***
О, ёлғизлик, суюкли ёрим,
Ҳар не десам, кўнурсан бирдай
Лекин умрим кечар,
Мадорим
Тугаб борар – жоним питирлар...
Гарчи, қадрим – топилмас матоҳ,
Ҳеч ким илғамайди кетсам ҳам.
Яхшилигим билдилар гуноҳ,
Меҳрим бўлди кулгу, масхара.
Мендан кечганларни кечирдим
Кечолмадим лек ўзим бироқ
Қанча хиёнатни ўчирди
Хотиридан
Ишқ деб бу юрак...
Ҳаёт кулар устимдан
Зимдан,
Севги мудом йиғлатар орим.
Энди мени берма ҳеч кимга,
О, ёлғизлик, суюкли ёрим...
25.10.2024
© Бектемир Пирнафасов
О, ёлғизлик, суюкли ёрим,
Ҳар не десам, кўнурсан бирдай
Лекин умрим кечар,
Мадорим
Тугаб борар – жоним питирлар...
Гарчи, қадрим – топилмас матоҳ,
Ҳеч ким илғамайди кетсам ҳам.
Яхшилигим билдилар гуноҳ,
Меҳрим бўлди кулгу, масхара.
Мендан кечганларни кечирдим
Кечолмадим лек ўзим бироқ
Қанча хиёнатни ўчирди
Хотиридан
Ишқ деб бу юрак...
Ҳаёт кулар устимдан
Зимдан,
Севги мудом йиғлатар орим.
Энди мени берма ҳеч кимга,
О, ёлғизлик, суюкли ёрим...
25.10.2024
© Бектемир Пирнафасов