Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси ахборот хизмати


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси Ахборот хизматининг расмий канали
Ахборот хизмати Админ: @Ulugbek_Sobitov
Мурожаат учун: @Ulugbek_Sobitov
Telegram kanal:https://t.me/namcitymedical

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


📌 Терини ёшартирувчи маҳсулотлар

✅ Зайтун ёғи ✅ Кўк чой

✅ Ёғли балиқ ✅ Шоколад

✅ Сабзавотлар ✅ Помидор

✅ Товуқ шўрва ✅ Зиғир уруғи


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
♻️Жорий йилнинг 18-19 апрел кунлари Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан Тошкент шаҳрида "Раҳбар ва ёшлар" мавзусида учрашув ўтказилади.

🔰Унда Наманган вилоят соғлиқни сақлаш тизимидан бир гуруҳ ёш тиббиёт вакиллари ҳам қатнашиб ўзларини қизиқтирган саволлар ва таклифлари билан фаол иштирок. этишди.

🔰Албатта бу каби самимий рухда ўтаётган раҳбар ва ёшлар учрашувлари айнан тиббиёт тизимида ҳам муносиб кадирлар ва ёш мутаҳасислар сафи кенгайишига катта замин яратади.

https://t.me/namcitymedical


📌Бугунги кунда ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар учун зарур кулайликлар яратиш борасидаги ишлар изчиллик касб этяпти.

🔰Бугун айни шу мақсадга қаратилган ўрганишлар Наманган шаҳар "Дамбоғ" мфй худудида олиб борилди унда Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ҳайдаров Шокиржон Абдулҳамитович томонидан,15 га яқин ёшлар ва уларнинг ота оналарининг муаммоли масалалари ўрганилди.

🔰Саломатлик борасидаги муаммолар билан бирга фуқароларнинг ижтимоий иқтисодий масалалари ҳам кўриб чиқилиб ечимлари тўғрисида керакли маслаҳатлар берилди.Умуман ёшлар ва фуқароларимизнинг бугунги кундаги кайфиятлари ўрганилди.

https://t.me/namcitymedical


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
НАМАНГАН ШАҲАР ТИББИЁТ
БИРЛАШМАСИ, ЖАРРОҲЛИК
БЎЛИМИ КАТТА ҲАМШИРАСИ ДАМИНОВА ОДИНА САДРИДДИНОВНА ЙИЛНИНГ ЕНГ ФАОЛ КАТТА ҲАМШИРАСИ НОМИНАЦИЯСИ НОМЗОДИ.

ҲАМКАСБИМИЗНИ ҚЎЛЛАБ ҚУВАТЛАЙМИЗ.


Раҳбар ва Ёшлар Учрашуви

🔰Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ўтказилаётган "Ёшлар ва раҳбар учрашуви" тадбирида Наманганлик ёш тиббиёт вакиллари фаол иштирок этиб ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишмоқда.

https://t.me/namcitymedical


ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати! dan repost
❗️ССВ: Ўзбекистонда илк бор патронаж доялари халқаро стандартлар асосида ўқитилди!

🧑🏻‍⚕️ Юртимизда тиббий бригада дояси штатлари жорий қилиниши бирламчи тизимда оналар ва болалар саломатлигини сақлаш борасидаги ишларни янада кучайтирди. Ўтган вақт мобайнида уларга зарур кўрсатмалар ва фаолиятнинг муҳим йўналишлари белгилаб берилди.

❗️Президентимизнинг 2023 йил 8 сентябрдаги “Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда 2023 йил 24-25 октябрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарёда жами 892 нафар тиббий бригада дояси “Соғлом оилани шакллантириш” мавзусида ўқитилди.

2023 йил 15 ноябрдан 2024 йил 13 апрелгача 4 босқичда ташкил этилган ушбу ўқувлар:
📌 Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази;
📌 Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази томонидан
🇹🇷 Туркиянинг Истанбул университети ҳамда
🇧🇾 Беларусь давлат тиббиёт коллежи билан ҳамкорликда ўтказилди.


♻️ Маълумот ўрнида патронаж доялари учун 756 кредит соатга мўлжалланган ўқитиш дастурининг:

🕰 144 соати режа асосида бюджет маблағлари ҳисобидан ишдан ажралган ҳолда амалга оширилди.

🕰 Мустақил амалиётнинг 576 кредит соати эса дояларнинг иш жойлар
ида ташкил этилди.

