ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Tibbiyot


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали
Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/
Вазирлик телеграм канали - @ssvuz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


🔴 🟦🟦🟦

❗️Болалар миллий тиббиёт маркази лабораторияси 4 йўналиш бўйича халқаро сертификатни қўлга киритди

Ўзбекистон тиббиётида амалга оширилаётган трансформация жараёни халқаро миқёсда ҳам тез-тез эътироф этиб келинмоқда. Яқинда Болалар миллий тиббиёт маркази лабораторияси шундай юксак эътирофга сазовор бўлди.


➡️ Аниқ айтадиган бўлсак, лаборатория жамоаси Британиянинг етакчи халқаро RIQAS (Randox International Quality Assessment Scheme) дастурида иштирок этиб, 4 йўналиш бўйича “Certificate of Participation” сертификатини қўлга киритди.

⬇️ Улар қуйидагилардан иборат:

🟣 Ойлик клиник кимё дастури (Monthly Clinical Chemistry Programme) — биокимёвий таҳлилларда аниқлик ва ишончлиликни таъминлаш;

🟣 Ойлик гематология дастури (Monthly Haematology Programme) — қон таҳлилларида юқори сифат ва самарадорликни кафолатлаш;

🟣 Коагуляция дастури (Coagulation Programme) — қон ивиш жараёнларини баҳолашда халқаро андозаларга риоя этиш;

🟣 Ойлик иммунтаҳлил дастури (Monthly Immunoassay Programme) — иммунологик таҳлилларда ишончли натижаларни таъминлаш.

📊 Маълумки, RIQAS дастури дунёдаги энг йирик ташқи сифатни баҳолаш (EQA) тизими бўлиб, 140 га яқин мамлакатдаги 76 мингдан зиёд лаборатория иштирокида ташкил этилади. Мазкур дастур тиббий таҳлилларнинг халқаро стандартларга мослигини баҳолашда етакчилиги билан ажралиб туради.


📌 Айтиш жоизки, Ўзбекистондан юборилган намуналар юқори аниқлик билан таҳлил қилинди ва марказ лабораторияси халқаро талабларга жавоб бериши қайд этилди.

📋 Қувонарлиси шундаки, дунё бўйича кам сонли лабораторияларга ана шу турдаги сертификатлар насиб этган.

🔎 Шунинг ўзиёқ Болалар миллий тиббиёт маркази лабораторияси нафақат мамлакатимиз, балки халқаро миқёсда ҳам ишончли таҳлил масканларидан бири эканлигини кўрсатиб турибди.


♻️ Бу муваффақиятдан руҳланган марказ жамоаси сифат ва самарадорлик кўрсаткичларини янада яхшилаш мақсадида меҳнат қилмоқда.

‼️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан тайёрланган шу ҳақдаги видеолавҳа билан яқин вақтларда танишишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🔴‼️‼️

❗️ Минздрав: В семейных поликлиниках гарантированный объем медицинской помощи будет оказываться бесплатно.

В социальных сетях распространилось сообщение о том, что некоторые медицинские услуги в семейных поликлиниках станут платными.

Итак, правда ли это?

➡️ На этот вопрос ответил начальник Управления медицинского страхования Министерства здравоохранения Шухрат Алмарданов:

💬 — Как известно, статья 48 Конституции гласит, что граждане Республики Узбекистан вправе получать гарантированный объем медицинской помощи в установленном законом порядке за счет государства.


🔬 Согласно соответствующему приказу Минздрава, в настоящее время в перечень гарантированных объемов медицинской помощи, предоставляемой семейными врачебными пунктами, семейными поликлиниками и многопрофильными центральными поликлиниками, включены 28 диагностических исследований, 22 лабораторных анализов, 138 видов лекарственных средств, 57 медицинских изделий и 110 наиболее распространенных диагнозов, а в перечень районных (городских) центральных больниц вошли 28 диагностических исследований, 46 лабораторных анализов, 235 видов лекарственных средств, 76 медицинских изделий, 27 хирургических операций и 257 наиболее распространенных диагнозов. Данные услуги предоставляются бесплатно за счет государства.

📁 Новым законопроектом вносятся изменения и дополнения в Закон Республики Узбекистан «Об охране здоровья граждан» в части определения видов медицинской помощи, относящихся к дополнительным услугам сверх гарантированных объемов медицинской помощи, оказываемой населению бесплатно в учреждениях первичной медико-санитарной помощи.

📌 Таким образом, предполагается урегулировать дополнительные услуги, которые не входят в пакет бесплатной медицинской помощи, гарантированной государством для населения в учреждениях первичной медико-санитарной помощи.

🩺 Согласно законопроекту, для получения медицинских услуг, входящих в гарантированный объем на бесплатной основе за счет государства пациент обязан в установленные сроки проходить соответствующие медицинские осмотры в учреждениях первичной медико-санитарной помощи, обратиться к семейному врачу или в медицинскую бригаду. Естественно, это не касается экстренной и скорой медицинской помощи.

📝 Для того, чтобы лечиться у узкого специалиста гражданину необходимо получить направление от семейного врача. После этого медицинские услуги будут оказываться бесплатно в рамках гарантированного объема.

