқшомлар. Камина тез кунда (лекин санаси аниқ эмас) ижодга қайтади.

#ДАРС номли ҳикоя билан.


Қайси жанрда ҳикоя кутаяпсизлар?
So‘rovnoma
  •   Мистик
  •   Романтик
  •   Комедия
  •   Трагедия
59 ta ovoz


— Сизни жуда соғиндим, — пичирлади. — Сиз ёлғончисиз, — кўзларидан оққан ёш секин - аста юзларини юва бошлади. — Сени ёлғиз қолдирмайман, тезда қайтаман дегандингиз. Аммо, қайтмадингиз. Мени бир умр соғинч ва ҳижронларга ёлғиз ташлаб, ўзингиз кетиб қолдингиз. Сизни ёмон кўраман, эшитяпсизми ёмон кўраман. — Муяссар йиғлаганча шу сўзларни пичирлар экан, боғдаги шарпа ҳаёлларини тўзғитиб юборди. — Наҳотки, у? — Ўзига дарахтлар панасида қараб турган нигоҳларни кўриб юрак уруши тезлаша бошлади. — Бўлиши мумкин эмас?


Муяссар ҳеч ўйланмасдан ташқарига югурди. Зиналардан учиб тушди гўё. Ҳовлига чиқиб, ўша дарахтзор томонга юраркан, ўша шарпа ҳам девор тарафга юрди.
— Шошманг, — чақирди. Шарпа 3 - 4 қадам ташлаб тўхтади. — Нега келдингиз? — Шарпа секин ортга ўгирилди. Муяссар ўзидан 4 - 5 мерт узоқда турган, соч - соқоллари ўсиб кетган Ҳасанга қараб турар экан, унинг нега келганини тушунишга ҳаракат қиларди.
— Сени кўргани, агар рози бўлсанг олиб кетгани келдим бу ерга, — Ҳасан Муяссардан кўз узмаган ҳолда жавоб берди.
— Сиз билан кетади деб ким айтди?
— Муяссар сени севаман. Қолган умримни сен билан ўтказишни истайман. Илтимос мен билан кет, — Ҳасан олдинга 2 - 3 қадам юрди.
— Йўқ, — қатъий рад қиларкан, — сиз ўшандаёқ ўзингизга керакли инсонни танлаб бўлгансиз.
— Муяссар бу бир хато эди, Муяссарга отасининг қилган ишини айтмасликка қарор қилди. — Мен аҳмоқлик қилдим. Сен ҳам менга аччиқ қилиб бошқасига тегиб кетдинг. Ҳозир эса иккаламиз ҳам ёлғизмиз. Кел йўқ дема, турмуш қурайлик, — Ҳасаннинг кўзларида соғинч ва илтижо акс этиб турарди.
— Мени ёлғиз деб ким айтди? — аччиқ кулимсиради. — Мен ёлғиз эмасман. Оилам ёнимда.
— Қайси оила? — Ҳасан кулиб юборди. — Ёлғонларга ишонган Ҳошим Агзамовми оиланг? Муяссар кимни алдамоқчи бўлаяпсан?
— Нималар деяпсиз? Яна қанақа ёлғон? — Муяссар унинг битта ҳам сўзига тушунмади.
— Мен Ҳошим Агзамовни олдига бориб, бир - биримизни севишимизни айтдим. У ишонмади. "Келиним вужудида ўғлимнинг зуриёдини кўтариб юрибди, сен алдаяпсан" деди. Мен эса унинг вужудидаги бола меники дегачгина ишонди.
— Пасткаш, — Муяссар Ҳасанга нафрат билан қаради. — Одам ҳам шунчалик номард бўладими? Нима шундай қилсам Муяссар ёнимга қайтади деб ўйлаганмидингиз? Асло, асло ёнингизга қайтмайман. Икки дунё бир бўлса ҳам сиз билан бирга бўлмайман. Сизни севаман деб юрган пайтларим ҳақиқий тентак бўлган эканман. Яхшиям, ўша куни айтилган жойга келмаганингиз, йўқса ҳақиқий муҳаббатим - жуфти ҳалолимни учратмас эдим. Ўша куни келмагингиз учун сизга катта раҳмат. Энди эса кетинг ва қайтиб келманг.
— Муяссар, яхшилаб ўйлаб кўр. Чунки бундан буёғига ҳеч кимга керагинг йўқ. Бутун умр ёлғиз яшамайсанку. Шунинг учун...
— Йўқоооол аблах, — Муяссар ғазабланганча бақирди. — Кўзимга кўринма пасткаш. Сендан нафратланаман. Ёлғиз ўлиб кетсам ҳам сени ёнинга бормайман.
— Яхшилаб ўйлаб кўр. Мен яна келаман. Болани ўйлаётган бўлсанг ҳавотир олма. Унга ўзим оталик қиламан, Ҳасан шундай дедию, — бир зумда кўздан ғойиб бўлди. Муяссар турган жойида ўтириб қолдию, йиғлаб юборди.Иззат ювиниб чиққан пайтда Дурдона аллақачон ухлаб қолганди.
— Маликамиз аллақачон ухлаб қолибдию, — кулиб қўйдида жойига ётди. Кўрпани тортиб Дурдонанинг юзини очиб қўйди. Унинг тўзғиб ётган сочларини тартибга келтирганча унинг юзига термулиб ётганча ухлаб қолди.

* * *

— Дадаси нима деяпсиз? — Ақида опа эрининг гапларини эшитиб ҳайрон бўлди. — Бу гап қаердан чиқди?
— Мен ҳаммасини яхшилаб ўйлаб кўриб бу қарорга келдим. Бу мол дунё, бойлик одамга вафо қилмайди. Бунинг устига иккаламизга кўплик ҳам қилади, кулиб қўйдида, шу сабабли бор мол - мулкимни болалар уйига ўтказиб бермоқчиман. Ўзларимиз эса, шу уйни сотиб оддийроқ бир ҳовли олиб, боғдорчилик қиламиз. Хуллас бир кунимизни кўрамизда ойиси.


