Уйғоқ тушлар dan repost
* * *
Унутмагин мени, дилдор,
Қолиб кетай хаёлингда.
Сочларингга телба хумор,
Адирларнинг шамолидай.
Умидларим эди сўлим,
Суманларнинг ифорида.
Қандай бахтли йигит эдим,
Ўн еттининг баҳорида.
Дарахтларга ўйилмаган,
Илинжимни эслаб кулгин.
Қандай сўрар эдим сендан,
Севасанми... мени, гулим?
...Йиллар ўтиб кетди бетин,
Хаёлимни этиб сазо.
Бахт излаган умримга жим,
Ҳамроҳ бўлди ҳорғин азоб...
...Асаднинг шум сўқмоғида,
Булбул ўзин осиб қўйган.
Хўрсиниқнинг қучоғида,
Қолиб кетди менинг куйим...
Беҳис бўлиб қолди дилим,
Фақат илинж қолди - беор.
Мени эслаб тургин, гулим,
Унутмагин мени, дилдор...
Бектемир Пирнафасов
https://t.me/tong_tushlari
Унутмагин мени, дилдор,
Қолиб кетай хаёлингда.
Сочларингга телба хумор,
Адирларнинг шамолидай.
Умидларим эди сўлим,
Суманларнинг ифорида.
Қандай бахтли йигит эдим,
Ўн еттининг баҳорида.
Дарахтларга ўйилмаган,
Илинжимни эслаб кулгин.
Қандай сўрар эдим сендан,
Севасанми... мени, гулим?
...Йиллар ўтиб кетди бетин,
Хаёлимни этиб сазо.
Бахт излаган умримга жим,
Ҳамроҳ бўлди ҳорғин азоб...
...Асаднинг шум сўқмоғида,
Булбул ўзин осиб қўйган.
Хўрсиниқнинг қучоғида,
Қолиб кетди менинг куйим...
Беҳис бўлиб қолди дилим,
Фақат илинж қолди - беор.
Мени эслаб тургин, гулим,
Унутмагин мени, дилдор...
Бектемир Пирнафасов
https://t.me/tong_tushlari