📲 При этом семейный врач в соответствии со стандартами лечения и диагностики выдает электронное направление к необходимому узкому специалисту, а при необходимости и в стационар. Пациента на основании данного направления осматривает узкий специалист и (или) по его рекомендации его госпитализируют в стационар. В случае несоблюдения данной процедуры медицинские услуги будут предоставляться на платной основе.

💉Таким образом, оказание медицинских и иных услуг сверх гарантированного объема медицинской помощи в организациях первичной медико-санитарной помощи считается дополнительными услугами и предоставляется на платной основе.

👩‍⚕️Медицинская помощь (за исключением экстренной и скорой медицинской помощи), оказываемая гражданам, обратившимся без направления семейного врача или медицинской бригады, считается дополнительной услугой.

‼️ Словом, данное нововведение, вносимое в законодательство, позволит повысить эффективность механизмов государственного медицинского страхования и создать необходимые условия для бесплатного и качественного оказания населению услуг, входящих в гарантированный объем медицинской помощи, семейными врачами или медицинскими бригадами в первичных медико-санитарных учреждениях.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


❗️ССВ: Оилавий поликлиникаларда тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми пулли бўлмайди

Ижтимоий тармоқларда оилавий поликлиникаларда айрим тиббий хизматлар пулли бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Хўш, бу қанчалик асосли?

➡️ Ушбу саволга Cоғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий суғурта бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Алмарданов жавоб берди.

📖 — Маълумки, Конституциямизнинг 48-моддасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли эканлиги кўрсатилган.

🔬 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига кўра, айни пайтда тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатига оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар, кўп тармоқли марказий поликлиникалардаги 28 та диагностик текширув, 22 та лаборатор таҳлил, 138 турдаги дори воситалари, 57 та тиббий буюмлар, энг кўп учрайдиган 110 та ташхис, шунингдек, туман (шаҳар) марказий шифохоналарида 28 та диагностик текширув, 46 та лаборатор таҳлил, 235 турдаги дори воситалари, 76 та тиббий буюмлар, 27 та оператив даво ҳамда энг кўп учрайдиган 257 та ташхис киритилган бўлиб, давлат ҳисобидан бепул тақдим этилади.

📁 Янги қонун лойиҳаси билан “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида аҳолига бепул тақдим этиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларидан ташқари қўшимча хизмат ҳисобланадиган тиббий ёрдам турларини белгилашни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилмоқда.

📌 Яъни бу орқали бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида аҳолига давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам пакетига кирмайдиган қўшимча хизматларни тартибга солиш кўзда тутилган.

🩺 Ушбу қонун лойиҳасига кўра, кафолатланган ҳажмга киритилган тиббий хизматларни давлат ҳисобидан ёки бепул олиш учун бемор белгиланган муддатларда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида тегишли тиббий кўриклардан ўтиши, оилавий шифокор ёки тиббиёт бригадасига мурожаат қилиши талаб этилади. Бунга шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш кирмайди, албатта.

📝 Беморнинг тор соҳа мутахассисига бориб даволаниши учун эса оилавий шифокорнинг йўлланмаси зарур. Шундан сўнг кафолатланган ҳажм доирасида тиббий хизматлар бепул кўрсатилади.

📲Бунда оилавий шифокор даволаш ва ташхислаш стандартларига мувофиқ тор соҳа шифокорларига, зарур ҳолларда шифохоналарга электрон йўлланма беради ҳамда бемор мазкур йўлланма асосида тор соҳа шифокори томонидан кўрикдан ўтказилади ва (ёки) унинг тавсиясига кўра, шифохонага ётқизилади. Ушбу тартибга риоя этилмаган ҳолларда тиббий хизматлар пулли асосда тақдим этилади.

💉Бу билан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмидан ортиқча тиббий ва бошқа хизматларни кўрсатиш қўшимча хизматлар бўлиб, пулли асосда амалга оширилади.

👩‍⚕️ Бунда оилавий шифокор ёки тиббиёт бригадаси йўлланмаси мавжуд бўлмасдан мурожаат қилган фуқароларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам қўшимча хизмат ҳисобланиши (бундан шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш мустасно) белгиланмоқда.

‼️ Қисқа қилиб айтганда, қонунчиликка киритилаётган ушбу янгилик давлат тиббий суғуртаси механизмлари самарадорлигини ошириш, бирламчи тиббиёт муассасаларида оилавий шифокорлар ёки тиббиёт бригадалари томонидан аҳолига тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмига кирадиган хизматларнинг бепул ва сифатли кўрсатилишига зарур шарт-шароитлар яратади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🏥 Клиника Ташкентского педиатрического медицинского института переживает этапы развития в соответствии с процессами трансформации, происходящими в сфере здравоохранения Узбекистана.


📌 Учреждение обеспечено современным медицинским оборудованием, его специалисты повышают квалификацию в престижных зарубежных клиниках.

В результате этих усилий здесь внедрены новые методы диагностики и лечения.