— Мен ҳеч нимага тушунмаяпман. Дадам қанчалик ёмон одам бўлмасин, сизнинг айтаётганларингиз....
— Булар аччиқ ҳақиқат. Ишонмасанг бориб дадангдан сўра. Балки бу сафар тан олар, — Гулҳаё опа ўрнидан тураркан, — лекин бунга ишончим комил эмас. — Юсуф эса эшитганларини таҳлил қилиш билан банд. Гулҳаё опанинг охирги гаплари қулоғига кирмади ҳисоб.

* * *

— Мазали кечки овқат учун катта раҳмат. Илоҳим умриздан барака топинг, қўллариз дард кўрмасин, — Иззат овқатланиб бўлгач ошхонадан чиқиб кетгунча Нозимахондан ширин сўзларини аямади. — Кечки овқат сизга ҳам ёқдими хоним? — Дурдонани секин туртиб қўйди.
— Ҳммм, — Дурдона бўғзида жавоб берганча тез - тез юриб ошхонадан чиқиб кетди.
— Майли хайрли тун, яхши дам олинг, — Иззат ҳам унинг ортидан чиқаркан, Дурдонанинг ўзи билмаган ҳолда рашк қилиб қўйишлари унга жуда ҳам ёқиб кетаётганди. — Нима бўлди хоним, кайфиятингиз йўқ? — хонага кираркан, эндигина ётишга ётган аёлидан сўради.
— Ҳеч нима? — лаб бураркан, — шунчаки уйқум келаяпти, — устини кўрпа билан ёпиб олдида кўзларини юмиб олди.
— Менимча, кечки овқат сизга ёқмади. Ёки янги хизматкоримиз маъқул келмадими?
— Яхшиси, жимгина ухла асабимга кўп тегаяпсан?
— Шу "Ширин" тилингни бир кунмасн бир кун узиб оламан, — Иззат шундай деганча ювиниш хонасига кетаётганди,
— Шу гапни деярли 3 ҳафтадан буён айтасан. Лекин тилим жойида.
— Шунақа дегин, тўхтаб қолганча ўгирилди.
— Ҳа шунақа, — Дурдона ётган жойидан туриб эшик томонга юраркан, — бу нарса сенга армон бўлиб қолмаса бўлди эди.
— Йўғэ, — Иззат у томонга юра бошлади.
— Ҳада, — Дурдона унинг кўзларига тик боқди.
— Буни синаб кўриш керак, — жилмайди у.
— Афсус, бу сен учун ушалмас орзу, — Дурдона мазах қилгандек кулиб қўйганча Иззатни айланиб ўтиб кетаётганди, Иззат уни бир урунишда ётоққа ташлади. Дурдона нима бўлганини англагунча лабида Иззатнинг қайноққина лабини ҳис қилди.Дурдона нима бўлганини англагунча лабида Иззатнинг қайноққина лабини ҳис қилди. Кўзлари катта - катта бўлиб кетди. Иззатнинг бағридан чиқишга ҳаракат қилиб, уни ўзидан итаргани сари Иззат янаям маҳкам бағрига босиб ўпарди. Дурдона 5 - 10 минутда қаршилик қилдию, кейин таслим бўлди. Ана шундагина Иззат ўпишни тўхтатиб секин ўрнидан турди.
— Ярамас, — Дурдона чуқур - чуқур нафас олганча Иззатга қошларини чимириб қараб ёнидаги ёстиқни олдию уни ура бошлади. — Нафас ололмай қолдимку аблах.
— Ҳечқиси йўқ ўрганиб кетасан, — кулиб қўйди.
— Нимааа? — Дурдонанинг кўзлари янаям каттариб кетди.— Бу билан нима демоқчисан?
— Ҳозирча ҳеч нима. Аммо, сени огоҳлантириб қўяй, яна бир марта сенсираб гапирсанг ҳаммасини ўзим тушуниб оламан.
— Яъни...
— Яна шунақа ҳолат дегандек, — Иззат Дурдонага яқинроқ келиб қош қоқиб қўйди.
— Ҳеч қачон, — Дурдона уни ўзидан итарди.
— Майли зоримиз бор, зўримиз йўқ, — Иззат ўрнидан туриб ювиниш хонаси томонга юраркан, — аммо, бир нарсани тан олиш керак. Тилинг захар бўлса ҳам, лабинг асалдек тотли экан.
— Ярамас, мен ҳозир сени...
— Но, но, но, Иззат сирли жилмайганча, бармоғи билан "Йўқ" ишорасини қилганча Дурдона тарафга юра бошлаганди ҳамки,
— Керакмас, — Дурдона лабларини иккала қўли билан ёпиб олди.
— Демак, келишдик. Бугундан эсли қиз бўласан деган умиддаман. — Дурдона унинг ҳар бир гапига "Ҳа" дегандек бош силкиб жим тураверди. Иззат кулганча ювиниш хонасига кириб кетди. Бундан фойдаланган Дурдона тезда жойига ётиб, боши билан бирга кўрпага ўраниб олди. Кўрпа ичида ётганча бояги ҳолатни таҳлил этар экан, негадир юзлари қизиб, баданида сезилар - сезилмас электр токи ўтгандек бўларди. Лабини бармоқлари билан силар экан, кўз олдига Иззатнинг жилмайиб турган чеҳраси келди.
— Ярамас, кулиб қўйди.

* * *

Уйда хизматкордан бошқа ҳеч ким йўқ. Гулҳаё опанинг уйига сал бўлса ҳам кўникиб олган Муяссар тоза ҳаводан нафас олиш учун балконга чиқди. Кўзларини юмганча нафас олар экан, шамолнинг юзларини ҳар силаб ўтиши ҳам унга Аюбни эслатарди.


