She'r sehri


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ўзбек шеъриятининг кечаси ва бугуни бир ерда - ушбу каналда!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


“Аkademnashr” nashriyoti dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Soʻrov“

🎙
️ Najmiddin Ermatov

📘 @akademnashr


Чўлпон ЭРГАШ шеърлари dan repost
* * *
Соат чиқиллайди.
Тунги бир.
Эшик тақиллайди:
- Қани, кир!?
Бир бир босиб,
Ёна ва ёна
Ёнбошимга келиб турар.
Дўстлик баҳона,
Ўпка тўлдирар:
- Келмади...
Кейин,
Узоқ-узоқ ўйга толади.
Кейин...
Ухлаб қолади.
Мени ухлатиб,
Саҳар уйғониб,
Қайларгадир кетиб қолади.
У менинг ширин ўйларимни олиб,
Кимдандир нолиб,
Қайгадир йўқолади.
У, менинг қаҳрамоним,
Ўн олтида...
Ҳали кўп ўртанади жони.
Ҳали кўп...
Ҳали кўп кутишлар бор олдида.
Соат чиқиллайди.
Тунги бир.
Эшик тақиллайди:
- Қани, кир...
Бир-бир босиб,
Мастона-мастона,
Рўпарамга келиб ўтирар.
Лабининг қизили юзига кўчган, -
Лабининг қизили ўчган.
- Келди!!!
Лабида табассум ўйнайди.
Нимадир ўйлайди,
Кейин...
Ухлаб қолади.
У саҳар уйғонади:
Ширин ўйларимни олиб,
Қайгадир йўқолади.
У менинг қаҳрамоним.
Ҳали кўп ўртанади жони.
Ҳали кўп...
Ҳали кўп кутишлар бор олдинда.
Ҳали у
Ўн олтида.

© Чўлпон ЭРГАШ
1964


Fozil Farhod dan repost
49 ДОНА "ҲАЗРАТИ ИШҚ" ҚОЛДИ

Кечаги ҳисоботдан сўнг яна 11 дона китоб сотилди. Энди 49 та қолди китоб. Менимча, халқимиз китобхон, икки кун ичида китобларнинг ҳаммасини сотиб олади.

Китоб “Микрокредитбанк” ҳомийлигида “Чиғаноқ” лойиҳаси доирасида “Ижод нашр” нашриётида чоп этилган. Ҳисса қўшганларга раҳмат!

Китоб олмоқчи бўлсангиз, шу ердан ё шахсийга ёзинг. Ушбу рақамга қўнғироқ қилинг: +998909967125.

Эълонни улашинг!

Китоб нархи 100 000 сўм. Аммо кимошди савдосига ўхшаб уни 150 000 сўм, 500 000 сўм, 1 000 000 сўм, 1 200 000 сўмга сотиб олаётганларам бор.

Шоирнинг қалам ҳақига берилган китоблар бу. Янги йилгача  ҳаммасини сотиб, пулларни эгаларига топширамиз. Ниятимизга етишимиз учун 49 дона китоблик масофа қолди! Бу масофани биргаликда босиб ўтамиз, насиб этса!

Эскартма: Sattarova Surayyo 4 дона китоб олдилар. Хайрли бўлсин!

Фозил Фарҳод

👉 https://t.me/fozilfarhod 👈


Fozil Farhod dan repost
"ҲАЗРАТИ ИШҚ" ИШҚИДА ЯШАЯПМАН

Китоб сотиб маза қиляпман! Ўтирсам ҳам, турсам ҳам, чой ичсам ҳам, юрсам ҳам хаёлим "Ҳазрати ишқ" билан банд. Хуллас, "Ҳазрати ишқ" ишқида яшаяпман!


Бугун Мансур Жумаевнинг "Ҳазрати ишқ" китобидан 20 дона сотдим. "Микрокредитбанк" матбуот котиби Сарвар Очилов яна 20 дона ҳадя қилди. Хуллас, охирги ҳисоб-китобимга кўра, бизда 60 дона китоб қолди.

Китоб “Микрокредитбанк” ҳомийлигида “Чиғаноқ” лойиҳаси доирасида “Ижод нашр” нашриётида чоп этилган. Ҳисса қўшганларга раҳмат!

Китоб олмоқчи бўлсангиз, шу ердан ё шахсийга ёзинг. Ушбу рақамга қўнғироқ қилинг: +998909967125.

Эълонни улашинг!

