...мен ўлмайман, ишон.
Айнан сен учун.
Сени мудом тақиб қилар нигоҳим.
Дўстлар гоҳ ачиниб эслар, гоҳо чин,
Гоҳи рақибимни буғади оҳим.
Ёлворганман, тушун, дея ҳолимни,
Воҳки, кетмагунча билмадинг қадрим...
Гоҳ кўзларим топмай чеҳрангдан, зимдан
Ўзим излаганман...
Мен кимман, Роббим!..
Лек бариси ўтди...
Ўтаркан...
Зотан
Мен ҳам бир бахт излаб келгандим, ахир!
Ҳузуринг - ҳукмингга, қодир Худойим!
Наҳот сенга хуш бир қисмати тахир...
Майли-да,..
...манглайга битилган шўрлик
Токи Ул истамас эканки, хордир.
Лекин бандам деса агар Худойим
Бахтиёр бўлмоққа бир зорим бордир!
...Хуллас, мен ўлмайман.
То сен тириксан
нигоҳим бир умр қилади тақиб.
Билмайсан, то кимга сен чин кераксан,
Токи кимни менга тенг кўрдинг рақиб...
Ва надомат борки, э воҳ, ёдингда
Севикли инсонинг бўлиб қолсайдим...
Соғинган, алишмас ва-да ўлсанг ҳам
Унутмас инсонинг бўлиб ўлсайдим...
Айнан сен учун.
Сени мудом тақиб қилар нигоҳим.
Дўстлар гоҳ ачиниб эслар, гоҳо чин,
Гоҳи рақибимни буғади оҳим.
Ёлворганман, тушун, дея ҳолимни,
Воҳки, кетмагунча билмадинг қадрим...
Гоҳ кўзларим топмай чеҳрангдан, зимдан
Ўзим излаганман...
Мен кимман, Роббим!..
Лек бариси ўтди...
Ўтаркан...
Зотан
Мен ҳам бир бахт излаб келгандим, ахир!
Ҳузуринг - ҳукмингга, қодир Худойим!
Наҳот сенга хуш бир қисмати тахир...
Майли-да,..
...манглайга битилган шўрлик
Токи Ул истамас эканки, хордир.
Лекин бандам деса агар Худойим
Бахтиёр бўлмоққа бир зорим бордир!
...Хуллас, мен ўлмайман.
То сен тириксан
нигоҳим бир умр қилади тақиб.
Билмайсан, то кимга сен чин кераксан,
Токи кимни менга тенг кўрдинг рақиб...
Ва надомат борки, э воҳ, ёдингда
Севикли инсонинг бўлиб қолсайдим...
Соғинган, алишмас ва-да ўлсанг ҳам
Унутмас инсонинг бўлиб ўлсайдим...