— Ҳозир сизни аёлим билан таништираман, — Иззат шундай деганча эндигина эшик томонга қараб юраётганди, эшик олдида турган Дурдонани кўриб, — шу ердамидинг? — ўзини ҳайрон бўлгандек тутди. — Ягонам, таниш бу Нозимахон. Уй ишлари учун одам ёлланг дегандингку, мана олиб келдим. Бугундан ҳамма ишларни у қилади, энди сира қийналмайсан, — Иззат Нозима тўғрисида жилмайиб гапириши Дурдонага ёқмади.
— Тушунарли, — совуққина гапирганча ошхонадан чиқиб кетар экан, ўз - ўзидан асабийлашиб борарди.Иззат кулиб қўйдида,
— Мен кийимимни алиштириб чиқай, — деганча эшик тарафга юрди.
— Унгача мен кечки овқатга уннайман, — Нозиманинг нозли овози эшитилди. Иззат шунчаки жилмайиб қўйдида чиқиб кетди. Нозима тезда ишга киришди. Иззат уст - бошини алиштириб тўғри Дурдонанинг ёнига келди.
— Хорманг энди хоним, — ёнига ўтириб смечкадан озгина олиб чақар экан, — буни нимасини кўраяпсан? — юзини буриштирди.
— Ажойиб, тарихий сериал. Сенга ёқмаса бошқаларга ҳам ёқмаслиги керак деганимаску.
— Мен ёқмади демадимку, — кулиб қўяркан, — менга бу сериалнинг битта жойи ёқади.
— Қаери? — Дурдона телевизордан кўз узмасдан сўради.
— Анави сўтакнинг исми нима эди?
— Султон Сулаймон, бунинг устига у сўтак эмас, — қошларини чимирди.
— Нима бўлса ҳам. Бир тарафдан унга ҳавасим келади. Шунча хотини бор. Эҳ, қани эди менда ҳам....
— Туя ҳаммомни орзу қиларкан, — лаб буриб қўйди.
— Ҳа нима, сен ажрашаман деяпсан. Ажрашганимиздан кейин Нозимахонга уйланарман. Рози бўлса албатта, — Иззат анчагина ҳотиржам гапирарди.
— Тўғри қиласан, ҳозирдан ўзинга хотин топганинг бир томондан яхши, — Дурдона қош учириб, лабини сал қийшайтириб қўйди. Улар яна бироз гаплашиб телевизор томоша қилишди. Кечки овқат тайёр бўлгач,
— Иззат ака, — мулойим гапирганча Нозима кириб келди. — Кечки овқат тайёр.
— Биз ҳозир. Қани хоним, овқатлангани чиқамизми? — ўрнидан туриб, Дурдонага қўл узатди.
— Албатта, — Дурдона уни менсимагандек ўтиб, ошхонага юрди. Иззат бош чайқаб қўйганча унинг ортидан борди.
— Бунча ёқимли ҳид, — ошхонага кирар-кирмас кўзини юмиб чуқур ҳидлар экан, — иштаҳани очиб юбордингизку Нозимахон, — Иззат кафтларини бир - бирига ишқалаганча жойига келиб ўтирди.
— Тез тайёр бўладиган бир нарсаларда, — Нозима ўзгача мулойимлик билан гапирарди.
— Нима бўлса ҳам тезроқ сузиб берсангиз яхши бўларди ойимқиз. Қорин пиёзни пўсти бўлиб кетдию, — Дурдона қўрслик билан гапирди.
— Ҳўп ҳозир, — Нозима тезда иккаласига ҳам овқат сузиб олдиларига қўяркан,
— Қани ўзингизга ҳам сузиб дастурхонга ўтиринг. Вақтида овқатланинг, — Иззат уни биргаликда овқатланишга таклиф қилди.
— Йўғэ, ахир мен оддий хизматкорман. Бу хизмат вазифамни суисътемол қилиш бўлади.
— Ҳеч ҳам унақа эмас. Энди сиз ҳам оиламиз аъзосиз, тўғрими ягонам? — Дурдонага қаради.
— Албатта, ҳеч уялманг Нозимахон. Ўз уйингиздагидек бемалол яшайверинг, — Дурдона Иззатга ёмон қараш қилиб қўйганча гапирди.
— Раҳмат, жуда яхши аёл экансиз, — Дурдонага жилмайиб қўяркан тезда ўзига овқат сузиб, Иззатга яқинроқ жойга ўтириб олди.
— Сизларга ёқимли иштаҳа, — Иззат бошлаб берди. — Бай - бай, қўлингиз бунча ширин Нозимахон, Иззат овқатни ейишни бошлагандан мақташни бошлади. — Бизни хонимга ҳам шу овқатни ўргатиб қўйсангиз бўларкан.
— Жоним билан, бу ўзи жуда тез тайёр бўладиган таом. Бунинг устига ўрганиш ҳам осон.
— Ана эшитдингизми хоним, ўрганиш осон экан, — Иззат қош учирганча Дурдонага қараб қўйди.
— Эшитдим, эшитдим, — Дурдона қош чимириб қўйди. Бундан Иззатнинг юзига сезилар - сезилмас кулгу югурди.— Демак, сиз дадамни рад қилиб, Даврон акага турмушга чиққансиз?
— Ҳа, лекин бу турмушимиз узоққа бормади, — бироз оғриқ билан гапирди.
— Нега? Нимадир бўлдими?
Даданг тўйдан кейин ҳам бизни тинч қўймади. Охири, Даврон акамни ўлдириб тинди.
— Нима? — Юсуф қулоқларига ишона олмасди. — Дадам одам ўлдирганми?
— Бу ҳам етмагандек, менга туҳмат қилиб шунча йил қизимдан айро яшашимга сабабчи бўлди.


— Шоҳсанам, — Абрам хонасига кириб ўтирар экан, — ўша Далер чиндан сизга гап отдими?
— Йўғэе, у шунчаки латифа айтишга уста экан, латифа айтиб бераётганди. Бор гап шу.
— Шунақа денг? — Абрам қўлидаги қаламни қаттиқ сиқиб синдирганини ҳам сезмади. — Демак, латифага усталар ёқади денг?
— Энди кулгу умрни узайтиради дейишади-ку, — Шоҳсанам унинг ҳолатига эътибор бермасдан гапираверди. — Кулгуга нима етсин.
— Тушунарли, — Абрам қўлидаги иккига бўлиниб кетган қаламни стол устига тарақлатиб қўйганча ўрнидан тураркан, — мени зарур ишим бор, — деганча тез - тез юриб хонадан чиқиб кетди. Шоҳсанам эса стол устидаги синиқ қаламга қараганча ҳеч нимага тушунмасдан қолаверди.

* * *

— Дадаси, нега Муяссарни уйдан ҳайдадингиз? — Дилором опа эри бироз жаҳлидан тушгач сўроқ қила бошлади. — Ахир, унинг қорнида бизнинг набирамиз...
— У ҳеч қандай бизнинг набирамиз эмас. Ўша суюқоёқ болани ўйнашидан орттирган экан. Ўйнаши ёнимга келди. Бунинг устига Қодир қизларини меросдан маҳрум қилибди. Шундай экан, ўша суюқоёқни уйда олиб ўтиришимиздан фойда йўқ. — Дилором опа эрининг гапларидан кейин бошқа савол бермади.

