— Сендаги ҳаммаси ўша автоҳалокатдан кейин бошланган тўғрими?
— Ҳа, лекин сен буни қаердан биласан?
— Айтайлик, ҳаммаси менинг ишим.
— Гапни чайнамасдан очиқ - ойдин гапир, — Аюб эски столга бир урди.
— Сен Жавоҳирни ўлдирганингдан кейин аламим ҳеч қаерга сиғмасди. Сени ҳам бу ҳаётда яшашга ҳаққинг йўқ деб ўйлардим. Шу сабабли, одам ёллаб машинангни буздириб қўйдим. Аммо, сен бу автоҳалокатда ўлмадинг. Жонлантириш бўлимида кома ҳолатида ётар экансан, докторлар қон қуйиш керак, бўлмаса ўлади дейишди. Қон гуруҳинг тўртинчи салбий дейишди. Бу энг камёп қон гуруҳи бўлгани учун қон топиш осон бўлмади. Аммо, бойвучча даданг топди.
Мен эса операциядан бир кун олдин даданг топган ўша қонга лабораториямдаги бўри ва эчкиемар қонидан қўшиб қўйдим. Операциядан тирик чиқишингни хохламадим.
— Бўри ва эчкиемар қони? — Аюб ҳали ҳам ҳеч нимага тушунмасди.
— Ҳа, ахир мен олим эдим. Ҳайвонлар ва уларнинг ички тузилишлари устида тажрибалар олиб борардим.
— Мени ҳам тажриба қуёнига айлантирмоқчи бўлдинг, аммо ўхшамади, — Аюб жаҳл аралаш куларкан, — ҳеч бир режанг ўхшамагач бу ерга беркиндинг?
— Ҳа, чунки дадангнинг қўли ҳамма жойга етарди. Бу ерда ҳам бир неча марта мени ўлдиртиришга ҳаракат қилди.
— Майли, гапни қисқа қиламиз. Менга ўша ҳайвонни қаердалигини айтсанг бўлди. Сен билан ора очиқ.
— Йўқ десамчи, ўлдирасанми? Худди ўғлимни ўлдиргандек.
— Ўғлингни ўлими тасодиф эди. Мен унга шунчаки мен билан ўйин қилгани учун сабоқ бериб қўймоқчи эдим.
— Аммо, қизимчи? Унда нима айб эди?
— Қизинг? — Аюб бир нималарни эслашга уруниб кўзларини юмиб очаркан, — қизингни исми Анора эди шунақами?
— Ҳа, уни ҳам ўша беҳаё Севинчга ўхшаб ҳаётини барбод қилдинг.
— Адашасан. Унга қўлимни учини ҳам теккизмаганман. Аммо, сенга ваъда бераман, бу ишларни ҳал қилгач, Анорани хўрлаганларни топиб, гўштини нимталаб итларга едираман.
— Аюб Агзамов битта гапиради. Менга ўша итни қаердалигини айтасан, мен қизинг учун қасос олиб бераман.
— Мен сенга ҳаммасини айтдим ҳам дейлик, сен бу ердан қандай чиқасан?
— Буёғини менга қўйиб бер. Сен айт, қолганини ўзим ҳал қиламан, — Игор ундан қанчалик нафратланмасин қизининг қасоси учун ҳаммасини айтиб берди.— Сенга бир таклифим бор, — Игор ҳаммасини айтиб бўлгач гап бошлади. — Яхшиси мени гаров олиб дарвоза ёнигача борасан. Йўқса Нишонов сени бу ердан тирик чиқармайди.
— Мен кетар олдидан бу ерни кулини кўкка совурмоқчиман.
— Мен сенга ёрдам бераман, — Игор ёнидан қурол чиқариб узатаркан, — тонгга яқин хожатхона томонда учрашамиз. — Унгача ишларингни ҳал қил. — Аюб бош силкиб қўйганча қуролни олдию, камерадан чиқиб кетди.
* * *
— Ёнғин, қамоқхонада ёнғин, — Нишонов шу овоздан уйғониб кетди. Уст - бошини апил - тапил илдириб чиқаркан, ҳамма жой тутун, нафас олиб бўлмасди.
— Ким қилди буни? — жон ҳолатда бақирди. — Ҳозироқ оловни ўчиринглар. Аюб Агзамовни топинглар, уни ёнимга олиб келинглар, — жазавага тушганча бақирарди у.
Аюб ўйлаганларини битиргач хожатхона томонга борди. Игор келишилгандек ўша ерда экан.
— Тайёрмисан?
— Унда кеттик, — Аюб Игорнинг бошига қуролни тираганча у ердан чиқди. У ердан тўғри катта майдонга, ҳамма тўпланган жойга чиқди.
— Бу нима қилганинг, — Нишонов Аюбни кўриши билан бақирди. — Қуролни таша.
— Ҳеч қачон. Мени кетишимга қўйиб берсангина одаминг тирик қолади. Йўқса, мен бу ердаги ҳаммани ўлдириб бўлса ҳам бу ердан кетаман.
— Сен бу ердан тирик чиқмайсан. Мен бор эканман, бунга йўл қўймайман, — шу пайт ҳодимлардан бири югуриб келиб унинг қулоғига бир нарсалар деб пичирлади. Унинг гапларини тинглаб бўлгач, — дарвозани очинг, — Нишонов буйруқ берди. Ҳамма ҳайрон, аммо, бир сўз айта олишмагани боис, жимгина дарвозани очиб беришди. — Кетишинг мумкин, — Нишонов дарвоза томонга ишора қилди. — Мен ҳеч қандай айби йўқ одамни бу ерда ушлаб тура олмайман. — Аюб Игорни итариб юбордида, қуролни маҳкам ушлаганча дарвоза томонга юрди. Шунда ҳам хушёрликни унутмади. Аммо, ҳеч бир ҳодим, ҳеч бир қурол кўтаркан қўриқчи унга тўсқинлик қилмади. Аюб қамоқхонадан чиқиши билан, югуриб кетди.