🕰 Курс якунидаги имтиҳонолди тайёрланиш ва якуний назорат учун ишдан а
жралган ҳолда 36 кредит соат ажратилди.

👩🏻‍⚕️ Айни пайтда Латвия ва Беларусь Республикасидан келган мутахассислар томонидан халқаро стандартлар асосида тайёрланган 44 нафар
маҳаллий тренер қашқадарёлик дояларни якуний синовдан ўтказмоқда.

📃 Имтиҳон натижаларига
кўра патронаж дояларига тегишли ихтисослик бўйича сертификат тақдим этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


♻️Жорий йилнинг 18-19 апрел кунлари Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан Тошкент шаҳрида "Раҳбар ва ёшлар" мавзусида ўтказиладиган учрашув ва туристик саёҳатга бугун, Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги шаҳар ва туман тиббиёт муассасаларидан бир гуруҳ ёшлар Тошкент шаҳрига етиб келишди ва Тошкентнинг диққатга сазовор масканлари билан яқиндан танишмоқдалар.

https://t.me/namcitymedical


Витаминлар ва минералларнинг сўрилиши учун энг яхши вақт қайси?

• 21:00 - 00:00 гача Кальций ва магний .

• 18:00 - 21:00 гача Витамин Д, К ва рыбий жир.

• 06:00 - 12:00 гача Темир препаратлари, витамин С, Е ва Б группа витаминлари.

•12:00 - 18:00 гача Йод, цинк, коэнзим Q10.

✅ Билиб қўйинг! Витамин ва минералларни шу вақтда истеъмол қилинса эффективлиги юқори бўлади.


Болаларни иммунитетини оширувчи маҳсулотлар:

1. Тухум она сутидан кейин организмга керак бўлган энг яхши протеин манбаи ҳисобланади.

2. Ёнғоқлар иммунитетни мустаҳкамловчи Э витамини, синк ва омега 3 ёғ кислоталарига бой ҳисобланади.

3. Ясмиқ болаларнинг ўсиши ва ривожланишига ёрдам беради.

4. Саримсоқ антибактериал хусусиятлари туфайли иммунитетни мустаҳкамлайди ва тананинг қаршилигини оширади.

 


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Mavsum o‘zgarishi bilan insonlar orasida allergik kasalliklar uchrashi ortadi,allergiya har qanday insonda paydo bo‘lishi mumkin.
Birinchi navbatda qayd etish kerakki, allergiyani oldindan aytib berishning imkoni yo‘q, bu aynan allergiyami va u qanday bo‘lishi haqida batafsil Namangan shahar 1-oilaviy poliklinikasi shifokori maslaxatlarini tinglaymiz.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора! dan repost
🩺 Инсон саломатлигига салбий таъсир этувчи омиллар кўп. Айниқса, тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзига риоя қилмаслик оқибатида турли хавфли касалликлар келиб чиқади.

❓Хўш, сиз бундан қанчалик хабардорсиз?

❓Соғлом бўлиш учун кунига ўртача неча литр сув ичиш кераклигини биласизми?

❓Бир кунда неча маҳал ва қанча миқдорда овқатланиш лозим?

❓Эрталабки бадантарбия ва жисмоний машқларнинг инсон соғлигига қандай фойдаси бор?

📋 Юқоридаги инфографика орқали саломатликка оид шу ва бошқа қимматли маълумотлар билан танишасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


РАМАЗОН ҲАЙИТИ
МУБОРАК БЎЛСИН


Рамазон ҳайити - меҳр-оқибат, хайру саховат байрами ҳисобланади.Бундай муборак кунларда инсонлар маънан ва руҳан покланадилар. Ўзаро
ҳурмат, ҳамжиҳатлик каби фазилатлар янада намоён бўлади.

Азиз юртдошлар! Қадрли ҳамкасблар! Юртимиз мўмин-мусулмонлари ва бутун халқимизни ер юзидаги ислом уммати томонидан кенг нишонланаётган улуғ ва муборак айём Рамазон ҳайити билан
чин қалбимдан самимий табриклайман.

Рамазони шариф ҳар бир хонадонга,жонажон юртимизга қут-барака,соғлик-омонлик ва бахту саодат ҳамда файзу футуҳ олиб келсин! Қалблардаги барча эзгу амаллар рўёбга чиқсин

ҚУТЛУҒ АЙЁМ БАРЧАГА МУБОРАК БЎЛСИН!

Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи:
Ҳайдаров Шокиржон Абулҳамитович



13 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.