* * *
Эртаси куни Гулҳаё опа келиб Абрам билан шартнома имзолади.
— Ишларни мени номимдан Санам юритади. Далер ҳар доимгидек ёрдамчи, —Гулҳаё опа кетар олдидан Абрамга алоҳида такидлади. Бинодан чиқиб кетар экан, ичкарига кириб келаётган Юсуфни кўриши билан тўхтади. —
Сен билан гаплашиб олсак дегандим.
— Ассалому алайкум. Нима ҳақида экан?
— Ўтмиш ҳақида. Сенга айтадиган гапларим бор. Сен буларни билишга ҳаққинг бор.
— Мени хонамга кирасизми?
— Менимча бундай гапларни бу ердан узоқроқ жойда гаплашган маъқул.
— Тушунарли, унда сизни ўзим билган бир шинам кафега олиб борсам қарши эмассиз деган умиддаман.
* * *
— Хўш қулоғим сизда, — Юсуф қаҳва буюртма бергач Гулҳаё опани тинглашга тайёр эканлигини билдирди.
— Даданг мен ҳақимда нима деган? Энг аввало шуни билмоқчиман.
— Мен бу ҳақида гапиришни истамайман.
— Тушунарли, — Гулҳаё опа бир дам ўйланиб турдию, секин гап бошлади. — Биз бир маҳаллада катта бўлганмиз. Мен, Даврон акам ва даданг. Даданг ва Даврон акам синфдош эдилар.
— Даврон деганингиз Санамни дадасими?
— Ҳа. У пайтларда қизларни мактабни тугатиши билан узатишарди. Мен 9-синфга кўчган йилим совчилар эшигимизни бузиб юборай деганди. Ўша кунларнинг бирида даданг ҳам совчи қўйди. Менинг кўнгил қўйганим борлиги сабаб, бошқа сивчилар қатори унинг ҳам совчиларига рад жавоби берилди. Шунга қарамай даданг нуқул ортимдан юрар, ҳа деб қўлимни сўрарди. Бу ўрта Даврон акам иккаламиз унаштирилдик, Гулҳаё опа гапирар экан, унинг кўзларида соғинч қоришиқ бахт порлаб турарди. Бундан у Давронни қанчалик севганини билиш қийин эмасди.

* * *

— Дурдона, Дурдонаааа, — Иззат аёлини чақирганча хонага кирди. — Дурдона, — ҳалиям ухлаётган аёлини чақирди.
— Ҳммм, — димоғида жавоб берди.
— Тур, мен ишга кетишим керак.
— Кетавер, — юзини кўрпа билан ёпиб олди.
— Мен тайёр бўлгунимча нонушта тайёрла, тур.
— Уффффф, — Дурдона асабий ва уйқусираганча ўрнидан турди. — Мен сенга тўйни эртаси куниёқ айтганман, мен иш қилишни билмайман. Билган тақдиримда ҳам сен учун ҳеч нима қилмайман. Ўша куни айтганимдек, нонушта, тушлик ёки кечки овқат ейишни истасанг уйга хизматкор ол. Ёки бошқага уйлан, дедию юз - қўлини ювгани чиқиб кетди.
— Шунақа дегин? — Иззат асабийлашганча уйдан чиқиб кетди.

* * *

Кечки пайт.
Смечка чақиб, телевизор кўриб ўтирган Дурдонанинг диққатини эшик олдидаги овозлар тортди.
— Ким бўлди яна бу? — ўрнидан туриб эшик томонга юрди. Қараса, эри ёнида ёшгина қиз билан ошхона томонга ўтиб кетаяпти.
— Нозимахон бу ошхонамиз. Айтганимдек, уйимиз катта эмас. Шу бир - икки уй ишлари, нонушта, уйда пайтларим тушлик, кечки овқат дегандек.
— Тушунарли, — қиз нозланганча жавоб берар экан, негадир бу Дурдонага ёқмади.


#ЎЗИМНИКИСАН
#Муаллиф: Моҳира Икромовна

— Танишганимдан хурсандман, — Далерга қўл узатди. — Менинг исмим Абрам.
— Бағоят хурсандман, — Далер ҳам унга қўл узатиб, қўл сиқишиб қўйишди.
— Сизларни яна бир ҳамкорим билан таништирсам. Аслида, Санам уларни танийди. Шундай экан, сизни таништирсам Далер, — деганча уларни Юсуф ва Зуфарнинг ёнига бошлади. — Танишинг, бу ҳамкоримиз Юсуф ва Зуфар. Булар эса янги ҳамкоримиз Санамнинг ёрдамчиси Далер.
— Танишганимдан хурсандман, — Далер Юсуфга қўл узатди.
— Мен ҳам, — Юсуф унинг қўлини қаттиқ сиқди, икки кўзи эса Санамда.

* * *

— Мен қандай бўлмасин ўша уйга киришим керак, — тоқацизланди.
— Ҳозирча буни иложи йўқ. Ўзингдан - ўзинг у уйга кира олмайсан. Қачонки, уй эгалари хизматкор керак деса, ана ундагина кира олишинг мумкин.
— Унда сен яхшилаб гаплаш. Мен ўша уйга киришим жуда ҳам зарур. Ҳаёт - мамот масаласи.
— Ваъда бера олмайман, лекин бир ҳаракат қилиб кўраман.