Китоб нархи 100 000 сўм бўлса-да, аммо кимошди савдосидагидай уни қимматга олаётганларам бор. Харидорнинг ҳимматига боғлиқ бу.

Шоирнинг қалам ҳақига берилган китоблар эди бу. Янги йилгача 60 дона китобни сотиб, пулларни эгаларига топширамиз. Ниятимизга етишимиз учун 60 дона китоблик масофа қолди! Бу масофани биргаликда босиб ўтайлик, дўстлар!

Фозил Фарҳод

👉 https://t.me/fozilfarhod 👈


Fozil Farhod dan repost
БУГУН БАРАКАЛИ КУН БЎЛДИ

Бугун Мансур Жумаевнинг "Ҳазрати ишқ" китобининг биттасини биров 1 000 000 сўмга сотиб олди, униям қайтиб берди.

Яна биров 1 200 000 сўмга бир дона китоб олди.

Яна 100 000 сўмдан 10 дона китоб сотдим.

Китобнинг ҳамма пули 20 960 000 сўм бўлди.

Бор-йўғи 53 та китоб қолди.

Шошилинг, китобингизни олиб кетинг!

Пластикка китоб учун пул ўтказиб, уни олиб кетмаганлар, менга эслатинг, илтимос. Адашмаслигим керак.

Китоб олмоқчи бўлсангиз, шу ердан ё шахсийга ёзинг. Ушбу рақамга қўнғироқ қилинг: +998909967125.

Китоб “Чиғаноқ” лойиҳаси доирасида “Микрокредитбанк” ҳомийлигида “Ижод нашр” нашриётида чоп этилди.

Эълонни улашинг!

Китоб нархи 100 000 сўм бўлса-да, аммо кимошди савдосидагидай уни қимматга олиб олаётганларам бўляпти. Харидорнинг ҳимматига боғлиқ бу.

Шоирнинг қалам ҳақига берилган китоблар эди бу. Янги йилгача 53 дона китобни сотиб, пулларни яқинларига топширамиз. Ниятимизга етишимиз учун 53 дона китоблик масофа қолди.

Шошилинг!

Фозил Фарҳод

👉 https://t.me/fozilfarhod 👈


Мадина НОРЧАЕВА dan repost
* * *

Заминнинг тилини боғлайди
Кузакда адашган мезонлар.
Дарахтлар кўнглини доғлайди
Тўкилган япроқлар - сўзона.
Базм этмиш
Бўзимда чилтонлар,
Ёр десам
Ҳавода сурати.
Кўзимда уйғонди вулқонлар
Танимда сўнгаклар
Гуллади
Денгизлар булутга чўмилди
Чақмоқни балиқлар ютгани.
Кафтимга тирик йўл кўмилди
Адашган карвонлар ўтгани.
Рангталош кунларни йиғлатдик
Машшоқнинг куйида мавж надир.
Қол дедим қадаҳни кўрсатдинг
У куҳна ғам билан тўладир.
Базм этмиш
Бўзимда чилтонлар...


https://t.me/Madina_Norchayeva


Suhrob Ziyo dan repost
HAMDARDLIK
(Ozarbayjon uchoği halokatiga bağishlanadi)

Allohga omonat etilmish har jon,
Dilda omonatning yodi boshlandi,
Qozoq tuproğida yongan uchoqning,
Menim yuragimda dodi boshlandi.

Ozarim ozori —mening ozorim,
Portlagan uchoqday portladi zorim,
Sening-da, mening-da turk erur borim,
Turklikning yana faryodi boshlandi.

Kuylangan kuylarning kuygan qanoti,
Bir kun Turk böladi dunyoning oti,
Ungacha, qardoshim, tik tut saboti,
Endi xayol qurmoq choği boshlandi.

Sizga salom bölsin, ey shahid jonlar,
Örtaga chiqqanda sirlar, ayonlar,
Bizniki böladi barcha osmonlar,
Yolğon saltanatlar bota boshladi.

Birlikda motam-u, bayram-töyimiz,
Yurtimiz, shahrimiz, söqoq, köyimiz,
Tilimiz, sözimiz, xayol, öyimiz:
Orzuning she'rda bunyodi boshlandi.

Suhrob ZIYO.

26.12.2024.
Baku — Lankaron

t.me/suhrob_ziyo1


KATARSIS (Shavkat Doʻstmuhammad sahifasi) dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Bir kunmas bir kuni boʻlolsang inson –
Inson topiladi bir kunmas bir kun...