📹 Об этом говорится в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🔴 🟦🟦🟦

❗️Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти битта лойиҳа орқали йилига 1 миллион доллардан инвестиция жалб қилади

📊 Бирлашган Араб Амирликларининг Гульф тиббиёт университети жаҳондаги энг нуфузли ТОП-500 олий ўқув юртлари қаторидан жой олган.


➡️ Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти мазкур муассаса билан биргаликда “Doctor of medicine” (терапия) мутахассислиги бўйича магистратура йўналишида қўшма таълим дастурини ишга туширди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Фарғонага ташриф буюрган Гульф тиббиёт университети ҳамда Тумбай университети президенти Тумбай Мўйдин бошчилигидаги делегация иштирок этди.


📌 Мулоқотда халқаро стандартларга мос кадрлар тайёрлаш, илмий соҳадаги алоқаларни кенгайтириш, таълим жараёнига энг сўнгги инновацияларни жорий этиш истиқболлари муҳокама қилинди.

➡️ Шунингдек, учрашувда Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ректори Акмал Сидиков бу ҳамкорлик юртимизда тиббий таълим ривожи учун катта аҳамиятга эгалиги ҳамда таълим экспорти орқали 5 йил давомида йилига қўшимча 1 миллион доллардан инвестиция жалб қилиш имконияти юзага келишини қайд этди.

💬 Таъкидланганидек, мазкур қўшма таълим дастури доирасида магистратура босқичида таълим олувчи талабалар Буюк Британиянинг “QualityAssurance Agency” ташкилоти томонидан аккредитациядан ўтказиладиган халқаро дипломга эга бўлади. Бу эса уларга дунё миқёсда тиббий фаолият билан шуғулланиш имконини беради.


‼️ Таълим жараёни инглиз тилидаги замонавий ўқув дастурлари асосида олиб борилади. Бинобарин, келгусида талабалар алмашинуви йўлга қўйилиб, қўшма илмий лойиҳалар амалга оширилиши ҳамда халқаро конференциялар ўтказилиши режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔴 🟦🟦🟦

Юртимизда кечаётган тиббиёт трансформацияси жараёнига мос равишда Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида ҳам кенг кўламли ишлар рўёбга чиқарилиб, салмоқли натижалар қўлга киритилмоқда...


🔬 Аввало, ушбу шифо масканига замонавий тиббий асбоб-ускуналар олиб келиб ўрнатилди. Етук кадрларни тарбиялаш мақсадида мутахассислар нуфузли хорижий клиникаларда малака ошириб келмоқда.

📌 Шу саъй-ҳаракатлар натижаси ўлароқ бу ерда бир қатор янги даволаш ва жарроҳлик амалиётлари йўлга қўйилди.

📹 Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада шулар хусусида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

❗️Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази Қирол Салмон гуманитар ёрдам маркази ҳамда Ислом олами лигаси кўмагида йирик тиббий дастур ташкил этмоқда.


Унга кўра, 200 нафарга яқин туғма юрак нуқсони бўлган болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, қарийб 100 нафарида хайрия жарроҳлик амалиётлари бажарилади.

🧑🏻‍⚕️ Саудия Арабистонидан ташриф буюрган 30 нафар малакали шифокор 7 кун давомида очиқ ва эндоваскуляр операцияларни амалга оширади.

📌 Мазкур ташаббус юқори технологияли жарроҳлик ёрдамига муҳтож бўлган болалар учун улкан имконият яратиши билан бирга, маҳаллий мутахассисларнинг халқаро тажрибани ўрганиши ва ўз малакасини оширишига хизмат қилади.

‼️Маълумот учун: бу иккинчи тиббий дастур бўлиб, биринчиси ўтган йили ўтказилган ва 100 нафарга яқин катталарда жарроҳлик амалиётлари бажарилган.

🏥 Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб ўтган йиғилишда ушбу ташаббус тафсилотлари муҳокама қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🔴 ‼️‼️

Сколько раз беременные женщины должны проходить скрининговые обследования?

🔬 Врожденные и наследственные заболевания у плода предупреждаются путем массового обследования женщин в первом триместре и постепенного внедрения биохимического тестирования генетических синдромов у беременных, входящих в группу риска.


🤰Какие скрининговые обследования следует пройти беременным женщинам?

📌 Подробно об этом рассказывает Зарина Эгамова, заместитель главного врача Ташкентского городского родильного комплекса № 4.

💬 — Пренатальные, то есть дородовые скрининговые обследования позволяют оценить здоровье будущего ребенка и определить риск развития генетических заболеваний, — сказала З. Эгамова. — Основная цель — предотвратить рождения детей с врожденными пороками развития и наследственными (хромосомными) заболеваниями, не позволяющими сохранить здоровье и жизнь плода.


🔗 Беременные проходят двухэтапные пренатальные скрининговые обследования.

📍При пренатальном скрининге первого этапа все беременные проходят массовое ультразвуковое обследование, в результате чего женщины с врожденными пороками развития плода включаются в «группу риска». Такие осмотры проводятся трижды в кабинетах дородового обследования районных (городских) центральных многопрофильных поликлиник.

🔎 Первый раз обследования проводятся в 10 —14 недель беременности, второй раз с целью выявления врожденных пороков у ребенка — в 16 — 20 недель; и третий раз — в 28 — 32 недели для выявления поздно выявляемых врожденных пороков и оценки функционального состояния плода.