* * *

Санам Дилноза билан мазза қилиб суҳбатлашаркан, уларнинг ёнига Юсуф келди.
— Дилноза бизни бир дақиқага, — пешонасини қашлаганча қизга илтимос оҳангида гапирди.
— Мен торт буюртиргандим, хабар олай, — Дилноза тезда у ердан кетди.
— Ҳалиги, — Юсуф энди гап бошлаганди,
— Сиз билан гаплашадиган гапим йўқ, — Санам бурилиб кетаётганди, Юсуф унинг билагидан ушлаб қолди.
— Санам балки қайсарликни бас қиларсан?
— Қўлимни қўйиб юборинг, ҳамма бизга қараяпти, — Санам Юсуфга еп қўйгудек қаради.
— Санам, — Юсуф эндигина гап бошлаганди ҳамки, кўзи улардан икки стол нарида синглисига гап отаётган Далерга тушди. — Бу тарбиясиз синглимни ёнида нима қилаяпти? — шарт бордида уни елкасидан ушлаб ўзига қаратиб битта мушт туширди. Ҳеч нимани англай олмай қолган Далер эндигина даврага олиб кирилаётган торт устига йиқилди.
— Юсуф, — Далерга яна ташланмоқчи бўлган Юсуфни Абрам ва Зуфар ушлаб қолди, — ўзингни бос.
— Синглимни атрофида яна бир бор ўралашадиган бўлсанг, келаси сафар аяб ўтирмайман.
— Хўп - хўп, — юзидаги кремни артаётган Далер кулди, — ўзингни бос акаси. Синглинга энди умуман яқин йўламайман, — ортга икки қадам юрди. Далер Юсуф нега асабийлашаётганини, шунчаки оддий ҳазил учун бунчалик асабийлашаётганининг асл сабабини жуда яхши англаб турарди.
— Ҳаммасини расво қилишди, — Дилноза расво бўлган тортга лаб бурганча қараб қўяркан, йиғлаб юборай дерди.
— Ҳа йиғлоқи, Зуфар келиб секингина елкаси билан туртиб қўйди, — намунча қовоғингдан қор ёғмаса?
— Кўрмайсизми? Мен қанча ҳаракат қилгандим ахир.
— Ҳаааа, гап буёқда дегин? Буёғи чатоқ бўлибдику, — ачингандек гапирди.
— Эееее борингееее, — Дилноза аразлаб кетаётганди, Зуфар унинг қўлидан ушлаб қолди, — қўйворинг.
— Ҳаммаси учун катта раҳмат, — Зуфар жилмайганча миннатдорчилик билдирдию, қизнинг қўлини қўйиб юборди.— Далер аҳволинг яхшими? — Санам стол устидаги қоғоз сочиқлардан олиб юзини артишга қарашаркан, — Шоҳсанамга нега гап отдингиз?
— Гап Шоҳсанамда эмас, гап бошқа санамда, — кулди у. — Куёв болани жаҳли роса тез экан, — Санамнинг қўлидаги сочиқни олиб юзини артар экан, — ҳозир ҳам мени ғажиб ташлашга тайёр турибди, — Далер ғазабдан ўзига сиғмаётган Юсуфга кўз қисиб қўйди. Санам унга индамади.
— Мен яхшиси Абрам Дилшодович билан хайрлашиб келай, кейин кетамиз.
— Мана бу тўғри қарор, — Далер ҳамон тиржайиб турарди. Санам унга бир қошини кўтариб қараб қўйдида, Абрамнинг ёнига келди.
— Абрам Дилшодович шартнома имзолаш кейинга қоладиган кўринади, — бироз айбдорона оҳангда гапирди.
— Ҳечқиси йўқ. Тушунаман.
— Раҳмат, — Санам жилмайиб қўяркан, — майли биз энди кетайлик. Келаси сафар ойимни ўзи келар.
— Тушунарли, — Абрам Санам ва Далерни кузатиб қўйиб қайтиши билан, — Юсуф бу нима қилганинг? Томоша қўйиш шартмиди?
— Ўша бетарбия синглимга бир қадам ҳам йўламасин, — Юсуф столга бир урар экан, —яна бир марта шундай қилса, қўл - оёғини синдираман.
— Юсуф!
— Менимча, ҳозир уни ўз ҳолига қўйган маъқул, — Зуфар секин бошқаларни у ердан олиб кетди.


— Хўп бўлади, негадир — юзлари қизарди.
— Ҳамкор эртага соат 10:00 да шу ерда бўлади. Ҳамма шу ерда бўлиши шарт.
— Менда битта таклиф бор, — Дилноза ўрнидан турди. — Яхшиси эртага ноодатий нимадир уюштирайлик. Баҳонада Зуфар аканинг, — қаршисидаги Зуфарга жилмайиб қараб қўйди, — туғилган куни ҳам шу ерда коллектив даврасида кичикроқ қилиб нишонлардик. Ҳамкоримиз билан ҳам кўтаринки кайфиятда танишардик. Шунга нима дейсизлар?
— Менга маъқул, — Абрамга бу таклиф ёқди. — Қолганларнинг ҳам фикрини эшитайлик.
— Менга ҳам маъқул, — боядан буён жим ўтирган Юсуф ўз фикрини билдиришди. Қолганларга ҳам бу фикр маъқул келди.
— Унда ташкилий ишларга Дилнозахон сиз маъсулсиз.
— Хўп бўлади, — Дилноза бошқача хурсанд бўлиб кетди.

* * *
— Ойи, мен боришим шартми? — Санам бўлажак ҳамкорларининг исмини эшитиши билан эски хотиралари эсига тушиб, юзида қандайдир хомушлик пайдо бўлди.
— Ҳа шарт. У ерга бориб нимадир қилишинг шарт эмас, ҳаммасини Далернинг ўзи ҳал қилади. Сен бориб, мени номимдан имзо қўйиб келсанг бўлди.
— Лекин, ойииии.
— Эътирозлар қабул қилинмайди. Қани ўрнингдан тур, ҳозир Далер келади. Тезда тайёрлан, — Гулҳаё опа қизини мажбурлаб хонасига киритиб юборди. Санам истамайгина тайёрланиб чиқди. У тайёр бўлгунча Далер ҳам келиб улгурганди.
— Салом хонимлар, — ўзгача тавозе билан енгилгина таъзим қилиб қўйдида, Гулҳаё опанинг қўлини ўпди. Санамнинг ҳам қўлини ўпмоқчи эди,
— Керакмас, — қўлини тортиб олди. — Кеттикми?
— Гул хоним, — жилмайиб қўяркан, — қизингиз бирам ишчанки, Гулҳаё опа унга шунчки жилмайиб қўя қолди.

