***
НУгаАвтобусда қолмади ҳеч ким –
Аёл, эри, боласи ва мен.
Ҳайдовчи ҳам керишиб секин
Эркин сеза бошлади ўзин.
Эркинлик бу – ҳаммамиз учун –
Рақибмасмиз бир-биримизга.
Бола, “энг кичиги менман”, деб,
Хаёл сурар. Тўғри ўзича.
Менга қараб олди-да бир кўй –
Ҳақиқатан норғул, баҳодир –
Отасига кўчиб ўтди ўй:
“Энг кучлиси ўзимман ҳозир!”
Аёл... Аёлгина шўрлик ҳам,
Унча хунук эмасди, ростдан
“Энг гўзали менман”, деб ўйлар,
Рақиб йўқлигига қарамасдан...
Эркин эди, тенг эди ҳамма,
Ҳеч ким ёнмас ҳасад чўғида.
Мен ҳам бирдан ўйлаб қолдим:
“Энг
Зўр шоирман!..”
...ҳеч ким йўғида...
© Бектемир Пирнафасов
@tong_tushlari