Mansur Jumayev sheʼri

@katarsis_kundalik


Икром ИСКАНДАР шеърлари dan repost
Ошиқиб ошиқлар сонин оширма,
мени-да бир мушкул савдога қўйма.
Чиқма остонангдан бир қадам нари,
чиқма – оламни ҳам ғавғога қўйма.

© Икром ИСКАНДАР


Alibek Anvariy dan repost
​​ҲАПҚИРИҚ

               Дўстим Мансур
              Жумаев хотирасига


Шошма, вақт, дуосиз ўзгармас тақдир!
Кўз — сувга олинган, хаёлим — гилда.
Тўхта! Дўстим қолиб кетмоқда, ахир.
Икки минг
             йигирма
                           тўртинчи
                                          йилда.


@Alibek_Anvariy


ИЗОҲ:  Мазкур сурат 2024 йил, 5 июн куни Андижон шаҳрида олинган. Ўшанда Мансуржон бир автобус йигит-қизга бош бўлиб аллақандай издиҳомга келган экан. Водийнинг бир шаҳрида эканимиз маълум бўлгач кўришамизга тушдик. Ҳамроҳим — шоир Нурмуҳаммад Азиз — рўлда, икков шошиб кетяпмиз... Ҳилла улгурдик. Мансуржон ўт олиб, жўнашга ҳозир автобусдан тезда тушиб, қулочларини кенг ёйиб, бағрини очиб биз томон юриб келди... Дўстимни бағримга босарканман, автобус деразаларидан бизга қараб турган нигоҳларга бир-бир кўзим тушаркан: "Тез кетинг! Шунча олам кутиб турибди!", — дедим. Тезда ҳол-аҳвол сўрашдик. Орқайин кўришишни ният қилдик. Шу орада одатимга зид равишда ўзимизни суратга ҳам олдим негадир. Ҳаммаси кўз очиб-юмгунча содир бўлди... Ўшанда Мансуржон билан сўнгги марта кўришиб турганимизни билмас эдик...


ҲИЖРОН ҲАҚИДА ҚЎШИҚ

Саҳрода ёлғиз дарахт,
Баргсиз шохларида қушнинг уяси,
(Тухумларин еб кетган илон)
Ёлғиз дарахт…

Қушларнинг овози йўқдир суянса
Қушлар қайтмаётир негадир…
Чўкиб бораётир дарахт тобора.
Тобора ҳайбатли саҳро тўлқини.
Дарахт ёшлигини эслар ўкиниб.

Қушлар қайтиб келади бир кун,
Дарахт ёдларига тушади ногоҳ.
Шамоллар хўрсиниб қўяди,
Бир чайқалиб қўяди саҳро.

Дарахт чўкиб кетган бўлади
Қушлар қайтган кун…


©Farhod Arziyev

@sherSehri


Бек АЛИ ижоди dan repost
​​ТО ТИРИК ЭКАНСАН КИМДИР РАНЖИЙДИ,
Кимдир кийиб олар тўнини чаппа.
Кимнидир билмасдан думин босасан,
Душманга айланар у ҳам албатта.
Бу худди кўчани ўтгандек кесиб,
Эътибор бермасдан қизил чироққа.
Кимнидир омадинг юборар эзиб,
Мардлигинг ҳам малол келар қўрқоққа.
Оғир кунларингда йўқ эди ҳамдам,
Ёлғиз ошагансан қайғу ошини.
Умринг давомида бир кун кулсанг ҳам,
Кимлардир чимириб турар қошини.
Очиғи, ўзимни қилмасман хафа,
Дилни шод этгани – май бор, газак бор.
Ё қишлоқ томонга қилурман сафар,
У ерда хотиржам мол бор, хашак бор.
У ерда жавобсиз қолган севгим бор,
У дарахт мисоли кўкка бўй чўзган.
Бечора муҳаббат дарахтини ҳам
Кимдир арралаган, япроғин узган.
Ё Ватан ҳақида куйладимми оз?
У билан боғладим умр йўлимни.
Шу ҳам ранжитади кимнидир бироз,
Жавобсиз қолдирар чўзган қўлимни.
Арази ёзилмас темурийларнинг,
Ота фарзандидан, ака укадан…
Суратин танийман қасоскор элнинг –
Отасин олдида тушмаган отдан,
Эй халқим, сен нодон ўғилми эдинг?
Ё ўғлин устига қўшин тортгувчи
Дунёга ҳирс қўйган отамисан сен?
Кўплашиб Туроннинг бошини единг!
Асрлар ўтса ҳам кетмаган бу хун
Боши бирикмаган элнинг қонидан.
Қўрқаман,
Қўрқаман,
Мен наҳот бир кун
Жой оламан Улуғбекнинг ёнидан!
То тирик экансан кимдир ранжийди,
Гўрингга ғишт қалаб туради кимдир.
Дардим тушунмаган отамми менинг?
Жонимга қасд қилган
Наҳот ўғлимдир?!


