Уйғоқ тушлар dan repost
...гўё минг йил олдин келиб дунёга
Сени учратганман ва севганман.
Шаксиз.
Йўқса, нега сендан кеча олмайман?
Йўқса, нега сени қўмсайман бахтсиз...
Ўша минг йил олдин сен ҳам берўё
Мени севгансан ва кутгансан маҳтал
Йўқса, нечун қайтиб қайта ва қайта
Юрагим ўйнайсан меҳрсиз, топтаб...
...Асли бир лаҳзада чиқар жонимга
Минг йил азоб чекиб кулдек сўнгайман.
Лекин нега фақат сени Худодан
Фақат сени, сени сўраб қўймайман...
©Бектемир Пирнафас
06.06.2024.
@tong_tushlari
Сени учратганман ва севганман.
Шаксиз.
Йўқса, нега сендан кеча олмайман?
Йўқса, нега сени қўмсайман бахтсиз...
Ўша минг йил олдин сен ҳам берўё
Мени севгансан ва кутгансан маҳтал
Йўқса, нечун қайтиб қайта ва қайта
Юрагим ўйнайсан меҳрсиз, топтаб...
...Асли бир лаҳзада чиқар жонимга
Минг йил азоб чекиб кулдек сўнгайман.
Лекин нега фақат сени Худодан
Фақат сени, сени сўраб қўймайман...
©Бектемир Пирнафас
06.06.2024.
@tong_tushlari