* * *

Эрталабдан корхона тайёргарлик авжида. Ҳаммаси соат 10:00 гача тайёр бўлиши керак. Ниҳоят, ҳамма тайёргарлик тугади. Энди бўлажак ҳамкор келса бўлди.
— Бу Санамми? — кириш эшиги тарафга қараб ўтирган Зуфар ҳаёл суриб ўтирган Юсуфни туртди. — Қара, бу чиндан ҳам Санам.
— Бўлиши мумкин э....— Юсуф ортига ўгирилар экан тили айланмай қолди. Санам мағрур қадам ташлаб кириб келар экан, Юсуф эндигина бир қадам ташлаганди ҳамки, Санамнинг ортидан кириб келган Далер унга етишиб олиб, Санамнинг белидан қўлини ўтқазиб олганча у билан ёнма - ён кела бошлади.— Бу нимаси? — Санам ўқрайганча Далерга қараб, қўлини чимдиб олди.
— Сени бир ўзингни бу бўрилар олдида, ёлғиз қолдириш бу аҳмоқлик, — Далер унинг белидан янаям маҳкам ушлаб ўзига яқинроқ тортаркан, жилмайиб қўйди.
— Сен билан кейин гаплашамиз, — Санам унинг қўлини силтаб ташладида улар томонга келаётган Абрамга жилмайиб қўйганча Далердан узоқлашди.
— Кимларни кўраяпман? — Абрам хурсанд бўлганча Санамга пешвоз чиқди.
— Ассалому алайкум, — Санам салом берди.
— Хуш келибсиз, демак янги ҳамкоримиз сизсиз.
— Тўғрироғи ойим. Мен уларнинг номидан келдим. Булар эса, — Далерга қаради, — ойимнинг ёрдамчиси Далер.


— Амаки бу нима қилганингиз? Келинойимни қўйиб юборинг.
— Сен аралашма, — Санамга еб қўйгудек қарадида, зинадан пастка туша бошлади.
— Қойил, — эшик олдида қарсак чалганча Гулҳаё опа турарди.— Ғурурли Ҳошим Агзамов яна қандайдир ёлғонларга ишонибдиларда.
— Бу ерга қайси юз билан келдинг? — Ҳошим аканинг юз - кўзида нафрат ва ғазаб акс этарди.
— Сенга ҳисоб беришга мажбур эмасман. Мен бу ерга қизимни ва раҳматли жиянимдан қолган омонатни олиб кетгани келдим. Чунки, сен бу омонатни яхши асрай олмайсан.
— Мана бу суюқоёқни айтаётган бўлсанг бемалол олиб кетишинг мумкин, — Муяссарни Гулҳаё опа томонга итариб юборди.
— Санам, — Муяссарни қучиб олган Гулҳаё опа қизига қараб, — келинойингни зарур нарсаларини олиб чиқ. Бугундан у бизникида яшайди.
— Олиб кет ҳаммасини. Бу суюқоёқни ҳеч нимаси қолмасин. Уйимни булғамасин ҳеч нимаси. — Муяссар қайнотасига ҳеч нима демас, фақат йиғларди.
— Юра қол гўзалим, — Гулҳаё опа унинг сочларидан силаганча машинага олиб чиқаркан, — ҳали ҳаммаси яхши бўлиб кетади. Муяссар бир сўз демасдан йиғлаганча машинага чиқар экан, уни узоқдан бир одам қалби оғриганча кузатиб турарди.
— Оз қолди Муяссарим. Ҳаммаси тугаши билан ёнинга қайтаман. Биргаликда бахтли ҳаёт кечирамиз, — Муяссардан кўз узмаганча ўзига - ўзи гапирарди.
Санам ҳам Муяссар учун зарур деб билган нарсаларини сумкага жойлаб олиб чиқдию, унинг ёнига ўтирди. Санам ўтириши билан Гулҳаё опа машинани юргизар экан,
— Булар ҳали жуда қаттиқ афсусланишади, — деганча каттагина ҳовлига нафрат билан қараб қўйди.
* * *

— Маржона, — Камрон эрталаб ишга отланар экан аёлини чақирди.
— Лаббай Камрон ака, — Маржона шошиб унинг ёнига келди.
— Шу кунларда менга бееътибор бўлиб қолганингизни сезаяпсизми хоним? — аёлининг белидан қўлини ўтказиб ўзига тортар экан бироз хафа бўлгандек гапирди.
— Биламан, лекин, —эркаланди Маржона, — биласизу, эртага Сожидага совчи келадиган. Шунга ойижон билан ҳаракатдамизда.
— Майликуя, — Камрон бурнини Маржонанинг бурнига тираб, — лекин бизни ҳам унутиб қўймангда. Уч кундан буён васлингизга муштоқмиз. Соғинчдан адо бўлмоқдамизку.
— Камрон акааааа, — эркаланганча, — сизлашлариздан маълумки, мендан яхшигина хафа бўлибсиз.
— Ҳа энди, — Камрон бир қошини учириб қўйди.
— Хўп тушундим, — Маржона секингина эрининг юзидан ўпиб қўяркан, — бугундан бор эътиборим сизда бўлади.
— Гўзалим ўзимни, — Камрон аёлининг пешонасидан ўпиб қўяркан, — мен энди ишга борай. Эрталабдан бунақа эркаланмангда хоним, ҳаёлларим ўтлаб кетаяпти.
— Эеее борингеее, — Маржона уялиб эрининг бағридан чиқди. — Шу кунларда жуда одобсиз бўлиб кетаяпсиз, — ёлғондакам қош чимирди.
— Энди сизга ҳаддимиз сиғиб эркалик қиламизда хоним, — Камрон келиб уни ортидан қучаркан, — сени севаман, — бўйнига лаб босди.— Қани келақол қизим, — Гулҳаё опа Муяссарни ичкарига олиб кирди. — Бугундан бу уй сенинг ҳам уйинг.

— Лекин, у уй...
— Қизим, оппоғим, — Гулҳаё опа Муяссарнинг сочларидан меҳр билан силаркан, — озгина чида. Ҳаммаси изга тушсин. Кейин, ўз уйинга қайтасан. — Муяссар "хўп" дегандек бош чайқади. — Санам, келинойингни хонасига ётқизиб чиққунимча қаҳва тайёрлаб тур, сен билан иш юзасидан гаплашиб олишимиз керак.
— Хўп бўлади ойижон, — Санам қўлидаги сумкани бир четга қўйдию ошхона томонга кетди. Гулҳаё опа Муяссарни олдиндан тайёрлаб қўйилган хонага олиб кириб ётқизиб чиқди. Йиғлайвериб ҳолдан тойгани учунми дарҳол ухлаб қолди.