Бек АЛИ
2024 йил. Декабрь.

Telegram | Facebook | Instagram| YouTube


ABDUVOSIT ABDURAHIMOV dan repost
Muborakdir

Borar boʻlsam yoningizga shodlik ila,
Vafo izlab qalbingizdan tamomila,
Faqat sizga talpinadi ushbu yurak,
Sizni deya boʻlayotir jonim halak.

Yetib kelib sevmoqlikda mening galim,
Yuragimda paydo boʻldi oʻtli oftob.
Ne boʻlsa ham quloq soling siz goʻzalim,
Muborakdir sizga oshiq, menga azob...

✍ABDUVOSIT ABDURAHIMOV


YIG’LA, TURKISTON

Yig’la, yig’la, Turkiston, yig’la, Turkiston,
Ruhsiz tanlar tebransun, yig’la, Turkiston.
Turgil, darddan jismingni sog’la, Turkiston,
Donish o’tiga bag’ring dog’la, Turkiston.
Belga himmat kamarin bog’la, Turkiston,
Ma’rifatga yetmoqni chog’la, Turkiston
Yig’la, yig’la, Turkiston, yig’la, Turkiston,
Ruhsiz tanlar tebransun, yig’la, Turkiston.

Bog’li qoldi qo’limiz vahshat domida,
Boshlar chaynalmasunmu g’aflat komida?
Ko’krak qoni ko’rundi g’urbat jomida,
Mahv o’ldi shar’ nuri bid’at shomida.
Yig’la, yig’la, Turkiston, yig’la, Turkiston,
Ruhsiz tanlar tebransun, yig’la, Turkiston.

Ko’zlar uyqudan to’ymas, doim g’aflatda,
Ne saodat ko’rmishbiz, bilmam, vahshatda,
Bo’ldik bugun sargardon dashti zillatda,
O’tar o’xshar holimiz bo’yla zulmatda.
Yig’la, yig’la, Turkiston, yig’la, Turkiston,
Ruhsiz tanlar tebransun, yig’la, Turkiston.

Maktab oching, boyonlar, bo’ling himmatli,
Bo’lsun o’qur sibyonlar oliy g’ayratli.
Shoyad bo’lsun millatga sodiq xizmatli,
Bu ko’ngullar quvonsun qolmay hasratli.
Yig’la, yig’la, Turkiston, yig’la, Turkiston,
Ruhsiz tanlar tebransun, yig’la, Turkiston.

Darig’ tutmang ilm uchun ketsa mol-u jon,
O’quv farzligi ming yo’l qur’onda farmon.
Ma’rifatsiz tonulmas ahkomi iymon,
Ilmsizga aytulmas komil musulmon.
Yig’la, yig’la, Turkiston, yig’la, Turkiston.
Ruhsiz tanlar tebransun, yig’la, Turkiston.

Mahzun Nihon ko’p og’lar millat bog’iga,
Mavsum o’tub g’aflatdan tushgan dog’iga.
Bog’bonlar boqmayur so’l-u sog’iga,
Qish kelgach so’ng netarmiz gulshan zog’iga.
Yig’la, yig’la, Turkiston, yig’la, Turkiston,
Ruhsiz tanlar tebransun, yig’la, Turkiston.

Hamza Hakimzoda Niyoziy

@sherSehri


Jadid.uz dan repost
❗️
OGOHLAR OGOHI
Matnazar ABDULHAKIM

Ba’zida o‘zini adabiyotga doxil sanaydigan davralarda ham bema’ni bahs-munozaralar bo‘lib turadi. Shulardan bittasi hazrat Ogahiyning buyuk merosidan bir qatragina totinganlarning uni Navoiyga qiyos eta boshlashidan kelib chiqadi. Ogahiyning merosini tadqiqotchilarimiz kamida qirq tomlik deyishadi.