🗂 Согласно заключению первого этапа обследования, беременные женщины, включенные в «группе риска», на 16 — 20 неделе проходят второй этап дородового обследования в региональных филиалах Отдела скрининга матери и ребенка Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра здоровья матери и ребенка. В этом случае женщина приносит в областной скрининговый центр направление из поликлиники и копию медицинской карты с результатами предыдущих УЗИ-обследований.


➡️ В скрининг-центре проводятся УЗИ, биохимическое скрининговое обследование и по его результатам у беременных, которых обнаруживается высокий риск рождения плода с хромосомными синдромами, осуществляются инвазивные методы обследования (биопсия хориона, плацентацентез, кордоцентез), а после — генетический анализ клеток плода и другие.

📑В результате пренатального скрининга на втором этапе беременной женщине дают медико-генетическое заключение.

📝 При наличии врожденных пороков развития и генетических (хромосомных) заболеваний у плода беременную с медико-генетическим заключением направляют в соответствующую поликлинику. Данное медико-генетическое заключение передается на рассмотрение Врачебно-консультативной комиссии районной (городской) многопрофильной центральной поликлиники.

➡️ Комиссия дает полную информацию беременной женщине и ее близким родственникам, рассказывая о результатах пренатальных скрининговых обследований, наличии врожденных пороков развития плода, влиянии их на здоровье и жизнь ребенка после рождения, методах лечения и степени связанного с этим риска, возможных для проведения медицинских процедурах и их последствиях, а также говорит о том, какие результаты могут дать или не дать подобное лечение.


🟢 Только после этого беременная женщина и ее близкие родственники принимают решение, которое они считают лучшим.

🤱🏻 Надеемся, что эта информация поможет лучше понять важность и необходимость скрининга во время беременности и легче пройти этот процесс. Главное — своевременно проходить обследования и добиться рождения здорового ребенка.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🔴 ✏️✏️✏️

❗️Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси пойтахт тиббиёт муассасаларидаги бўш лавозимларга ишга таклиф этади

Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси малакали тиббиёт ходимларини ўз тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларида мавжуд бўш иш ўринларига ишга таклиф этади.

🖥 Бугунги кунда қуйидаги мутахассисликлар бўйича вакансиялар мавжуд:

🟣 педиатр;
🟣 неонатолог;
🟣 кардиолог;
🟣 анестезиолог-реаниматолог;
🟣 терапевт;
🟣 оила шифокори;
🟣 эндокринолог;
🟣 офтальмолог;
🟣 инфекционист;
🟣 аллерголог;
🟣 онколог;
🟣 иммунолог;
🟣 фтизиатр;
🟣 психиатр (катталар ва болалар).

👩‍⚕️ Ҳамширалар учун мавжуд вакансия:

💎 патронаж ҳамшираси;
💎 доя;
💎 умумий амалиёт ҳамширалари.

📌 Юқорида келтирилган вакант лавозимларга ишга қабул қилиш учун мутахассислик бўйича диплом ва малака талабларига эга бўлиш, меҳнат стажининг узилиши 3 йилдан ошмаслиги зарур.


☎️ Қўшимча саволлар бўйича 71-233-40-93 телефон рақамига душанбадан жумагача соат 09:00 дан 18:00 га қадар ёки Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 2/2-уйда жойлашган Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасига тўғридан тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


⭕️⭕️⭕️⭕️

Ҳомиладорлар неча марта скрининг текширувларидан ўтиши зарур?

🔬 Ҳомиладорликнинг дастлабки уч ойи — ҳам она, ҳам туғилажак фарзанд саломатлиги учун ўта масъулиятли давр. Шу сабабли ушбу муддатда аёлларнинг тегишли тиббий текширувлардан ўз вақтида ўтиши ғоятда муҳим. Бу орқали ҳомилада туғма ва ирсий касалликлар ривожланишининг олди олинади.


❓Хўш, ҳомиладор аёллар қандай скрининг текширувларидан ўтиши зарур?

➡️ Тошкент шаҳар 4-сон туғуруқ комплекси бош шифокори ўринбосари Зарина Эгамова шу ҳақда маълумот берди.

💬 — Пренатал, яъни туғуруққача скрининг ёрдамида ҳомиланинг соғлигини баҳолаш ва генетик касалликлар ривожланиш хавфини аниқлаш мумкин, — дейди мутахассис. — Бундан кўзланган асосий мақсад чақалоқларнинг туғма нуқсонлар ва ирсий (хромосом) хасталиклар билан туғилишининг олдини олишдан иборат.


🔬 Ҳомиладор аёллар икки босқичдан иборат бўлган пренатал скрининг текширувларидан ўтказилади.

📍 Биринчи босқичда бўлажак оналар оммавий ультратовуш текшируви билан қамраб олинади. Шу аснода ҳомиласида туғма нуқсонлар аниқланганлар “хавф гуруҳи”га киритилади. Бундай текширувлар уч марта туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли поликлиникаларининг пренатал скрининг хонасида амалга оширилади.