* * *

— Хабарингиз бор, эртага сафимизга яна бир одам келиб қўшилади, — Абрам йиғилганларга тушунтириш бера бошлади. — Олдин ҳам айтганимдек модалар уйи очмоқчиман. Янги келадиган одам, аслида ҳамкоримиз шу соҳа бўйича мутахассис.
— Менда битта савол бор, — Зуфар қўлини кўтарди, — келадиган ҳамкоримиз ким, яъни эркак кишими ёки аёл?
— Бунисини мен ҳам билмайман. Эртага келса танишиб оламиз. Ҳамкоримиз учун шу ердан битта хона ажратиш сизнинг бўйнингизда, — Шоҳсанамга ўзгача меҳр билан қараб гапирди.


— Нима деб ўйлайсан, Шокир ўша айтилган манзилга борганмикин? — Игор маъноли кулганча Нишоновга қаради.
— Буниси менга қизиқ эмас. Менга нима қизиқ биласанми?
— Албатта, ҳақиқатни билган Ҳошим Агзамовнинг ҳолати, — иккаласи бир - бирига қараб кулиб қўйишди. Ҳа, Игор Аюб чиқиб кетгач тўғри Нишоновни олдига бориб бор гапни айтиб берди. Нишонов эса, Шокир Ҳошим Агзамовни буйруғи билан Девилни излаётганини биларди. Аюб ўзини - ўзи сотиб қўймаганда балки, ҳаммаси бундай тус олмасмиди.

*        *        *

Катта йўлга чиққан Аюб, биринчи учраган машинани тўхтатиб Игор айтган манзилга борди. Аммо, у ерда Ҳасан йўқ эди. Албатта, уни ҳам Игор олдиндан огоҳлантириб қўйгани боис жуфтакни ростлаган эди.
— Минг лаънат, — Аюб деворни бир тепди. — Демак, ўзларича мен билан ўйин қилмоқчи бўлдинглар. Яхши, ўйин бўлса ўйин, — Аюб асабийлашганча эндигина эшикдан чиққанди ҳамки елкасидан ўқ еди. Химояланиш учун уйга қайтиб кирар экан, демак гап буёқда дегин? Аюб атрофга яхшилаб назар солар экан, уйни  тўрт тарафидан 7-8 тача одам ўраб олганлигини билди. Салкам бир ярим соат давом қилган отишмада Аюб ҳаммасини йўқ қилди. Ўзи ҳам яхшигина яраланди. Шунга қарамасдан Муяссарга берган ваъдасини бажариш учун йўлга тушди.

*        *       *

— Ало, — Муяссар боядан буён асабий жиринглаётган телефонига қўрслик билан жавоб берди.
— Муяссар, — нариги тарафдан Аюбнинг овози эшитилди.
— Аюб, — унинг овозини эшитиши билан Муяссар йиғлаб юборди. — Қаердасиз? Нега шунча пайтдан бери йўқсиз?
— Уйдан уч бекат узоқликдаги масофадаман, — негадир Аюб қийналиб гапирар, зўрға нафас оларди. — Сени соғиндим. Кўргим келаяпти.
— Мен ҳозир бораман, — Муяссар телефонни қўймасдан хонадан югуриб чиқди. Зиналардан учиб тушгандек бўлди гўё. Дарвоза олдидаги тўғри келган машиналардан бирига ўтириб газни босди. — Мен ёнингизга кетаяпман. Ҳозир бир зумда ёнингизда бўламан.— Сени севаман, — Аюбнинг овози паст эшитилдию, кейин умуман эшитилмай қолди.
— Мен ҳам сизни севаман. Аюб эшитяпсизми сизни севаман, — Муяссар йиғлаганча тинмай гапирар, аммо, Аюбдан жавоб йўқ эди. Машинани катта тезликда ҳайдаб кетар экан, икки кўзи ташқарида Аюбни изларди. — Аюуууб, — ана кўрди. Аюб бекатда ўтирар, негадир юз - кўзи, уст - боши қон эди. — Аюб, — Муяссар машинани тўхтатиши билан ундан тушиб у томонга юрди. Аммо, катта тезликда ўтаётган машиналар унга йўл бермасди. — Аюуууб, —уни чақирди. Аюб кўзларини очди,
— Муяссар, — пичирлаганча ён томонга йиқилди.
— Аюуууууууууб, — Муяссар жон ҳолатда бақирганча у томонга югурди. Етиб келиб, унинг бошини тиззасига олар экан, тинмай йиғлар, унинг юзларини силаб уйғотишга ҳаракат қиларди. — Туринг, кўзларизни очинг илтимос, — Аюбдан садо ҳам чиқмасди. — Аюууууууб, — Муяссар беҳуш ётган Аюбни қучиб йиғлар, Аюбнинг тана ҳарорати тушиб борарди.

Аюбнинг ўлганига салкам бир ой бўлди. Муяссарнинг ичига чироқ ёқса ёришмайди. Ҳамма нарсани унутган. Ҳеч нарса билан иши йўқ. Ейиш - ичишнику айтмаса ҳам бўлади.
— Келинойи, нимадир еб олинг, — Аюбнинг жанозаси куни Ўзбекистонга қайтган Санам Муяссарга овқат едириш билан овора. Муяссар унинг қўлини итатди. — Келинойи ҳеч бўлмаса вужудингиздаги митти жонни ўйланг. Ахир, унда нима айб? Тўғри акам ўлди, уларсиз қийналаяпсиз. Аммо, бу дегани акамдан қолган ёдгорини ҳам қийнашингиз керак деганимаску. Бунақа ўтириш яхши эмас. Қайтанга кучли бўлиб, бундан буёғига фарзандингиз учун яшашингиз керак, — Муяссар унинг гапларини эшитар экан, йиғлаб юборди.
— Чидолмаяпман, уларсиз хатто нафас ҳам ололмаяпман. Бутун умр қандай яшайман? — Муяссар кўксига муштлаганча йиғларди.
— Келинойи, — Санам келиб уни авайлабгина бағрига босаркан, — ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Сиз ўзингизни қўлга олинг. Энди ҳаётингизда жажжигина жиянчам бор. — Худди шу пайт хонага Ҳошим Агзамов ўзгача важоҳат билан кириб келдида,
— Ҳозироқ бу ердан йўқол, — Муяссарни қўлидан ушлаб судраб хонадан олиб чиқиб кета бошлади.


