***
- Барибир
Бир куни
Кўзларинг чақириб олади мени. . .
Парилар сочингни ўрар майдалаб,
Хумо хаёл сурар тилагимизда.
Кўксимда тоғ бўлиб ўсар қайтадан,
Оҳулар югурар юрагимизда.
Тунлар ўзи учун топиб олар ранг,
Ёмғирлар май бўлиб ёғади фақат.
Менинг юрагимда бошланади тонг,
Сенинг кўзларингда бошланар шафақ.
© Бектемир Пирнафасов
- Барибир
Бир куни
Кўзларинг чақириб олади мени. . .
Парилар сочингни ўрар майдалаб,
Хумо хаёл сурар тилагимизда.
Кўксимда тоғ бўлиб ўсар қайтадан,
Оҳулар югурар юрагимизда.
Тунлар ўзи учун топиб олар ранг,
Ёмғирлар май бўлиб ёғади фақат.
Менинг юрагимда бошланади тонг,
Сенинг кўзларингда бошланар шафақ.
© Бектемир Пирнафасов