🔗 Илк текширув ҳомиладорликнинг 10-14 ҳафтасида, иккинчи марта 16-20 ҳафтасида, учинчи марта эса 28-32 ҳафтасида туғма нуқсонларни аниқлаш ва ҳомиланинг функционал ҳолатини баҳолаш учун ўтказилади.

Биринчи босқич текшируви хулосасига кўра “хавф гуруҳи”га кирган аёллар қандай йўл тутади?

🗂 Улар ҳомиладорликнинг 16-20 ҳафтасида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Она ва бола скрининг бўлими ҳудудий филиалларида иккинчи босқичдаги пренатал текширувлардан ўтказилади. Бунда аёл ушбу муассасага поликлиникадан йўлланма ҳамда аввалги пренатал ультратовуш текширувлари натижалари акс этган тиббий картасидан кўчирмани олиб боради.

🔎 Бу ерда ультратовуш, биокимёвий скрининг текшируви ва унинг натижасига мувофиқ ҳомиланинг хромосом синдромлар билан туғилиш хавфи юқори бўлганда, инвазив текширув (хорионбиопсия, плацентоцентез, кордоцентез) усуллари, кейинчалик эса ҳомила ҳужайраларининг генетик таҳлили ҳамда бошқа кўриклар ўтказилади.

📑 Иккинчи босқичдаги пренатал скрининг натижасида бўлажак онага тиббий-генетик хулоса берилади.

📝 Ҳомилада туғма ривожланиш нуқсонлари ва ирсий (хромосом) касалликлар мавжуд бўлганда, аёл тиббий-генетик хулоса билан тегишли поликлиникага юборилади. Ушбу хулоса кўриб чиқиш учун туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг Тиббий-маслаҳат комиссиясига тақдим этилади.

📌 Комиссия ҳомиладор аёл ва унинг яқин қариндошларига пренатал скрининг текширувлари натижалари, аниқланган туғма ривожланиш нуқсонлари ва бунинг келгусидаги оқибатлари, даволаш усуллари ҳамда бу билан боғлиқ хавф-хатарлар даражаси, қўллаш мумкин бўлган тиббий муолажалар ва уларнинг самарадорлиги ҳақида тўлиқ ахборот беради.


🟢 Шундан кейингина ҳомиладор аёл ва унинг яқин қариндошлари ўзларига маъқул қарорни қабул қилади.

🤱🏻 Шу маънода, бўлажак оналар ҳомиладорлик даврида ҳар бир текширувдан ўз вақтида ўтишга жиддий аҳамият қаратиши лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🔴 🟦🟦🟦

❗️ССВ: My.gov.uz портали орқали 25 турдаги электрон тиббий хизматлардан фойдаланиш мумкин

📲 Бугун кўплаб турдаги давлат хизматларидан уйдан чиқмай туриб фойдаланса бўлади. Бунинг учун интернетга уланган қурилма бўлса, кифоя.


🖥 Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) юртдошларимизга ана шундай қулайликларни тақдим этмоқда. Ушбу платформадан аҳоли ва тадбиркорлар учун мўлжалланган 25 турдаги электрон тиббий хизмат ҳам жой олган.

⬇️ Улар қуйидагилардан иборат:

1️⃣ COVID-19 га қарши эмлашга ёзилиш ва ҳолатини текшириш

2️⃣ Тиббиёт ташкилотларини аккредитация қилиш

3️⃣ Тана вазни ва оғирлиги калькулятори

4️⃣ Болаларнинг эмланиш тақвими

5️⃣ 40 ёшдан кейинги юрак қон-томир тизими касалликларининг хавфини баҳолаш номограммаси

6️⃣ Оилавий шифокорлик пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда давлат томонидан бепул бериладиган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари тўғрисида маълумот

7️⃣ Аҳолини профилактик кўриклар ва скрининг дастурларидан ўтказиш тақвими

8️⃣ Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш саломатлик кўрсаткичлари ҳақида маълумот олиш

9️⃣ Фуқарога бириктирилган оилавий шифохона шифокори тўғрисидаги маълумотлар билан танишиш

1️⃣0️⃣ Тиббиёт муассасаларида даволаниш учун берилган имтиёзли йўлланма ҳолатини текшириш

1️⃣1️⃣ Шифокор қабулига ёзилиш

1️⃣2️⃣ Ижтимоий таътиллар (ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, болани парваришлаш таътиллари)га чиқишни расмийлаштириш

1️⃣3️⃣ Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотларни олиш

1️⃣4️⃣ Профилактик эмланганлик ҳолатини текшириш

1️⃣5️⃣ Қандли диабет скринингини олиш

1️⃣6️⃣ Антропометрия скринингини олиш

1️⃣7️⃣ Фтизиатрия касалликлари ҳисобида туриш ёки турмаслиги тўғрисида маълумот олиш

1️⃣8️⃣ Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш (соддалаштирилган тартибда)

1️⃣9️⃣ Наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш (соддалаштирилган тартибда)

2️⃣0️⃣ Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш.