📱 Batafsil: jadid.uz/ogohlar-ogohi

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling


Najmiddin Ermatov dan repost
“ҚЎРБОШИЛАР ҚЎШИҒИ" театрлаштирилган шеърий консертига масофа, вақт ва бошқа сабабларга кўра кела олмаганлар учун тўлиқ видеоси тайёр бўлибди.

https://youtu.be/uPRh_QeIFdM?si=e8atezOY7raCe6y_


Jadid.uz dan repost
❗️
CHINGIZ AYTMATOV
Sulton RAYEV

Aytmatov haqida yozishni boshlashimdan oldin u bilan bog‘liq ikkita voqea yodimga tushdi. Bular mening u bilan bo‘lgan birinchi va so‘nggi… uchrashuvlarim… Bu uchrashuvlarning har ikkisi ham ko‘nglimdan chuqur joy olgan va go‘yoki o‘chmas olov kabi qalbimni mudom yondiradi. Nazarimda, bu ikki uchrashuv o‘rtasida abadiy bog‘liqlik mavjudga o‘xshaydi. So‘zimni shu uchrashuvlar tafsiloti bilan boshlasam…


📱 Batafsil: jadid.uz/chingiz-aytmatov

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling


Najmiddin Ermatov dan repost
Chortoq tumanidagi 22-umum-taʼlim maktabi oʻquvchilari.
"Koʻk boʻri" sheʼrini Nurbek Dehqonov ,"Joʻra " sheʼrini Nurmuhammad Rahimjonov oʻqigan.

https://t.me/Najmiddin_Ermatov


КЕЧИККАН ЙЎЛОВЧИ dan repost
ПЕЧКА ЁҚАЁТГАН АЁЛ

Деразага урилади қор,
Ташқарида елар изғирин.
Печга ўтин қалайди аёл,
Титкилайди маҳзун хотирин.

Аёл маъюс термулар печга,
Ловуллайди ичида исён.
Нигоҳлари оловга сингар,
Тутунларга тўлади осмон.

Тонг оқариб боради секин
Ташқарида совуқ увлайди.
Қоғоз ёнар, шитирлар сокин,
Мўрилардан кўкка ўрлайди.

Тонгги уйқу элитар танни
Деразага урилар шамол.
Ва бир тутам қоғозни қўшиб
Бир-бир печда ёқади аёл.

Юзларини артиб қўяр жим,
Тиқилади бўғзига овоз.
Ловуллайди ичида исён,
Печда эса ёнади қоғоз.

Аёл қоғоз ёқар-у, кўкка
Баланд-баланд ўрлар тутуни.
Ё Худога бир ёзгани бор,
Балки Худо эшитган уни...

©️Дадахон Муҳаммадиев

@dadaxonmuhammadiy


Dilmurod DO'ST | she'rlar dan repost
* * *
Ўша — мени ҳеч ким соғинмаган шом
Авто бекатида ҳайрона турдим.
Бошимни кўтариб боқдим бир замон.
Қаршимда бир йигит, бир қизни кўрдим,

Йигитнинг палтоси... Йўқ, ёдимда йўқ...
Аниқ, кўм-кўк эди қизнинг палтоси.
Белларини қучган белбоғи ҳам кўк.
Ҳатто кўм-кўк эди тўртта тугмаси...

Йигитнинг кўзлари... Эслай олмайман...
Ошкор жаранглатиб пинҳон ўйини,
Қизнинг кўзларида ёқарди гулхан.
Эркалик ва ишқнинг маъсум қуюни…

Йигитнинг юзида билмайман, нима...
Аммо қизнинг юзи қаршимда аён:
Уни кўмган эди гулгун шафаққа
Муҳаббат — энг мовий покиза осмон...

Қор бўлса ёғарди, қизнинг бошидан
Кумуш тангаларни аямай сочиб,
Шамол титар эди — кўзи, қошига
Манглайига тушган бир тутам сочин.

Йигит... Йигит билан қанча ишим бор!
Аммо қиз йигитни шундай суярди.
Ки, гоҳ термуларди ҳазин, беозор,
Гоҳо қўлларини ушлаб қўярди.

Тошкентдай шаҳарда, балки дунёда
Ягона — ҳаммадан гўзал эди қиз.
Чиқмаса ҳам телба орзум рўёбга,
Бўзлаб қаршисига чўкким келди тиз!

Йигит... Аммо нега сени ўйлайман,
Ҳозир ҳам ҳавасдан музлайди этим...
Мен қорли бекатда вайрон турган шом,
Сен мендан — ҳаммадан бахтиёр эдинг.

© Усмон Азим

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.