— Сендаги ҳаммаси ўша автоҳалокатдан кейин бошланган тўғрими?
— Ҳа, лекин сен буни қаердан биласан?
— Айтайлик, ҳаммаси менинг ишим.
— Гапни чайнамасдан очиқ - ойдин гапир, — Аюб эски столга бир урди.
— Сен Жавоҳирни ўлдирганингдан кейин аламим ҳеч қаерга сиғмасди. Сени ҳам бу ҳаётда яшашга ҳаққинг йўқ деб ўйлардим. Шу сабабли, одам ёллаб машинангни буздириб қўйдим. Аммо, сен бу автоҳалокатда ўлмадинг. Жонлантириш бўлимида кома ҳолатида ётар экансан, докторлар қон қуйиш керак, бўлмаса ўлади дейишди. Қон гуруҳинг тўртинчи салбий дейишди. Бу энг камёп қон гуруҳи бўлгани учун қон топиш осон бўлмади. Аммо, бойвучча даданг топди.

Мен эса операциядан бир кун олдин даданг топган ўша қонга лабораториямдаги бўри ва эчкиемар қонидан қўшиб қўйдим. Операциядан тирик чиқишингни хохламадим.
— Бўри ва эчкиемар қони? — Аюб ҳали ҳам ҳеч нимага тушунмасди.
— Ҳа, ахир мен олим эдим. Ҳайвонлар ва уларнинг ички тузилишлари устида тажрибалар олиб борардим.
— Мени ҳам тажриба қуёнига айлантирмоқчи бўлдинг, аммо ўхшамади, — Аюб жаҳл аралаш куларкан, — ҳеч бир режанг ўхшамагач бу ерга беркиндинг?
— Ҳа, чунки дадангнинг қўли ҳамма жойга етарди. Бу ерда ҳам бир неча марта мени ўлдиртиришга ҳаракат қилди.
— Майли, гапни қисқа қиламиз. Менга ўша ҳайвонни қаердалигини айтсанг бўлди. Сен билан ора очиқ.
— Йўқ десамчи, ўлдирасанми? Худди ўғлимни ўлдиргандек.
— Ўғлингни ўлими тасодиф эди. Мен унга шунчаки мен билан ўйин қилгани учун сабоқ бериб қўймоқчи эдим.
— Аммо, қизимчи? Унда нима айб эди?
— Қизинг? — Аюб бир нималарни эслашга уруниб кўзларини юмиб очаркан, — қизингни исми Анора эди шунақами?
— Ҳа, уни ҳам ўша беҳаё Севинчга ўхшаб ҳаётини барбод қилдинг.
— Адашасан. Унга қўлимни учини ҳам теккизмаганман. Аммо, сенга ваъда бераман, бу ишларни ҳал қилгач, Анорани хўрлаганларни топиб, гўштини нимталаб итларга едираман.
— Аюб Агзамов битта гапиради. Менга ўша итни қаердалигини айтасан, мен қизинг учун қасос олиб бераман.
— Мен сенга ҳаммасини айтдим ҳам дейлик, сен бу ердан қандай чиқасан?
— Буёғини менга қўйиб бер. Сен айт, қолганини ўзим ҳал қиламан, — Игор ундан қанчалик нафратланмасин қизининг қасоси учун ҳаммасини айтиб берди.— Сенга бир таклифим бор, — Игор ҳаммасини айтиб бўлгач гап бошлади. — Яхшиси мени гаров олиб дарвоза ёнигача борасан. Йўқса Нишонов сени бу ердан тирик чиқармайди.
— Мен кетар олдидан бу ерни кулини кўкка совурмоқчиман.
— Мен сенга ёрдам бераман, — Игор ёнидан қурол чиқариб узатаркан, — тонгга яқин хожатхона томонда учрашамиз. — Унгача ишларингни ҳал қил. — Аюб бош силкиб қўйганча қуролни олдию, камерадан чиқиб кетди.

*          *          *

— Ёнғин, қамоқхонада ёнғин, — Нишонов шу овоздан уйғониб кетди. Уст - бошини апил - тапил илдириб чиқаркан, ҳамма жой тутун, нафас олиб бўлмасди.
— Ким қилди буни? — жон ҳолатда бақирди. — Ҳозироқ оловни ўчиринглар. Аюб Агзамовни топинглар, уни ёнимга олиб келинглар, — жазавага тушганча бақирарди у.
Аюб ўйлаганларини битиргач хожатхона томонга борди. Игор келишилгандек ўша ерда экан.
— Тайёрмисан?
— Унда кеттик, — Аюб Игорнинг бошига қуролни тираганча у ердан чиқди. У ердан тўғри катта майдонга, ҳамма тўпланган жойга чиқди.
— Бу нима қилганинг, — Нишонов Аюбни кўриши билан бақирди. — Қуролни таша.
— Ҳеч қачон. Мени кетишимга қўйиб берсангина одаминг тирик қолади. Йўқса, мен бу ердаги ҳаммани ўлдириб бўлса ҳам бу ердан кетаман.
— Сен бу ердан тирик чиқмайсан. Мен бор эканман, бунга йўл қўймайман, — шу пайт ҳодимлардан бири югуриб келиб унинг қулоғига бир нарсалар деб пичирлади. Унинг гапларини тинглаб бўлгач, — дарвозани очинг, — Нишонов буйруқ берди. Ҳамма ҳайрон, аммо, бир сўз айта олишмагани боис, жимгина дарвозани очиб беришди. — Кетишинг мумкин, — Нишонов дарвоза томонга ишора қилди. — Мен ҳеч қандай айби йўқ одамни бу ерда ушлаб тура олмайман. — Аюб Игорни итариб юбордида, қуролни маҳкам ушлаганча дарвоза томонга юрди. Шунда ҳам хушёрликни унутмади. Аммо, ҳеч бир ҳодим, ҳеч бир қурол кўтаркан қўриқчи унга тўсқинлик қилмади. Аюб қамоқхонадан чиқиши билан, югуриб кетди.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.