2️⃣1️⃣ Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига берилган аввалги аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификатни текшириш ва юклаш

2️⃣2️⃣ Тиббий маълумотномаларни олиш (083/ҳ шаклдаги)

2️⃣3️⃣ Юрак-қон томир касалликлари скрининги натижаларини олиш

2️⃣4️⃣ Ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектларининг санитария-эпидемиология хавфсизлиги шартларига мувофиқлиги маълумотлари билан танишиш

2️⃣5️⃣ Қон таҳлил натижаларини текшириш.

🔎 Тегишлилига кўра жисмоний ва юридик шахсларга мўлжалланган ушбу хизматлар my.gov.uz порталининг “Соғлиқни сақлаш бўлими”дан жой олган.


‼️ Улардан фойдаланиш учун ариза берувчи порталда рўйхатдан ва/ёки авторизациядан ўтиши ҳамда сўров юбориши талаб этилади. Аризалар автоматик тарзда кўриб чиқилиб, маълумотлар электрон форматда тақдим этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🔴 🟦🟦🟦

❗️Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида 125 минг нафар бола саломатлигини тиклади

🟣 Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасида кечаётган трансформация жараёнларига мутаносиб равишда тараққиёт босқичларини бошдан кечирмоқда.


📊 Ўтган йилда клиникада 125 мингдан зиёд бола саломатлигини тиклагани ҳам шундан далолат бериб турибди. Чет эллик бемор болалар минг нафардан ортиқни ташкил этган...

🔎 Албатта, бу шунчаки кўрсаткич эмас. Ҳар бир рақам ортида инсон ҳаёти, ташвиш ва қувончлари баробарида, мазкур тиббиёт муассасасида яратилган шарт-шароитлар, шифокор ва ҳамшираларнинг юксак маҳорати, энг муҳими, касбига бўлган фидойилиги мужассам, десак айни ҳақиқат.

📌 Ҳозир клиникада мингга яқин малакали тиббиёт ходимлари самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Бу ерда ёш кадрлар масаласига алоҳида эътибор берилаётгани ҳам диққатга сазовор.

Клиникада 12 та кафедра жойлашган бўлиб, улар учун 97 та ўқув ва 6 та маъруза хонаси ажратилган. Бу эса кадрлар салоҳиятини оширишда катта рол ўйнаётгани ҳеч кимга сир эмас.


🔬 Ушбу муассасанинг юртдошларимиз, шунингдек, хорижликлар орасида шуҳрати ошиб боришида замонавий асбоб-ускуналар келтириб ўрнатилиб, 20 дан зиёд янги даволаш ва диагностика усуллари ўзлаштирилгани ҳамда бу борадаги ишлар изчиллик билан давом эттирилаётгани ҳал қилувчи омилга айланди.

🩺 Виртуал колоноскопия, контрастсиз холецистохолонгиография, йўғон ичакни трансанал эндоректал тушириш, бўғимнинг йирингли яллиғланиш касалликларида ва ўпка бактериал деструкциясида эрта УТТ диагностикаси, эндоскопия усулида ҳалқум, ҳикилдоқ хавфсиз ўсмаларини олиш ана шулар жумласидандир.

📍 Клиниканинг муваффақиятларида, албатта, халқаро ҳамкорликнинг ўрни катта. Ўтган йили муассасанинг 10 нафар ходими АҚШ, Италия, Австралия, Россия, Туркия ва Беларусдаги нуфузли клиникаларда билим ва малакасини мустаҳкамлаб келди. Ўз навбатида, АҚШ, Германия, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан келган шифокорлар бу ерда тажриба алмашиб қайтди.
➡️ Муассаса ходимларининг тиббиётни халққа яқинлаштириш борасидаги интилишлари ҳам эътиборга молик.

📍 Шу жумладан, ўтган йилда Хоразм, Фарғона, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида шундай тадбирлар уюштирилиб, салкам 3 минг киши тиббий кўриклардан ўтказилди. Шуларга мос ҳолда 347 нафар беморда турли даражадаги жарроҳлик амалиётлари бажарилди.

🏥 Клиниканинг Маслаҳат-ташхис поликлиникаси ҳам ўз ишини фаол олиб бормоқда. Бу ҳам муассаса фаолиятига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмоқда. Шу саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ одамларнинг бу масканга бўлган ишончи тобора мустаҳкамланиб бораётир.


‼️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан тайёрланган шу хусусидаги видеолавҳа билан яқин вақтларда танишишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🔴 🟦🟦🟦

❗️ССВ: Давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида аҳолига узлуксиз тиббий ёрдам кўрсатилади

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳаси босқичма-босқич трансформация қилиниши натижасида аҳолига қўшимча қулайликлар яратилмоқда.


📋 Жумладан, яқинда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат тиббиёт муассасаларида аҳолига узлуксиз тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш тўғрисида тегишли буйруғи қабул қилинди.

👨‍⚕️ Бу ҳақда вазирликнинг Тиббий ёрдамни ташкиллаштириш департаменти бошлиғи ўринбосари Суннат Сафаров маълумот берди:

🏥 — Ушбу буйруққа кўра, энди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудий муассасаларидан ташқари, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, уларнинг ҳудудий филиаллари ҳамда бошқа қатор шифохоналарда асосий иш соатлари ҳамда ундан ташқари вақтда доимий тарзда муассасада мавжуд тиббий ташхислаш жиҳозларидан (МРТ, МСКТ, КТ) фойдаланган ҳолда, ўрнатилган тартиб асосида, туну кун тиббий хизмат кўрсатиш ташкил этилади.


🩺 Имтиёзли тоифадаги, шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш талаб этиладиган беморларга бюджет маблағлари ҳисобидан бепул, бошқа ҳолатларда эса пуллик асосда тиббий хизмат кўрсатилиши белгиланди.

📌 Тиббий хизматларни пуллик асосда кўрсатишда иш ҳақи билан боғлиқ харажатлар, сарфланадиган дори-дармон, реагентлар, сарфлов воситалари бўйича барча чиқимлар пуллик хизмат ҳисобидан қопланади.

🧑🏻‍⚕️ Тиббиёт муассасалари раҳбарлари:


➡️ туну кун кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатига, уларни бевосита амалга оширувчи тиббиёт ходимларининг иш ҳақи тўловлари ўз вақтида тўланишига;

➡️ тиббий жиҳозларнинг соз ҳолатда сақланиши ва доимий техник жиҳатдан назоратдан ўтказилишига ҳамда дори-дармон ва сарфлов воситалари узлуксиз таъминлаб борилишига;

➡️ ташкил этиладиган хизматлар рўйхатининг ташриф буюрувчилар учун кўриш қулай бўлган жойларда ҳавола этилишини ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситаларида аҳолига етказилишини таъминлашга шахсан жавобгар ҳисобланади.

🖥 Шунингдек, тиббий жиҳозларнинг соз ҳолатда сақланиши ва доимий техник жиҳатдан назоратдан ўтказилиши устидан мониторинг йўлга қўйилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🔴 ‼️‼️

Новая система: Как определяется инвалидность?

В нашей стране внедряются эффективные механизмы установления инвалидности. Это призвано искоренить бюрократические барьеры и коррупциогенные факторы в сфере.


🖥 Кроме того, планируется создать дополнительные удобства для населения за счет цифровизации сферы. Именно с этой целью и принято соответствующее постановление Президента от 16 июля 2024 года.

📆 Согласно ему, новая система установления инвалидности поэтапно в порядке эксперимента внедряется с 1 сентября 2024 года — в городе Ташкенте и в районах (городах) Навоийской области, до 1 сентября 2025 года — в остальных регионах республики.

➡️ На этом основании для граждан создается возможность обращения к семейным врачам по установлению инвалидности посредством Единого портала интерактивных государственных услуг (my.gov.uz), центров социальных услуг «Инсон» или социальных работников.

Итак, как же осуществляется этот процесс?

💬 — Основанием для установления инвалидности является заключение обследования межрайонных и районных медико-социальных экспертных комиссий (МСЭК), — говорит главный специалист Отдела координации процесса оказания медицинских услуг лицам с инвалидностью Министерства здравоохранения Баходир Каримов.


➡️ Для прохождения обследования МСЭК гражданин или его законный представитель по своему усмотрению обращается в медицинское учреждение, к семейному врачу, центру «Инсон», социальному работнику или через Единый портал интерактивных государственных услуг (ЕПИГУ).

🏥 Полученное заявление в течение одного рабочего дня будет направлено в семейную поликлинику (семейный врачебный пункт) по месту жительства гражданина. Поликлиника передаст заявление семейному врачу для рассмотрения.

🔎 Семейный врач определяет наличие у гражданина медицинских документов, подтверждающих его лечение в медицинских учреждениях, и наличие оснований для направления на обследование МСЭК.

🩺 При необходимости заявитель может быть направлен на дополнительные медицинские обследования и лечение.

⌨️ Семейный врач в течение одного рабочего дня вносит направление вместе с электронной историей болезни и (или) выпиской из амбулаторной карты в информационную систему «Единая национальная социальная защита».

🟣 Если оснований для направления на установление инвалидности нет, заявителю автоматически придет СМС-сообщение с указанием причин.

📲 После отправки направления в МСЭК гражданин получит СМС-уведомление. В случае поступления заявления через портал my.gov.uz направление автоматически будет отправлено в личный кабинет заявителя на данной платформе и будет рассмотрено соответствующей МСЭК в течение двух рабочих дней.

После получения уведомления МСЭK гражданин в назначенное время прибывает на место проведения осмотра.

❗️ Если гражданин не может явиться для прохождения осмотра МСЭK, оценка состояния здоровья и функциональных возможностей будет проводиться у него на дому или в больнице, где он проходит лечение.

📌 На заключительном этапе, при соблюдении соответствующих критериев, причина, продолжительность, медицинские рекомендации и заключения об инвалидности определяются автоматически, без вмешательства человеческого фактора.

‼️ Словом, новая система призвана обеспечить повышение прозрачности процессов установления инвалидности.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

Республика кўз касалликлари клиник шифохонасига Россиянинг “Кўз микрохирургияси” тармоқлараро илмий-техник комплекси Оренбург филиали директори ўринбосари А.Горбунов ва ушбу марказнинг катта илмий ходими Е.Ломухина ташриф буюрди.

🔬 Ҳамкорлик доирасида хорижлик шифокорлар муассаса мутахассислари учун замонавий оператив даволаш усуллари бўйича маҳорат дарсларини ташкил этиш билан бирга, ўнлаб беморларни тиббий кўрикдан ўтказди. Шунингдек, қатор қўшма мураккаб жарроҳлик амалиётлари бажарилди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🔴 🟦🟦🟦

Янги тизим: Ногиронлик қандай тартибда белгиланади?

Юртимизда ногиронликни белгилашнинг самарали механизмлари жорий этиляпти. Бу орқали тизимдаги бюрократик тўсиқлар ва коррупциявий омилларни бартараф этиш кўзда тутилган.


🖥 Қолаверса, соҳа рақамлаштирилиши ҳисобига аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш режалаштирилган. Президентимизнинг 2024 йил 16 июлдаги тегишли қарори айни шу мақсадни кўзлаб қабул қилинди.

📆 Унга кўра, янги тизим 2024 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида босқичма-босқич эксперимент тариқасида, 2025 йил 1 сентябргача республиканинг қолган ҳудудларида амалиётга татбиқ этилиши белгиланган.

➡️ Шу асосда фуқароларга ногиронликни белгилаш бўйича ЯИДХП (my.gov.uz), “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки ижтимоий ходимлар орқали оилавий шифокорларга мурожаат қилиш имконияти яратилади.

Хўш, бу жараён қандай тартибда амалга оширилади?

💬 — Ногиронликни белгилашда туманлараро ва туман тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (ТИЭК) кўриги хулосаси асос бўлади, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий хизматлар кўрсатилиши жараёнини мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси Баходир Каримов.


➡️ — ТИЭК кўригидан ўтиш учун фуқаро ёки унинг қонуний вакили ўз хоҳишига кўра тиббиёт муассасасига, оилавий шифокорга, “Инсон” марказига, ижтимоий ходимга ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.

🏥 Қабул қилинган мурожаат бир иш кунида фуқаронинг яшаш манзилидаги оилавий поликлиникага (оилавий шифокорлик пунктига) юборилади. Поликлиника мурожаатни оилавий шифокорга ўрганиш учун тақдим этади.

🔎 Оилавий шифокор фуқаронинг тиббиёт муассасаларида даволанганлигига оид тиббий ҳужжатлари мавжудлигини ҳамда ТИЭК кўригига йўллаш учун асослар бор ёки йўқлигини аниқлайди.

🩺 Аrap лозим деб топилса, мурожаатчи қўшимча тиббий текширувлардан ўтиш ва даволаниш учун йўналтирилиши мумкин.

⌨️ Оилавий шифокор йўлланмани электрон шаклдаги касаллик тарихи ва (ёки) амбулатор картадан кўчирма билан биргаликда бир иш куни ичида “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимига киритади.


🟣 Агар ногиронликни белгилаш учун йўллашга асос бўлмаса, бу ҳақда мурожаатчига сабаблари кўрсатилган ҳолда автоматик равишда "SMS" боради.

📲 Йўлланма ТИЭКга юборилгач, фуқарога бу ҳақда “SMS” хабар юборилади. Ариза my.gov.uz портали орқали қабул қилинган бўлса, йўлланма ариза берувчининг ушбу платформадаги шахсий кабинетига автоматик юборилади ва тегишли ТИЭК томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилади.

⏰ Фуқаро ТИЭК хабарномасини қабул қилиб олгандан сўнг кўрикдан ўтиш жойига белгиланган вақтда етиб келади.

❗️ Фуқаро соғлиги ҳолати бўйича ТИЭКдан кўрикдан ўтиш учун бора олмаган тақдирда, соғлигининг ҳолати ва функционалликни баҳолаш шахснинг уйида ёки даволанишда бўлган стационарда ўтказилади.

Якуний босқичда, тегишли мезонларга тўғри келган тақдирда, ногиронлик сабаби, муддати, тиббий тавсия ва хулосалар инсон омили аралашувисиз, автоматик тарзда белгиланади.


‼️ Бир сўз билан айтганда, янги тизим соҳада очиқлик ва шаффофликни таъминлаб, турли оворагарчиликларнинг олдини олади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔴 🟦🟦🟦

❗️“Дармон” ахборот тизимида тадбиркорлар учун янги қулайлик яратилди

🖥 Фармацевтика соҳасидаги тадбиркорларнинг аризаларини кўриб чиқиш жараёнини янада соддалаштириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида “Дармон” ахборот тизими янги функция билан бойитилди.


Хўш, бу янгилик аризачиларга қандай имкониятлар тақдим этади?

📹 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги лавҳада мазкур платформадаги ўзгаришлар ҳақида сўз юритилади.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔴 2️⃣2️⃣2️⃣2️⃣

❗️В Республиканском специализированном научно-практическом медицинском центре гематологии прошел семинар на тему «Система GMP и повышение безопасности при переливании крови».


📌 В нем приняли участие представители Министерства здравоохранения Узбекистана, Японского агентства международного сотрудничества (JICA), посольства Японии в нашей стране, компании Daido Industries Inc., Университета Осаки и других партнерских организаций.

📹 Подробнее об этом в видеосюжете Пресс-службы Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

18 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.